Обама: Асадни ағдариш учун қуруқлик кучларидан фойдаланиш хатодир

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Обама: Асадни ағдариш учун қуруқлик кучларидан фойдаланиш хатодир
Америка президенти Барак Обама бундай деди: «АҚШ ёки Британиянинг Асад режимини ағдариш учун Сурияга қуруқлик кучларини юбориши хатодир… Биз Сурияда ўтиш даврига эришиш учун барча халқаро доираларга, шу жумладан, Россия ва Эронга босим ўтказишимиз мумкин», деди. Бу сўзларни у ўтган кунларда Британияга қилган сафари чоғида Би-Би-Си радиосига берган эксклюзив интервьюсида айтди.
Обама Сурия бўҳронини ҳал этиш ва сурияликлар машаққатларига чек қўйиш зарур, деб билади. Шунинг учун у Сурия вайроналарини қайта тиклаш учун йиллар керак бўлади, дея қўшимча қилди. Кейин ИШИД ташкилотига қарши курашиш учун кенг кўламда халқаро саъй-ҳаракат олиб борилиши кераклигини таъкидлади. (Arabik CNN).
Роя газетаси шарҳи:
Америка президентининг бу баёноти қўзғолон бошлангандан буён Башар Асадга нисбатан қўллаб келаётган АҚШ сиёсатининг бир ифодасидир. Чунки Америка Ҳусни Муборакни ағдарган пайтда бошқа альтернативни ишга солганидек, Асад ўрнини эгаллайдиган бошқа альтернативни ҳозирча қўлга киритгани йўқ.
Шунинг учун Қўшма Штатлар Шомда қирғин ва вайроналар ҳар қанча давом этса ҳам, муқобил малайни излашда давом этиш сиёсатини олиб бормоқда. Буни Барак Обаманинг Ўрта Шарқ масалалари бўйича маслаҳатчиси Филипп Гордон Америкада чиқадиган «The Atlantic» журнали мухбири Жеффри Голдбергга берган интервьюсида «Қўшма Штатларнинг Суриядаги сиёсатида можарони ечиш ўрнига уни узайтириш қабул қилинган», дея очиқ ифодалаб қўйди. У Эроннинг аралашуви Америка аралашуви олдида тўсиқ бўлмоқда, деган гап-сўзларни инкор қилди.
Роя газетасининг 2016 йил 27 апрел чоршанба кунги 75-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ