| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўрта Осиёда сув муаммоси нега юзага келди ва унинг тўғри ечими қандай?

Ўрта Осиёда сув муаммоси нега юзага келди ва унинг тўғри ечими қандай?

By htadmin
29.08.2023
1271
0
Share:

Ўрта Осиёда сув муаммоси нега юзага келди ва унинг тўғри ечими қандай?

بسم الله الرحمن الرحيم

Имом Бухорий Исро ва Меърож ҳақидаги Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда шундай зикр этади: “У зот дунё осмонига етганларида, оқиб турган икки дарёни кўрдилар ва: “Эй Жаброил, бу иккиси нима?” деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: “Нил билан Фуротнинг унсури”, деди. Сўнгра кейинги осмонга чиқдилар. Унда бошқа бир дарёни кўрдилар. Унда дур ва забаржаддан бўлган қаср бор эди. Қўллари билан урган эдилар, у хушбўй мушк экан. “Бу нима, Жаброил?” деб сўрадилар. “Аллоҳ сизга беркитиб қўйган Кавсар”, деди Жаброил”.

Юқоридаги ривоятларда Расулуллоҳ ﷺ зикр қилган Сайҳон ва Жайҳон дарёлари бугунги кунда юртимиздан оқиб ўтувчи Сирдарё ва Амударё эканлигини ҳадис уламолардан Қози Иёз таъкидлаб ўтганлар. Ҳадисларнинг субути, далолати, ҳақиқати ва мажозини аниқлаб берувчи фақиҳ уламоларимизга кўра, бу ҳадис Сирдарё билан Амударё ҳам Нил ва Фурот дарёлари каби Аллоҳ тарафидан барокатли қилинган эканини англатади. Бундан ташқари, Қуръони Каримда неъматлар ичида энг муҳими бўлмиш сув ва унинг фойдалари тўғрисида олтмишдан ортиқ ўринларда зикр қилиб ўтилган. “Муъминун” сурасининг 17-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилиб дейди: “Биз осмондан ҳисоби билан ёмғир сувларини ёғдириб, ерга ўрнаштирдик. Биз бу сувларни кетказиб, сизларни ундан маҳрум қилиб қўйишга ҳам қодирмиз”.

Дарҳақиқат, мусулмонлар Исломни фаҳмлаш ва уни ижро қилишда жиддий нуқсонларга йўл қўйиши ортидан Аллоҳнинг ўзгармас ҳукмларини татбиқ қилишда оқсаб қолишди. Оқибатда Ислом диёрлари мустамлакачи кофирлар тарафидан босиб олина бошлади. Негаки, мусулмонларнинг бу ҳаётда мавжудлигининг ягона ғояси бўлган Ислом ҳукмлари тўлиқ татбиқ қилинмагач, Аллоҳ бу умматни Халифаликдан, бепоён заминлардан, шунингдек бебаҳо сув неъматлари устидан тўла эгалик қилишдан ҳам маҳрум қила бошлади. Даҳрийлик тузумига қурилган Россия қатағон, қатлиомлар уюштириш орқали Ўрта Осиёда ўз истибдодини ўрнатгач, ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Марказий Осиё республикаларини бутуниттифоқ давлатларига хомашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи томорқага айлантирди. Ўзбекистон асосан пахтага, Қазоғистон ғалла ва чорвага ихтисослаштирилди. Бунинг ортидан минтақада янги суғорилмайдиган чўл ҳудудларини ўзлаштириш бўйича давлат режаси (госплан) ишлаб чиқилди. Бу эса ўз-ўзидан ҳудуддаги энг йирик дарёлар – Амударё ва Сирдарё сувларини янги ўзлаштирилаётган пахта ва ғалла далаларига йўналтириш заруратини пайдо қилди. Пировардида Амударё бўйича ҳам сув режимини бошқариш мақсадида, дарё ўзанида бир қанча йирик гидротехник иншоотлар қурила бошланди. Шу жумладан Норак, Туямўйин сув омборлари, Тақиатош гидроузели, Қорақум, Қарши магистрал, Аму-Бухоро, Шовот, Тошсақа, Пахтаарна, Қизкетган каби каналлар қурилди. Бу йирик каналлар оқиб ўтадиган тупроқларнинг сув физик хоссалари чуқур ўрганилмади ва қазилган каналларга сувни тежовчи изоляция қатламлари ўрнатилмади. Натижада ҳисобсиз миқдордаги сувлар қумга сингиб, бефойда оқизилди. Буни биз Туркманистон жануби ва шимолий-ғарбий ҳудудида қурилган, 1445 км га чўзилган ва бошидан то охиригача фақат қумликдан оқиб ўтадиган Қорақум канали мисолида яққол кўришимиз мумкин…

Россия Марказий Осиё республикаларига худди ўзининг томорқаси сифатида қараб, Сирдарё ва Амударё сувларини тўсиб, янги ғалла ва пахтазорларга йўналтиргани сабабли Ўрта Осиё аҳолиси сув билан боғлиқ улкан муаммоларга дучор бўла бошлади. Бундай фожиаларнинг энг йириги, шубҳасиз 1960 йилларгача Ер курасининг тўртинчи кўли бўлган Оролнинг қуриши бўлди. Ҳафзасининг катталиги учун Оролни кўл эмас, денгиз деб номлашарди. Соҳилларида бир неча порт ва заводлар ишлаб турган ҳамда денгиз мавжудотларига бой бўлган Орол денгизи миллионлаган халқларнинг ризқ манбаи эди. Орол денгизининг қуриши қанчадан қанча инсонларнинг ризқ-насибаси қисқаришидан ташқари минтақада ноқулай экологик вазиятни ҳам пайдо қилди. Оқибатда 50 минг гектардан зиёд ерлар қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз ҳолатга келди. У ердаги тўқайлар ўзларидаги ҳайвонот олами ва ўсимликлари билан йўқ бўлиб кетди. Советларнинг мустамлакачилик сиёсати оқибатида Орол ўлик денгизга айлангач, унинг ўрнидаги тузлар чанг-тўзонга айланиб, атроф-жавонибдаги халқлар ҳаёти ва соғлиғига жиддий зарар етказишда давом этиб келмоқда. 

Мустамлакачи Россия минтақа сув омборлари ва каналларини Ўрта Осиё республикалари ўртасида зиддият келтириб чиқарувчи омил бўлиб хизмат қиладиган тарзда тақсимлади. Биргина Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги Кампиробод сув омбори битими қанчалик можаролар келтириб чиқаргани ва охир-оқибат махфий келишувлар орқалигина ҳал қилинганининг ўзи бунинг ёрқин далилидир. Бундан ташқари, бугунги кунда Россия ва Хитойга ўхшаган давлатлар Марказий Осиё давлатлари сиёсатига таъсир ўтказиш ва катта манфаатларни қўлга киритиш мақсадида Қамбарота ва Роғун ГЭСларини тўла ишга туширишни режалаштиряпти. Бу ГЭСларнинг ишга тушиши ҳам минтақада сувга бўлган эҳтиёжни янада оширади ва ўртадаги вазиятни таранглаштиради.

Ислом ва мусулмонларга адовати чексиз бўлган Америка Афғонистонни босиб олиш учун НАТО кучлари билан бирга кириб борганлиги минтақадаги сув муаммосини янада мураккаблаштирди. Капиталист Ғарб мусулмонларнинг Ислом асосида уйғонишининг олдини олиш ва катта даромад келтирувчи наркотик моддалар савдосини қайта йўлга қўйиш учун афғон Ислом диёрига бостириб кирди. Оқибатда Афғонистоннинг сув инфратузилмаси вайрон бўлди, суғориш тармоқлари ишдан чиқди ва бир ярим миллион гектардан зиёд ер деҳқончилик учун яроқсиз ҳолатга келтирилди. Ҳолбуки, янги аср аввалида мулла Умар давридаги Толибон ношаръий ишларга қарши аёвсиз курашгани сабабли қорадори экспорти тўхтатилган эди. Эндиликда афғон мусулмонлари ерларга ишлов бериш ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш учун сувга муҳтож бўляпти. Ушбу ҳаётий эҳтиёжни қондириш мақсадида Қўштепа канали қурила бошлади. Хорижий ва Ўзбекистон расмий ва норасмий ахборот хизматлари “минтақада сув тақчиллиги, қурғоқчилик ва чўлланиш муаммоларига қарши курашилаётган бир пайтда, Қўштепа каналини қуриш жиддий муаммо келтириб чиқаради” дея айюҳаннос солишяпти. Бундай ғаразли ташвиқот ишида Ғарб тарафидан молиялаштириладиган Озодлик, BBC, Америка овози ва Kun.uz каби ахборот нашрлари етакчилик қилмоқда. Улар бундай ахборот хуружлари орқали битта ҳисобланмиш икки қардош халқ – ўзбек ва афғон мусулмонлари орасига адоват, нифоқ уруғларини экишга уринишяпти. Қўштепа каналига қарши ташвиқот юритаётган ахборот хизматлари Ўзбекистон халқи манфаатларига қайғураётгандек кўринса-да, аслида улар Толибоннинг минтақа давлатлари билан ўрнатаётган яхши қўшничилик алоқаларига зарба беришни ва мусулмонларни бир-бирига душман қилишни исташади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати сув нархини кескин ошириши ва сув билан боғлиқ барча муаммоларда Толибонни айбдор қилишга ўтиши мумкин. Агар улар чиндан ҳам халқимизга қайғурганида Ғарбда музлатилган Афғонистон маблағларини дарҳол қайтаришни Америкадан талаб қилган бўларди. Шунда Қўштепа канали ҳам ҳар жиҳатдан сифатли қурилиб, сувнинг исроф бўлиши эҳтимоли йўққа чиқариларди. Бундай талабни ҳатто Афғонистон билан илиқ ва самимий муносабатлар ўрнатганини айтиб келадиган Ўзбекистон ҳукумати ҳам билдиришга журъат қилолмаяпти. Аксинча расмий Тошкент Толибондан Америка қўйган талабларни бажаришни сўрашдан нарига ўтмаяпти.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаймизки, юртларимиздаги барча муаммолар қатори сув муаммоси, хусусан Амударё сувидан фойдаланиш масаласи ҳам мустамлакачилик босқинлари ва куфр қонунлари татбиқи натижасидир. Мустамлакачиларнинг минтақа мусулмонлари ўртасига сохта чегараларни ўрнатгани ва асосан ўзларининг манфаатларини рўёбга чиқарадиган Роғун ГЭСи каби улкан иншоотларни ҳеч ким билан ҳисоблашмасдан қураётгани гапимизнинг ёрқин исботидир. Яна бир муҳим жиҳат, минтақамиздаги сув билан боғлиқ мураккаблик мусулмонлар олдида ҳуқуқий механизмнинг йўқлигидан эмас, чунки Исломда бунинг жуда чиройли ечими мавжуд бўлиб, унга кўра Амударё сувидан минтақа аҳолисининг ҳаммаси ўзаро келишган ҳолда бирдек фойдаланишга ҳақли. Бу ерда қайсидир катта давлатлар “ғамхўрлиги”, янада тўғрироғи фитначилиги умуман ортиқча нарса. Лекин афсуслар бўлсинки, ҳамма бало ҳозирги ҳукуматлар бу каби муаммолар ечимида яроқсиз капиталистик иқтисодга асосланаётганидан келиб чиқяпти. Чунки капитализм аҳолини ва қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлашда ундан олинадиган даромад – фойда ва зарар миқдорига қараб иш кўради. Агар сув билан таъминлаш яхши даромад келтирмаса, Қорақалпоғистонда бўлганидек ўз ҳолига ташлаб қўйилади. Инсоният бошига улкан муаммоларни пайдо қилишдан бошқасига ярамайдиган бу капиталистик идеология ва унинг қонунлари улоқтирилиб, ўрнига Ислом қонунлари ҳаёт майдонида ҳоким қилинмас экан, олам халқлари, айниқса мусулмонлар тобора оғирроқ қийинчиликларга йўлиқаверади. Масалан, Ўзбекистонда сув товарга айлантирилди. Бундай капиталистик сиёсатга кўра, дориланган оддий сувлар учун ҳам тўлов қилмаган хонадонлар ҳеч иккиланмай сувдан маҳрум қилинади. Аҳолининг соғлиғини сақлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва сув ресурсларидан адолатли тақсимот асосида ҳеч бир исрофсиз тўғри фойдаланиш – буларнинг бари фақат илоҳий низом билан бошқарадиган Рошид Халифалик давлатидагина таъминланади. Буни биз сувга доир бир неча аҳкомлар доирасида кўришимиз мумкин. Биринчидан, Аллоҳ таоло сувни умумий мулк, деб белгилади ва уни кимдир хусусийлаштириб олиб, даромад манбаига айлантиришидан қаттиқ қайтарди, ҳатто у давлатнинг ўзи бўлса ҳам. Расулуллоҳ ﷺ “Одамлар уч нарса – сув, олов ва яйловда шерикдир” дедилар. Шунингдек, Ислом сувнинг бебаҳо неъмат экани ва уни асраб-авайлаб, тежамкорлик билан ишлатиш зарурлигини таъкидлади. Демакки, қачон Халифалик давлатида Ислом аҳкомлари тўлиқ татбиқ қилинганида Аллоҳ осмондан барокат эшикларини очади ва Сирдарё ҳам, Амударё ҳам аввалгидек тўлиб тошиб оқади. Зеро, Аллоҳ таоло дейди:

وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَىٰ آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَاتٍ مِّنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ

– “Агар у қоря-шаҳарнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақво қилганларида эди, албатта Биз уларга осмону Ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлурдик”.                                                               (Аъроф:96)

Ва бунда мусулмонлар ҳам, ғайримусулмонлар ҳам Аллоҳ берган неъматлардан тўла ва тенг фойдаланади. Шунинг учун иймон аҳли Аллоҳ амр қилган мана шу давлатни барпо қилишга бутун имкониятларини сарфлашлари фарздир.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

30.08.2023й

Tagsсув муаммоситўғри ечим тўғри ечимЎрта Осиё
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сисий режими энг қоронғи зулматдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Мирзиёев Си Цзинпинни уйғур мусулмонларини оч қолдириб ўлдираётгани учун тақдирладими?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти «Уламоларнинг илмонийликка қарши курашдаги роли» номли конференция ўтказди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • 01.06.2026

    Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/