| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Устозлар, мусулмон фарзандлари борасида Аллоҳдан қўрқинглар!!!

Устозлар, мусулмон фарзандлари борасида Аллоҳдан қўрқинглар!!!

By htadmin
28.11.2016
2137
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Устозлар, мусулмон фарзандлари борасида Аллоҳдан қўрқинглар!!!

(давоми)

Болаларга эртанги кун учун нималар олиб келишларини ва китобларни эхтиёт қилишларини тайинладим. Кейин кўчада кутиб турган ота-оналарининг олдиларига кузатиб қўйдим. Таснимани эса бироз сухбатлашиб, яқинроқ танишиб олиш бахонасида ўзим билан олиб қолдим. Қизалок ўзига келиб қолган эди. Мен синфга кирганимда китобларини авайлабгина папкасига солаётган экан. Унинг ёнига бориб ўтирдим.

— Чарчаб колмадингми, Таснима?

— Йук устоз, чарчамадим – деди, жилмайганича.

Кўзларидаги бироз қизаришни айтмаганда юзида бояги хафалик ўрнида нимадандир хурсандлик ва розилик туйғулари акс этарди.

— Нега рўмол ўрайсан?

— Мени Аллоҳ яратган, қиз бола бўлганим учун рўмол ўрашни буюрган. Аллоҳ мени яхши кўради, шунинг учун менга кўп нарсалар берган. Мен ҳам Аллоҳни яхши кўраман, шунинг учун буюрганларини қиламан. Буюрганларини қилмасам мендан хафа бўлади.

— Буларни сенга ким ўргатган?

— Айтсам хеч кимга айтиб қўймайсизми? – деганича савол назари билан қаради.

— Йўқ, айтмайман. Айтавер…

— Буларни менга дадам ўргатганлар. Дадамлар жуда яхшилар. Аллоҳни ҳамма буйруқларини қиладилар. Лекин хозир қамоқдалар. Аллоҳни ёмон кўрадиган одамлар қамаб қўйишган.

Таснима бу гапларни гапирар экан, мен ўзимни хеч нарсани билмайдиган ёш боладек хис қилар эдим. Мен уни яхши гапириб, тушунтириб рўмолини ўрамасликка кўндириш учун олиб қолгандим аслида. Энди эса, нима дейишни ҳам, нимани тушунтиришни ҳам билмай қолгандим. Шу пайт Гавҳар опанинг важохатли сўзлари эсимга тушдию секин гап бошладим.

-Бояги сенга каттикрок гапирган аёл бизни директоримиз бўлади. Гавҳар опа исми, ундан хафа бўлмагин хўпми.

-Йўқ, устоз хафа эмасман. Дадам айтганлар, устозлар ўзи яхши бўлишади. Фақат биз таниган Аллоҳни яхши танишмайди. Шунинг учун шунақа қилишади. Пайгамбаримиз С.А.В пайтларида ҳам Аллоҳни танимаган одамлар бўлган экан. Пайгамбаримиз С.А.В ўша одамларни Аллоҳни танишларини дуоларида сўраб, кейин уларга Аллоҳни танитишганида улар таниб олишган экан. Кейин яхши одам бўлиб қолишган экан. Дадам ҳам шундай қилади. Мен ҳам дадамга ўхшаб дуо қиламан. Хечам хафа бўлмайман.

— Опанг Муслимага ўхшаб каттароқ қиз бўлганингда ўрасанг бўлмайдими рўмолни? Хали кичкинасанку. Бундай қайсарлик қилаверсанг директор опамиз яна урушиб беради, кейин яна йиғлайсан.

-Муслима опамдек бўлгунимча ўлиб қолсамчи… Кейин Аллоҳга нима дейман? Боя йиғлаганимда эса, директор опадан эмас Аллоҳдан қўрқиб йиғладим. Аллоҳдан қўрқиб йиғласам Аллоҳ мени ва ота-онамни гуноҳларимизни кечиради ва бизга жаннатдан катта уй беради.

Бу гаплардан кейин хеч кандай тушунтириш ишларига хожат ҳам, хоҳиш ҳам колмади менда. Қалбимда шу кичкинагина қизалоққа нисбатан қандайдир кучли меҳр ва фахр туйғулари уйғонган эди. Сухбатимизни шу ерда якунлаб Таснимани қўлларидан тутиб кўчада кутиб турган акасига топширдим. Рўмол хақида хеч нарса демадим.

Мана бу воқеага ҳам роппа-роса бир йил тўлди. Директордан қочиб, беркиниб, комиссия келганида шкаф ичига беркитиб, кўриб қолишганда эса эшитадиганимни эшитиб бир йилни ўтказдим. Лекин мен шу бир йил ичида унга хеч ҳам рўмолингни еч деб айтмадим. Аксинча ундаги қийинчиликларни енгишда ёрдам бериб келяпман. Бу ишни мен қалбимни хотиржам бўлиши учун қиляпман десам адашмайман. Бу ишимдан жуда хурсанд бўлиб кетаман. Синфдошлари ҳам Таснимани жуда яхши кўришади. Синфга директор ёки бегона бир киши келаётганини кўришса дарров уни огохлантириб шкафга беркитишади.

Мени эса бир савол қийнайди. Қачонгача бу ҳолат давом этади??? Юртимизда ўз динимизга ашаддий қаршилик асосидаги сиёсат қачон ўзгаради?? Қачонгача динимизга яшириниб амал қиламиз, қачонгача қочиб юрамиз?? Аҳир ҳаммамиз мусулмонмиз. Исломга тўла иймон келтирганмиз. Нега ўз динимиздаги қадриятларга қарши курашишимиз керак?? Бошидаги рўмолини биров мажбурлаб ечиб олса Аллоҳдан қурқиб йиғлайдиган кичкина қизалоқчалик ҳам бўла олмаймизми?? Нега бундай ақлсизликлар, адолатсизликлар, муқаддас динимизга қаршиликлар авжига чиқиб кетмоқда?? Бу ишлар юзасидан бошлиқларимиздан хисоб талаб қиладиган вақт етиб келмадимикан?? Яна энг ёмони бу ишларда энг кўп гуноҳни бўйнига олишга мажбур бўлаётганлар айнан ўкитувчилар бўлиб қолмоқда! Рўмолга қарши бевосита курашаётган ҳам, болаларни масжидлардан, Аллоҳга ибодат қилишдан тўсаётганлар ҳам, жума кунлари мусулмонлар жамоасига балодек кўриниб масжид эшигида қайси мактаб боласи келар экан деб пойлоқчилик қилаётганлар ҳам, “тепадан” келган буйруқ асосида соҳталаштирилган терроризм, экстремизм хавфини бўрттириб кўрсатиб дарслар ўтаётганлар ҳам ўқитувчилардир. Афсуски мен ҳам шулар қаторидаман. Иложи борича гуноҳлардан қочишга ҳаракат килсамда, бу ишларни олдини олиш қўлимдан келмагани учун ўзимни ёмон кўриб кетаман. Мен қатори бир нечта хамкасбларим ҳам бу ҳолатлардан қаттиқ норозилар. Лекин дардимиз ичимизда. Шу фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистондаги барча ўқитувчиларга шуни эслатиб қўймокчиман.

Эй хамкасбларим!!! Мени Таснима қизалоғим айтганидек бизлар ҳам мусулмонлармиз. Аллоҳ бизни ер юзида Ўзигагина итоат қилишимиз учун яратган. Бошлиқларимизнинг буюрганларини бажариб Аллоҳнинг кўрсатмаларини оёқости қилмайлик. Бир кун келиб барчамизнинг бу дунёдаги ҳаётимиз тугайди. Бизга имтихон учун берилган фурсат ўтиб бормоқда. Динимизга ашаддий қаршилик қилаётганлар ким бўлишидан қатъий назар бир кун келиб Жаханнам каърига равона бўлишади, агар уларга эргашаверсак бизни ҳам ўзлари билан тортиб кетишади. Шундай хотимадан қўрқишга чақираман сизларни. Бу қийин ишдир, лекин Аллоҳ бизларга тоқатимиздан ортиқ ишни юкламаган. Совет давридаги динга қарши сиёсатни ўзининг амалларига дастур қилиб олган ўқитувчиларни динсиз ҳукумат қулагач одамлар лаънат ва қаттиқ ёмон кўриш билан эслашганини гувоҳи бўлганмиз. Давлатлар, ҳукуматлар, сиёсатлар ўзгаради. Лекин Ислом динимизнинг кўрсатмалари хеч қачон бекор бўлмайди. Бу ўзгаришлар эса Аллоҳнинг бизни синаш учун юборган синовидир.

Мусулмон фарзандларини динга амал қилишдан тўсиш борасида Аллоҳдан қўрқинглар!!!

Ўзбекистон Ҳизб ут-Таҳрирининг медиа офиси аёллар бўлими

Омина Рашидова

01.10.2015й.

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsУстозлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сисийнинг яҳуд вужуди билан муносабати жуда мустаҳкам

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иккинчи август ва бирликнинг тўғри асоси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бир томонда Наҳза сув омбори, иккинчи томонда Ғарбий чегара хавф солмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/