| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • «Троя оти» стратегияси: АҚШ–Хитой қарама-қаршилигида геосиёсий синовдаги Марказий Осиё

  • «Макка келишуви»: мусулмонлар хавфсизлигими ёки минтақавий урушга тортиш механизми?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Қалб — ақл маъносидами?

  • Макка битими умматнинг эмас, Американинг манфаатларига хизмат қилади

  • Бугунги аҳволимиз оғриқли ва қайғули, уни ўзгартириш йўли эса аниқ ва равшандир

  • 25 ИЮЛЬ — ЗАМОНАВИЙ ДАВЛАТНИНГ ИНҚИРОЗИ ВА МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИГИ ИФОДАСИ

  • Марокаш ёшларининг Сеута ва Мелилья томон оммавий кўчиш фожиасига бир назар

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›«Макка келишуви»: мусулмонлар хавфсизлигими ёки минтақавий урушга тортиш механизми?

«Макка келишуви»: мусулмонлар хавфсизлигими ёки минтақавий урушга тортиш механизми?

By htadmin
17.08.2026
0
Share:

«Макка келишуви»: мусулмонлар хавфсизлигими ёки минтақавий урушга тортиш механизми?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Туркия, Саудия Арабистони ва Покистоннинг Маккада имзолаган мудофаа келишуви ташқи кўринишидан уч мусулмон юртларининг ўзаро хавфсизлик кафолатларини кучайтиришга қаратилган. Бироқ минтақадаги кескин ҳарбий вазият фонида тузилган бу келишув мусулмон юртларининг мустақил хавфсизлик тизимига қадамми ёки Эрон атрофидаги можарони кенгайтириб, уч давлатни катта минтақавий урушга тортиши мумкин бўлган механизмми?

«Макка» номи келишувга мусулмонлар бирлиги рамзини беради. Аммо Муқаддас Жойда имзоланган келишувнинг мусулмонлар манфаатига хизмат қилиши унинг номи билан эмас, мақсади ва натижаси билан белгиланади.

Бу келишув мусулмонларнинг умумий хавфсизлигига қандай ҳисса қўшади? Айниқса Фаластин масаласи вужудга келганига қариб 80 йил бўлган ва Ғазода уруш 3 йилдирки давом этаётган, Ғарбий соҳилда яҳудий вужуди аҳоли пунктларини кенгайтириб, назоратни кучайтираётган бир пайтда бу савол ўта долзарбдир. 2026 йил июлида Ғарбий соҳилда 34 та янги яҳудий аҳоли пункти учун 1,3 миллиард шекел ажратилиши маъқуллангани эса, жиноятчи вужуднинг ҳудудий экспансияси хавфини янада кучайтирмоқда. Шундай вазиятда табиийки, савол туғилади:

Нега мусулмон юртларининг ўзаро мудофаа механизми айнан ҳозир шаклланмоқда ва унинг асосий хавф сценарийси нима?

Бу келишув нолдан пайдо бўлган эмас. 2025 йилда Саудия Арабистони ва Покистон стратегик ўзаро мудофаа келишувини тузиб, бирига қилинган тажовузни иккаласига қарши тажовуз сифатида баҳолашга келишган. 2026 йил бошида Туркиянинг ушбу форматга қўшилиши бўйича музокараларни Ҳакан Фидан очиқлаган эди. Демак, «Макка келишуви» Саудия–Покистон ҳамкорлигининг уч томонлама шаклга кенгайиши бўлиб, унинг айнан ҳозир расмийлашиши унга янги стратегик мазмун беради. Энг катта хатар эса — урушнинг минтақавийлашуви.

Агар Эрон Туркия, Саудия ёки Покистон ҳудудига жиддий зарба берса, ушбу давлатнинг жамоавий мудофаа механизмини ишга тушириш талаби пайдо бўлади. Шунда АҚШ–яҳудий вужуди ва Эрон ўртасидаги можаро янги босқичга кўтарилиб, мана бу уч мусулмон юртлариини ҳам қамраб оладиган минтақавий урушга айланиши эҳтимоли пайдо бўлади. Бу эса энг хавфли сценарийлардан биридир.  Агар шундай сценарий амалга ошса, зарар фақат Эрон билан чекланмайди.

Туркия, Покистон ва Саудия урушга тортилиши билан улкан ҳарбий ва иқтисодий ресурсларини сарфлайди: мавжуд қурол-яроғ захиралари қисқаради, янги қурол сотиб олиш ёки ишлаб чиқариш имконияти чекланади. Эрон ҳам ўз ҳудуди ва ҳарбий инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун катта ресурс йўқотади. Натижада бир вақтнинг ўзида бир нечта йирик мусулмон юртлари ҳарбий жиҳатдан заифлашган бўлади.

Бу масаланинг стратегик моҳияти – мусулмонлар юртларидаги ҳарбий салоҳиятни емириш ва уларнинг мустақил ҳарбий имкониятларини чеклашдир. Зеро, Ғарб нуқтаи назаридан, мусулмонлар юртларида мустақил сиёсий куч маркази юзага келиши, хусусан, Халифаликнинг қайта барпо этилиши стратегик таҳдид сифатида қаралади.

Шу нуқтаи назардан, «Макка келишуви» АҚШ учун минтақа юртларини бир-бирининг ҳарбий салоҳиятини емирувчи можарога тортиш имкониятини яратади. Бунга Россиянинг Сурияда узоқ йиллар давомида ҳарбий ресурс сарфлаб, кейин Украина урушига кирганини мисол сифатида келтириш мумкин. Чунки Россияни мазкур урушларга тортишдан мақсад уни ҳолдан тойдириш эди. Шу тариқа урушлар сабаб асосий минтақавий кучлар заифлашса, АҚШ учун ташқи ҳарбий, технологик ва молиявий устунлиги орқали минтақадаги ўз таъсирини узоқ муддат сақлаб қолиши ёки янада кучайтириши имконияти пайдо бўлади. Демак, асосий хавф фақат урушнинг ўзида эмас, балки бу уруш орқали мусулмонлар юртларининг узоқ муддатли ҳарбий салоҳияти емирилишидадир. Бу — факт бўлмаса-да, геосиёсий таҳлил бўлиб, уни инкор этиш ҳам мумкин эмас.

Аммо масаланинг иккинчи энг хавфли томони — Ғазо ва Ғарбий соҳил. Агар мусулмонлар юртларининг сиёсий ва ҳарбий диққати Эрон фронтига кўчса, Ғазо масаласи минтақавий кун тартибида иккинчи даражага тушади. Туркия, Саудия ва Покистон ўз хавфсизлиги билан банд бўлади. Эрон эса ўз ҳудудини ҳимоя қилишга мажбур бўлади. Натижада яҳудий вужудига нисбатан минтақавий сиёсий босим сусайиши сабаб, унга ўзининг жирканч мақсадларини бемалол амалга ошириш сари “яшил чироқ” ёқилади. Айниқса, яҳудий вужуди Ғарбий соҳилда янги аҳоли пунктларини кенгайтириб, Ғазода назорат қилаётган ҳудуд ҳажмини оширишга интилаётган бир пайтда бу жиддий геосиёсий хавфдир. Бу ерда «катта (исроил)» ғоясини ҳам тилга олиш лозим бўлади.  Чунки яҳудий вужуди ҳозирда босиб олган Муборак Фаластин замини билан чекланмай Сурия, Туркия, Ироқ ва Эроннинг бир қисмини ҳам босиб олишни режа қилгани сир эмас. Яна бир ачинарли жиҳати шундаки, Уммат зеҳнида «мусулмонлар бирлашмоқда» деган хомхаёл пайдо бўлиб, бу эса ўз навбатида унинг ҳаёт-мамот масалаларида ташаббусни қўлга олиб, мусулмонлар муаммоларини мустақил ҳал қилиш ҳаракатини сусайтириши мумкин. Натижада Умматдаги кутиш кайфияти чўзилиб, тушкунлик янада кучайиши эҳтимоли бор.

АҚШнинг бу келишувдаги роли, уни бевосита ўзи тузмаган қилиб кўрсатса-да, ишлар унинг режаларига мувофиқ кетишининг ўзиёқ ёрқин фикрлайдиган киши учун етарли. У парда ортидан туриб, минтақада ўз таъсир доирасидаги давлатларни ўзи учун мақбул бўлган стратегик йўналишга йўналтиришда давом этмоқда. Бу ёндашув АҚШнинг НАТО доирасида шаклланаётган янги стратегияси билан ҳамоҳанг бўлиб, Вашингтон глобал кучлар мувозанатида ўз устунлигини сақлаш ва стратегик рақибларни чеклашга зўр бермоқда.

Шу нуқтаи назардан Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон каби ҳарбий, иқтисодий ва геосиёсий салоҳияти катта мусулмон юртларининг заифлашиши Ғарб учун стратегик жиҳатдан қулай бўлиши турган гап. Уларни турли минтақавий муаммоларга, хусусан, ҳарбий можароларга тортиш эса, мавжуд салоҳиятини сарфлаш ва мустақил ҳаракат қилиш имкониятини чеклашга олиб келиши муқаррар.

Бу стратегияни иқтисодий ва логистика йўналишларидаги жараёнлар билан ҳам боғлаш мумкин. АҚШ минтақадаги транспорт ва таъминот йўлаклари устидан таъсирини кучайтиришга интилаётган бир пайтда, турли можароларнинг пайдо бўлиши ёки чуқурлашиши давлатларни альтернатив йўлларга мажбур қилиши мумкин. Зангузер йўлаги каби коридорларнинг стратегик аҳамияти ҳам айнан шу контекстда намоён бўлади. Шу боис, ҳарбий можаролар, логистика ва минтақавий кучлар мувозанатини алоҳида эмас, ягона геосиёсий манзара сифатида кўриш лозим.

Хулоса: иттифоқнинг номи эмас, мақсади ҳал қилувчидир!

«Макка келишуви»ни «уч мусулмон юрти Уммат учун бирлашди» деб баҳолаш – хато баҳолашдир. Балки уни кимнинг манфаатига ва қайси стратегик режа доирасида хизмат қилаётганини англаш аҳамиятлидир.

Мусулмонларнинг бирлашуви — қаттиқ зарурат. Аммо бу бирлашув Ғарб режалари ва байроқлари остида эмас, Ислом рояси остида, ягона Имом раҳбарлигида ва Халифалик давлати қўшини атрофида амалга ошиши лозим. Чунки мусулмонларнинг ҳақиқий сиёсий ва ҳарбий кучга айланиб, мустақил қарор қабул қилиши — ташқи кучлар учун энг катта стратегик хавфдир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿هوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَىٰ وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُون﴾َ

«У (Аллоҳ) Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан юборган Зотдир. Уни барча динлардан устун қилиш учун, гарчи мушриклар ёқтирмасалар ҳам». (Сафф: 9)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими раиси Ислом Абу Халил

17.08.2026й

TagsМакка келишувиминтақавий уруш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мусулмонларсиз Ғарб… алғов-далғов тушдир

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Бутун дунё мусулмонларига ийд қурбон байрами муборак бўлсин!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўрта Осиёда сув муаммоси нега юзага келди ва унинг тўғри ечими қандай?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/