Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябр куни Ўзбекистон-Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Британиянинг савдо бўйича давлат вазири лорд Анас Сарвар билан учрашди.
Учрашув аввалида Анас Сарвар давлат раҳбарига Британия Бош вазири Энди Бёрнҳемнинг саломи ва махсус мактубини етказди. (UzDaily.uz)
Мирзиёевнинг лорд Анас Сарвар билан ўтказган музокаралари расмий доираларда одатдагидек «савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш» деб эълон қилинди. Учрашувда 260 та қўшма корхона, «British Petroleum» ва «Standard Chartered» каби гигантларнинг фаолияти, Миллий инвестиция жамғармасининг Лондон биржасидаги IPO’си ҳамда Тошкентда инглиз ҳуқуқи асосидаги Халқаро молия марказини очиш режалари катта ютуқ сифатида тақдим этилди.
Британиянинг ташқи сиёсатини тушуниш учун унинг халқаро алоқалардаги тутумига назар ташлашнинг ўзи кифоя. Зеро, Британия маҳсулотлари ва технологиялари билан эмас, балки сиёсий маккорлиги, молиявий фириблари ва ҳуқуқий қопқонлари билан танилган мустамлакачи кучдир. Тошкентдаги музокараларнинг асосий моҳияти ҳам айнан ана шу уч қуролга таянади:
- Инглиз ҳуқуқи (English Common Law) — мустамлакачиликнинг замонавий кўриниши:
Тошкентда ташкил этилаётган Халқаро молия марказининг инглиз ҳуқуқи тамойилларига асосланиши мутлақо тасодифий эмас. Бу — маҳаллий иқтисодиётни тўғридан-тўғри Лондон арбитражига тобе қилиш демакдир. Ушбу механизм орқали давлатнинг муҳим стратегик шартномалари, йирик инвестициялар ва активлари устидан назорат маҳаллий қонунчиликдан тортиб олиниб, Британия судялари ва молиявий элитаси ихтиёрига топширилади. Бу суверенитетни ихтиёрий равишда Лондонга гаровга қўйишдан ўзга нарса эмас.
- UKEF қарзлари ва стратегик ресурслар устидан назорат:
Британия экспортни молиялаштириш агентлиги (UKEF) иштирокидаги лойиҳалар маҳаллий иқтисодиётни қарз занжири билан боғлайди. Энергетика, геология, транспорт ва муҳим инфратузилма соҳаларига Британия трансмиллий компанияларининг («British Petroleum» ва кон-металлургия корпорациялари) кириб келиши ерости ва ерусти бойликларини Ғарб бозорларига чиқиб кетишига хизмат қилади.
- Лондон фонд биржасидаги IPO ва миллий бойликларни талон-торож қилиш:
Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг Лондон биржасида жойлаштирилиши мамлакатнинг стратегик активларини Ғарб молиявий чайқовчилари қўлига топширишдир. Халққа тегишли бўлган мулк эндиликда Лондон молия марказининг чайқов қуролига айлантирилмоқда.
Британия Марказий Осиёга шунчаки савдо қилиш учун келмаяпти. Мазкур ҳудуд:
-Россиянинг «орқа ҳовлиси» бўлиб, Украина ботқоғига ботган Москва бу минтақада ўз мавқеини сақлаб қолишга уринмоқда;
-Хитойнинг «Бир макон, бир йўл» ташаббусининг қуруқликдаги асосий тугуни бўлиб, Пекиннинг минтақага саноат ва молиявий босими кучаймоқда;
-АҚШ ўзининг бирламчи манфаатларини мустаҳкамлаш билан овора бўлиб турган геосиёсий макондир.
Лондон ана шу уч йирик куч (АҚШ, Россия, Хитой) тўқнашган минтақада ўзи учун мустаҳкам плацдарм яратмоқчи. Британия маҳаллий режимларга «Россия босими ва Хитой қарзига қарши мувозанатловчи куч» сифатида ўзини кўрсатмоқда. Ўз ўрнида, маҳаллий режимлар Ғарбга хушомад қилиш орқали ўз курсиларини сақлаб қолиш ва халқдан яширинган сиёсий кафолатлар олиш илинжидадир.
Лондоннинг энг катта хавфи шундаки, у нафақат бойликни шилади, балки келажакни ҳам ўғирлайди. Учрашувда таъкидланган Президент мактабларининг Кембридж билан ҳамкорлиги ва инглиз тилидаги таълим лойиҳалари бу — энг хавфли инглизча мустамлакачилик услубидир: мусулмон фарзандларини ўз иймони ва ақидасидан узиб, уларни инглизларнинг манфаатларига хизмат қиладиган ғарбпараст малай элита сифатида етиштиришдир!
Хулоса шуки, Британия — қулаётган, бироқ дунёни янги урушлар ва фитналар оловига улоқтириб бўлса-да, ўз буюклигини тиклашга уринаётган маккор мустамлакачидир. Унинг Тошкентга кўрсатаётган «илтифоти» худди Украинага бераётган «саховати» каби заҳарлидир. Унинг маккор мустамлакачилик табиатини англаган ҳар бир онгли мусулмон учун бу манзара шунчаки «иқтисодий ҳамкорлик» эмас, балки суяк-суягигача мустамлакачи бўлган Лондоннинг Марказий Осиё бўғзига ўз заҳарли панжасини ботиришидир!
Британия — халқаро майдонда ўзининг ҳарбий имконияти заифлашиб, тарихий мустамлакаларини Америкага бой бергач, фақат интрига, фитна ва халқаро низоларни алангалатиш эвазигагина кун кўраётган «сиёсий илон»дир.
Бугун Европа тирик қолиш учун қайта қуролланиш талвасасига тушган бир шароитда, Британия ўз ўлжасини — Россия уруш ботқоғига ботиб ожизлик қилаётган, Хитой иқтисодий экспансиясини кенгайтираётган Марказий Осиё кенгликларидан изламоқда. Тошкентга ташриф — ана шу мустамлакачилик иштаҳасининг очиқ кўринишидир!
Шуни унутмаслигимиз лозимки, инглизлар — қонхўр, тарихи Ислом Умматини бўлиб ташлаш ва Халифаликни йўқ қилиш фитналари билан тўла бўлган ашаддий душмандир. Бугун унинг ҳукумат вакиллари Тошкент остонасига «дўстона шериклик» тўнини кийиб, табассум билан келаётган бўлса-да, қўйниларида фақат заҳарли ханжар ва молиявий кишанларни олиб келмоқда.
Маҳаллий режимлар эса ўз курсиларини сақлаб қолиш илинжида кофир мустамлакачи кучларнинг розилигини олиш учун бутун бошли юртни, унинг табиий бойликларини, халқнинг келажагини Лондон биржалари ва арбитражларига сотиб юбормоқда.
Капитализм мабдаси бутун дунёда ўлим талвасасида турганда, унинг чириган низомларидан нажот излаш — чўкаётган жасаднинг этагидан тутиш билан баробардир!
Англаб етмоғимиз лозимки, на Лондон, на Вашингтон, на Москва ва на Пекин бизга нажот бера олмайди! Нажот — мустамлакачи кофирларнинг юзига эшикларни қарсиллатиб ёпиб, уларнинг мустамлакачилик ва судхўрлик низомларини рад қилишда ҳамда Аллоҳнинг Шариатини ҳаётга қайтариб, пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатини барпо этишдадир! Ана шундагина бойликларимиз ўз эгаларига қайтади ва Уммат дунёнинг мустамлакаси эмас, балки бутун башариятни зулматдан нурга олиб чиқувчи етакчисига айланади!
Иззатуллоҳ
11.10.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ