Асаднинг Давма ва Ҳалабга бомба ёғдириши оқибатида ўнлаб инсон ҳалок бўлди ва жароҳатланди

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Американинг ўз малайи Башар орқали олиб бораётган сиёсати: хонавайрон ва қатли ом қилиб, қочқинга айлантириш ёки АҚШ истагига бўйсундириш
Асаднинг Давма ва Ҳалабга бомба ёғдириши оқибатида ўнлаб инсон ҳалок бўлди ва жароҳатланди
Ал-Жазира мухбирига кўра, Асад режими кучлари Дамашқ яқинидаги мухолафат назорати остидаги Давма шаҳри халқ бозорини замбараклар ёрдамида ўққа тутиши оқибатида ўнлаб фуқаро ҳалок бўлди ва жароҳатланди. Шунингдек, Ҳалаб шаҳрига қилинган ҳаво ҳужумлари ва бомбалар ёғдирилиши оқибатида кўплаб фуқаро ҳалок бўлди.
Мухбирнинг айтишича, эртасига шанба куни ҳам Ҳалабда қайта ҳаво ҳужумлари содир этилиши натижасида яна ўнлаб инсон ҳалок бўлган ва жароҳатланган. Бир кун олдин жума кунги ҳаво ҳужумларида 27 нафардан зиёд шахс нобуд бўлди.
Бошқа томондан эса, ҳарбий учоқлар Кастило кўчасидаги жойларни ҳамда Ҳалаб шимолидаги Ашрафия маҳалласидаги ёшлар турар жойи минтақасини ҳам бомбардимон қилди. Бир вақтнинг ўзида, Куфрғон қишлоғи билан Ҳалаб шимолидаги Ҳусайн тепалигида ҳам мухолафат билан «Исломий Давлат» ташкилоти ўртасида қақшатқич тўқнашувлар бўлмоқда.
Мухолафат манбалари хабарига кўра, Идлиб районида Асад режими вертолётлари Маръана қишлоғи минтақаларига портловчи бочкалар ташлади, бир вақтда, Ғарбий Идлибнинг Жисри Шуғур шаҳри атрофига ҳам бомба ёғдирди.
Ҳамада эса режим вертолётлари Куфризайто шаҳрида, Саҳлул Ғобдаги Манора қишлоғида ҳамда шимолий ғарбий минтақадаги Жисру Байтроъс қишлоғида портловчи бочкалар ташлади.
Дайриззурда ҳарбий учоқлар шаҳарнинг Камонот, Саноат ва Ҳувайқа маҳалласи минтақаларида бир неча ҳаво ҳужумларини содир этди. (Ал-Жазира нет).
Роя газетасининг 2016 йил 27 апрел чоршанба кунги 75-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ