| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Нью-Йоркдаги партия ички сайловларида мусулмон номзоднинг ғалабаси ва унинг сиёсий оқибатлари таҳлили

  • BlackRock’нинг Ўзбекистонга кириши

  • Жаҳон энергетика бозори қайта шакллантирилмоқдами?

  • Сайкс-Пико чегараларидаги қотиллик

  • Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!

  • Коррупцияни йўқ қилишга қаратилган «Тонг ҳужуми» кампанияси: хомхаёл ва ҳақиқат ўртасида

  • Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›BlackRock’нинг Ўзбекистонга кириши

BlackRock’нинг Ўзбекистонга кириши

By htadmin
12.07.2026
0
Share:

BlackRock’нинг Ўзбекистонга кириши

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Президент Шавкат Мирзиёев 7 июл куни дунёдаги энг йирик инвестиция компанияларидан бири бўлган BlackRock компанияси директорлар кенгаши аъзоси ва катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлесини қабул қилди. Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда стратегик шерикликни, аввало, ёқилғи-энергетика соҳасида янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Президент компания билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида давлат мулкини хусусийлаштириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, молия бозорини ривожлантириш, нефт-кимё тармоғидаги лойиҳаларни илгари суриш ҳамда сунъий интеллект технологияларига қўшма инвестиция киритишни белгилаб берди. Адебайо Огунлеси ўз интервьюсида томонлар газни суюқ ёқилғига айлантириш, Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш, маълумотларни қайта ишлаш (дата) марказлари ва барқарор авиация ёқилғиси (SAF) ишлаб чиқариш каби тўрт-бешта муҳим йўналиш бўйича келишувга эришганларини ҳамда Ўзбекистонни минтақага очилган стратегик дарвоза деб билишларини маълум қилди. Матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2026 йилга келиб ушбу трансмиллий компания бошқарувидаги активлар ҳажми рекорд даражадаги 14 триллион долларга етган. (gazeta.uz)

Ушбу инвестициявий келишувлар ортидаги асл хавф ва ҳақиқатни англаш учун биринчи навбатда BlackRock компаниясининг глобал молия тизимидаги мисли кўрилмаган ўрни ва асл башарасига назар ташлаш лозим. 1988 йилда Ларри Финк томонидан асос солинган BlackRock шунчаки пул жамғарадиган фонд эмас, балки дунёни соядан туриб бошқарадиган энг йирик капиталистик девдир. Унинг ихтиёридаги 14 триллион долларлик маблағ дунёнинг энг қудратли Европа давлатлари, хусусан, Германия, Франция ва Британиянинг умумий йиллик ЯИМдан ҳам йирик бўлиб, у Apple, Microsoft, Amazon, Alphabet (Google), Pfizer, Lockheed Martin ва ExxonMobil каби қурол-яроғ, фармацевтика, технология бозорини монополия қилган энг йирик корпорацияларнинг асосий эгаси ва бош акциядоридир. Энг хавфли жиҳати шундаки, BlackRock ўзининг 5000 дан ортиқ суперкомпьютерларни бирлаштирган «Aladdin» (Asset Liability and Debt and Derivatives Investment Network) деб номланувчи сунъий интеллект тизими орқали дунёдаги қарийб 21 триллион доллардан ортиқ глобал активларни ва Марказий банкларнинг молиявий оқимларини назорат қилади. АҚШ Федерал Захира Тизими (ФРС) 2008 йилдаги ипотека инқирози ва 2020 йилдаги пандемия пайтида айнан ушбу компаниянинг маслаҳатлари, капитал сотиб олиш дастурлари ва «Aladdin» алгоритмлари асосида тизимни қутқариш бўйича қарорлар қабул қилган, бу эса BlackRock’ни АҚШ геосиёсий ва молиявий империализмининг соядаги энг асосий қуролига айлантиради.

BlackRock ташкилотининг бошқа давлатлардаги фаолияти капитал империализмининг ҳалокатли оқибатларини яққол кўрсатиб турибди. Масалан, Украинадаги уруш фонида ҳукумат BlackRock билан махсус келишув имзолаб, мамлакатни урушдан кейин қайта тиклаш жамғармасини (Ukraine Decarbonization Fund ва бошқа лойиҳаларни) ушбу компания назоратига топширди. Натижада, Украинанинг энг унумдор қишлоқ хўжалиги ерлари, энергетика тизимлари ва стратегик инфратузилмаси амалда ушбу хорижий девнинг мулкига айланиб бўлди. Худди шунингдек, Лотин Америкаси давлатларидан Аргентина ва Мексикада юзага келган чуқур дефолт ва иқтисодий инқирозлар пайтида BlackRock ушбу давлатларнинг ташқи қарзларини сотиб олиб, ҳукуматларга иқтисодий шартлар қўйишни бошлади ва уларнинг миллий суверен активлари, хусусан, нефт ва газ конлари устидан назоратни қўлга киритди. Шри-Ланкадаги иқтисодий инқирозда ҳам компания давлатнинг энг йирик хусусий кредитори сифатида иштирок этиб, мамлакатнинг молиявий жиҳатдан бутунлай фалажланишига ҳисса қўшди ва Халқаро валюта жамғармасининг (ХВФ) қаттиқ шартларини бажаришга мажбурлади. Бу давлатларнинг аянчли тажрибаси шуни кўрсатадики, BlackRock кириб борган мамлакатда миллий ҳукуматлар шунчаки қўғирчоққа айланиб, стратегик қарорлар қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Юқоридаги хабарда тилга олинган ҳар бир конкрет лойиҳа ва йўналиш – АҚШ ушбу молиявий дев воситасида Ўзбекистон устидан қандай кучли стратегик ва узоқ муддатли назорат занжирини ўрнатишни кўзлаётганини яққол фош қилади. Музокараларда бош мавзу сифатида энергетика, хусусийлаштириш ва нефт-кимё тармоғидаги лойиҳаларнинг танлангани мутлақо тасодиф эмас. Хабарда айтилган “газни суюқ ёқилғига айлантириш” ва Air Products ҳамда Vision Invest билан ҳамкорликдаги “барқарор авиация ёқилғиси (SAF) ишлаб чиқариш” лойиҳалари аслида юқори технологияли ниқоб бўлиб, улар орқали мамлакатнинг энг стратегик ва даромадли хомашё базаси ҳамда ҳаво транспорти инфратузилмаси тизимли равишда хорижий капитал тасарруфига ўтказилмоқда. Давлат мулкларини ва энергетика тизимларини BlackRock каби трансмиллий корпорациялар иштирокида хусусийлаштириш суверенитетнинг иқтисодий пойдеворини ичидан емириб, халқ мулкини бир ҳовуч Ғарб олигархларининг доимий даромад манбаига айлантиради. Бунга мисол қилиб, 1990 йилларда Россия ва Шарқий Европа давлатларида АҚШ маслаҳатчилари раҳнамолигида ўтказилган “шок терапияси” ва оммавий хусусийлаштиришни келтириш мумкин. Ўшанда маҳаллий саноат ва энергетика девлари сув текинга Ғарб фондлари назоратига ўтиб кетган эди.

Иккинчидан, Адебайо Огунлеси алоҳида урғу берган “сунъий интеллект технологиялари, маълумотларни қайта ишлаш (дата) марказлари ва уларни бошқарадиган компанияларга инвестиция киритиш” режаси рақамли колониализмнинг (мустамлакачиликнинг) энг хавфли янги босқичидир. Бугунги асрда катта маълумотлар (Big Data) энг қимматбаҳо стратегик бойлик ва давлат хавфсизлигининг асоси ҳисобланади. Ушбу технологик пойдеворни ва давлат реестрларини бошқарадиган компанияларни BlackRock ихтиёрига топшириш орқали Ўзбекистоннинг рақамли суверенитети, ички ахборот базалари, фуқароларнинг биометрик ва тиббий маълумотлари ҳамда иқтисодий алгоритмлари Ғарбнинг сунъий интеллект тизимлари, хусусан, юқорида тилга олинган «Aladdin» суперкомпьютери назоратига узил-кесил қарам қилиб қўйилади. Бу худди дунёдаги кўплаб давлатлар ўз алоқа ва маълумотлар тизимларини АҚШнинг йирик IT-корпорацияларига топшириб қўйиб, кейинчалик глобал сиёсий инқирозлар пайтида улар томонидан бир сонияда блоклаб қўйилиши ёки ички маълумотлари сизиб чиқиши (масалан, Эдвард Сноуден фош қилган PRISM дастури каби) хавфи остида яшаётганига ўхшайди.

Учинчидан, музокараларнинг энг стратегик деталларидан бири бўлган “Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш” масаласи мамлакат молия тизимини либерал-капиталистик дунёқараш ва судхўрлик (рибо) занжирига узил-кесил боғлашга хизмат қилади. Бундай марказлар ўз-ўзидан ишламайди. Улар Ғарб ҳуқуқий ва молиявий қонунчилиги асосида қурилади ва маҳаллий иқтисодиётни халқаро фонд бозорлари, қимматли қоғозлар ва спекулятив (ҳаводан пул қилувчи) ўйинларга мажбуран мослаштиради. Бунинг оқибатида давлат миллий валюта устидан назоратни йўқотади ва глобал молиявий тизим уруш чиқарса урушга, инқироз бошласа инқирозга эргашишга мажбур бўлади. BlackRock Ўзбекистонни “Марказий Осиёдаги минтақага очилган дарвоза ҳамда Шарқ ва Ғарбни боғловчи муҳим кўприк” сифатида кўраётганини очиқ эътироф этаркан, у халқ фаровонлигини эмас, балки ушбу қулай нуқта орқали бутун Марказий Осиё бозорига суқулиб киришни мақсад қилган. Бу ерда АҚШнинг геосиёсий манфаати яққол кўриниб турибди: Ўзбекистон иқтисодиёти ва молиясини ўз назоратига олиш орқали Вашингтон минтақада Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳасига ва Россия таъсирига қарши кучли геоиқтисодий буфер зона (қалқон) яратмоқчи. Капиталистик тузумнинг энг разил иллати мана шунда намоён бўлади: давлатлар ва халқларнинг тақдири, уларнинг иқтисодий келажаги чиройли ривожланиш ва инвестиция шиорлари остида халқаро судхўрлик корпорацияларининг геосиёсий ўйинлари ва молиявий иштаҳасига қурбон қилинади.

Ислом нуқтаи назаридан қараганда, бундай трансмиллий корпорацияларнинг давлат ичига кириб, стратегик бойликларни ва умумхалқ мулкини эгаллаб олишига мутлақо йўл қўйилмайди. Ислом иқтисодида газ, нефт, сув, энергетика ва бошқа стратегик инфратузилмалар хусусийлаштирилиши мумкин бўлмаган умумий мулк ҳисобланади ва улардан келадиган фойда фақат халқнинг эҳтиёжларига сарфланиши вожибдир. Бироқ расмийлар бугун халқнинг ҳаққи бўлган ушбу бойликларни глобал девлар ихтиёрига топширишни “буюк инвестициявий ютуқ” деб тақдим этишдан чарчамаяптилар. Расулуллоҳ ﷺ айтганларидек: “Мусулмонлар уч нарсада – сув, ўт-ўлан (яйлов) ва оловда шерикдирлар”. (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти). Бу ҳадис шариатда энергетика, газ ва стратегик инфратузилмаларнинг хусусийлаштирилиши, хорижий капиталга сотилиши мумкин эмаслигини узил-кесил белгилаб қўйган.

Салоҳиддин

12.07.2026й

TagsBlackRockҳамкорлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Миср режими масжидларда Аллоҳнинг исми зикр қилинишини ман қиляпти ва уларни бузишга ҳаракат қиляпти

  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш ва унинг аҳамияти

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/