| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Фаластинга ёрдам бериш йўли маълум, номаълум эмас

  • Иордания ва Франция ўртасидаги мудофаа ҳамкорлиги келишуви

  • Судан ҳукумати ва сунъий инқирозларни пайдо қилиш: Ёқилғи мисолида

  • Иқтисодий инқирозларга ҳақиқий ечим ва тубдан чора кўриш

  • Нега армияларимиз қўмондонлари душман армиялари қўмондонлари билан учрашмоқда?

  • Яман учун нажот — уни мустамлакачи давлатларга хизмат қилувчи воситалардан халос этишдадир

  • Туркия ва Юнонистон ўртасидаги келишмовчилик ва кескинлик сабаблари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Туркия ва Юнонистон ўртасидаги келишмовчилик ва кескинлик сабаблари

Туркия ва Юнонистон ўртасидаги келишмовчилик ва кескинлик сабаблари

By htadmin
10.10.2026
0
Share:

Туркия ва Юнонистон ўртасидаги келишмовчилик ва кескинлик сабаблари

Туркия ва Юнонистон ўртасидаги кескинлик Юнонистон Бош вазири Кириакос Мицотакиснинг 2026 йил 11–13 сентябрь кунлари Ўрта Ер денгизида Туркия чегарасига жуда яқин жойлашган юнон оролларига қилган сафари ортидан янада кучайди. У мазкур оролларда жойлашган юнон ҳарбий кучларини, айниқса, Туркия соҳилларидан атиги 2 км узоқликдаги Мейс оролини кўздан кечирди. Шу орқали ҳарбий мақомга эга бўлмаган оролларда аскарлар мавжудлиги ошкор бўлди. Бу эса Туркияни чегарага туташ ҳудудларга ўз кучларини кўчириш билан жавоб беришга ундади.

Юнонистон Усмоний фотиҳлар томонидан фатҳ этилди ва қарийб 400 йил давомида Ислом адолати билан бошқарилди.

Британия, Франция ва Россия Усмоний Халифаликка қарши иттифоқ тузиб, унга қарши уруш олиб борган ва охир-оқибат уни Юнонистондан чиқариб юборган. 1830 йилда Юнонистонга мустақиллик берилди. Бироқ кўплаб ороллар Биринчи жаҳон урушига қадар Усмоний Халифалик қўлида қолди.

Халифалик ва Шариатни вайрон қилган Мустафо Камол 1923 йилги Лозанна шартномасида ушбу оролларни Юнонистонга бериб юборди ва Британия ҳамда Франция томонидан Туркияга ажратилган ороллар билан кифояланди. Таъкидлаш жоизки, бу оролларнинг айримлари Юнон материгидан қарийб 600 км узоқликда бўлса, Туркиянинг Эгей денгизидаги соҳилларидан атиги 2 км масофада жойлашган. Эгей денгизида катта-кичик қарийб 1800 та орол ва қояли ҳудудлар мавжуд бўлиб, уларнинг 100 тасида аҳоли истиқомат қилади, 24 тасининг майдони эса 100 км²дан ортиқ.

Томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар қуйидаги масалаларда намоён бўлади:

– Кўплаб оролларнинг мақоми ҳали ҳам ҳал қилинмаган. Туркия уларни талаб қилмоқда, Юнонистон эса бунга рад жавобини бериб, Туркияга фақат Лозанна шартномасида унга ажратилган оролларни тан олади.

– «Ўн икки орол» деб аталадиган ороллар масаласида ҳам низо мавжуд. Аслида эса улар 14 та оролдан ташқари яна 10 та кичик орол ва қояли ҳудудларни ўз ичига олади.

– Денгиз чегаралари масаласида ҳам келишмовчилик бор. Юнонистон денгиз ҳудудини 12 милгача кенгайтиришни истайди, Туркия эса бунга қаршилик қилади.

– Оролларни ҳарбийлаштириш масаласи, яъни «Юнонистоннинг Шарқий Эгей оролларининг ҳарбий бўлмаган мақомини бузиши» масаласи. Туркия ўзига яқин бўлган ушбу оролларда юнон ҳарбий кучларининг мавжуд бўлишига қарши чиқади ва буни 1947 йилги Париж тинчлик шартномасига зид, деб ҳисоблайди. Зеро, мазкур шартнома ушбу оролларни ҳарбийлаштирмасликни назарда тутади. Юнонистон эса ўз навбатида хавфсизликка таҳдид мавжудлигини рўкач қилади.

– Кипр масаласи. Орол бўлинган бўлиб, Юнонистон халқаро миқёсда тан олинган жанубий юнон қисмига таянади ва шимолий қисмни ҳам унга қўшишни истайди. Шимолий қисмда эса Шимолий Кипр эълон қилинган бўлиб, уни Туркия тан олади ва ҳимоя қилади. У ерда қарийб 30 минг нафар турк аскари жойлашган.

– Юнонистон билан Кипрнинг юнон қисми ўртасида электр тармоғини боғлаш масаласи. Туркия бу лойиҳа ва унга алоқадор масалалар бўйича ўзининг розилиги олинишини талаб қилмоқда.

– Юнонистон билан яҳудий вужуди ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик. Минтақада икки томон ўртасида денгиз ҳарбий машғулотлари ўтказилди. 2026 йил 31 август куни «Ахилл қалқони» деб номланган ҳаво мудофаа тизимини барпо этиш лойиҳаси бўйича келишув тузилгани эълон қилинди.

Юнонистон Туркия билан мавжуд келишмовчиликларни, айниқса, ички масалалар ёки муаммолар юзага келган пайтда кескинлаштиради ва ўз ҳарбий кучини намойиш этади. Хусусан, келаси йилнинг биринчи ярмида умумий сайловлар ўтказилиши кутилмоқда. Бош вазирнинг Туркия чегарасига жуда яқин жойлашган юнон оролларига ташриф буюргани ҳам шу билан боғлиқ, деган қараш мавжуд. Бу ороллар орасида Туркия соҳилларидан атиги 2 км узоқликда жойлашган Мейс ороли ҳам бор. У ерда ҳар икки давлат ўртасидаги шартномалар ҳарбий кучларнинг бўлишини тақиқлашига қарамай, юнон аскарлари борлиги ошкор қилинди.

Юнонистон Туркияга қарши чақириқ билан чиқиб, Эгей оролларида мудофаа салоҳияти ва ҳарбий инфратузилмасини кучайтирмоқда, шартномаларни бузмоқда ҳамда денгиз чегараларини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Чунки у шунга амин эканки, Туркия шунга қадар унга қарши жиддий ҳарбий ҳаракат амалга оширмаган.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Туркия ва Юнонистон Америка қўмондонлиги остидаги бир иттифоқ — НАТО таркибидадир. Бироқ 2020 йилда мазкур иттифоқдаги яна бир шерик — Франция Юнонистонни Туркияга қарши рағбатлантиришга уринди. У Юнонистонга ўз ҳарбий кемаларини юбориб, у билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди. Бу унинг минтақада ўз нуфузини шакллантиришга уриниши эди. Бироқ Америка бунга қарши чиқди ва Юнонистонга босим ўтказди. Шунингдек, Юнонистон яҳудий вужуди билан биргаликда Европага олиб бориладиган газ қувурини қуришни режалаштирган эди, Америка эса ушбу газ лойиҳасига моддий ва сиёсий кўмак бермаслигини билдирди. Натижада Юнонистоннинг қўли боғланиб, лойиҳа барбод бўлди.

Эрдўған бошчилигидаги Туркия Америка таъсир доирасида ҳаракат қилади ва унинг манфаатларига хизмат қилади. У ташқи майдонда фақат Америка билан келишган ҳолда ҳаракат қилади ва шу боис Юнонистон билан зиддиятида ҳам унга суянади, Америка нима қилишини кутади. У Америка кўрсатмаси билан Сурия, Ливия ва Озарбайжон томон ҳаракат қилди. Аммо Ғазо аҳлининг яҳудийлар томонидан геноцидга учратилаётганига қарамай, уларни қўллаб-қувватлаш учун ҳаракат қилмади ва ҳануз ҳаракат қилмаяпти. Чунки Америка унга бунга рухсат бермади. Бу «уруш кўламини кенгайтирмаслик» деган баҳона билан изоҳланди. Ҳатто президент Трамп унинг аралашмаганини мақтади — у яҳудий вужуди билан биргаликда Эронни 40 кундан ортиқ вақт давомида бомбардимон қилган пайтда ҳам.

Америка ўзининг Юнонистондаги нуфузини жамлашни истайди. Шу мақсадда у юнон оролларидаги ҳарбий базаларини кенгайтирди, уларни янги кучлар ва аскарлар билан мустаҳкамлади. Шу сабабли Америка Туркиянинг Юнонистон билан кескинликни янада кучайтиришини истамайди. Аксинча, уни Юнонистон билан ярашишга ундайди. Шу боис ҳар бир кескинликдан кейин икки давлат масъуллари кескинликни юмшатиш учун учрашиб туради.

Юнонистон Америкадан қўрқади ва Европа Иттифоқи аъзоси бўлгани учун Европанинг қўллаб-қувватлашига таянади. Айниқса, вазият ва ҳукмдорларнинг кайфиятига қараб кескин ва ўзгарувчан сиёсат юритиб, кейин ундан чекинадиган Францияга суянади. Илгариги сафар ҳам Франция Туркияга қарши Юнонистонни қўллаб-қувватлаган эди, бироқ Америка ҳаракатга келганидан сўнг бу қўллаб-қувватлашдан чекинди. Шунинг учун Юнонистоннинг таҳдидлари муайян доира билан чекланиб қолмоқда. Чунки унинг Туркия билан ҳарбий жиҳатдан тўқнашиш имконияти йўқ, юнонлар эса турклардан чўчийди. Агар Туркия ҳукмдорларида Усмоний фотиҳлар — Муҳаммад Фотиҳ ва Қонуний Султон Сулаймон каби мустақил ирода, жасорат ва холис ният бўлганида эди, улар ҳаракат қилиб, бу оролларни эгаллаган бўлар эдилар.

Америка Юнонистондан, унинг сиёсий аҳволи қандай бўлишидан қатъи назар, воз кечмайди. Чунки у Шарқий Ўрта Ер денгизида исломий юртларга бевосита қўшни бўлган Ғарб мамлакати бўлиб, Ғарб учун муҳим таянч нуқта ҳисобланади. Америка ороллардаги ҳарбий мавжудлигини кучайтирмоқда. Эҳтимол, бу Туркияда сиёсий вазият ўзгарган тақдирда муқобил таянч нуқта бўлиш мумкинлиги учун ҳамдир. Зеро, бундай ҳолатда Америка Туркиядаги базаларини ёпиб, аскарларини олиб чиқишга мажбур бўлади. Америка эса бундан хавотирда. Чунки Туркия аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлиб, улар орасида тубдан ўзгариш қилиш ва пайғамбарлик минҳожи асосидаги Иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш учун холисона ҳаракат қилаётган кишилар бор.

Асъад Мансур

Роя газетасининг 2026 йил 7 октябр чоршанба кунги 620-сонидан

TagsТуркия ва Юнонистон ўртасидаги келишмовчилик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Афғонистонда мағлубиятга учраган Американинг Марказий Осиёда ҳарбий кенгайишига йўл қўймаслик керак!

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    Бир ҳидоят тарихи

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф

    Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Асрлардан бери халқимиз оилавий ҳаётини Ислом аҳкомлари асосида юргизиб келади. Муаммо чиқса ҳам Исломга юзланиб, ундан ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун одамнинг жамғармасини камайтириш учун унинг уйига ўғри кириб, сейфини бузиши шарт эмас. Инсон йиллаб меҳнат қилади, маошидан тежайди, 50 ёки 100 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир қарашда Самарқанд форуми оддий халқаро йиғилишдек кўринади: турли мамлакатлардан расмийлар ва экспертлар йиғилади, халқаро пактлар ва ҳуқуқий стандартлар муҳокама ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

    Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 24 август куни Ўзбекистон Масс-медиа фонди Европа Иттифоқи (ЕИ) делегацияси ва Президент Администрацияси ҳузуридаги ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: