Иқтисодий инқирозларга ҳақиқий ечим ва тубдан чора кўриш

Иқтисодий инқирозларга ҳақиқий ечим ва тубдан чора кўриш
Иқтисодий инқирозга ҳақиқий ечим ва тубдан чора кўриш рибони қайтиш имконияти қолмайдиган тарзда бутунлай тугатишдан, пулга бўлган ишончни қайта тиклашдан, қарз тизимига интизомни қайта жорий этишдан, молиявий иқтисодиётни яна реал иқтисодиётга хизмат қиладиган ҳолатга келтиришдан ҳамда олтин ва кумушни ўз моҳиятига кўра пул бирлиги сифатида, ёки уларнинг ўрнини босувчи қоғоз пул сифатида, ёхуд мазкур икки қимматбаҳо металлнинг муайян улушини ифодаловчи ҳужжат сифатида қайта жорий этишдан бошланади.
Шу нуқтаи назардан айтамизки, бу қадамни ҳеч ким амалга ошира олмайди, фақат яқин орада, Аллоҳнинг изни билан барпо бўладиган Халифалик Давлати бунга қодир. Чунки олтин ва кумуш билан муомала қилиш қочиб қутулиб бўлмайдиган заруратдир. Зеро, бу амалга оширилиши шарт бўлган шаръий ҳукмдир. Бундан ташқари, капиталистик тузумнинг кўплаб воситалари — рибо, монополия, ғарар(шартнома ёки савдода ноаниқлик, номаълумлик даражасининг ҳаддан ташқари юқорилиги) ва бошқалар — Шариат нуқтаи назаридан ҳаром қилинган.
Шунга биноан, пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳаракат қилиш лозим. Уни барпо этиш — у барпо бўлгунига қадар ҳар бир мусулмоннинг зиммасидаги шаръий мажбуриятдир. Зеро, Умматни бу зулматлардан Исломнинг адолати ва нурига олиб чиқадиган Давлат айнан шудир.
Эй мусулмонлар! Биз Исломни тўлиқ татбиқ этишимиз ва ҳаёт тарзимизни унинг асосига қуришимиз лозим. Биз уни татбиқ қилишга мажбурмиз. Ислом ҳаётимиз учун асос бўлмагунча, зиммамиздаги бурчдан қутулган ҳисобланмаймиз.
Аллоҳ таоло айтади:
﴿أَوَلَا يَرَوْنَ أَنَّهُمْ يُفْتَنُونَ فِي كُلِّ عَامٍ مَّرَّةً أَوْ مَرَّتَيْنِ ثُمَّ لَا يَتُوبُونَ وَلَا هُمْ يَذَّكَّرُونَ﴾
«Ахир, улар ҳар йили бир ёки икки марта синовга дучор бўлишларини кўрмайдиларми?! Шундан кейин ҳам тавба қилмайдилар ва ибрат олмайдиларми?» (Тавба сураси, 126-оят.)
Роя газетасининг 2026 йил 7 октябр чоршанба кунги 620-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ