| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими ШХТнинг 25 йиллик юбилейига “совға” тайёрламоқдами?

  • Жеффри Сакс ўзбекистонликлар учун холис маслаҳатчими?

  • Покистон ҳукмдорлари хўжайинлари Трампга кўмак беришга шошилишмоқда

  • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

  • Ҳижрат ва ўлим карвонлари – ҳукмрон режимлар пешонасидаги доғдир

  •  Судандаги вазият ва Америка мақсадлари

  • ЧЎЛПОН-ОТА ДЕКЛАРАЦИЯСИ

  • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Жеффри Сакс ўзбекистонликлар учун холис маслаҳатчими?

Жеффри Сакс ўзбекистонликлар учун холис маслаҳатчими?

By htadmin
11.08.2026
0
Share:

Жеффри Сакс ўзбекистонликлар учун холис маслаҳатчими?

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

 

Давлатлар ва халқлар тақдири шахсий майллар ва баландпарвоз ваъдалар орқали эмас, балки уларни ҳаракатга келтираётган мафкуравий пойдевор ва геасиёсий манфаатлар асосида белгиланади. Бугунги кунда Ислом уммати, хусусан, Марказий Осиё ва Ўзбекистон халқи навбатдаги мураккаб фикрий ва сиёсий синовларга юзланмоқда.  2026 йилнинг ёзида Ўзбекистон ва бутун минтақа майдонида яна ўша эски “мустамлакачилик занжири”нинг янгича, замонавий ва академик либосдаги занжир халқалари пайдо бўлди. Халқаро даражадаги иқтисодчи, БМТ Бош котибларининг собиқ маслаҳатчиси Жеффри Сакснинг “Марко Поло номидаги тинчлик, маданият ва барқарор ривожланиш йўл сафари” номи остида Тошкентга ташрифи, у билан бир вақтнинг ўзида глобал капитал гигантлари — Rothschild & Co ҳамда 10 триллион доллардан ортиқ активларни бошқарувчи BlackRock жамғармасининг пайдо бўлиши шунчаки геоиқтисодий “тасодиф” эмас, бу — ХХI аср капиталистик империализмининг Ислом заминини мустамлака қилиш бўйича навбатдаги мукаммал саҳналаштирилган “триада”сидир.

Аллоҳ таоло кофирлар ва мунофиқ кимсаларнинг ширин, жозибадор сўзлари ортида яширинган ҳақиқий мақсадларини очиб бериб, мўминларни сиёсий хушёрликка чорлайди:

وَمِنَ النَّاسِ مَن يُعْجِبُكَ قَوْلُهُ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيُشْهِدُ اللَّهَ عَلَىٰ مَا فِي قَلْبِهِ وَهُوَ أَلَدُّ الْخِصَامِ

«Одамлар орасида шундайлари ҳам борки, уларнинг дунё ҳаёти ҳақидаги гапи сизни ҳайратда қолдиради ва у кўнглидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ қилади. Ҳолбуки, у энг ашаддий хусуматчидир».  (Бақара:204)

  1. Жеффри Сакс «Шок терапияси»нинг қонли тарихий излари

Жеффри Сакснинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёга тақдим қилаётган маслаҳатларини, бераётган “холис” тавсияларини тўғри англаш учун унинг тарихий илдизларига ва капитализмга қилган хизматларига назар ташлаш лозим. Ғарб ОАВлари ва маҳаллий либерал манбалар уни “академик олим”, “барқарор ривожланиш бўйича дунёнинг энг нуфузли эксперти” деб кўкларга кўтаради. Аммо, сиёсий онг ва исломий мафкура нуқтаи назаридан қараганда, Жеффри Сакс — капиталистик тузумнинг энг хавфли, “ғоявий ва академик анестезиологи”дир.

1990 йилларда Собиқ Иттифоқ парчалангач, Шарқий Европа ва Россия ҳудудига кириб келган “Шок терапияси” (Shock Therapy) номли иқтисодий ҳалокат моделлигининг муаллифи айнан шу Жеффри Сакс бўлади. Польша ва Россияда амалга оширилган ушбу “ислоҳотлар” натижасида нима юз берди?

Польшада: Жаҳон банки ва G7 давлатларининг бевосита молиявий дастаклари билан жамият капиталистик тизимга муваффақиятли уланди ва мамлакат Ғарб иқтисодиётининг хом-ашё ҳамда арзон ишчи кучи базасига айлантирилди.

Россияда: «Шок терапияси» миллионлаб инсонларни бир кечада қашшоқликка отди. Давлат мулки арзимаган баҳода бир ҳовуч олигархлар томонидан таланди, саноат тизими вайрон бўлди. Сакснинг ислоҳотлари Россияни чуқур инқироз сари қулатди ва бу ҳолат ўша даврда Ғарбнинг геополитик ва иқтисодий манфаатларига тўлиқ мос келар эди.

Бугун у ўзини Ғарб ташқи сиёсатининг, жумладан, АҚШнинг “ашаддий танқидчиси” сифатида кўрсатиб, COVID-19 нинг келиб чиқиши ёки Украина урушида НАТОни айбдор гавдалантириб  чиқишлар қилмоқда. Аслида бу — глобал мустамлакачилик ўйинидаги ролларнинг тақсимланишидир. Сакс “мустақил ва холис” эксперт қиёфасида кўриниш бериш орқали Ғарб ва капитализмнинг янги марказлари, хусусан, Хитой ўртасидаги рақобатда учинчи дунё мамлакатлари, жумладан Исломий юртлар ишончига кириш ва уларни капиталистик векторда ушлаб туриш вазифасини бажармоқда.

Африкада амалга оширилган «Минг йиллик қишлоқ» лойиҳаси ҳам Сакснинг яна бир ниқобини очиб берди. Ташқи донорларга тобе қилиб қўйилган ушбу қишлоқлар, молиялаштириш тўхташи билан аввалгидан-да баттар аҳволга тушди. Яъни Сакс таклиф этаётган рецептлар — жамиятни ўз кучи ва эътиқодига таяниб эмас, балки халқаро капитал ва молиявий ташкилотларнинг тизимига доимий равишда боғлаб қўйишдан иборат бўлганди.

  1. 2026 йилги Марказий Осиё сафари: Ипак йўли ниқобидаги капиталистик экспедиция:

Жеффри Сакснинг 2026 йилнинг июнь-июль ойларида амалга оширган «Марко Поло номидаги тинчлик, маданият ва барқарор ривожланиш йўл сафари» (Marco Polo Drive of Peace, Culture and Sustainable Development) шунчаки сайёҳлик ёки академик изланиш эмас, балки бу — Евроосиёнинг қоқ марказида жойлашган Исломий юртларни янги глобал геоиқтисодий харитага интеграция қилиш бўйича муайян марказларнинг “қидирув-инспекция” тадбири эди.

43 кунлик, 15 000 км масофани қамраб олган ва Ватикандан бошланиб Хитойнинг Шеньчжень шаҳрида якунланган бу йўналиш, Хитойнинг M31 Capital инвестиция компанияси асосчиси Патрик Жонг томонидан молиялаштирилди ва Хитойнинг люкс тоифадаги DENZA Z9GT электромобилида босиб ўтилди. Бу ерда биз Ғарб капитали ва Хитой коммунистик-капиталистик тузилмасининг Марказий Осиё устидаги келишилган ҳаракатини кўришимиз мумкин.

Сакснинг Тошкент ва Остонада айтган гапларига эътибор берамиз:

“Жаҳон иқтисодиёти маркази Атлантикадан Ўзбекистон каби яқин ҳудудларга кўчмоқда…”

“Ўзбекистонга Хитойнинг ‘Made in China 2025’ дастури андозасида узоқ муддатли саноат стратегияси зарур…”

“Марказий Осиё Тараққиёт Банкини ташкил этиш лозим…”

“Ўрта коридор (Middle Corridor) орқали интеграцияни кучайтириш керак…”

Росулуллоҳ С.А.В  марҳамат қиладилар:

لاَ يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ

«Мўмин киши бир тешикдан икки марта чақилмайди.»

(Имом Бухорий ва Муслим ривояти, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

Уммат сифатида бизга Ғарб капиталистлари ёки Шарқ мустамлакачиларининг Жаҳон банки ёки БМТ экспертлари сифатида бераётган “маслаҳатлари” илгари нима олиб келгани аён. 19-20 асрларда “социологик ва маданий миссия” билан келган шарқшунос ва географлар ортидан мустамлакачи қўшинлар ва банк тизимлари кириб келган эди. Бугун эса “Барқарор ривожланиш” (SDGs) ва “Яшил энергетика” ниқоби остида Жеффри Сакслар кириб келмоқда.  Исломий Давлат ва сиёсий қалқон бўлмаган бир шароитда, Сакс каби академик тил биладиган “агентлар” мусулмон юртларининг раҳбарларига нимани ва қандай қилишни ўргатишмоқда, уларнинг иқтисодий ва инфратузилмавий йўналишларини халқаро капиталнинг мақсадларига мослаштиришмоқда. Жеффри Сакс раҳбарлик қилаётган SDSN (UN Sustainable Development Solutions Network) ташкилоти ўзини мустақил ва холис қилиб кўрсатишига қарамай, уни молиялаштираётган фондлар рўйхатига назар ташлашнинг ўзи етарлидир:

* Йирик капиталистик ва сионистик жамғармалар: Bezos Earth Fund (Жефф Безос), Gates Foundation (Билл Гейтс), Rockefeller Foundation (Рокфеллер фонди), Gordon & Betty Moore Foundation ва бошқалар.

* Ғарб давлатларининг разведка ва ташқи сиёсат идоралари: Германия Иқтисодиёт ва Иқлимни ҳимоя қилиш вазирлиги (BMWK), Британия Ташқи ишлар ва тараққиёт офиси (FCDO).

* Мустамлакачи молия институтлари: Жаҳон банки (World Bank), БМТнинг турли бўлинмалари.

Капиталистик дунёда ҳеч бир фонд, ҳеч бир миллиардер шунчаки “инсоният манфаати” ёки “болалар келажаги” учун юзлаб миллион доллар ажратмайди. Ҳар бир доллар сармоя ортида муайян геополитик мақсад, янги бозорларни эгаллаш, хом-ашё манбаларини назорат қилиш ва мусулмон халқларини Исломий мафкурадан узоқлаштириб, уларга секуляр-капиталистик дунёқарашни сингдириш ётади. Шу сабабли, Исломий фикр ва сиёсий тушунчага эга бўлган инсон учун энг муҳим тинчлик ва огоҳлик қоидаси шундай ифодаланади:

«Агар бир мўминдан сизга ёмонлик етса, аввал яхши гумонда бўлинг; агар яхшилик табиатини топа олмасангиз, шундан сўнггина ёмон гумонга боринг. Аммо бир кофирдан (ёки манфаатдор ташқи кучдан) сизга яхшилик етса, аввал ёмон гумонга боринг, яъни эҳтиёткорлик ва сиёсий хушёрлик билан ёндашинг; агар ёмонликни топа олмасангиз, шундан сўнггина яхши гумонга боринг.»

Жеффри Сакснинг “самимий” ва “холис” кўринган маслаҳатларини таҳлил қилишда айнан ушбу мафкуравий қоидани қўллаш шарт.

2026 йилнинг ёзида Тошкент майдонида содир бўлган воқеалар шунчаки тасодиф эмас, балки мукаммал тарзда режалаштирилган ва тизимлаштирилган геоиқтисодий операциядир. Тошкентга бир вақтнинг ўзида учлик Триадаси кириб келди ва уларнинг мақсадлари аввалдан аниқ тақсимланган эди:

* Жеффри Сакс — «Ғоявий ва академик асословчи (Архитектор)»:

У Тошкентга келиб, Ўзбекистоннинг умумий транспорт ва молиявий хабга айланаётганини таъкидлайди, “яшил иқтисодиёт” ва “саноат занжирлари” ҳақида маърузалар ўқийди. У халқаро жамоатчилик кўз ўнггида жараёнга “профессионал ва халқаро эътироф” ниқобини кийдиради.

* Rothschild & Co — «Баҳоловчи ва лоббист (Баҳоловчи)»:

Ротшильдлар оиласи ва уларнинг молиявий империяси харидор сифатида эмас, балки мустамлакачилик занжирининг “муҳандиси” сифатида майдонга чиқади. Улар Ўзбекистоннинг стратегик давлат корхоналарини, банкларини, фойдали қазилма конларини хусусийлаштириш ва IPO’га чиқариш жараёнини баҳолайди, нарх белгилайди ва халқаро капиталга ҳозиргача ёпиқ бўлган эшикларни очади.

* BlackRock — «Капитал ва ҳақиқий харидор (Харидор)»:

Бюджети 10 триллион доллардан ошадиган, дунёдаги энг йирик ва шафқатсиз активлар бошқарувчиси бўлмиш BlackRock тайёрланган майдонга миллиардлаб долларлик капитал билан амалий киради. Улар энергетика, инфратузилма, телекоммуникация ва сунъий интеллект секторларини сотиб олиш, мусулмон халқининг мулки бўлган бойликларни ўз назоратига олиш учун келади.

Капиталистик мустамлакачилик энди ҳарбий танклар ва генераллар билан эмас, балки консалтинг фирмалари, хусусийлаштириш дастурлари ва инвестиция фондлари кўринишида кириб келмоқда. Улар давлатларни урушсиз, молиявий мажбуриятлар ва улкан фоизлар ортидан маҳкум этмоқдалар.

Ушбу геоиқтисодий “Триада”нинг Тошкентда муваффақиятли фаолият юритиши ва хорижий капиталнинг ҳеч қандай тўсиқсиз мусулмон юртлари бойликларини эгаллаши учун ҳуқуқий ва институционал пойдевор керак эди. Айнан шу пойдевор — Тошкент Халқаро Молия Маркази (TIFC)дир.

2026 йил 13 июлда қабул қилинган Конституциявий қонун билан ташкил этилган TIFC нинг асосий хусусиятларига ва Ислом шариати нуқтаи назаридан унинг мазмунига эътибор қаратайлик:

* Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқи(Common Law)нинг қўлланилиши:

Мусулмон юртининг қоқ марказида миллий қонунчиликдан ва Шариат тамойилларидан холи бўлган, тўлиқ англо-саксон ҳуқуқига бўйсунувчи “давлат ичидаги давлат” яратилмоқда. Марказ ҳужжатлари ва Англия суди тамойиллари миллий қонунлардан устун туради. Бу — мустамлакачилик давридаги “экстерриториаллик” ҳуқуқининг айнан ўзидир!

* Мустақил инглиз тилидаги судлар:

Судьялар Ғарбдан таклиф этилади, ишлар инглиз тилида олиб борилади. Яъни маҳаллий аҳоли ёки давлат билан хорижий капитал ўртасида низо чиқса, масала Ғарбнинг суд тизимида, капитализм манфаатларидан келиб чиқиб ҳал этилади.

* 50 йиллик солиқ имтиёзлари ва капитални чекловсиз олиб чиқиш:

Мусулмонларнинг бойликлари ва сармоялари ҳеч қандай солиқ ва чекловларсиз хорижга оқиб кетади. Инвесторларга мулк дахлсизлиги бўйича “қатъий кафолатлар” берилгани ҳолда, маҳаллий аҳоли ва келажак авлод капиталистик эксплуатациянинг оғир оқибатларига маҳкум қилинади.

Англия ҳуқуқи ва Дубай (DIFC) ҳамда Остона (AIFC) моделлари асосида яратилган бундай марказлар, аслида, халқаро судхўрлар ва капитал гигантлари учун хавфсиз “офшор зоналар” ва эксплуатация майдонидир.

Капиталистик иқтисодиёт тизими рибо (фоиз), хусусийлаштириш номи остида умумий мулкни талаш ва хаёлий молиявий пуфаклар (деривативлар, қимматли қоғозлар) асосига қурилган. Бу тизим инсониятга фақат фаровонлик ваъда қилади, амалда эса қашшоқлик, тенгсизлик ва қарз қуллигини олиб келади.

Капиталистик “хусусийлаштириш” сиёсати ва BlackRock каби жамғармаларга ушбу объектларни сотиш — Ислом Шариатига кўра асло мумкин эмас, ҳаромдир! Умумий мулк бўлган энергетика ва конларни хорижий капиталистларга бериб қўйиш уммат мулкини кофирларга тортиқ қилишдир. Шунингдек, Ислом иқтисодиёти олтин ва кумуш стандартига (ва уларга муқобил реал товар билан таъминланган пул тизимига) таянади. Рибо, акциялар ва деривативлар бозори, офшор зоналар ва TIFC каби инглиз ҳуқуқига асосланган “рибо марказлари” Исломда мутлақо тақиқланади.

Жеффри Сакс айтганидек, “кўп қутбли бетарафлик” ёки “Ғарб ва Хитой ўртасида мувозанат сақлаш” мусулмонларга озодлик олиб келмайди. Бу — шунчаки қайси мустамлакачига қачон ва қанча хизмат қилишни танлашдир. Мусулмон юртларининг ҳақиқий мустақиллиги ва азизлиги — кофирларнинг тузумлари ва маслаҳатларидан воз кечиб, Исломий мафкура ва Ислом давлатчилигини барпо этишдадир.

Демак, Жеффри Саксларнинг баландпарвоз гаплари, BlackRock’нинг триллионлаб долларлик “ваъдалари” ва TIFC каби инглизча суд марказларининг яратилиш ташаббуслари бизни чалғитмаслиги лозим. Буларнинг барчаси Ислом заминининг охирги бойликларини ва мусулмонларнинг келажагини капиталистик дунёнинг “қурбонлик меҳробига” тортиқ қилиш учун ўйлаб топилган навбатдаги тузоқдир. Ислом Уммати ўз тақдирини кофирларнинг экспертлари ва капиталистик фондларга топширар экан, ҳеч қачон қаддини кўтара олмайди.

Аллоҳ таолонинг ушбу огоҳлантиришини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим:

ولَن تَرْضَىٰ عَنكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ ۗ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَىٰ

«Яҳудий ва насоролар уларнинг динига эргашмагунингизча сиздан ҳеч қачон рози бўлмайдилар. Айтинг: “Албатта, Аллоҳнинг ҳидоятигина ҳақиқий ҳидоятдир”»    (Бақара:120)

Айни шу кунларимиз — сиёсий онгни чархлаш, капитализмнинг заҳриқотил ғоялари ва иккиюзламачи “маслаҳатчилари”ни фош қилиш ҳамда Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун пайғамбарлик минҳожи асосидаги Иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш йўлида холис ҳаракат қилиш вақтидир. Фақат Исломгина умматнинг мафаатларини муҳофаза қилади, инсонларни капиталистик тузум қуллигидан Ислом адолатига олиб чиқади ва икки дунё саодатига етаклайди!

Аҳлиддин

11.08.2026й

TagsЖеффри Сакс
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонундан мақсад нима?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судандаги ҳокимият учун курашнинг бадали Аллоҳ ҳаром қилган қонларни тўкишдан иборат бўляпти

  • МАҚОЛАЛАР

    Бу урушлар қачон тугайди?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/