Қалб — ақл маъносидами?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Қалб — ақл маъносидами?
Муҳаммад Аминга
Савол: Ассалому алайкум ҳурматли амиримиз, қуйидаги саволни бермоқчиман:
Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда «қалб» ва «қулуб» (қалблар) сўзлари фикрлаш фаолиятига нисбатан жуда кўп маротаба қўлланилади. Мисол учун:
﴿أَفَلَمْ يَسِيرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ فَتَكُونَ لَهُمْ قُلُوبٌ يَعْقِلُونَ بِهَآ﴾
«Ахир улар ер юзида сайр этиб, уларда ақл (тафаккур) қиладиган қалблар… бўлса эди?!» (Ҳаж сураси, 46-оят).
Нима учун бундай? Маълумки, биз ҳизбда ўрганганимиздек, фикрлаш маркази мия эмасми ва сезги органлари орқали идрок этиладиган ҳақиқатлар ҳам мавжуд-ку? Дарҳақиқат, илмий жиҳатдан ҳам шу нарса исботланган-ку?
Саволимга жавоб беришга тайёр эканингиз учун сизга «жазакумуллоҳу хайрон» деб миннатдорлик билдирмоқчиман.
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
«Қалб» сўзи танадаги маълум бир аъзо… лекин бу сўзнинг ягона маъноси шу эмас, балки у бошқа маъноларда ҳам келади, жумладан, «ақл» маъносида ҳам ишлатилади ва буни қариналар (аломат) ҳамда сиёқдан тушунилади:
1 – «Лисонул-араб»да (Ибн Манзур ал-Африқий ал-Мисрий) келишича: [Қалб — (نياط) ниётга (ёки томирларга) боғланган фуод (юрак)нинг бир парчасидир. Ибн Сийданинг айтишича, қалб инсоннинг юраги бўлиб, у музаккар(эркак) жинсидаги сўз ҳисобланади; Лиҳёний буни очиқ-ойдин таъкидлаган. Унинг кўплик шакли «ақлуб» ва «қулуб» бўлиб, биринчи шакл Лиҳёнийдан ривоят қилинган. Аллоҳ таолонинг «Уни Рӯҳул-Амин сенинг қалбингга нозил қилди» деган сўзи хусусида Зажжож шундай деган: «Бунинг маъноси, Жаброил алайҳиссалом уни сенга нозил қилди, уни қалбинг ўзлаштириб, мустаҳкам сақлаб қолди ва энди уни ҳеч қачон унутмайсан, деганидир». Баъзида «қалб» сўзи «ақл» маъносини ифодалаш учун ҳам қўлланилади. Жумладан, Фароъ Аллоҳ таолонинг «Албатта, бунда кимнинг қалби бўлса… эслатма бордир» ояти ҳақида: «Яъни ақли бўлса, деганидир», деган. Шунингдек, Фароъ яна қайд этадики, араб тилида «Сенинг қалбинг йўқ» ёки «Қалбинг сен билан эмас» дейиш жоиздир; бу худди «Ақлинг сен билан эмас» ва «Қалбинг қаёққа кетди?» яъни «Ақлинг қаёққа кетди?» деганинг кабидир. Бошқа бир олим «кимнинг қалби бўлса» деган жумлани «яъни англаши ва тадбири бўлса» деб изоҳлаган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай деганлари ривоят қилинган: «Сизга Яман аҳли келди, уларнинг қалблари энг нозик ва фуодлари энг юмшоқдир». У зот қалбларни нозиклик билан, фуодларни эса юмшоқлик билан васф қилдилар. Ва гўёки истеъмолда «қалб» сўзи «фуод»га нисбатан хосроқ маънони англатади]…
2 – «Ас-Сиҳоҳ фил-луға»да (Жавҳарий) келишича: [Қалб — юрак (фуод), баъзида у билан қалбнинг ўзи ифодаланади. Фароъ Аллоҳ таолонинг «Албатта, бунда кимнинг қалби бўлса… эслатма бордир» ояти ҳақида шундай деган: Яъни ақли бўлса….]
3 – «Ал-Қомус ал-муҳит»да (Ферузободий) келишича: [(Қалабаҳу-яқлибуҳу) Уни оғдирди, бурди — юзидан бошқа томонга ўзгартирди, бу «ақлаба» ва «қаллаба» кабидир. Унинг фуодига етди — уни йўналтирди ва ўзгартирди. Бир нарсани эса устини остига қилиб айлантирди, худди «қаллаба» каби… Қалб — бу фуод ёки ундан хосроқ, шунингдек, ақл ва ҳар бир нарсанинг холис, тоза аслидир… «Қулб» (қалб сўзининг заммали шакли) — аёлларнинг билагузуги ва оқ илондир…]
Умид қиламанки, бунда етарлича маълумот бор. Валлоҳу аъламу ва аҳкам (Аллоҳ таоло билгувчироқ ва ҳикматлироқдир).
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу ар-Рошта 30 сафар 1448ҳ
13 Август 2026м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ