| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Жиддийликка жиддийлик билан жавоб берилади, қоралаш ва норозилик билан эмас!

  • Смотрич ва барча яҳудийлар шуни билсинки: Аллоҳ уларнинг ҳалокатини бизнинг қўлларимизга битган

  • Демократик сайловлар — эскирган рецепт, одамларни чалғитиш ва уларни ҳеч нарса ўзгармаслигига карахт қилиш воситаси

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбекистоннинг стратегик минераллари: Хитой ва Япония рақобати майдоними?

  • Сиёсатчи ва сиёсатшунос ўртасидаги фарқ

  • Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда?

  • Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Демократик сайловлар — эскирган рецепт, одамларни чалғитиш ва уларни ҳеч нарса ўзгармаслигига карахт қилиш воситаси

Демократик сайловлар — эскирган рецепт, одамларни чалғитиш ва уларни ҳеч нарса ўзгармаслигига карахт қилиш воситаси

By htadmin
26.09.2026
0
Share:

Демократик сайловлар — эскирган рецепт, одамларни чалғитиш ва уларни ҳеч нарса ўзгармаслигига карахт қилиш воситаси

 Давлат, сиёсий партиялар ва унга қарашли ташкилотлар 2026 йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган қонунчилик сайловларида халқни иштирок этишга ундаш учун кампания олиб бормоқда. Одатда сайловда иштирок этиш даражаси халқнинг тизим институтларига бўлган ишончи, умуман, тизимнинг қонунийлигига бўлган ишончининг мезони ҳисобланади. Шунинг учун режимлар ушбу кўрсаткични юқори даражада ушлаб туришга ҳаракат қиладилар. Токи, ички ва ташқи томонга тизим барқарор ва мустаҳкам эканини, халқнинг норозилиги баъзан кескин тус олса-да, у фақат айрим шахслар ёки партияларга қарши қаратилганини, тизимнинг асосларига эмаслигини кўрсатишга уринсинлар. Араб давлатларининг аксариятида сайловда иштирок этиш даражасини кузатган киши бу кўрсаткичлар мавсумдан мавсумга қандай пасайиб бораётганини яққол кўради.

Масалан, Марокашда режим бу ҳақиқатни яшириш учун турли йўллар билан айёрлик қилади. Ҳисоблаш усулини ўзгартириб, вазиятнинг оғирлигини юмшатишга уринади: овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг барчасини эмас, фақат сайловчилар рўйхатига кирганларни ҳисобга олади. Масалан, 2021 йилги сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 69 фоизи рўйхатдан ўтган, 1991 йилда эса бу кўрсаткич 86 фоиз бўлган. Демак, сайлов жараёнига дахлдорларнинг учдан бириёқ бошидан рўйхатдан ўтишни рад этган. Агар рўйхатдан ўтганлар орасида иштирок этиш даражаси 50,35 фоизни ташкил этганини билсак, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг умумий сонига нисбатан ҳақиқий иштирок даражаси:

50% × 69% = 34,5%

демакдир. Бу эса сайлов жараёнига дахлдорларнинг учдан икки қисми сайловни бойкот қилганини англатади. Агар бунга иштирок этганларнинг 13,6 фоизини ташкил этган бекор қилинган овозларни ҳам қўшсак, ҳисобга олинган овозлар улуши атиги 30,1 фоиздан ошмайди.

Худди шу ҳолат Жазоирда ҳам кузатилади. У ерда овоз бериш ёшидаги аҳоли орасидан охир-оқибат ҳақиқий овоз берганлар улуши 1991 йилдаги тахминан 70,7 фоиздан 2021 йилда атиги 16 фоизга, 2026 йилги сайловларда эса 17 фоизга тушган.

Тунисда эса вазият янада оғир. У ерда сайловда иштирок этиш даражаси жуда тез пасайган: 2014 йилдаги 67,7 фоиздан 2019 йилда 41,7 фоизга, 2022 йилда эса 11,2 фоизга тушган.

Демак, халқ орасидаги умумий кайфият бу сайловларни тан олмаётгани ва уларни ўз аҳволига таъсир қиладиган муҳим восита деб ҳисобламаётганини кўрсатмоқда. Шунинг учун халқ сайловда иштирок этишни ўз иши деб билмаяпти.

Аммо одамларни сайловда иштирок этишга ундайдиган ва иштирок этмайдиганларни айблайдиган кишилар ўз қарашларини бир қатор фикрларга асослайдилар:

  1. Сайловда иштирок этмаслик жамоат ишларидан ва талаб қилинаётган ўзгаришлар ҳаракатидан четга чиқишдир. Бу эса халқ манфаатларига қайғурган киши учун муносиб эмас.
  1. Жамоат ишларида иштирок этишнинг ягона йўли — қонунчилик сайловларидир. Чунки айнан шу йўл орқали келгуси босқичда мамлакатни бошқарадиган кишилар танланади.
  1. Сайловда иштирок этмаслик ва қобилиятли ҳамда муносиб кишини танлаш ҳуқуқидан воз кечиш коррупционерлар ва манфаатпарастларнинг ҳокимиятга келиш йўлини очиб беради. Улар эса вазиятни янада ёмонлаштирадилар.
  1. Қонунчилик сайловлари ислоҳот учун бир имконият ва дарчадир. Балки у идеал ва энг самарали ечим бўлмас, аммо ундан фойдаланиб, халқнинг айрим манфаатларини қўлга киритишга нима тўсқинлик қилади? Ахир, ҳаммасига эришиб бўлмаса, айрим қисмига эришишни ҳам тарк этилмайди!

Бу нуқталарга қуйидагича жавоб бериш мумкин:

  1. Амалда сайлов — ўзгаришга эришишнинг бир неча усулларидан фақат биттасидир. Бирор йўлдан бормаслик бошқа йўлдан боришга тўсқинлик қилмайди.
  1. Жамоат ишларида иштирок этиш, халқ манфаатларини ўз зиммасига олиш ва уларнинг ҳуқуқларини талаб қилиш — ҳар куни амалга ошириладиган ишдир. Бу бир неча йилда бир марта одамлар шуғулланадиган мавсумий иш эмас.
  1. Жамоат ишларида иштирок этиш халқ муаммоларини тушунишдан, уларнинг сабаблари билан оқибатларини фарқлашдан, бу муаммолар учун масъул томонни билишдан, соғлом муқобилни ўрганишдан, кейин эса самарали ечимлар ҳақида ўйлашдан бошланади. Шунингдек, юзаки ва вақтинчалик ечимлардан узоқ туриш, мавжуд воқелик босими остида таклиф қилинаётган ҳар қандай ечимни самарадорлигидан қатъи назар қабул қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш лозим.
  1. Одамларга бир неча йилда бир марта битта қоғозчани сайлов қутисига ташлаш халқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги масъулиятни адо этиш эканини тасвирлаб берган киши — алдовчи ва сохтакордир. Одамларни ўз аҳволларини англаб-идрок этишга, онгсиз равишда ҳайдаб кетилишларидан сақланишга чақираётган киши эмас.
  1. Сайлов усули бир неча бор синаб кўрилди. Бу фақат Марокашдагина эмас, балки кўплаб бошқа давлатларда ҳам амалга оширилди. Хўш, бундан нима келиб чиқди?! Цивилизацион тараққиёт қаерда?! Ҳисобдорлик қаерда?! Коррупция чекландими?! Бирор марта масъул шахс ҳисобдорлик асосида лавозимидан четлатилдими?! Режимлар кўчадаги халқнинг кайфияти ва жамоатчилик фикрига қулоқ тутдими?! Ёки бу сайловлар мавсумдан мавсумга фақат умидсизликни, коррупцияни мустаҳкамлаш ва унинг авж олишини ҳамда золимона ва адолатсиз қонунларни қабул қилишни келтириб чиқардими?!

Бу сайловларни аввалгиларидан нима ажратиб туради? Юзакилик ҳам ўша-ўша, бемаънилик ҳам ўша-ўша, парда ортидан, ҳатто парда олдидан ҳам олдиндан бошқариш ҳам ўша-ўша. Бир хил кириш маълумотлари билан бир тажрибани қайта-қайта такрорлаб, кейин эса бошқача натижани кутиш — ақлсизликдир.

  1. Аҳволнинг ёмонлиги фақат шахсларнинг бузуқлиги натижаси эмас — гарчи бу ҳам муайян роль ўйнаса-да. Балки асосий сабаб тизимнинг бузуқлиги ва у қурилган асосларнинг бузуқлигидир. Бу асослар эса муҳокама предмети ҳам эмас ва аслида ҳукумат ёки сайланган вакилларнинг ваколатига ҳам кирмайди.

Демак, сайловлар ва улар натижасида келадиган кишилар бу масалада ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Бу ерда савол туғилади: рибовий банкка, алкогол сотиладиган қаҳвахонага ёки фоҳишахонага ҳалол ва покиза раҳбар қўйишдан қандай фойда бор?!

Бузуқ муассасалар тепасига солиҳ кишиларни қўйиш, бироқ уларнинг ваколатларини чеклаш ва бузуқлик ўчоқлари ҳамда унинг бошида турганларга етиб боришларига йўл қўймаслик — бундай муассасалар умрини узайтиришдан ва одамларга ёлғон умид дозаларини бериш орқали уларни карахт қилишдан бошқа нарса эмас.

  1. Қонунчилик сайловлари Аллоҳ нозил қилган нарсадан бошқа асосда қонунлар чиқариш учун сайловчилар номидан вакил бўладиган шахсларни танлашдир. Шунинг учун бу ҳаромдир. Зеро, вакилга ҳаром бўлган нарса унинг номидан иш топширган асл шахсга ҳам ҳаром бўлади. Ҳаром ишга вакиллик қилиш ҳам ҳаромдир.
  1. Ким жамоат ишлари билан шуғулланишни ва халқнинг аҳволини ислоҳ қилишни истаса, шуни билсинки, одамларнинг ишлари оламлар Роббисининг манҳажи билангина ислоҳ бўлади. Зеро, уларни яратган Зот уларга ниманинг салоҳиятли эканини, ниманинг фойда ва зарар келтиришини яхшироқ билади.

Ким шу манҳаж асосида ишлашни истаса, халқнинг аҳволини ислоҳ қилиш учун жиддий меҳнат қилаётган холис ва онгли кишиларни изласин, улар билан бирга сабр қилсин ва уларнинг кемасига чиқсин. Ҳатто бу кема бугун қуруқликда турган бўлса ҳам. Зеро, зулмат ва зулм тўлқинлари урилган пайтда нажот айнан шу кемададир.

Ва ниҳоят, одамларга шуни айтамиз:

Агар бу сайловларда сизларнинг ҳақ-ҳуқуқларингизни фарзандларингиз ризқини ўғирлаётганларнинг чўнтагидан қайтариб олиш имкони бўлганида, бу сайловлар ташкил этилмаган ва сизлар унга чақирилмаган бўлар эдингиз.

Аслида эса бу — навбатдаги бир айланиш, холос. Сизлар тайёрлаб қўйилган қутига ўша қоғозчани ташлайсизлар, кейин эса ҳеч қандай ғаниматсиз уй-юртингизга қайтасизлар. Улар эса ўша қоғозчалар орқали ўзлари истаган кишиларни ҳукуматга олиб келадилар ва мамлакатни ўзлари учун бемалол ейиладиган, ҳазми осон ўлжа қилиб қолдирадилар.

Сизлар эса беш йил давомида тинмай меҳнат қиласизлар. Улар ундан ўз манфаатларини олиб бўлганларидан сўнг, навбатдаги сайлов мавсуми келади. Яна сизларни чақиришади, яна эшитишни истаган ваъдаларингиз ва орзу-умидларингиз ҳақида гапиришади, яна бир қоғозчани қутига ташлайсизлар. Ва бу ҳолат шу тарзда давом этаверади — токи умрларингиз, ризқларингиз, меҳнатингиз ва фарзандларингиз меҳнати ҳам сарф бўлиб кетгунча.

Агар инсон ҳақиқатан ўзгаришни истаса, ўзгариш йўли аниқ ва маълум. Сизларга очиб қўйилган йўллардан бирини танлаш осон ва ҳеч қандай харажатсиз бўлиши мумкин, аммо у яхшиликка олиб бормаслиги эҳтимол.

Шунинг учун танлов қилинг: осон, аммо манзилга етказмайдиган йўлними, ёки Азиз ва Қудратли Роббингиз йўл кўрсатган, муқаррар равишда манзилга етказувчи, унда улкан яхшилик, дунёда азизлик ва охиратда нажот бўлган йўлними?

Тўғри, бу йўлда машаққат бўлиши мумкин. Аммо ундаги ҳар бир машаққат учун ажр бор. Балки ундаги ажр машаққат миқдорига қараб бўлади.

Устоз Муҳаммад Абдуллоҳ 

Роя газетасининг 2026 йил 23 сентябрь чоршанба кунги 618-сонидан

TagsДемократик сайловларкарахт қилиш воситаси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливан Халқаро Валюта Фондининг кундасига бошини қўйиб берди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолони давлатлар позицияси ва сиёсий алдов ўртасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қулликка асосланган иқтисодий сиёсат ва тузумлар мустақил умматни шакллантирмайди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда?

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 11 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда?

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Марказий банки халқаро резервларнинг бир қисмини ташқи бошқарувга бериш режалаштирилаётганини маълум қилди. Ташқи бошқарувга бериладиган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 18 сентябрь куни Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитаси билан АҚШ Ядровий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 24 июль куни Нью-Йоркда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти билан АҚШнинг йирик инвестиция-банк гиганти Citigroup (Citi) ўртасида Англашув меморандуми ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: