Аҳмад аш-Шараъ режимининг яҳудий вужуди билан нормаллашувга жадал интилиши

Аҳмад аш-Шаръа режимининг яҳудий вужуди билан нормаллашувга жадал интилиши
Воқеалар ривожини яхши биладиган ҳар қандай билимдон кузатувчига сўнгги вақтларда Сурия билан яҳудий вужуди ўртасидаги муносабатлар қандай тус олгани сир эмас. Сўнгги пайтларда майдондаги вазиятда сезиларли кескинлашув кузатилди. Бунда босқинчи вужуд кучлари Абу аз-Зуҳур ҳарбий аэропортига зарба берди ва бунга мазкур ҳудудда Туркия қўшинлари борлигини баҳона қилди.
Бу вужуд сиёсатчиларининг баёнотлари эса бир «қизил чизиқ»ни аниқ белгилаб берди: улар Сурия ҳудудида, ҳатто Абу аз-Зуҳур аэропорти каби шимолда жойлашган ҳудудларда ҳам Туркиянинг ҳарбий базалари ёки таянч нуқталари барпо этилишига йўл қўймаслигини билдирди.
Бунга қарама-қарши равишда, Шайбоний ўз баёнотида Сурия ҳудудида ҳеч қандай хорижий кучлар йўқлигини таъкидлади ва мазкур зарбаларни заиф сўзлар билан қоралаш билан чекланди. Бу эса ўнлаб йиллар давомида Оли Асад режими томонидан яҳудий вужуди ва унинг такрор-такрор содир этган тажовузларига нисбатан билдирилган муносабатларни айнан такрорлайдиган, одамни зериктирадиган ва яна бир бор такрорланаётган ҳолатдир: ҳақиқий ҳаракатлар билан тажовузни жиловлаш у ёқда турсин, уни мамлакатдан бутунлай бартараф этишга қаратилган бирор амал ҳам қилинмади.
Ушбу бузилиш ва тажовузга кескин ҳарбий жавоб бериш ўрнига, кўп ўтмай Иордания мезбонлик қилган учрашув ҳақида хабар берилди. Унда Сурия ташқи ишлар вазири яҳудий вужудининг Моссад раҳбари билан учрашди.
Ушбу юқори даражадаги разведка учрашувида музокаралар асосан нормаллашув жараёнини олдинга силжитишга қаратилди. Бу эса «хавфсизлик келишуви» ва «чегарада кескинликни юмшатиш» каби жозибали ва алдамчи номлар остида амалга оширилмоқда.
Томонларнинг ёпиқ эшиклар ортида келишаётган бандларини қамраб олган кучли махфийлик ва мутлақ сир сақлашга қарамай, сизиб чиққан маълумотлар ҳамда сиёсий кўрсаткичлардан маълум бўлаётган айрим жиҳатлар келишувнинг умумий кўринишини чизиб бериш учун кифоя қилади.
Унинг асосий мақсади — яҳудий вужуди, Сурия ва Туркияни ўз ичига оладиган, Америка томонидан бевосита ва очиқ назорат ҳамда ҳомийлик қилинадиган қўшма хавфсизлик операциялари марказини ташкил этишдир.
Иорданиядаги учрашувдан атиги икки ҳафта ўтиб, Сурия ташқи ишлар вазири Асъад аш-Шайбоний Туркияга олдиндан эълон қилинмаган ташрифи давомида Туркия ташқи ишлар вазири Ҳақон Фидан ва Американинг Сурия ҳамда Ироқ бўйича махсус вакили, Анқарадаги элчиси Том Баррак билан учрашди.
«Ал-Арабий ал-Жадид»га маълумот берган манбаларнинг билдиришича, учрашув кун тартибида хавфсизлик масалалари ва минтақавий масалаларни қайта тартибга солиш биринчи ўринни эгаллаган.
Оммавий ахборот воситаларидаги қоронғулик ва ушбу учрашувлар мазмуни ҳақида расмий томондан батафсил баёнотлар берилмаганига қарамай, мавжуд белгилар улар яҳудий вужуди билан якуний келишув шаклини тугаллаш борасидаги жадал ҳаракатлар доирасида ўтаётганини тасдиқлайди.
Эҳтимол, Барракнинг учрашувдан кейин Шайбонийни мақтаб, «Икс» платформасида ёзган очиқ баёноти бутун манзарани қисқача ифодалаб беради. Зеро, бу Американинг Сурия минтақавий ва халқаро муносабатларини Америка қарашлари асосида шакллантириш йўлида ҳаракат қилаётганидан, унинг мазкур йўналиши ва интизомидан мамнун эканини акс эттиради.
Шу ерда, биз дуч келаётган бу хавфли оғиш ва ҳал қилувчи босқич олдида бир қатор асосий масалалар устида тўхталиб ўтиш зарур. Балки бу қурбонликларнинг улканлигини, улар йўлида қанчадан-қанча пок қонлар тўкилганини яна бир бор ёдга солар ва одамларга халқ бу ҳаракатга қандай асл мақсад ва ғояларни амалга ошириш учун чиққанини эслатар:
Биринчидан: «Америка ҳимояси» иллюзияси ва «мувозанатли иттифоқчи» алдови
Ғазо аҳолисига қарши шафқатсиз уруш ва қирғинда яҳудий вужудининг асосий қўллаб-қувватловчиси ва бевосита таянчи бўлган Америка ҳеч қандай ҳолатда бир вақтнинг ўзида Шом мусулмонларига дўст ёки уларнинг манфаатларини кўзловчи бўла олмайди.
Американинг исломий умматга душманлиги кўзи ва басирати бор ҳар бир киши учун кундек равшан ва собит ҳақиқатдир.
Бундан ҳам кўра, яқин тарихий далиллар Америка очиқчасига бошқача баёнотлар бериб, сиёсий алдов орқали буни яширишга уринган бўлса-да, аслида йиқилган режимнинг ўз халқига қарши урушида можаро суръатини унинг фойдасига бошқаришда яширин таянч ва асосий ҳаракатлантирувчи куч бўлганини тасдиқлайди.
Америка жинояткор режимнинг одамларни ўлдиришига, шаҳарларни аҳолиси бошига вайрон қилишига йўл қўйди ҳамда жинояткор режимни ағдармайдиган ва жирканч жиноятларни тўхтатмайдиган бир нечта расмий тусдаги жазолар билан чекланди.
Энди эса у минтақадаги ечимлар ва хавфсизликнинг бош меъмори сифатида ўзини намоён қилмоқда!
Иккинчидан: Американинг розилиги қанчалик хавфли экани
Душманнинг мамлакат ташқи сиёсатига берган мақтови ва амалга оширилаётган дипломатияни очиқчасига олқишлаши барчамизни бир асосий ва ҳал қилувчи савол қаршисида қолдиради:
Нима учун бу адоватли душман бунчалик мамнун бўлди?
Америка томонидан билдирилаётган бу очиқ мақтов бугун мамлакат ва халққа нисбатан содир этилаётган хавфли ён беришлар ва улкан жиноятнинг кўлами ҳақида хабар бермайдими?
Зеро, салибчи Америка ва босқинчи вужуднинг розилиги ҳар қачон уларнинг режаларини амалга оширадиган, яҳудий вужудининг хавфсизлигини кафолатлайдиган, минтақадаги сиёсий ва ҳарбий ҳукмронлигини мустаҳкамлайдиган ва Сурия халқи инқилоб йиллари давомида қилган қурбонликларининг мақсадларини йўққa чиқарадиган катта хизматлар кўрсатилмагунча юзага келмайди.
Учинчидан: Нормаллашувнинг ҳосили — хорлик ва асосий тамойилларни бой бериш
Сурия ёки исталган бошқа исломий юрт мустамлакачи кучларнинг талаблари ва нормаллашув жараёнларига бўйсунишдан нима ҳосил қилади?
Душманларнинг иродасига доимий қарамликдан, хорлик ва таҳқирдан бошқа нима?
Босқинчи душман билан можарони ва муносабатларни бошқаришдаги шаръий бурчнинг асоси Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺ суннати бўлиши, Умматга ва унинг ўз кучларига таяниш зарур эмасми?
Қандай қилиб ташқи сиёсат йўналишларини Том Баррак нимани буюраётгани ва Вашингтон ҳамда унинг эркатойи бўлган яҳудий вужудини нима рози қилишидан келиб чиқиб белгилашга йўл қўйилиши мумкин?
Бунда ёрдам бериш, озод қилиш ва босқинчиликни қонунийлаштиришни қатъиян рад этиш бурчлари унутиб қўйилмоқда.
Тўртинчидан: Уммат зиммасидаги бурчни таъкидлаш зарур
Бугунги йўналиш мамлакатнинг ўзлиги ва Шом аҳлининг асосий тамойилларига таҳдид солаётган хавфни ифодалайди.
«Миллий манфаат» ёки «сиёсий реализм» деган даъволар остида ушбу хавфсизлик келишувларининг ўтказилишига сукут сақлаш эса айнан тубанлашишнинг ўзидир.
Бугун Уммат ва инқилобий ҳаракатлар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ овозини баланд кўтариши ва тўғридан-тўғри ҳамда билвосита нормаллашувнинг барча шаклларини қатъиян рад этишини эълон қилиши талаб этилади.
Шунингдек, шаҳидлар қони ва муҳожирлар ҳамда мазлумларнинг қурбонликлари муборак ерларни ишғол қилиб, Ақсони булғаётган ва Ғазо аҳолисини қириб ташлаётган томон билан қўшма хавфсизлик операциялари марказини тузиш учун тўланган товон бўлмаганини қатъий таъкидлаш лозим.
Тарих муроса қилувчиларни кечирмайди.
Душманларининг қарашларини қабул қиладиган ва ўз аҳдлари ҳамда шаҳидларининг қонини шубҳали хавфсизлик битимларига алмаштирадиган Уммат эса ўз қўли билан ўзини қарамлик ва йўқотишга маҳкум қилган бўлади.
Бугунги вазифа — асосий тамойилларга қайтиш, кеч бўлмасидан олдин йўналишни тўғрилашдир.
Мунир Носир
Роя газетасининг 2026 йил 23 сентябр чоршанба кунги 618-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ