«Геосиёсат»га бир назар

«Геосиёсат»га бир назар
(2-қисм)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳозирги даврда дунёда устувор бўлган қарашга кўра, «геосиёсат» атамаси икки қисмдан таркиб топган: Geo — география, Politic эса сиёсат маъносини англатади. Бу эса ер ёки география билан сиёсат ўртасида алоқадорлик мавжудлигини англатади. Шунга кўра, геосиёсат ёки геополитика — ернинг, яъни унинг қуруқлик ва денгизлари, рельефи, қаъри, бойликлари ҳамда жойлашувининг сиёсатга таъсирини ўрганувчи илм бўлиб, айни вақтда сиёсатнинг ушбу имкониятлардан истиқболдаги мақсадларга эришиш йўлида фойдаланишга интилишини ҳам қамраб олади. Яъни бу — таъсирланиш ва таъсир кўрсатиш муносабатидир.
Тадқиқот нуқтаи назаридан қараганда, геосиёсат — халқаро муносабатларни макон (жойлашув) ёки географик нуқтаи назардан ўрганишдир. Бошқача айтганда, у халқаро муносабатлар географиясидир. У халқаро (давлатларнинг ўзаро) таъсирларни ва географиянинг сиёсатга таъсирини тушуниш учун кучли восита ҳисобланади. Географик ва стратегик омилларни таҳлил қилиш орқали давлатлар мураккаб ва ўзгарувчан дунёда ўз манфаатларини рўёбга чиқариш учун ташқи ва ҳарбий сиёсатларини ишлаб чиқишлари мумкин. Шу боис геополитика халқаро муносабатларни англаш ва сиёсий қарорлар қабул қилишда, айниқса давлатлар ўртасида куч ва ресурслар учун рақобат шароитида муҳим аҳамиятга эга.
Шу билан бирга, сиёсий география ва геосиёсат ёки геополитика ўртасида эътибор бериш лозим бўлган муайян фарқлар мавжуд. Сиёсий география деганда, давлатнинг мулки (бойлиги) бўлган ва тасарруфи унинг қўлида бўлган нарсалар ҳамда давлатнинг ўша нарсаларга (яъни ўзидаги ерости ва ерусти бойликларга қандай) эътибор бераётгани ва у(лар) билан (қандай) шуғулланаётгани унинг амалдаги воқелигида намоён бўлиши тушунилади. Бунга муқобил ўлароқ, геосиёсат ёки геополитика асосан давлатнинг ўсиши ва ўз чегараларидан ташқарига кенгайиши учун зарур бўлган эҳтиёжларни изчил равишда излаш механизмларига, шунингдек, келажакда эришмоқчи бўлган мақсад ва ғояларига қаратилади.
Сиёсий географиясига эътибор берувчи давлатлар ўз ихтиёридаги нарсаларга нисбатан ўзгармас (барқарор) нуқтаи назардан қарайди. Геосиёсат ёки геополитика фикрини қабул қилган давлатлар эса, ўз мақсадларига эришиш учун чегаралари ўзгарувчан, яъни кенгайиб бориши лозим, деб ҳисоблайди. Ривожланиш ва кенгайиш унинг асосларидан бири бўлиб, давлат сиёсатида мустаҳкам ўрнашган тамойил ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан қараганда, давлатнинг қиёфасини унинг сиёсий географияси ифодалайди. Геополитика эса, давлат манфаатларига хизмат қилиш учун географияни ишга солади ва бошқаларда мавжуд бўлган нарсаларни қўлга киритиш орқали ўз қудратини оширади. Шу жиҳатдан унда тажовузкор руҳ мавжуд бўлиб, усул ва стратегиялар қанчалик турлича бўлмасин, вазиятнинг хусусияти ҳамда турли шакл ва даражалардаги зиддиятларнинг давомийлигига қараб улар вақти-вақти билан ўзгариб туради.
Замонавий даврда «геосиёсат» ва «геополитика» атамалари аксарият ахборот-таҳлилий материаллар ва сиёсат ишлаб чиқиш жараёнларида бир хил маънодаги синонимлар сифатида қўлланилади. Улар географиянинг халқаро муносабатлар билан ўзаро таъсири натижасида юзага келган ҳолат ёки воқеликни ифодалаш учун ишлатилади. Шунингдек, давлатларнинг жойлашувига асосланган рақобат муҳитини ҳам тавсифлайди. Масалан, «Ҳурмуз бўғози ниҳоятда улкан геосиёсий аҳамиятга эга», дейилади. Чунки ундаги ҳар қандай ҳарбий кескинлик жаҳон нефт таъминотига таҳдид солади ва унинг нархини дарҳол оширади.
Сиёсий мақолалар ва таҳлилларда геосиёсат (Geopolitics) ҳамда сиёсий география (Political Geography) атамаларини аралаштириб юбориш жуда кенг тарқалган. Бироқ халқаро муносабатларни ёзувчи ёки ўқувчи сифатида тўғри тушуниш учун уларни фарқлаш ва қуйидаги қоидалар асосида таҳлилий восита сифатида қўллаш лозим:
- Сиёсий география (Political Geography): «Ер — ўзгармас асосдир»
Сиёсий география давлатнинг ички тузилиши ва мавжуд чегараларига географиянинг таъсирини ўрганишда «тавсифловчи ва ташхисловчи» восита сифатида қўлланилади. У муайян вақт ичида давлатга статик, яъни ўзгармас вужуд сифатида қарайди.
Унинг таҳлилий диққат маркази табиий ресурсларни инвентаризация қилиш, географик ҳудуд, чегаралар узунлиги, рельеф хусусиятлари ва демографик, яъни аҳоли таркибини ўрганишга қаратилади.
Масалан, сиёсий мақолада: «Миср Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти орқали Ғазо сектори билан қуруқликда умумий чегарага эга ва жаҳон савдосининг 12 фоизи ўтадиган Сувайш каналини назорат қилади», деб ёзилса, бу давлатнинг мавжуд ўзгармас географик воқелигини тавсифлаш ҳисобланади.
- Геосиёсат ёки геополитика (Geopolitics): «Сиёсат — ҳаракатлантирувчи кучдир»
Геосиёсат давлатнинг сиёсий географияда кўрсатиб ўтилган географик имкониятларидан ташқи сиёсий мақсадларига эришиш, ўз таъсирини кенгайтириш ва рақибларига қарши туриш учун қандай фойдаланишини ўрганишда «динамик ва ҳаракатлантирувчи» восита сифатида қўлланилади.
Геополитика давлатга ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун чегараларидан ташқарига ҳаракатланадиган ва кенгаядиган тирик вужуд сифатида қарайди.
Унинг таҳлилий диққат марказида ҳарбий стратегияларни ишлаб чиқиш, иттифоқлар тузиш, бўғозлар устидан назорат ўрнатиш, урушлар олиб бориш ва географик омилларга асосланган ҳолда иқтисодий санкциялар жорий этиш туради.
Масалан, сиёсий мақолада: «Россия Европанинг энергияга бўлган тарихий эҳтиёжидан НАТОнинг шарққа кенгайишини тўхтатиш ва ўзининг ҳаётий маконини ҳимоя қилишга қаратилган геосиёсий босим сифатида фойдаланмоқда», дейилса, бу ерда таҳлил географияни давлатнинг ҳаракатлари ва сиёсий мақсади билан боғламоқда.
Қисқача айтганда, сиёсий география сизга «давлат қаерда жойлашган ва нималарга эга?» деган саволга жавоб беради. Геополитика эса, «давлат ўз ихтиёридаги нарсалардан глобал миқёсда ўз назорати ва таъсирини ўтказиш учун қандай фойдаланмоқда?» деган саволга жавоб беради.
Бугун геосиёсат халқаро майдондаги энг муҳим инқирозларда яққол намоён бўлмоқда. Бунга ҳозирги халқаро манзарадан бир қатор жонли мисоллар келтириш мумкин:
- Ҳурмуз бўғози ва Қизил денгиз муаммоси — сув йўллари геосиёсати:
Ҳурмуз бўғози ва Бобул-Мандаб дунёдаги энг муҳим иқтисодий артериялардан ҳисобланади. Улар орқали нефт ва жаҳон савдоси оқимлари ҳаракат қилади. Бугун ушбу йўллар бўғувчи босим воситаларига айланди.
АҚШнинг бу масалани ҳарбий жиҳатдан тўлиқ ҳал қила олмаётгани минтақадаги акторлар ёки давлатлар денгиз бўғозларининг геосиёсий устунлигидан фойдаланиб, халқаро савдо ҳаракатини издан чиқариши ва дунёдаги биринчи ҳарбий қудратга қарши туриши мумкинлигини кўрсатмоқда.
- Россия–Украина можароси — «стратегик чуқурлик» ва «ҳаётий макон» геосиёсати:
Украина Россиянинг заиф томони, стратегик чуқурлиги ва НАТОнинг шарққа кенгайишига қарши табиий тўсиқ сифатида намоён бўлади. Шу боис Россия Украина Ғарб таркибига қўшилишини ўз миллий хавфсизлигини йўққа чиқарадиган экзистенциал (ҳаётий) геосиёсий таҳдид сифатида кўради. Давом этаётган ушбу инқироз ва кучларнинг ўзаро заифлашуви йирик давлатлар ўртасидаги кураш халқаро қонунлардан қатъий назар, таъсир доиралари ва сиёсий география атрофида кечишини кўрсатмоқда.
- Хитой–АҚШнинг Тайван ва Жанубий Хитой денгизи устидан рақобати — «ороллар занжири» геосиёсати:
Тайван Хитойни ўраб турган ва Тинч океани томон йўналадиган денгиз қатнови йўлларини назорат қилувчи «биринчи ороллар занжири» деб аталадиган ҳудуд таркибида жойлашган. Бундан ташқари, у электрон микросхемалар ишлаб чиқариш соҳасидаги устун мавқеи билан ҳам ажралиб туради.
Хитой ўзининг орқа ҳовлисини хавфсиз сақлаш мақсадида Жанубий Хитой денгизи устидан ўз суверенитетини ўрнатиш учун мураккаб рақобат олиб бормоқда. Америка эса, Хитойни географик жиҳатдан қамал ҳолатида ушлаб туриш ва унинг глобал миқёсда ҳукмрон денгиз қутбига айланишининг олдини олиш учун Тайванни геосиёсий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда қатъий турибди.
- Европанинг энергетик изоляцияси — энергетика геосиёсати ва геоиқтисод:
Европа улкан энергия истеъмолчиси бўлган, бироқ у ресурслари чекланган қитъадир. У тарихан Россиядан қуруқлик орқали келадиган қувур линияларига таянган.
Бироқ Россия гази узиб қўйилганидан кейин Европа ўзини нисбатан иқтисодий изоляция ҳолатида кўрди ва халқаро муносабатларини тўлиқ қайта шакллантиришга ҳамда Америка ёки Қатарнинг суюлтирилган табиий гази (LNG) каби қиммат денгиз йўлаклари орқали келадиган муқобил энергия манбаларини излашга мажбур бўлди. Бу эса энергетика географияси давлатларнинг суверен сиёсий қарорларини қай даражада бошқариши мумкинлигини яққол кўрсатади.
Ғарб дунёси халқаро муносабатларда геосиёсатдан ҳукмронликни таъминлаш, рақибларни қуршаб олиш ва глобал таъминот йўлларини назорат қилиш учун амалий йўл харитаси ва стратегик қўлланма сифатида фойдаланади.
Ғарб, хусусан, АҚШ ва НАТО ҳарбий ва иқтисодий соҳалардаги аниқ стратегиялар орқали географияни таъсир воситасига айлантириб, замонавий халқаро тартибни шакллантирмоқда.
Ғарб геосиёсатни таъсир ва назорат ўрнатишнинг бир қатор механизмлари орқали амалга оширади. Жумладан:
- Йирик ҳарбий иттифоқлар сиёсати:
Бунга Россияни қуршаб олиш мақсадида НАТОнинг шарққа кенгайиши, шунингдек, Ҳинд ва Тинч океанлари минтақаларида Хитойнинг географик юксалишини жиловлаш мақсадида AUKUS ва QUAD иттифоқларининг ташкил этилиши мисол бўлади.
- Денгиз йўллари устидан назорат ва бўғозларни бўғиш:
Америка ўз стратегиясини мутлақ денгиз ҳукмронлигига асослайди. Унинг флотлари, жумладан, Бешинчи ва Еттинчи флотлар Ҳурмуз, Бобул-Мандаб ва Малакка бўғозлари яқинида жойлашган. Бу глобал иқтисодиёт артериялари устидан назоратни таъминлаш ва уруш ҳолатида рақибларни бўғиш имкониятини сақлаб қолишга хизмат қилади.
- Илғор ҳарбий базалар барпо этиш:
АҚШ ва Европа чегараларидан ташқарида, дунё бўйлаб геосиёсий таянч нуқталарида юзлаб ҳарбий базалар ташкил этилган. Улар тезкор аралашувни таъминлаш ва мустақил минтақавий кучларнинг шаклланишига йўл қўймаслик мақсадида фойдаланилади.
- Геоиқтисод ва таъминот занжирлари:
Иқтисодий географиядан нефт, газ ва ноёб ер металлари каби бойлик манбаларини назорат қилиш учун фойдаланилади. Ғарб тартибига қарши чиққан давлатларни эса, иқтисодий санкциялар ва технологияларга тақиқлар орқали изоляция қилишга ҳаракат қилинади. Бунга Россияни SWIFT молиявий тизимидан узиш ва Хитойнинг микросхемалар секторига босим ўтказиш мисол бўлади.
Россия ва Хитой каби Ғарбий лагерга дохил бўлмаган рақобатчи йирик кучлар ҳамда Ғарбнинг анъанавий иттифоқчиси бўлган, бироқ ундан хавотирланаётган Европа АҚШнинг геосиёсий ҳукмронлигига томонларнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тубдан фарқ қилувчи механизмлар орқали қарши турмоқда. Россия ва Хитой бир қутбли дунёга барҳам бериш ва кўп қутбли тизим қуришга интилаётган бўлса, Европа ўзини ҳимоя қилиш мақсадида стратегик мустақилликка эришишга ҳаракат қилмоқда.
Ушбу уч қутбнинг Ғарб таъсирига қарши стратегияларидан айримларини қуйидагича келтириш мумкин:
- Хитой: «геоиқтисодий айланиб ўтиш» ва муқобил тизимлар ишлаб чиқиш стратегияси:
Хитой АҚШ билан очиқ ва тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувдан қочиб, ўз иқтисодий қудратига асосий геосиёсий восита сифатида таянади. Бунга «Бир макон — бир йўл» ташаббуси, доллар ҳукмронлигини заифлаштириш, Жанубий Хитой денгизини хавфсизлантириш ва технологик ҳалқа пайдо қилиш каби ҳаракатлар мисол бўлади.
- Россия: «қарши ҳужум ва ҳарбий бузиб кириш» стратегияси:
Россия Ғарб иттифоқлари қуршовини ёриб ўтиш ва геосиёсий харитани куч ишлатиш орқали ўзгартириш учун кескин ҳарбий ҳаракат қилади. У Украина уруши орқали НАТОнинг қуруқликдаги кенгайишини тўхтатиш, геосиёсий уйғунликдан фойдаланиш мақсадида Хитой билан стратегик иттифоқни кучайтириш ҳамда тарихан Ғарб таъсир доираси ҳисобланган ҳудудларга, жумладан, Африкага кириб боришга ҳаракат қилмоқда.
- Европа: «стратегик мустақиллик»нинг тебраниб турган муаммоси:
Энергетика инқирозлари ва Америка хавфсизлик «соябони»нинг ўзгарувчанлиги ортидан Европа «стратегик мустақиллик»ка интила бошлади. Франция раҳбарлигида Европа ягона мудофаа ва саноат сиёсатини шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Хитой масаласида эса, иқтисодий реализмга таянмоқда. Европа «узилиш» сиёсатини эмас, балки «хатарларни камайтириш» сиёсатини олиб бормоқда. Чунки Хитой бозорлари ва таъминот занжирлари Россия гази узилиши натижасида иқтисодиёти заифлашган Европа учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга.
Бугунги қутблар — Америка, Россия, Хитой ва Европа — ўртасидаги халқаро геосиёсий шахмат тахтаси устидаги ўзаро кураш ва узлуксиз заифлашувдан шу нарса аён бўладики, инқироз ва зиддиятлар гирдобига тушган халқаро муҳит «геосиёсий бўшлиқ»ни юзага келтирмоқда.
Бу эса янги мабдаий куч ва ҳазорий лойиҳанинг — Ҳизб ут-Таҳрир табанний қилган ва уни барпо этиш йўлида фаолият олиб бораётган — Халифалик Давлати лойиҳасининг майдонга чиқиши учун тарихий қулай муҳит яратмоқда.
Бу Давлат нафақат халқаро майдондаги бир куч сифатида, балки дунёга фикрий ва сиёсий етакчилик қиладиган мафкуравий давлат сифатида ўзини намоён қилиб, инсониятни ҳукмронлик, эксплуатация ва тажовузга асосланган бугунги геосиёсатдан халос этади. Бунинг учун у ўзининг мафкуравий ва мабдаий қудрати, географик имкониятлари ҳамда улкан бойликларидан фойдаланади.
Холид ал-Ҳаким: Ҳизб ут-Таҳрир Иордания вилояти Матбуот бўлими учун ёзди
Доктор Холид ал-Ҳаким



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ