Америка Ямандаги Британия қалъаларини яксон қилишни давом эттирмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Америка Ямандаги Британия қалъаларини яксон қилишни давом эттирмоқда
Устоз Абдулҳодий Ҳайдар қаламига мансуб
Ямандаги Қабилалар қаноти бошқарувга таъсир ўтказишда муҳим роль ўйнайди. Англия бутун минтақага барвақт жойлашгани ва Жанубий Яманни босиб олгани сабабли қабилалар у билан алоқа боғлади. Бинобарин, Англиянинг Ямандаги ҳукмронлигида ўнг қўли мана шу қабила раҳбарлари бўлди. Чунки, у уларни манфаатдорлик алоқалари орқали пул билан ўзига боғлаб олди. Англия ўзининг Саудлар оиласи, Саддам Ҳусайн, Қаззофий каби малайларига қабилалар оқсоқолларини пул билан таъминлашни топширди. Ушбу қабилалар соф англияпараст қатламга айланди, ораларидан ким англияпарастликдан ўзгарса, йўқ қилиб юборилди. Уларнинг Яман давлатига таъсири катта эди, чунки армия, хавфсизлик ва разведкадаги муҳим мансабларни шу қабилалар эгаллаб олишган бўлиб, улар аввало Ҳошид, иккинчи Бакил қабиласидан эди. Ушбу икки қабиланинг қолган бошқа одамлари армия сафига жойлашишганди.
Америка буни яхши англаб етди ва юрт ичкарисидаги малайлари бўлмиш Ҳусийларга ва ташқаридаги Саудия каби малайларига, айни қабилалар қатламини йўқ қилиш вазифасини топширди. Айниқса, Саудия ўзининг «Кескинлик бўрони» коалициясининг асосий эътиборини айни қабилаларни йўқ қилишга қаратиб, уларга қарашли ҳарбий лагерларни вайрон қилди, кўплаб етакчиларни ўлдириб юборди. Мисол учун, биргина Санъода ўтказилган таъзияга берилган ҳаво зарбасининг ўзида 581 инсон ҳалок бўлди, улар орасида Англияга садоқат билан хизмат қилган ҳарбий қўмондонлар ҳам бор эди.
Бу ерда қабилалар қатламини йўқ қилишга қаратилган ҳодисаларнинг энг сўнггисини келтирмоқчимиз. Бу Байзо муҳофазаси ҳодисаси бўлиб, унинг олови учқуни 2020 йил 27 апрелда алангаланиб, 19 июнда тамом бўлган. Унда Ҳусийлар муҳофазани эгаллашди ва Ёсир Аҳмадсолим Авозий қочиб кетди. Ёсир қабила шайхи ва ўлган Али Солиҳнинг Халқ Конгресси партияси Бош котиби, парламент депутати ҳисобланиб, Ҳусийларга қарши кампанияга етакчилик қиларди, у Англия малайларидан бири эди. Ушбу ҳодиса сабаби жорий йилнинг 27 апрелига бориб тақалади. Ўшанда Ҳусийлар Яман марказидаги Байзо муҳофазасига қарашли Тоффа маъмуриятида «ИШИД аъзолари»га қарши кенг кўламли хавфсизлик рейди ўтказди. Зеро, «ИШИД аъзолари», деган сифатни Ҳусийлар жамоаси юртдаги барча ўзига қарши кишиларга туҳмат қилиб ёпиштиришга одатланган. Дарҳақиқат, Ҳусий кучлари Ҳусайн Асбаҳийни қамоққа олиш мақсадида уйини қуршовга олишди. Аммо Ҳусайн Асбаҳий қочиб кетишга муваффақ бўлди. Кучлар аввал уйни ўққа тутиб, сўнг штурм қилишди, уйда тинтув ўтказишди. Ўша соатда уйда Жиҳод Асбаҳий исмли аёлдан бошқа ҳеч кимни топишолмади. Ҳусий кучлари Ҳусайн Асбаҳийнинг келинларидан бири бўлган Жиҳод Асбаҳийни ўша заҳоти ўлдиришди. Ушбу қурбон оиланинг қолган аъзолари Ёсир Авозийга бориб, ундан Радмон маъмуриятидаги «Оли Аввоз» шаҳарчасининг шайхи, деган эътиборда ҳимоя талаб қилишди. Жиҳод Асбаҳий қони учун қасос олиш бутун жамоатчилик масаласига айланиб кетди. Шу ердан жамоатчилик томонидан Ҳусийларга агар жангариларини уч кун ичида тийиб қўймайдиган бўлса, уларга қарши уруш бошлаш билан таҳдид йўлланди ҳамда қотилларни топшириш шарт қилиб қўйилди. «Оммавий қабилалар сафарбарлиги» чақириғига жавобан, Яманнинг Маъраб, Жавф, Байзо, Шабва ва Абин муҳофазаларидан қабилалар оёққа турди.
Ҳусийлар жамоаси одатда бу каби масалаларни маккорлик йўли билан ҳал қилишдан бошлашади. Аввал одамларни ғазабдан тушириб, сўнг куч ишлатишади. Бу ерда ҳам бир томондан, Ҳусийлар жамоатчилик позициясини жиловлаб олиш учун уларга воситачилар йўллашди, иккинчи томондан жанг режасини тузиб, баъзи одамларни пулга сотиб олишди, қабилалар бирлигини бузиш учун вақтдан ютишди ва ниҳоят бунга муваффақ бўлишди ҳам. Улар вақтдан унумли фойдаланиб, олти ойдан сўнг қарши ҳужумга ўтишди ва Радмон маъмуриятини эгаллаб, Ёсир Авозий уйига бостириб киришди. Авозий Маъраб муҳофазасига қочиб кетди. Шу орқали Америка Ҳусийлар қўли билан Англияга малай қабилалардан катта қисмини йўқ қилишга муваффақ бўлди.
Шуни эслатмоқ лозимки, Ҳажжа шаҳридаги Ҳужум қабиласи ҳам йўқ қилинди. Бу жанг 2019 йил январда бошланиб, унга етакчилик қилган қабила оқсоқолларини қириб ташлаш ва уйларини бомбардимон қилиш билан 2019 йилнинг мартида тамом бўлди. Кейин қабила оқсоқоли, маҳаллий кенгаш аъзоси ва Халқ Конгресси партияси аъзоси Аҳмад Солим Саканий ўзининг шахсий қуроли билан жуда таҳқирли ва жирканч суратда Ҳусий нозирларидан бири томонидан ўлдириб кетилиши ортидан, ўша йилнинг апрелида Имрон қабиласи чорасиз-ёрдамсиз аҳволда қолди. Имрон қабилалари билан Санъо қабилалари тўпланиб, қотиллик содир этилган жойда бир неча кун лагер тикиб туришди, сўнг қотилни топширилишини талаб қилишди, у берилмагач, тарқалишди. Бундан олдин ҳам, 2014 йил 21 декабрда Ҳусийлар Санъога киришган пайтда Байтул Аҳмар қишлоғидаги Ҳошид қабиласи оқсоқолларини қиришни бошлашган… Улар юрт ташқарисига қочишга мажбур бўлишган. Сўнг Ҳусийлар Ҳошид ва Бакил қабилаларини баробар қиришга киришишди, айримларини асир олишди, айримлари қочиб кетди, қолганлари ҳалок бўлишди. Айниқса, 2017 йил декабрда жиноятчи Али Солиҳ ўлдирилган ҳодисалар кўплаб англияпараст қабилалар учун қақшатқич зарба бўлди.
Ҳусийлар қаршисида Хулон қабиласи қолди, холос. Бу қабила ҳамон кучли ва Ҳусийларга қаттиқ душман бўлиб қолмоқда. Лекин, Ҳусийлар Хулонга қарши жангни кейинга суришяпти. Ямандаги барча қабилаларни бира тўла йўқ қилиш, сўнг уларнинг ўрнига хавфсизлик нозирларини қўйиш учун қулай фурсат келишини кутяпти. Токи, бу хавфсизлик нозирлари Ҳусийларнинг ўзига қарашли бўлиб, уларга мутелик билан кўр-кўрона хизмат қилсин.
Маълумки, бу қабилалар оқсоқоллари ҳам Яманда таърифлашга тил ожизлик қиладиган бузғунчиликларни содир этишган… Юрт бойликларини ўғирлаб, ҳурматини поймол этиб, кофир Ғарбга ёрдам бериб келишди, нопок сариқ чақа эвазига уларнинг қўлидаги қуролларга айланишди.
Мана шундай позициялар сабабли Америка Англияга малай қабилалар қанотидан, асосан, Ҳошид ва Бакилдан қутулишга қарор қилди, уларни сотиб олиш ҳақида ўйланмади.
Масалан, 1962 йил Американинг малайи Жамол Абдунносир Миср армиясини Ямандаги Мутаваккиллик Мамлакатини (Ҳамидуддин оиласини) йўқ қилишга сафарбар қилди. Бу Мамлакат Яман шимолини бошқарар, жанубини эса, Англия босиб олган эди. Мутаваккиллик Мамлакати йўқ қилинди ва ўрнига илмоний Республика бошқаруви олиб келинди. Кураш мана шу ердан бошланди. Бу Миср орқали америкапараст ҳарбий кучлар билан Англия малайлари ўртасида бошланиб, Англия малайларининг биринчи сафида Ҳошид ва Бакил қабилалари оқсоқоллари туришди. Улар Британияга Саудия Арабистони орқали боғланишди. Бинобарин, Британия ҳукмронликни қўлга киритишга ва Америка малайларини четлатиб ташлашга муваффақ бўлди.
1974 йилда Америка Миср қўлида машғулотдан ўтган аскарлар орқали инқилоб қилиб, Иброҳим Ҳамдий ҳокимиятни эгаллади. Бироқ Ҳамдий жонига 1977 йил 11 октябрда Англия малайлари қўли билан суиқасд қилинди. Бу малайларнинг пешқадамлари Ҳамдий қудратга келган пайтда четлатилган қабилалар оқсоқоллари бўлди.
1994 йил Америка Яман президенти ўринбосари Али Солим Байзни ўзига мойил қилди ва ҳокимиятдан алоҳила ажралган суверен бошқарув эълон этди. Бироқ бу урушда Англия малайлари, асосан, Ҳошид ва Бакил қабилалари ғалаба қозонишди. Чунки Яман армиясининг кўпчилик қўмондонлари мана шу қабилалардан бўлиб, президент Али Солиҳ ҳам уларга орқа қилар эди.
2000 йил 12 октябрда АҚШнинг Адан портига лангар ташлаган эсминес кемаси «Коул» портлатилди. Ўшанда Америка ҳар қандай дастакдан фойдаланиб бўлса ҳам ўз кучларини бевосита Яманга киритишни режалаштираётган эди… Аммо қаршисида Ҳошид ва Бакил қабилаларидек қақшатқич кучлар борлигига гувоҳ бўлди. 2000 йил 1 ноябрда Яман хавфсизлик кучлари Адан аэродромига АҚШ вертолётларини қўнишига рухсат бермади. Ўша йилнинг 6 ноябрида аэродром маъмурияти АҚШнинг яна бир вертолётининг қўнишига рухсат бермади ва бу бир ҳафта ичидаги иккинчи ҳодиса бўлди. Айни ҳодисалардан бир ҳафта муқаддам Яман АҚШнинг ҳарбий самолётларига Яман ҳаво майдонига кирмасликлари, акс ҳолда улар душман каби нишонга олинишлари муқаррарлиги ҳақида огоҳлантирув берган эди. Чунки сал аввалроқ Америка вертолётларидан бири қирғоқ яқинида айланиб, аэродромлардан бирига қўнишга уринган эди. Орадан беш йил ўтиб, 2005 йил 1 декабрда Англия малайи ўлган Али Солиҳ бундай деди: «Америка Қўшма Штатлари ўзининг «Коул» номли эсминес кемаси орқали нишонга олиш билан шаҳримиз Аданни босиб олишга уринди. Бироқ бу иш дипломатик воситалар орқали бартараф этилди».
Минг афсуски, кофир Ғарбга хизмат қилиш учун мусулмонлар қони оқизилмоқда. Бу хоҳ онгли тарзда, хоҳ нодонлик билан бўлаётган эса-да, аммо ҳар икки ҳолатда ҳам натижа бир хил бўлмоқда. Бас, бутун мусулмонлар зиммасига анави малай ҳукмдорларни ағдариш ва уларнинг ўрнига Аллоҳнинг Китоби, Росулининг суннатлари билан бошқариб, жонлар ва номусларни ҳимоя қиладиган, Умматни кофир Ғарбга қарши сафарбар этадиган раббоний ҳукмдорни барпо қилиш вазифаси тушмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир Умматни ушбу ҳукмдорни барпо этиш сари етаклаётган экан, биз сиз мусулмонларни шундай буюк фарз учун ҳаракат қилишга даъват қиламиз.
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинг, билингки, Аллоҳ киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб туради ва албатта Унинг олдига йиғилажаксиз» [Анфол 24]
Роя газетасининг 2020 йил 8 июл чоршанба кунги 294-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!