| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АҚШ–Эрон уруши фонида Ўзбекистон энергетик ва геосиёсий мустақилликка қандай эришиши мумкин?

  • Таълимдаги инқироз ва Ислом Давлатининг нажот манҳажи

  • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

  • Сеул йўли: Тошкент “Катта ўйин”нинг навбатдаги босқичида қандай ўрин эгалламоқда?

  • Америка Украина можаросидаги ҳал қилувчи ролини сақлаб қолмоқда

  • Масжидлар ёқиб юборилмоқда, мусулмонлар ўлдирилмоқда, қўшинларимиз эса томоша қилиб турибди!

  • Фаластинни озод қилиш фақат Фаластин аҳлининг эмас, балки бутун умматнинг масъулиятидир

  • ХХI АСР ҚУЛДОРЛИГИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›АҚШ–Эрон уруши фонида Ўзбекистон энергетик ва геосиёсий мустақилликка қандай эришиши мумкин?

АҚШ–Эрон уруши фонида Ўзбекистон энергетик ва геосиёсий мустақилликка қандай эришиши мумкин?

By htadmin
05.08.2026
0
Share:

АҚШ–Эрон уруши фонида Ўзбекистон энергетик ва геосиёсий мустақилликка қандай эришиши мумкин?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йилда АҚШ Эронга қарши бошлаган урушнинг таъсири  фақат Яқин Шарқ билан чекланиб қолмади. У халқаро энергетика бозорлари, транспорт йўлаклари ва геосиёсий мувозанатга таъсир қилиб, Марказий Осиё давлатларини ҳам янги шароитга мослашишга мажбур қилди. Денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган Ўзбекистон учун Эрон нафақат қўшни давлат, балки Форс кўрфази ва Ҳинд океанига чиқиш имконини берувчи муҳим транзит мамлакат ҳисобланади. Шу боис Эрон атрофидаги ҳар қандай беқарорлик Тошкентнинг ташқи сиёсати, ташқи савдоси ва энергетик хавфсизлигига бевосита таъсир кўрсатади.

Ҳозирча Ўзбекистон ташқи сиёсатида кескин бурилиш бўлганича йўқ. Аммо сўнгги воқеалар мамлакат учун ташқи сиёсатда мувозанатни сақлашнинг ўзи етарли эмаслигини, энг аввало энергетик ва иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлаш зарурлигини яна бир бор кўрсатди.

Бунинг энг муҳим йўналиши — энергетикадир. Ўзбекистон қисман нефть ва газ ишлаб чиқарувчи давлат бўлса-да, ички эҳтиёжнинг маълум қисмини бензин ва дизель импорти орқали қоплайди. Шу билан бирга ички бозорда ёқилғи нархлари юқорилиги ва танқислигича қолмоқда.

Шу нуқтаи назардан қараганда, Эрон билан иқтисодий ҳамкорлик Ўзбекистон учун муайян имкониятлар очиши мумкин. Давлат субсидиялари ҳисобига Эрон дунёда ички бозор учун энг арзон ёқилғига эга мамлакатлардан бири ҳисобланади. Албатта, экспорт нархи, транспорт харажатлари ва халқаро санкциялар туфайли бу нархларни Ўзбекистонга тўғридан-тўғри татбиқ этиб бўлмайди. Бироқ Эрон билан барқарор иқтисодий муносабатлар ёқилғи таъминотини диверсификация қилиш ва энергетик хавфсизликни кучайтиришга хизмат қилиши мумкин.

Бу ерда яна бир муҳим жиҳат бор. Ҳатто Ҳиндистон ҳам Эроннинг Чобаҳор порти орқали Афғонистон ва Марказий Осиёга чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун АҚШ билан музокаралар олиб борган ва Вашингтон маълум муддатга санкциялардан истисно берган эди. Бу ҳолат Эрон орқали ўтувчи транспорт йўлаклари геосиёсий рақобат шароитида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганини кўрсатади.

Уруш Ҳурмуз бўғозининг жаҳон энергетикаси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини яна бир бор исботлади. Нефть нархларининг ўзгариши ва Россиядаги нефть инфратузилмасига қилинган ҳужумлар Марказий Осиё бозорига ҳам таъсир қилди.

Хусусан, 2026 йил июль ойида Украина дронларининг Омск нефтьни қайта ишлаш заводига қилган ҳужуми Россиянинг ёқилғи логистикасига босимни кучайтирди. Бундан аввал Новороссийскдаги CPC терминалига қилинган ҳужумлар Қозоғистон нефть экспортига ҳам жиддий таъсир кўрсатган эди. Бу воқеалар бир ҳақиқатни намоён қилди: минтақа давлатлари битта транспорт йўлаги ёки битта таъминот манбаига ҳаддан ташқари боғланиб қолмаслиги керак.

Бу жараён билан бир вақтда Марказий Осиё йирик давлатлар рақобатининг янада муҳим майдонига айланмоқда. Россия минтақадаги хавфсизлик ва энергетика соҳасидаги таъсирини сақлаб қолишга интилмоқда. Москва учун Марказий Осиё фақат экспорт бозори эмас, балки жанубий хавфсизлик камари ва Евроосиёдаги геосиёсий мавқеини сақлашнинг муҳим қисми ҳисобланади. Хитой эса «Бир макон — бир йўл» ташаббуси доирасида муқобил транспорт йўлакларига эътиборни кучайтирмоқда.

Шу билан бир вақтда АҚШ ва Буюк Британия компаниялари ҳам нефть-газ, кончилик ва транспорт соҳаларида ўз иштирокини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳолат Ўзбекистон учун инвестиция ва технология жалб қилиш имкониятини бериши мумкин. Бироқ стратегик соҳаларда миллий манфаат ҳар қандай қисқа муддатли иқтисодий фойдадан устун туриши лозим.

Бироқ геосиёсий рақобат кучайган шароитда Ўзбекистон учун энг тўғри йўл бир ташқи куч ўрнини бошқаси билан алмаштириш эмас, балки миллий манфаатга таянган мустақил стратегияни шакллантиришдир.

Аввало, Марказий Осиё давлатлари ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши зарур. Энергетика, сув ресурслари, транспорт, хавфсизлик ва ташқи савдо каби стратегик масалаларда ташқи давлатларнинг ечимларини кутиш ўрнига, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон умумий манфаатлар асосида мувофиқлашган сиёсат юритиши минтақа барқарорлигини мустаҳкамлайди. Бу бирор давлатга қарши сиёсий блок эмас, балки Марказий Осиёнинг музокаралардаги мавқеини кучайтиришга хизмат қилади.

Иккинчидан, энергетик хавфсизликни таъминлаш фақат янги импорт манбаларини излаш билан чекланмаслиги лозим. Ўзбекистон қуёш ва шамол энергетикасини аҳоли, ижтимоий объектлар ва коммунал инфратузилмада кенг жорий этса, ички газ истеъмолининг бир қисмини қисқартириш имконияти пайдо бўлади. Натижада бўшатилган газ ҳажмларини саноат тармоқларига, юқори қўшимча қиймат яратадиган ишлаб чиқаришга ёки экспортга йўналтириш мумкин. Бу мамлакатнинг энергетик самарадорлиги ва иқтисодий барқарорлигини оширади.

Учинчидан, энергетика соҳасида бошланган реструктуризация фақат бошқарувни ўзгартириш билан чекланмаслиги керак. Асосий мақсад маҳаллий илмий салоҳиятни ривожлантириш, муҳандис ва технологлар тайёрлаш ҳамда нефть-газ саноатида технологик мустақилликка эришиш бўлиши лозим. Хорижий мутахассислар жалб қилинса, уларнинг вазифаси ишни ўзлари бажариш эмас, балки маҳаллий кадрларга билим ва технологияларни ўргатиш бўлиши зарур. Узоқ муддатли мақсад эса нефть ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш занжирини маҳаллий мутахассислар зиммасига ўтказишдир.

Тўртинчидан, табиий бойликларни бошқаришда миллий манфаат устувор бўлиши шарт. Қозоғистон Конституциясида ер, ер ости бойликлари, сув ва бошқа табиий ресурслар халқ мулки экани алоҳида мустаҳкамланган. Ўзбекистон ҳам стратегик ер ости бойликларини бошқаришда миллий манфаатни кучайтирувчи ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаши, бошқа ибора билан айтганда, табиий бойликларни асло ҳусусийлаштиришга йўл қўймаслиги керак. Шу билан бирга, хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг ўзи етарли эмас. Ҳар қандай йирик лойиҳада технология трансфери, маҳаллий кадрлар тайёрлаш ва юқори қўшимча қийматли ишлаб чиқаришни мамлакат ичида ташкил этиш асосий шартлардан бири бўлиши лозим. Акс ҳолда мамлакат табиий бойликларни экспорт қилувчи, лекин технологияга қарам иқтисодиёт бўлиб қолиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, АҚШ–Эрон уруши Ўзбекистон учун энг катта сабоқни берди: ҳақиқий хавф ташқи рақобатнинг ўзи эмас, балки ички иқтисодий ва технологик қарамликдир. Энергетик мустақиллик, минтақавий ҳамкорлик, миллий кадрлар ва табиий бойликларни халқ манфаати асосида бошқариш мамлакат барқарор тараққиётининг муҳим устунларидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

«Аллоҳ мўминлар устидан кофирларга ҳеч қачон (ҳукмронликка) йўл бермас»  (Нисо:141)

Бу оят мусулмонларга ташқи кучларга қарам бўлмасдан, ўз имкониятлари, ўз мутахассислари ва Аллоҳнинг шариати асосида адолатли бошқарувни барпо этишга интилиш лозимлигини эслатади. Мусулмон мамлакатининг ҳақиқий мустақил сиёсати бир ташқи кучдан бошқасига оғишда эмас, балки иқтисодий, сиёсий ва энергетик қарорларни Аллоҳнинг ҳукмлари асосида мустақил қабул қила оладиган журъатга эгаликда ҳамда адолатли бошқарувни барпо этишдадир. Давлатнинг ҳақиқий қудрати ташқи кучлар ўртасидаги мувозанатни сақлашда эмас, балки Исломнинг ҳалол ва ҳаром устига қуриладиган низоми ва умматнинг туб манфаати ҳар қандай давлатнинг сиёсатидан устун туришида мужассамдир. Ана шундагина ҳақиқий барқарор жамият вужудга келади.

 

Ислом абу Халил – Ўзбекистон: Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими учун

05.08.2026й

TagsАҚШ–Эрон урушигеосиёсий мустақилликМарказий Осиё
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Минтақа парчаланишини тўхтатиш мустамлакачи Сайкс-Пико чегараларига риоя қилиш билан бўлмайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан кенгқамровли қамоққа олиш кампаниясини бошлади

  • МАҚОЛАЛАР

    Муҳим ҳисобланмаган муҳим гаплар, дили бошқа тили бошқа

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/