БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК
Бугун жаҳонни ўз чангалига олган ахборот ва коммуникация технологияларининг укан тармоғи — аслида ўзликни маҳв этувчи Океан орти ва Ғарб дунёси иборат куфр оламининг нафсоний қарашлари, ҳаётни фақат моддият деб билувчи совуқ фалсафаси заминида куртак ёзди, илдиз отди ва қад ростлади. Кўз илғамас бу рақамли оламни Ғарб ўзга элларининг қут-баракасини, ер ости ва усти хазиналарини талон-торож қилиш, омманинг соф тафаккурини заҳарлаб, онгларни ўйинчоқ қилиш (манипуляция) йўлидаги энг хавфли, энг маккор қуролига айлантирди.
Бу сеҳрли зулмат тармоғи орқали улар ўз иродасини йўқотган малайларни кўпайтириб, тирикликнинг гўзал ахлоқ ва андиша устунларини аёвсиз емирдилар. Мана шу рақамли сеҳр ва виртуал занжирнинг инсоният руҳиятига берган яширин зарбаси — майдонда варақлаб ёнган оташ сочувчи анъанавий ҳарбий қуролларнинг даҳшатидан кўра минг баробар ҳалокатлироқ бўлиб чиқди.
Бугун инсон ҳаётининг ҳар бир қатламига, томирларигача суқилиб кирган ушбу технологиялар уммонига қарши бўлажак Халифалик давлатида иймон ва тавҳид нуридан балқиб чиқувчи мустақил олий сиёсатни жорий этмоқ, бу тизимни бутунлай бошқа ва соф илоҳий пойдевор устига қайтадан қуриш Уммат бўйнидаги вожибга айланди. Бу улуғвор вазифани — «Ҳизб ут-Таҳрир» ўз бағрида тарбиялаган, қалблари илм ва ихлос ила лиммо-лим бўлган бир гўзал, нурли фидоийлар гуруҳининг машаққатли саъй-ҳаракатлари ила ҳаётга тадбиқ этмоқда.
Улар яқинда дунё юзини кўрсатган «Рошид Халифалик давлатида ахборот ва коммуникация технологиялари девони» номли муаззам ва мукаммал асарни омма ҳукмига ҳавола этдилар. Мазкур тадқиқот — давлат юрагининг уришини ва унинг халқаро алоқаларини бошқарувчи олий бир маҳкама (девон) лойиҳаси бўлиб, у юртнинг Мудофаа (Ҳарбий) сафлари, Саноат занжирлари, Ички осойишталик поспонлари ва Ташқи сиёсат уфқлари билан бир тану бир жон бўлиб, чамбарчас фаолият юритиши муҳрлаб берилган.
Бинобарин, бугунги кунда электрон оламнинг ҳавосидан нафас олаётган ҳар бир инсон, айниқса, Холиқи Зулжалолнинг изни ва иродаси ила яқин уфқларда бўй кўрсатажак — Рошид Халифалик давлатини соғинч ила кутаётган сиёсат ва даъват карвонининг содиқ йўловчилари ушбу асарни ўқиб-уқишга, унинг теран мағзини чақишга мажбурдирлар. Улар омма қалбида рақамли дунёнинг шаръий сир-асрорлари юзасидан юксак тафаккур ва онг чироқларини ёқмоқлари лозим. Токи, бу ҳаракат Уммат хавфсизлик қалқони ўлароқ, рақамли мустақиллигимизни амалда барпо этишга ҳамда Ғарб империализми туғдирган заҳарли технологик қарамликнинг занжирларини бутунлай парчалаб, бу зулмат ботқоғидан озодликка чиқишимизга улуғ бир калит бўлгусидир.
Мана шундагина, глобал ахборот уммонлари, уларнинг кўз очган булоқлари, дастурлаш санъатининг нафис меъморчилиги, электроника оламининг ноёб металлари ва таъминот карвонлари, ҳатто само бағрида изғиган сунъий йўлдошлар ва уларнинг сирли орбиталари узра бизнинг олий ҳаққоний назоратимиз ўрнатилгусидир. Шунда рақамли макон — одам боласини нафс ва олтин қулига айлантирган, инсониятни фақат фойда кўриш йўлидаги жонсиз рақамлардек кўрадиган ваҳший капиталистик тизимнинг ўлжаси бўлишдан халос бўлади.
Биз юксак технология унсурларини инсонга унинг асл шарафини, илоҳий қадр-қимматини ва инсонийлик жозибасини қайтариб бериши йўлида хизмат қилдиришга интиламиз. Зеро, биз Раббимизнинг амри ила башарият тақдирига омонатдор бўлган, нурли ҳақиқат, рисолат байроқдорларидирмиз! Муқаддас Каломда марҳамат қилинганидек: «Биз сени фақатгина оламларга раҳмат ўлароқ юбордик» (Анбиё 107-оят).
Роя газетасининг 2026 йил 17 июн, чоршанба кунги 604-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ