| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Pegasus” ортидаги ҳақиқатлар

“Pegasus” ортидаги ҳақиқатлар

By htadmin
25.06.2025
569
0
Share:

“Pegasus” ортидаги ҳақиқатлар

 بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

(Исроил) жосуслик дастури ишлаб чиқарувчиси NSO Group'нинг адвокати 2019 йилда 1200 дан ортиқ WhatsApp фойдаланувчисини нишонга олган хакерлик кампанияси ортида турган ҳукуматлар орасида Мексика, Саудия Арабистони ва Ўзбекистонни номлади. NSO Group адвокати Жо Акротириански судьяга, “бу иш бўйича камида саккизта мижознинг номи мавжуд”лигини, аммо суд мажлисида фақат учтасинигина тилга олганини билдирди. “Pegasus ҳудудлар учун лицензияланган ва фақат ўша ҳудудлардагина фойдаланилиши мумкин”, – деди у.

Жорий йил май ойида Калифорния округ суди WhatsApp мессенжери ва унинг эгаси Meta фойдаланувчилари хавфсизлигига таҳдид солган Pegasus дастурини ишлаб чиққан (исроил)нинг NSO Group компаниясини айбдор деб топди ва ундан етказилган зарар учун тахминан 170 миллион доллар компенсация тўлаш бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Pegasus “zero-click” имкониятига эга бўлиб, телефон эгаси ҳеч қандай тугмани босмаса, хабарни очмаса ёки қўнғироққа жавоб бермаса ҳам дастур қурилмага ўрнаши мумкин. Шунингдек, SMS/MMS, электрон почталарни, WhatsApp, Telegram, Signal, Facebook, Viber, Skype каби ҳимояланган мессенжерлардаги ёзишмалар ва овозли қўнғироқларни кузатиши, контактлар, тақвим ёзувлари, фотосуратлар, видеолар, сақланган пароллар, интернет тарихи ва қурилмадаги бошқа барча файллар ва иловаларга кириши мумкин. Бундан ташқари, дастур ўрнатилгач, жуда кам из қолдиради ва уни аниқлаш жуда қийин. Агар маълум бир муддат буйруқ ва назорат сервери билан алоқага чиқа олмаса ёки нотўғри қурилмага ўрнатилганини аниқласа, у автоматик равишда ўзини ўчириб ташлаши ва барча далилларни йўқ қилиши мумкин.

Pegasus’нинг нархи жуда юқори бўлиб, йиллик нархи 7 миллиондан 20 миллион долларгача бўлиши мумкин, бу 50-100 та смартфонни кузатиш имкониятини беради. Шунинг ўзидан NSO Group’нинг йиллик даромадини тахмин қилиш мумкин.

Pegasus – (исроил)нинг NSO Group компанияси томонидан, ўз даъвосига кўра, “терроризмга қарши” ишлаб чиқилган жосуслик дастури бўлиб, у нафақат разведка қуроли, балки яҳудий вужудининг мавжудлигига қарши дунё миқёсидаги хатарларни аниқлаб, уни бартараф қилиш ҳамда вужудининг сақланишига хизмат қилувчи халқаро шерикларини “тақдирлаш” мақсадида ишлатадиган сиёсий, ҳарбий ва дипломатик восита ҳамдир. Шунинг учун унинг экспорти, асосан, яҳуд вужудининг стратегик манфаатларига хизмат қиладиган давлатларга йўналтирилади.

Pegasus’нинг араб давлатлари, хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Марокашга сотилиши (исроил)нинг Иброҳим келишувларини илгари суришдаги дипломатик саъй-ҳаракатларида муҳим ўрин тутгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Бу давлатларга Pegasus’га кириш имконияти берилиши (Исроил) билан алоқаларни нормаллаштириш учун рағбатлантирувчи омил бўлгани айтилади. Буни “Pegasus дипломатияси” деб ҳам аталади. Шунингдек, авторитар режимларга “терроризмга қарши кураш” ҳамда бу режимлар учун мухолиф кучларни назорат қилиш имкониятларини кенгайтириш, диссидентларни бостириш каби мақсадларда сотилгани айтилади. Ўзбекистон ҳам шу каби давлатлар қаторига киради. Жосуслик дастури ва бошқа кибер қуролларнинг суиистеъмол қилиниши бўйича етакчи ва мустақил тадқиқотларни олиб борган ташкилотлардан бири Citizen Lab 2018 йил сентябрь ойида “HIDE AND SEEK: Tracking NSO Group's Pegasus Spyware to Operations in 45 Countries” номли ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳисоботга кўра, 2016 йил августдан 2018 йил августгача бўлган даврда Pegasus операторлари томонидан кузатув операциялари олиб борилган 45 та давлат аниқланган. Ушбу рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор. Ваҳоланки, шу даврда Мирзиёев “очиқлик ва ислоҳотлар” шиори билан иқтидорга келган эди.

Pegasus (исроил)нинг геосиёсий манфаатларига хизмат қилгани учун унинг экспорти қаттиқ назорат остида амалга оширилади. Бу дастур ҳарбий қурол сифатида таснифланганлиги сабабли, унинг ҳар қандай хорижга сотилиши (исроил) Мудофаа вазирлигининг экспорт назорати бўлими (Defense Export Control Agency – DECA) томонидан тасдиқланиши шарт. Бу жараёнга (исроил) разведка хизматлари, хусусан, Моссад ва Unit 8200 (ҳарбий разведканинг юқори технологик бўлинмаси) ҳам жалб этилади. Шу ўринда айтиш мумкинки, NSO Group'нинг уч асосчиси – Нив Карми, Омри Лави ва Шалев Ҳулионинг барчаси (исроил) разведка хизматларида, хусусан, Моссад ва Unit 8200 да хизмат қилган собиқ зобитлардир. Шунингдек, компания тадқиқот гуруҳининг деярли барча аъзолари, яъни Pegasus'ни ишлаб чиқувчилар ва уни такомиллаштирувчилар (исроил) ҳарбий разведкасининг собиқ ходимлари, кўпчилиги Unit 8200 дан чиққан мутахассислардир. Бундан ташқари, DECA NSO Group'нинг ҳар бир потенциал мижозини синчиклаб текширади. Бу жараёнда мижоз давлат ҳукумати, ички ишлар ва хавфсизлик кучларининг (исроил)ни стратегик манфаатларига хизмат қилиш даражаси, “терроризмга қарши кураш” мақсадига содиқлиги, мамлакатнинг геосиёсий аҳамияти ва технологиянинг учинчи томонга тушиб қолиш хавфи йўқлиги каби омилларни инобатга олади. Чунки мудофаа вазирлигининг экспорт қарорлари (исроил)нинг миллий хавфсизлик доктринаси, дипломатик муносабатлари ва стратегик манфаатларига асосланади. Pegasus экспорти кўпинча ҳамкор давлатлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш, янги иттифоқлар тузиш ёки Эроннинг минтақавий таҳдидига қарши ҳамкорликда курашиш каби муайян геосиёсий мақсадларига эришиш учун дипломатик восита сифатида ишлатилади. Мижоз давлат билан келишув ва унинг шартлари жуда махфий бўлиб, уни ошкор қилиш ҳамда NSO Group билан ҳамкорлик ва дастурининг мавжудлигини махфий сақлаш мажбуриятининг сотиб олувчи томонидан бузилиши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шундан маълум бўладики, Pegasus’нинг Ўзбекистонда мавжудлиги бугунги кунда Ғазо аҳли устида мислсиз ҳарбий жиноятлар қилаётган яҳуд вужуди ва унинг мудофаа ва хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик алоқалари нақадар чуқур эканлигини кўрсатмоқда. Citizen Lab тадқиқот гуруҳининг ҳисоботларига кўра, Ўзбекистонда Pegasus'дан ташқари (исроил)га тегишли Candiru (ҳозирда Saito Tech Ltd. номи билан ҳам танилган), QuaDream (ва унинг “Reign” дастури), Verint Systems ва NICE Systems каби компанияларнинг жосуслик дастурлари ва оммавий кузатув тизимлари ҳам мавжуд. Булар шунчаки тижорат битимлари эмас, балки яҳуд вужудининг сақланишини кафолатловчи хавфсизлик манфаатларига хизмат қиладиган стратегик ҳамкорлик эканлиги жиҳатидан қаралса, Мирзиёев бошчилигидаги ўзбек режими ҳам золим Каримов режимидан ранг олиб, Ислом факторига қарши курашда босқинчи (исроил) билан биргалиги, шунингдек, яҳуд вужудининг жиноятларига сукут сақлашининг сабаблари маълум бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

– “Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса гарчи кофирлар ёқтирмасалар-да, Ўз нурини камолига етказгувчидир”. (Соф:8)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ

25.06.2025й

TagsNSO Group“Pegasus” ортидаги ҳақиқатлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Суданда ҳокимият учун курашнинг авж олиши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Суданда давом этаётган қабилалараро жангни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдан бошқаси асло тўхтатмайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    БААнинг ОПЕКдан чиқиши: сабаб ва оқибатлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/