| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Халифалик — мусулмонлар ва бутун инсоният учун нажотдир

  • Нетаньяху ва Катснинг Шайх тоғидаги такаббурлигини фақат Ислом қўшинлари сафлари бартараф этади 

  • Уруш яқин орада тўхтайдими ва Америка билан Эрон ўртасида келишув бўладими?

  • Судандаги сиёсий инқироз ва уни ҳал қилиш истиқболлари

  • Жакартада намойишлар тўлқини ва Прабово ҳукуматига нисбатан норозилик аломатлари

  • Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

  • Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

By htadmin
21.09.2026
0
Share:

Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

 بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йилнинг 24 июль куни Нью-Йоркда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти билан АҚШнинг йирик инвестиция-банк гиганти Citigroup (Citi) ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу ҳужжат халқаро қарз капитал бозорларида ҳамкорликни кенгайтириш, келгуси еврооблигация эмиссияларини тайёрлаш ва Citi банкини бу жараёнларда координатор ҳамда букраннер сифатида жалб этишни назарда тутади. Ушбу ҳодисани шунчаки корпоратив битим сифатида баҳолаш юзаки бўлади. Чунки ушбу меморандум глобал капиталистик молия тизимининг ривожланаётган мамлакатлар стратегик саноатига кириб бориш, уларни ўз орбитасига тортиш ва узоқ муддатли институционал қарамликни шакллантириш механизмининг ёрқин намунасидир. Бу — капитал орқали суверенитетни юмшоқ, лекин жуда самарали ўзлаштириш усулидир.

«Ўзметкомбинат» нима учун нишонда?

«Ўзметкомбинат» АЖ — Марказий Осиёдаги энг йирик қора металлургия корхонаси бўлиб, 1944 йилдан бери фаолият юритади. У мамлакат қурилиш, машинасозлик, инфратузилма ва оғир саноат секторининг металлга бўлган эҳтиёжини 90 фоиздан ортиқ ҳажмда таъминлайди. Бу шунчаки ишлаб чиқариш корхонаси эмас — у маҳаллий иқтисодиётнинг материал-техник мустақиллигининг фундаментал устунларидан биридир. Қурилиш, энергетика, транспорт инфратузилмаси ва ҳатто ҳарбий-саноат комплексининг барқарорлиги тўғридан-тўғри ушбу комбинатга боғлиқ. Айниқса, қиймати тахминан 839 миллион доллар бўлган янги қуйма-прокат мажмуаси (ЛПК) лойиҳаси комбинатнинг йиллик ишлаб чиқариш қувватини сезиларли оширишни ва минтақавий бозорда мутлақ етакчилик мақомини мустаҳкамлашни мақсад қилган. Лойиҳа амалга ошса, «Ўзметкомбинат» нафақат ички бозорни, балки Марказий Осиё ва ундан ташқаридаги металл таъминотини ҳам назорат қиладиган стратегик кучга айланади. Корхона акцияларининг 80 фоиздан ортиғи давлатга тегишли бўлиб, у маҳаллий саноатнинг жони ва қонидир.

«Ўзметкомбинат»ни нишонга олган Citigroup — дунёнинг энг йирик инвестиция банкларидан бири бўлиб, институционал қарамликни шакллантирувчи кўп босқичли, яхши синалган механизмлар асосида ишлайди: у нафақат пул беради, балки қарз структурасини шакллантиради, инвесторларни жалб қилади, нарх белгилайди ва узоқ муддатли назорат механизмларини ўрнатади. «Ўзметкомбинат» каби стратегик корхоналар учун Citi билан ҳамкорлик оддий кредит эмас, балки мураккаб геоиқтисодий вазиятни яратади.

Citi’нинг еврооблигация эмиссияси, book building, ковенантлар, Change of Control ва реструктуризация каби асосий қарз механизмларининг мустамлакачилик  қуроли сифатидаги роли қуйидагича:

  1. Букраннерлик ва глобал координатор роли (Bookrunner & Global Coordinator)

Citi эмиссия (компания, банк ёки давлат томонидан қимматли қоғозларни – акция, облигация, еврооблигация ва бошқаларни – чиқариш ва муомалага киритиш) жараёнида «букраннер» (инвесторлар китобини шакллантирувчи) ва «глобал координатор» сифатида иштирок этганда, у қуйидаги имкониятларга эга бўлади:

– Ахборот ва нарх устидан назорат (Book building ва букраннерлик). Банк эмитентнинг (корхона ёки давлатнинг) барча молиявий, операцион ва стратегик маълумотларига тўлиқ киради. Бу — ички ҳисоботлар, лойиҳалар, хавфлар ва ҳатто кадрлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Глобал капитализм шароитида ахборотга эгалик қилиш — актив устидан билвосита, лекин жуда самарали назорат ўрнатишнинг биринчи ва энг муҳим босқичидир. Букраннер банк Citi Book-building жараёнида:

  • Инвесторлар талабини ўзи шакллантиради.
  • Нарх (фоиз ставкаси)ни белгилашда ҳал қилувчи рол ўйнайди.
  • Қимматли қоғозларни қайси инвесторларга берилишини назорат қилади.

Бу орқали банк эмитентнинг молиявий ҳолати, стратегияси ва ҳатто ички маълумотларига тўлиқ киради. Ушбу ахборот асимметрияси — назоратнинг биринчи босқичидир.

  1. Ковенантлар (мажбуриятлар) ва Change of Control орқали бошқарувга аралашиш.

Қарз шартномаларига киритиладиган қатъий ковенантлар ва Change of Control банди кредиторларга қуйидаги имкониятларни беради:

  • Компанияда назорат ўзгарса (масалан, давлат улуши камайса ёки янги инвестор кирса) — қарзни муддатидан олдин талаб қилиш.
  • Молиявий кўрсаткичлар ёмонлашса — қўшимча гаров ёки бошқарувга аралашишни талаб қилиш.

Бу механизмлар орқали ташқи кредиторлар компаниянинг стратегик қарорларига таъсир ўтказа олади.

  1. Рейтинг агентликларининг роли.

Fitch, Moody’s ва S&P каби агентликлар «мустақил» деб ҳисобланса-да, уларнинг рейтинглари:

  • Халқаро капитал нархини белгилайди.
  • Паст рейтинг юқори фоиз ва қаттиқроқ шартларни келтириб чиқаради.
  • Рейтинг пасайиши (масалан, «Ўзметкомбинат»нинг яқинда Fitch томонидан «B» га туширилиши) реструктуризацияга ва ташқи босимга олиб келади.

Тарихда кўп ҳолларда рейтинг пасайтириш ривожланаётган мамлакатларга босим ўтказиш воситаси сифатида ишлатилган.

  1. Реструктуризация — якуний босқич.

Қарз тўлаш қийинлашганда реструктуризация бошланади. Бу жараёнда:

  • Кредиторлар янги, оғирроқ шартлар қўяди.
  • Баъзи ҳолларда хусусийлаштириш, стратегик улуш бериш ёки бошқарувга ташқи директорлар киритиш талаб қилинади.

Натижада, реструктуризация стратегик активлар устидан назоратни ташқи кучларга ўтказиш билан якунланади.

Молиявий қарамлик орқали назорат

Классик мустамлакачиликда метрополия колониянинг ресурсларини бевосита олиб кетар эди. Ҳозир эса:

  • Мамлакат стратегик корхонаси бўлган «Ўзметкомбинат» халқаро бозордан долларда қарз олади.
  • Қарз фоизли бўлгани учун узоқ муддатда тўланадиган сумма асл миқдордан кўп бўлади.
  • Валютавий номутаносиблик (даромад миллий валютада, қарз долларда) туфайли миллий валюта заифлашса, қарз юки кескин ортади.

Натижада корхона ёки давлат доимий равишда янги қарз олишга мажбур бўлади. Бу — замонавий «қарз тузоғи»дир.

Узоқ муддатли стратегик оқибатлар.

Citi’нинг қарз механизмлари оддий фоиз даромадидан иборат эмас. Улар:

  • Корхонани халқаро капитал бозорларига «боғлаб» қўяди.
  • Миллий валюта ва монетар сиёсат устидан ташқи босимни кучайтиради.
  • Хусусийлаштириш, IPO ёки стратегик инвесторларга улуш сотиш босқичига олиб келади (қарзни тўлаш қийинлашганда).
  • Геосиёсий таъсирни оширади: АҚШ молия тизими орқали Марказий Осиё каби минтақаларга таъсир ўтказиш воситаси бўлади.

Хулоса шуки, Citigroupнинг қарз механизмлари — бу мураккаб, кўп босқичли тизимдир. У «ривожланиш учун капитал» ниқоби остида ахборот назорати, валютавий хавф, ковенантлар орқали бошқарув ва узоқ муддатли қарамликни ўрнатади. 2023 йилда Citi Лондон филиали «Ўзметкомбинат»га 100 миллион долларлик кафолатсиз кредит бергани ва 2024 йилда ушбу шартнома узайтирилгани бу алоқаларнинг чуқурлашувини кўрсатади. Энди меморандум орқали алоқа янги, стратегик даражага кўтарилмоқда. Алалоқибат, «Ўзметкомбинат» каби стратегик саноат корхоналари учун бу механизмлар мамлакат суверенитетига бевосита таҳдид солади, оқибатда, қисқа муддатли «зарур капитал» узоқ муддатли стратегик қарамликка айланади.

Citigroup’нинг қарз механизмлари — бу қарз спиралидир, яъни ҳар бир янги қарз аввалгисини тўлаш учун олинади ва қарамлик чуқурлашади. Тарихий мисоллар — 1980-йиллардаги Лотин Америкаси қарз инқирози, 1997-98 йиллардаги Осиё молиявий инқирози ва бир қатор Африка мамлакатлари тажрибаси — бу механизмнинг қанчалик хавфли эканини исботлайди. Қарз тўлаш қийинлашганда, кредиторлар «ислоҳотлар» талаб қилади: субсидияларни бекор қилиш, нархларни эркинлаштириш, хусусийлаштириш ва стратегик қарорларни ташқи назоратга ўтказиш. Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, қайсики мамлакат ташқи қарзни тўлашда қийинчиликка дуч келганда, глобал молия институтлари стандарт талабларни илгари суради:

  • Корхонани хусусийлаштириш (IPO/SPO) ва стратегик улушни хедж-фондларга ёки трансмиллий корпорацияларга сотиш;
  • Давлат субсидиялари, имтиёзлари ва ҳимоя чораларини бекор қилиш;
  • Стратегик қарорларни ташқи директорлар кенгаши ва кредиторлар иродасига бўйсундириш;
  • «Бозор ислоҳотлари» номи остида маҳаллий манфаатларни глобал капитал манфаатларига мослаштириш.

Бу жараён секин, лекин тизимли равишда амалга оширилади. Аввал «техник ёрдам» ва «молиявий интизом», кейин «бозорга чиқиш», сўнг эса стратегик активларнинг назорати ташқи қўлларга ўтади. «Ўзметкомбинат»нинг ҳозирги ҳолати — юқори қарз, рейтинг пасайиши ва янги мажмуани молиялаштириш эҳтиёжи — бу жараённинг дастлабки босқичларига ўхшашдир.

Бугунги кунда Марказий Осиё глобал кучлар рақобати майдонига айланган. Хитой «Бир камар — бир йўл» ташаббуси орқали инфратузилма ва саноат лойиҳаларини молиялаштираётган бўлса, Россия энергетика ва хавфсизлик соҳасида таъсир ўтказади. АҚШ эса Уолл-Стрит орқали молиявий инструментлар, рейтинг агентликлари ва капитал бозорларига кириш орқали таъсирни кучайтирмоқда. Citiнинг «Ўзметкомбинат» билан меморандуми — айнан шу стратегиянинг бир қисмидир. У нафақат пул, балки стандартлар, ҳисобот тизимлари, корпоратив бошқарув қоидалари ва ниҳоят, қарор қабул қилиш механизмини олиб киради. Тарих шуни кўрсатадики, бир марта «очиқ» бўлган стратегик активни кейинчалик тўлиқ қайтариб олиш жуда қийин бўлади. Халқаро инвестиция банклари ва молиявий корпорациялар заиф давлатларга «хайрия» ёки «ривожланиш ёрдами» кўрсатмайди. Ҳар бир молиявий инструмент ортида фоиз даромади, активлар устидан назорат, бозорларни эгаллаш ва геосиёсий таъсир манфаати ётади. Уолл-Стрит орқали кириб келаётган капитал — АҚШнинг глобал ҳукмронлик стратегиясининг молиявий қуролидир.

2026 йил 14 июлда АҚШнинг Fitch Ratings агентлиги корхонанинг узоқ муддатли кредит рейтингини «B+» дан «B» га туширди. Сабаблар: янги мажмуанинг секин ишга туширилиши, хомашё танқислиги ва юқори қарз юки. Бу ҳолат корхонанинг молиявий эҳтиёжи ва ташқи капиталга муҳтожлиги сифатида баҳоланди. Орадан ҳеч канча вақт ўтмай, Citi билан «Ўзметкомбинат» ўртасида меморандум имзоланди. Ушбу ҳодисадан бир неча кун олдин, яъни 21 июлда «Ўзметкомбинат» АЖга Хитой ва жаҳон пўлат саноатининг энг йирик гиганти — China Baowu Steel Groupнинг Европа шўъбаси бўлмиш Baosteel Europe GmbH делегацияси ташриф буюрди. Baosteel шунчаки компания эмас. Бу — Хитой Давлат кенгашига қарашли, дунёда пўлат ишлаб чиқариш бўйича 1-ўринда турадиган давлат монополиясидир. У хомашё, пўлат маҳсулотлари, ускуналар ва эҳтиёт қисмлар савдоси билан шуғулланади. Делегация айнан янги қуйма-прокат мажмуаси (ЛПК) билан танишгани ва инвестиция лойиҳалари, илғор технологиялар, тажриба алмашиш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорлик ҳақида келишувларга эришгани — бу Хитой томонининг Ўзбекистон металлургиясидаги технологик ва савдо манфаатини кўрсатади. Зеро,  «Ўзметкомбинат»нинг салкам $1 млрдлик энг йирик ва замонавий лойиҳаси – ЛПК ишга тушса, комбинат Марказий Осиёда мутлақ етакчига айланади. АҚШ (Citi) «Ўзметкомбинат»га молиявий қарз, облигация ва қоғоздаги капитал таклиф қилган бўлса, Пекин (Baosteel) реал технология, саноат ускуналари, ишлаб чиқариш тажрибаси ва тайёр бозорларни таклиф қилмоқда. Бу ўринда Хитойнинг стратегияси АҚШникидан фарқли кўринади: АҚШ молиявий қарз билан ичига кирмоқчи бўлса, Хитой ускуналар, технологик стандартлар ва хомашё занжири орқали ўзига боғлаб олмоқчи. Агар завод Хитой технологиясига ўтса, эҳтиёт қисмлар, дастурий таъминот ва сервис хизматлари келажакда фақат Пекиндан олинади.

Хитой учун Марказий Осиёнинг пўлат ва металлургия саноати ҳаётий муҳим. Хитой ўзининг “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида Марказий Осиё, Европа ва Яқин Шарққа туташадиган инфратузилма қуради. Бунинг учун эса беҳисоб миқдорда арзон ва сифатли металл керак. Шунга кўра Baosteel «Ўзметкомбинат»га шунчаки меҳмон бўлиб келмади. У Ўзбекистонни минтақавий пўлат хабига айлантириб, ўзининг глобал етказиб бериш занжирига  улашни хоҳлайди. Бу билан Ўзбекистоннинг темир гиганти “икки олов орасида” қолмоқда. Бу геосиёсий рақобатнинг «Ўзметкомбинат» ва Ўзбекистон учун хавфли томонлари бор: комбинат бутунлай Хитой асбоб-ускуналари ва стандартларига ўтса, келажакда Ғарб санкциялари ёки геосиёсий босимлар юз берган тақдирда, корхона Хитойга тўлиқ технологик қарам бўлиб қолади. Агарда АҚШ Citi орқали комбинатнинг молиявий аудит дафтарига ва облигацияларига эгалик қилса, Хитой эса Baosteel орқали заводнинг реал ишлаб чиқариш ва маҳсулот сирларига эга бўлса — бу ягона стратегик корхона ичида икки геосиёсий кучнинг манфаатлари тўқнашувини келтириб чиқаради. Ва бу, ўз навбатида, Марказий Осиё оғир саноати устида кечаётган глобал геосиёсий курашнинг галдаги раунди ҳисобланади. Зеро, АҚШ долларга ва банк инструментларига таяниб молиявий бозорни эгаллашга, Хитой эса ўз металлургия гигантлари орқали реал заводларни ва ишлаб чиқариш қувватларини ўз назоратига олишга ҳаракат қилмоқда.

Ушбу хавфлардан ҳимояланиш ва ҳақиқий саноат ва молиявий мустақилликни таъминлаш фақат исломий мабдаий сиёсий лойиҳа асосидагина мумкин. Бу лойиҳа Уммат эътиқод қиладиган исломий ақидадан келиб чиқувчи Халифалик лойиҳасидир. Ушбу лойиҳа инсон ақли ёки соф манфаатдорликка асосланган тузумлардан тубдан фарқ қилади. У Аллоҳнинг ҳукмига бўйсуниш принципига таянади. Халифалик — бу Умматнинг исломий ақидаси асосида бошқариладиган давлат шакли бўлиб, унда ҳокимият, қонунчилик ва иқтисодий сиёсат фақат шариат ҳукмларига мувофиқ амалга оширилади. Шу сабабли глобал капиталистик тизимнинг асосий қуроли — рибо (фоиз) асосидаги қарз — бутунлай ман этилади. Рибо Қуръон ва Суннатда қатъий ҳаром қилинган бўлиб, унга иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларида йўл қўйилмайди. Натижада Citi каби банкларнинг еврооблигация ва фоизли кредит механизмлари Халифаликда мутлақо тақиқланади. Шунингдек, исломий иқтисодиётда стратегик ресурслар ва саноат объектларининг эгалиги аниқ белгиланган. Шариатга кўра фойдали қазилмалар, энергетика манбалари, сув ва бошқа жамоат манфаатига тегишли ресурслар умумий мулк ҳисобланади. Уларни хусусийлаштириш ёки ташқи капиталга бериш мумкин эмас. Оғир саноат, металлургия, машинасозлик каби стратегик тармоқлар давлат назорати остида бўлиши шарт. Чунки улар Умматнинг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлайди. Давлат халқнинг асосий эҳтиёжларини (озиқ-овқат, уй-жой, тиббий хизмат, таълим) кафолатлашга мажбур. Бу мажбурият саноатнинг қатъий назоратда бўлишини талаб қилади.

Шунга кўра «Ўзметкомбинат» каби корхона Халифаликда стратегик актив сифатида унинг модернизацияси ва кенгайтирилиши ташқи фоизли қарз эмас, балки Байтул-мол маблағлари ҳисобига амалга оширилади, яъни барча саноат лойиҳалари ташқи қарзга эҳтиёж туғдирмайдиган тарзда Байтул-мол орқали молиялаштирилади.  Молиявий жиҳатдан пулнинг қиймати олтин ва кумушга боғланади. Бу эса, доллар ёки бошқа чет эл валюталарига қарамликнинг олдини олади. Бу каби механизмлар Citi каби банкларнинг букраннерлик, ковенантлар ва валютавий хавф орқали назорат ўрнатиш имкониятини бутунлай йўқ қилади.

Халифаликда давлат ташқи кучларнинг стратегик саноатга кириб боришига қарши курашиши — шаръий бурчдир. Шу боис стратегик корхоналарнинг хусусийлаштирилиши ёки улушининг чет элликларга сотилиши ман этилади. Молиявий қарамликка олиб келадиган ҳар қандай шартнома ботил ҳисобланади. Шу сабабли  Халифалик — бу нафақат шаръий ҳукм, балки амалий ҳимоя механизмидир.

Хулоса шуки, глобал капиталистик тизимнинг қарз механизмлари орқали стратегик саноатни эгаллаш уринишларига қарши туриш секуляр ёки миллийлик асосидаги моделлар билан эмас, фақат исломий ақидадан келиб чиқадиган мукаммал сиёсий лойиҳа — Халифалик билангина мумкин. Бу — нафақат шаръий, балки воқеий зарурат ҳамдир.

Иззатуллоҳ

21.09.2026й

TagsCitigroupТемир гигантЎзметкомбинат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режимининг Араб давлатлари Лигасига нисбатан позицияси унинг хиёнатда қатъий эканини англатади!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй мусулмонлар, келинг, ўз тиканимизни ўз қўлимиз билан суғуриб ташлайлик ва елкамиздаги рувайбизаларни улоқтирайлик!

  • МАҚОЛАЛАР

    Фарзанд тарбиясида жамиятнинг ўрни

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 24 июль куни Нью-Йоркда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти билан АҚШнинг йирик инвестиция-банк гиганти Citigroup (Citi) ўртасида Англашув меморандуми ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига пенсия ёшини эркаклар учун 63, аёллар ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 8 сентябрда Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида Сербия президенти Александр Вучич ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 9 сентябрда Гонконгда ўтказилган ўн биринчи “Бир макон — бир йўл” саммити доирасида Ўзбекистон Миллий банки Хитойнинг Чегаралараро ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: