Инқирозлар шамоли Курдистон минтақасини остин-устун қилмоқда: Халос бўлиш ва нажот йўли қаерда?

Инқирозлар шамоли Курдистон минтақасини остин-устун қилмоқда: Халос бўлиш ва нажот йўли қаерда?
15 йилдан бери ёки ундан ҳам кўпроқ вақт давомида Ироқдаги Курдистон минтақаси кетма-кет келган ҳукуматлар томонидан уюштириладиган ва бошқариладиган сунъий инқирозлар босими остида эзилмоқда; сурункали маошлар инқирозидан тортиб, сув, электр энергияси, керосин, газ, бензин ва бошқа кўплаб сунъий муаммолар минтақадаги одамларни турмушнинг энг тубан тубига улоқтирди ва ҳеч қандай аниқ ечим кўринмаяпти. 2026 йилда яшаётган бўлсак-у, бойликлар Курдистон аҳлининг оёқлари остида турган бир пайтда, улар ҳануз бир неча литр бензинни юқори нархда ёки бир неча соатлик электр энергиясини ялиниб сўраб юришлари ақлга сиғадими?!
Инқирозлар авж олганда, ҳукумат дарҳол одамларнинг чўнтагига қўл солади, чунки ҳукуматлар бензин, керосин, газ, электр энергияси, сув нархларини, шунингдек, кўчмас мулк ва автомобилларни рўйхатдан ўтказиш тўловларини ошириш ҳамда ходимларнинг маошларини кечиктириш устида ишлайди, ҳатто бу кечиктириш элликта маошга ёки ундан ҳам кўпроққа етди. Шу йўл билан улар у ёки бу жойдаги йўқотишларини қоплаш учун имкон қадар энг катта миқдордаги пулни шилиб оладилар!
Ҳа, қачонки ҳукуматлар ўз фуқароларига ғамхўрлик қилувчи эмас, балки фақат солиқ ва тўлов ундирувчи бўлса, улар ўзларининг капиталистик-секуляр ҳукумат эканини ҳамда қонунлари кофир мустамлакачи Ғарб кучлари томонидан мусулмонлар юртига мажбуран тиқиштирилган инсоний конституциялардан олинганини ошкора эълон қилса, халқ билан муносабатда бундан бошқа қандай тубанликни кутиш мумкин?! Ҳатто халқ «гўё биз ҳукуматнинг фарзандлари эмас, балки унинг душманларидекмиз!!» дейишни бошлади.
Минтақадаги одамларнинг аҳволи йиллардан бери такрорланиб, давом этиб келаётган, уларни янчиб ташлаган ушбу сунъий инқирозлар даҳшатидан дод солиш даражасига етди, ҳатто айримлари телеканаллар экранларида: «кошки ўлиб қўя қолсак-у, бундай ҳаётдан ва инқирозлардан роҳатлансак!» дейдиган бўлдилар. Бошқалари эса, агар ўз ҳукуматлари билан аҳволлари шундай бўлишини билганларида эди, минтақа аҳли ўз-ўзига ҳукмдор бўлиши учун жанг қилмаган ва жон бермаган бўлар эди, дейишди. Ҳукумат эса кар, кўр ва бепарво. Одамлар бир водийда, ҳукумат эса мутлақо бошқа водийда. Ҳокимият кучи, бойлик ва одамларнинг сукут сақлаши уларнинг кўзини кўр, ақлини заиф қилиб қўйган.
Эй мусулмонлар! Кимда-ким Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг йўлидан узоқлашса, охиратни қўйиб дунё ҳаётига рози бўлса ва ўз дини ҳамда ақидасидан кўра ўз қавми, уруғи, насаби ва келиб чиқишини устун қўйса, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини тасдиқлаган ҳолда унинг ҳаёти фақат танглик-бахтсизликда бўлади:
﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى * قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرْتَنِي أَعْمَى وَقَدْ كُنتُ بَصِيرًا * قَالَ كَذَلِكَ أَتَتْكَ آيَاتُنَا فَنَسِيتَهَا وَكَذَلِكَ الْيَوْمَ تُنسَى﴾
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг (бахтсиз) ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз. У: “Роббим, нега мени кўр ҳолда тирилтирдинг, ваҳоланки илгари кўрувчи эдим-ку?!” дейди. У Зот айтур: “Шундай, сенга Бизнинг оятларимиз келди, бас, уларни унутдинг, ва худди шунингдек бугун сен ҳам унутиласан”» (Тоҳа сураси, 124-126-оятлар).
Эй Курдистон минтақасидаги азиз биродарлар ва жонкуярлар! Эй Исломда азму қарор, ғайрат ва шижоат эгалари бўлган юрт аҳли! Эй ўз динингизнинг юксалиши ва Умматингизнинг азизлиги йўлида гўзал амалларингиз ва саъй-ҳаракатларингиз билан тарих саҳифаларини битганлар! Сизлар бир вақтлар Салоҳиддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ бошчилигида қўшинларга саркардалик қилгансиз, мусулмонлар эса ортингизда эди. Ҳатто Аллоҳ сизга ва сизнинг раҳбарлигингиз остидаги Ислом Умматига Росулуллоҳ ﷺ нинг Исро масканини озод қилиш неъматини берди. Аллоҳ сизга ушбу ошкора ғалабани неъмат қилиб берганида, сиз у билан нусрат, куч-қудрат, азизлик ва ифтихорга эришдингиз. Бас, ўзингизнинг илгариги муборак сийратингизга қайтинг ва Исломни — унинг мукаммал низомини — ҳаётингизга қайтадан олиб киринг! Зеро азизлигингиз ва ифтихорингиз фақат у биландир, дунё ва охират азизлигига фақат у билан эришасиз! Аллоҳ таоло айтади:
﴿لَقَدْ أَنْزَلْنَا إِلَيْكُمْ كِتَاباً فِيهِ ذِكْرُكُمْ أَفَلَا تَعْقِلُونَ﴾
«Биз сизларга ичида сизларнинг эслатмангиз (шарафингиз) бўлган Битикни нозил қилдик. Ақл юритмайсизларми?!» (Анбиё сураси, 10-оят).
Муаллиф: Устоз Райён Исо – Ироқ вилояти
Роя газетасининг 2026 йил 12 август чоршанба кунги 612-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ