| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
20.06.2026
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 15.06.2026й): Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинлари катта экранда намойиш этиладиган 220 та мактаб рўйхати эълон қилинди.

Изоҳ: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, лойиҳа доирасида республикадаги ҳар бир тумандан биттадан, жами 220 та мактаб танлаб олинган бўлиб, уларда миллий жамоанинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги Колумбия, Португалия ва Конго ДР терма жамоаларига қарши ўйинлари катта экранларда тўғридан-тўғри намойиш этилади. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатига йўл олгани ўзбек режими учун жуда қўл келмоқда. Терма жамоанинг ушбу йирик мусобақадаги ўйинларини юрт бўйлаб тўғридан-тўғри намойиш этилиши, ҳатто иш вақти ўйин вақтига тўғри келиб қолса, уни бир-икки соатга суриб қўйилаётгани – буларнинг барчаси футбол атрофида катта ажиотаж уйғотмоқда. Бунда ҳукумат ва шахсан президентнинг ўзи бош-қош бўлаётганини мазкур спорт тадбиридан максимал манфаат олишга интилиш сифатида баҳолаш мумкин. Чунки ҳар қандай замон ва маконда йирик спорт тадбирлари одамларни ҳақиқий муаммолардан чалғитиб, ичида йиғилиб қолган дард-аламларни улардан бироз нари қилишга хизмат қилиб келган. Футбол бўйича жаҳон чемпионати ҳам бундан мустасно эмас. Шунга кўра, ўзбек режими жамиятнинг асл муаммолари – қимматчилик, ишсизлик ва бошқа иқтисодий қийинчиликлардан одамларни бироз чалғиши ҳамда маънавий-руҳий бўшлиқни яшириш учун мана шундай оммавий спорт шоуларидан фойдаланмоқда. Яна эътибор берилса, ҳукумат чемпионат ўйинлари бошланишидан олдин халққа катта қийинчиликлар туғдирадиган нақд пул муомаласини чеклаш каби тартиб-қоидаларни жорий қилди. Бундан шундай тасаввур пайдо бўладики, ўзбек режими ўзининг бундай қонун ва қарорлари халқ орасида улкан норозилик келтириб чиқаришини олдиндан билган. Шу туфайли халқ чўнтаги ва кайфиятига берилган бундай оғир зарбани бироз бўлса-да юмшатиш ва унуттириш мақсадида футбол атрофида улкан қизиқиш ва кўтаринки кайфият уйғотиш учун катта маъмурий ва иқтисодий ресурслар йўналтирмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, ҳукумат спортдаги бундай “муваффақият”дан ўз сиёсатини халққа чиройли қилиб кўрсатиш ва имижини яхшилашда ҳали кўп фойдаланади. Халқимизга айтаримиз шуки, сиз футболсевар халқ эмассиз, балки Исломсевар халқсиз! Шундай экан, ҳукуматнинг сизга таъсир ўтказиб, ўзининг абгор сиёсати билан туб манфаатларингизни поймол қилишда давом этишидан ғафлатда қолманг, уйғонинг!  

Хабар (gazeta.uz 15.06.2026й): Шавкат Мирзиёев АҚШ президентини юбилей 80 ёши билан табриклади.

Изоҳ: Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан эълон қилинган ушбу табрик матнида АҚШ раҳбари “ўз халқининг ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлган атоқли давлат арбоби” сифатида улуғланган. Айниқса, табрикдаги “Сизнинг қатъий сиёсий етакчилигингиз туфайли Америка Қўшма Штатларининг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва қудрати тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлашни истар эдим” ҳамда Трампнинг “дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаш” ҳақидаги жумлалар алоҳида урғуланган. Дунёни қонга белаган, халқаро майдонда фақат зўравонлик, иқтисодий талон-тарож ва сиёсий босим ўтказиш билан танилган ёвуз Америка давлатининг такаббур президенти номига айтилган бундай мақтовлар нақадар кулгили эканлигини сўз билан изоҳлаш қийин. Жаҳон ҳамжамияти, айниқса, мусулмон уммати Американинг яқин тарихда Афғонистон ва Ироқда, бугунги кунда Яқин Шарқ ва бошқа исломий юртларда олиб борган вайронкор урушлари, миллионлаб бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилишига сабаб бўлганини жуда яхши билади. Энг даҳшатлиси, бугун бутун дунё кўз ўнгида Ғазо тупроғида содир этилаётган мисли кўрилмаган оммавий қирғинбаротда айнан Америка сиёсий, ҳарбий ва молиявий жиҳатдан бош-қош бўлиб тургани ҳеч кимга сир эмас. Фаластинлик минглаб гўдаклар, аёллар ва кексаларнинг айнан АҚШ етказиб бераётган қурол-яроғлар ва бомбалар оқибатида қирғин қилинаётгани, Вашингтоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги вето ҳуқуқи орқали бу қирғинни халқаро даражада ҳимоя қилаётгани унинг асл башарасини фош этувчи очиқ далиллардир. Бугун бу террорчи давлатнинг халқаро майдондаги обрўси ва қудрати кун сайин емирилиб, таназзулга юз тутаётганини дунёдаги барча давлатлар ва сиёсий кузатувчилар очиқ-ойдин кўриб турибди. Вашингтон Яқин Шарқдаги урушлар ва сиёсий инқирозлар гирдобидан ҳанузгача қутула олгани йўқ, аксинча, ўз зўравонлиги оқибатида бутун минтақада тинимсиз мағлубиятга учрамоқда. Наҳотки, Мирзиёев ва унинг ҳукумати глобал миқёсдаги бундай қулашни, Ғарб империясининг ичидан чириётганини кўрмаётган бўлса?! Ёки улар бу реал ҳақиқатни кўрмаганга олиб, ғурур ва эътиқодни четга суриб, нима қилиб бўлса ҳам Вашингтонга хушомад қилишни афзал кўришмоқдами?!

Хабар (daryo.uz 15.06.2026й): Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобил эгаларига ҳар йили компенсация тўлаш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Изоҳ: “Эксплуатация муддати ўтган автомашиналарнинг утилизациясини ташкил этиш ва унинг компонентларини қайта ишлаш амалиётини йўлга қўйиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари эгалари ҳар йили бир маротаба БҲМнинг 30 баробари (12 млн 360 минг сўм) миқдорида экологик компенсация тўлаши режалаштирилмоқда. Хўш, ҳукуматни халқнинг чўнтагига оғир юк бўладиган бундай кескин чора қўллашига нима сабаб бўлмоқда? Биринчи навбатда, бу халқаро молиявий ташкилотлар ва донор банклар қаршисидаги мажбуриятлар билан боғлиқ. Глобал молиявий тизимдан миллиардлаб долларлик ташқи қарз ва “яшил кредитлар” олишнинг шартларидан бири сифатида ҳукумат зиммасига карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш бўйича қатъий талаблар қўйилган. Иккинчи томондан, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни тайёр хорижий автомобиллар учун божхона тўловларини пасайтиришни талаб қилади. Бундай шароитда ўзбек режими утилизация йиғимлари ва экологик техник чекловларни маҳаллий монопол автосаноатни хориж рақобатидан ҳимоя қилиш чораси сифатида кўрмоқда. Чунки ёши 30 дан ошган автомобил эгаларига бундан буён “ўзидан тушови қимматга тушади” ва нисбатан янгироғини сотиб олишга мажбур бўлишади. Эски машинасидан айрилган минглаб одамлар мажбуран маҳаллий заводларнинг янги харидорига айлантирилади. Бундан ташқари, давлат бюджетидаги тақчилликни тўлдириш эҳтиёжи ва ҳукумат ичидаги маълум бир лоббист гуруҳлар манфаатлари ҳам мазкур қарордан ўрин олган. Йирик шаҳарлардаги ҳаво заҳарланишининг асл сабабчилари бўлган сифатсиз бензин, йирик заводлар ва иссиқлик марказлари четда қолиб, айбни оддий халқнинг эски машиналарига ағдарилиши капиталистик тузумнинг иккиюзламачилигидир. Капиталистик бошқарув тузумида инқирозлардан чиқиш ва маълум гуруҳларнинг бойиши доимо оддий халқ ҳисобидан амалга оширилади ва ушбу утилизация қарори лойиҳаси ҳам ана шу аччиқ ҳақиқатнинг навбатдаги исботидир.

Хабар (gazeta.uz 15.06.2026й): Тошкент шаҳрида БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) томонидан «Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ислом дини қадриятларининг ўрни» мавзусида халқаро семинар ташкил этилди.

Изоҳ: Ушбу тадбирда Мисрнинг машҳур Ал-Азҳар университети профессорлари ҳам иштирок этиб, Исломда эрта турмуш, аёллар ҳуқуқлари ва оилавий муносабатлар борасида маърузалар қилишган. Ал-Азҳар исломий тадқиқот комплекси кенгаши аъзоси, профессор Абдуллаҳ Элнагарнинг “Аллоҳ таоло вояга етмаганларга уйланишни ҳаром қилди” деган даъвоси илгари сурилди. Шунингдек, семинарда тиббий ва замонавий ҳуқуқий меъёрларга таянилган ҳолда, 18 ёшдан кичикларнинг оила қуриши Ислом шариатига зид ва ҳаром амал экани, бу гўёки диннинг асосий талабларидан бири экани ҳақида хулосалар берилган. Биринчи навбатда, шуни қатъий таъкидлаш лозимки, Ислом фиқҳида ва муқаддас манбаларда “вояга етмаганлик”, яъни Ғарб ҳуқуқий тизимидан кириб келган 18 ёш чегараси деган тушунча умуман мавжуд эмас. Шариатда оила қуриш лаёқати балоғат, ақлий соғломлик ва қодирлик билан ўлчанади. Ал-Азҳар уламолари номидан янграган “Аллоҳ вояга етмаганларга уйланишни ҳаром қилди” деган “фатво” шариатни ўзгартиришга уриниш бўлиб, Ислом аҳкомларини замонавий либерал ва халқаро ташкилотлар (БМТ, UNICEF) андозаларига мослаб таъвил қилишдан бошқа нарса эмас. Аллоҳ таоло Ўз Китобида ёки Расулуллоҳ ﷺ ўз ҳадисларида маълум бир қатъий ёшни никоҳ учун мутлақ шарт қилиб белгиламаган. Шунингдек, никоҳ борасидаги шаръий ҳукмлар фақат шаръий нусуслардан олинади, ҳеч қанақасига тиббий меъёрлардан олинмайди. Аллоҳ таоло ўзи яратган инсон табиатини ёлғиз билимдони сифатида балоғат ёшини ҳар қандай замон ва маконга тўғри келадиган тарзда белгилаб қўйган. Афсуски, ўзларини “уламо” деяётганлар тиббий статистика ва халқаро конвенцияларни Аллоҳнинг шариатидан баланд қўйиб, Исломни кофир мустамлакачилар чизиб берган чизиққа мослаштиришга уринишяпти. Улар анави Ғарбнинг аёл ҳуқуқлари ҳақида куну тун сотадиган сафсаталарини фош қилиб, мусулмонларни ушбу бузуқ капиталистик тузумни ағдариш сари йўналтириш ўрнига, Ғарб институтларининг сохта ҳисоботларини мусулмонларга мутлақ ҳақиқат сифатида мажбурлаб тиқиштиришмоқда. БМТ дастурларига ёқиш учун шариатда йўқ “ҳаром”лик ҳукмини тўқиб чиқариш Аллоҳ ва Росули ﷺга улкан хиёнат эмасми?!

Хабар (daryo.uz 16.06.2026й): Шавкат Мирзиёев АҚШнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди.

Изоҳ: Хабарда қайд этилишича, ушбу мулоқотда АҚШ Эксимбанки президенти Жон Йованович, Халқаро молия корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бен Блек, АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Каролин Ламм ҳамда жаҳон даражасидаги йирик трансмиллий корпорациялар – Air Products, Boeing, BlackRock, Visa, JPMorgan Chase ва Meta каби компаниялар вакиллари иштирок этган. Бугунги кунда глобал куч марказлари ўртасида Марказий Осиёнинг табиий бойликлари, айниқса, уран, литий ва бошқа нодир металлар учун шиддатли кураш кетмоқда. АҚШнинг BlackRock каби дунёдаги энг йирик ва хавфли инвестиция фондлари ҳамда JPMorgan ортидаги молиявий олигархиянинг Ўзбекистон бозорига кириб келиши — мамлакатнинг стратегик хомашё базасини Ғарб трансмиллий корпорациялари назоратига топшириш хавфини туғдиради. Бу  аниқ мустамлакачилик бўлиб, унда хорижий капитал маҳаллий бойликларни арзонгаровга ташиб кетади, маҳаллий иқтисодиётни эса ўзига бутунлай қарам қилиб қўяди. Бундан ташқари, АҚШ давлатига тегишли бўлган Эксимбанк ва DFC каби молиявий институтларнинг бу занжирда бош-қош бўлиши, жараённинг сиёсий характерга эга эканидан далолат беради. Вашингтон ушбу кредит ва кафолатлар орқали Ўзбекистон ҳукумати устидан сиёсий босим ричагларини қўлга киритади. Молиявий жиҳатдан АҚШ банклари ва тизимларига (масалан, Visa ва Meta назоратидаги рақамли маконга) боғланиб қолган давлат ҳеч қачон халқаро майдонда мустақил ташқи сиёсат юрита олмайди. Ҳукуматнинг Ғарб капиталистлари қаршисида инвесторлар учун “шароитлар яратиб бериш” мажбуриятини олиши аслида табиий бойликлар, ер ва сув каби стратегик ресурсларни хорижликлар томонидан талон-тарож қилинишига қонуний йўл очиб бериш демакдир. Ўзбек ҳукумати ўз халқининг асл манфаатлари ва иқтисодий мустақиллиги ҳақида қайғуриш ўрнига, йирик мустамлакачи кучларнинг розилигини олиш ва уларнинг иқтисодий лойиҳаларини гуллатиш учун хизмат қилмоқда. Шунинг учун ҳам доимо таъкидлаб келамизки, дунё бугун мустамлакачиликнинг томирини қуритадиган ягона Ислом низомига муҳтождир. Устимизга ўтириб олган режимлар эса, мустамлакачи кофирларга тобелигича қолишдан бошқасига ярамаслигини исботлаб бўлишди.

Хабар (gazeta.uz 16.06.2026й): МБ Ўзбекистонда кредитлар нима учун қимматлигича қолаётганига изоҳ берди.

Изоҳ: Регулятор ҳисоботига кўра, мамлакатда жисмоний шахсларга миллий валютада берилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 23,6 фоизни ташкил этиб, жуда юқори даражада сақланиб қолмоқда. Унинг тушунтиришича, кредитларнинг қимматлигига омонатлар (депозитлар) бўйича номинал ставкаларнинг юқорилиги (йилига 20-21% атрофида) ва Марказий банкнинг инфляцияни жиловлаш учун олиб бораётган “қатъий пул-кредит сиёсати” асосий сабабдир. Аввало, риболи кредитнинг арзони ҳам, қиммати ҳам ҳаром эканлигини мусулмонлар яхши англаши лозим. Бундан ташқари, Марказий банк раиси томонидан баён қилинган мазкур тушунтиришлар капиталистик иқтисоднинг энг катта иллатидир. Чунки капитализмда пул шунчаки айирбошлаш воситаси эмас, балки ўзи алоҳида сотиладиган ва ҳаводан фойда келтирадиган товарга айлантирилган. Расмий баёнотда ҳам банкларнинг пулни аҳолидан қимматга сотиб олиб (депозит), устига ўз фойдасини қўйган ҳолда янада қимматроққа сотиши (кредит) оддий бозор қонуни сифатида тақдим этилмоқда. Ваҳоланки, тузумнинг ўзи тинимсиз равишда ҳеч нарса билан қувватланмаган пул чиқариш ва фоиз ўйинлари орқали сунъий инфляция пайдо қилади. Кейин эса, ушбу ўзлари пайдо қилган инқирозга қарши курашиш учун яна оддий халқнинг чўнтагига зарба берадиган пул-кредит сиёсатини жорий этади. Марказий банк раиси эса, Ўзбекистонда нега кредит қимматлигининг асосий сабабини тилга олмади. Бу сабаб шуки, инфляция расмий рақамлардан анча баланд бўлганлиги сабабли банклар депозит ва кредитларни қиммат нархда олиб, янада қимматроқ нархда сотишмоқда. Албатта, ҳар қандай шароитда банклар ҳаводан пул қилиб, фойдасини олаверади, бироқ бунинг жабрини яна оддий халқ тортишига тўғри келади. Рибо устига қурилган бундай иқтисодий муҳитда бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Агар иқтисодимиз рибодан холи бўлган Исломдаги иқтисодий низом асосига қурилганида эди, бугунгидек сунъий қимматчилик ва инфляция деган балоларга барҳам берилган бўларди. Зеро, бу низом ҳаводан пул қилишга асосланган бугунги бузуқ иқтисодий тизимни таг-туги билан йўқотиб, унинг ўрнига соғлом ва барқарор иқтисодиётни барпо қилади.

Хабар (daryo.uz 17.06.2026й): Ўзбекистонга энг йирик сармоялар Хитой инвесторлари томонидан киритилмоқда. Бу ҳақда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов 17 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Дарё”га маълум қилди.

Изоҳ: Вазирнинг айтишича, республикага хорижий инвестициялар оқимининг энг йирик қисми Хитой компаниялари ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринларда Яқин Шарқ мамлакатлари, АҚШ ва Европадан сармоялар ҳажми юқори суръатда ўсяпти. Одатда, чет эл инвестицияси деган нарса иқтисодиётни ривожлантирадиган асосий омил сифатида кўрсатилади. Бироқ бу шунчаки халқни инвестиция ниқоби остидаги реал хавфдан чалғитиш холос. Вазир айтаётган Хитой инвестициясига эса, юртимиз иқтисодига реал хавф соладиган таҳдид сифатида қарамоқ лозим. Чунки Хитой инвестицияси асосан унинг техника-технологияси эвазига бўлади, яъни у нақд пулни ўзида қолдириб, юртимизга станок, материал ва жиҳозлар каби нарсаларни беради. Аммо бу Хитойнинг техника ва технологиясига таг-туги билан эга бўлишни англатмайди, балки кўпроқ ижарага олишга ўхшайди. Шундай экан, бу ривожланишга эмас, балки фақат қарамликни кучайишига олиб боради холос. Хитой эса ўзга юртнинг ер, сув ва табиий ресурсларидан фойдаланиб, ўз саноати ва иқтисодиёти ўсишини таъминлайди. Шунингдек, у чет элда Хитой инвестицияси эвазига яратилган иш ўринларини ҳам ўз фуқаролари билан банд қилишга интилади. Шунинг учун Ўзбекистонда Хитой иштирокидаги лойиҳаларда хитойликлар сифатли иш ўринларига эга чиқишади. Бундан ташқари, ҳеч кимга сир эмаски, у ташқи бозорларни ўз товар ва хизматлари билан тўлдириш ҳамда ҳукмронлигини ўрнатиш учун турли ҳийла-найрангларни ишга солади ва агрессив иқтисодий сиёсат юргизади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон каби заиф давлатчалар Хитой каби йирик йиртқичларга тайёр ўлжа вазифасини ўтайди. Зеро, Хитойнинг ташқи сиёсати соф моддий манфаатга асосланган бўлиб, агар Ўзбекистондан арслон улушидаги манфаат олишга кўзи етмаса, бир тийин ҳам тикмайди. Асосийси бу мушрик ва ёвуз давлат Ислом ва мусулмонларнинг энг ашаддий душманларидан биридир. Бироқ шунга қарамай, ўзбек режими унинг юртимиздаги нуфузи ва манфаатларини қаттиқ туриб ҳимоя қилмоқда. Шунинг учун Хитой таҳдидини даф қилувчи исломий ҳокимият сув ва ҳаводек зарурдир!

 Салоҳиддин   

20.06.2026й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    2026 йилги Мюнхен хавфсизлик конференцияси: Вайрон бўлаётган халқаро тартиб ва янги мувозанатлар шаклланишининг оғриқли жараёни

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бўлинишлар АҚШ жамиятини кемирмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Европа Иттифоқи Ливияга фуқаролар хавфсизлиги миссиясини юборишни муҳокама қилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 20.06.2026

    Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • 20.06.2026

    Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/