| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари

  • Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари!

  • Украина уруши фонида Америка Россияни заифлаштиргандан кейин нимани кўзламоқда?

  • Ислом умматининг жароҳатлари устига қурилаётган 15 қаватли элчихона

  • Ўзбекистонда Умматнинг дарди…

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Россиянинг «хавфсизлик» тўри Марказий Осиёда нимани кўзлаяпти?

  • Янги Ўзбекистон қандай инсонни тарбияламоқчи?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари

Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари

By htadmin
20.10.2026
0
Share:

Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий капиталнинг ўзигина эмас, балки одамларни эзиш ва талашга асосланган глобал капиталистик бозорнинг мустамлакачилик қоидалари, институционал стандартлари ва адолатсиз иқтисодий мезонлари тобора чуқурроқ сингдирилмоқда. Энди масала қанча миллиард доллар инвестиция келганидагина эмас, балки маҳаллий саноат қайси ташқи кучларнинг талабига қараб шаклланиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчи қайси адолатсиз қоидалар остида сиқиб чиқарилиши, давлат ўз саноатини қай даражада ҳимоя қила олиши ва мамлакатнинг стратегик бойликлари қайси капиталистик йиртқичларнинг манфаатига бўйсундирилишидадир.

2026 йил 15 октябр куни Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги АҚШнинг McKinsey & Company консалтинг компанияси билан «Саноатни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси» лойиҳаси доирасида музокара ўтказди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги McKinsey компаниясини саноатни ривожлантириш бўйича бош маслаҳатчи қилиб жалб этмоқда. Муҳокамалар Стратегия концепцияси, «инсон капитали», ЖСТга аъзолик ва ESG стандартларигача бориб етган. Бу ҳолат саноат сиёсатини оддий техник маслаҳат доирасидан чиқариб, стратегик қарорлар жиловини тўлиқ АҚШ ва Ғарб компаниялари қўлига топширишдир. Қайси тармоқ устувор бўлиши, қайси ҳудуд нимани ишлаб чиқариши ва саноат қайси ташқи стандартларга мослашиши мамлакатнинг келажагини белгилайди. Агар бу сиёсат капиталистик бозор талаблари, халқаро стандартлар ва ташқи инвестиция оқимлари атрофида қурилса, ички саноат мамлакатнинг стратегик ва ички эҳтиёжларидан кўра, глобал капиталистик бозорнинг арзон хомашё манбаига айланиб қолаверади.

Ўзбекистоннинг ҳозирги ташқи савдо таркиби бу хавфнинг нақадар даҳшатли эканини кўрсатади. Жаҳон банки маълумотига кўра, 2026 йилда экспорт ўсишини асосан олтин, мис, рух, уран каби қайта тикланмайдиган ресурслар ва хомашё ташкил этган бўлса, импорт эса машина, энергия ва оралиқ товарлар ҳисобига 7,7 фоизга ўсган. Бу мустамлакачилик тузилмасида мамлакат бир томондан табиий бойликларини Ғарб ва Шарқ бозорларига хомашё сифатида арзонгаровга чиқариб юборади, иккинчи томондан ишлаб чиқариш ва саноат учун зарур ускуна ва технологияларни ташқаридан тобеларча сотиб олишга мажбур бўлади. Бундай қарамлик чуқурлашса, Ўзбекистон глобал ишлаб чиқариш занжирида капиталистик кучларнинг шунчаки хомашё базаси ва ташқи технологияга қарам бўлган заиф бозор сифатида қотиб қолади.

Бу ерда нархни ҳам Ўзбекистон белгиламайди, балки олтин, мис, уран ва бошқа хомашёнинг баҳоси биржаларда ташқи кучлар томонидан шакллантирилади. ХВЖ 2026 йилги ҳисоботида товар нархларининг ўзгарувчанлиги, савдо узилишлари ва глобал геополитик хатарларни Ўзбекистон учун асосий ташқи хавфлар қаторига киритган. Демак, иқтисодиёт капиталистик бозорга қанчалик қаттиқ боғланса, ташқи силкинишлар, инқирозлар ва инфляция ички даромад, валюта ва бюджетга шунчалик тез зарба беради. Россия ёки бошқа йирик иқтисодларда пасайиш юз берса, бу меҳнат мигрантлари ва пул ўтказмаларига урилади. Хитой ва Ғарбда талаб қисқарса, экспортчи тармоқлар бўғзидан тутилади. Хомашё нархи тушса, бюджет ва ижтимоий соҳа азият чекади.

Ўзбекистоннинг ташқи савдога очиқлиги кескин ошган: Жаҳон банки ҳисобича, ташқи савдо айланмасининг ЯИМга нисбати 2017 йилдан кейин икки баравардан зиёд ўсиб, 2022 йилда 71,6 фоизга етган. Бироқ мамлакат корхоналарининг атиги 6 фоизигина экспорт қила олади. Бу шуни англатадики, ташқи рақобат мамлакат ичига кенг ёриб киради, лекин маҳаллий корхоналар ташқи бозорга чиқа олмай, ўз уйида ҳам адолатсиз рақобат босими остида эзилади ва хонавайрон бўлади.

Бу жараён ЖСТ (Жаҳон савдо ташкилоти) деб аталган капиталистик ташкилотга кириш билан ҳуқуқий тузоқ шаклига кирмоқда. 2026 йил 27-28 июлдаги ЖСТ музокараларида Ўзбекистон бош музокарачиси март ойидан бери «190 та қонунчилик ҳужжати ЖСТ қоидаларига мувофиқлаштирилганини» ва антидемпинг, ҳимоя чоралари бўйича қонунлар янгиланганини маълум қилди. Жаҳон банкининг 2026 йилги тадқиқотида ЖСТга кириш шарти сифатида экспорт субсидиялари ва солиқ имтиёзларини бекор қилиш, давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга берилган устунликларни йўқотиш талаб қилингани қайд этилган. Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга берилган 15 фоизлик нарх устунлиги бекор қилинса, маҳаллий заиф корхоналар улкан капитал ва технологияга эга хорижий трансмиллий корпорациялар қаршисида бутунлай ҳимоясиз қолади. Натижада маҳаллий заводлар ёпилади, ишчилар кўчада қолади ва маҳаллий саноат хорижий корпорацияларнинг арзон пудратчисига айланади.

Молия соҳасида эса мустамлакачиликнинг яна бир шакли қурилмоқда. 2026 йил 17 июнда Президент Тошкент халқаро молия марказида фойда солиғи, ҚҚС, мол-мулк солиғи ва божхона божларини нол даражага тушириш, капиталнинг эркин олиб чиқиб кетилишини кафолатлаш ва алоҳида молиявий регулятор ташкил этиш режасини эълон қилди. Ушбу имтиёзлар 50 йил муддатга берилиб, марказда Англия ҳуқуқи асосида ишлайдиган ва хорижий судьялардан иборат мустақил Тошкент халқаро тижорат суди ташкил этилиши, 2026 йил 9 октябрда эса Британия томони буни қўллаб-қувватлаши билдирилди. Бу дегани — мамлакат суверенитети ва суд мустақиллиги топталиб, хорижий капитал учун ички ҳуқуқдан ташқарида бўлган, солиқсиз ва мустамлакачилар судига бўйсунувчи алоҳида «анклав» шакллантирилмоқда!

ХВЖнинг ўзи ҳам Ўзбекистонда солиқ тушумларининг ЯИМга нисбати пасайгани сабабли янги солиқ таътилларини бермасликни ва имтиёзларни бекор қилишни тавсия этди. Чет эл капитали 50 йилга солиқ ва божлардан озод қилинаётган бир пайтда, тушмай қолган триллионлаб маблағлар оддий халқнинг чекига тушади, ижтимоий харажатлар қисқаради ва жамият солиқ ҳамда қарз юки остида эзилади! Бундан ташқари, Тошкент инвестиция форумида Қорақалпоғистондаги сунъий интеллект ва дата-марказлар зонасида 2040 йилгача барча солиқ-божлардан озод қилиш, инфратузилмани (йўл, сув, энергия) давлат бюджети ҳисобидан қуриб бериш ва имтиёзли тарифлар белгилангани эълон қилинди. Яъни халқ мулки ва давлат хазинаси хорижий сармоядорларга совға қилинмоқда.

Хорижий капиталнинг қайси соҳаларга киритилаётгани янада хавфлидир: 2026 йил 16 июнда АҚШ EXIM Bank ва DFC билан музокараларда муҳим минераллар, энергетика, СИ ва инфратузилма муҳокама қилинган бўлса, 17 июнда Ўзбекистоннинг 3 триллион долларлик олтин, мис, уран, волфрам ва газ каби стратегик ерости бойликлари аукционга чиқарилиб, хорижий капиталга топширилиши маълум қилинди. Бу орқали ташқи кучлар иқтисодиётнинг чекка тармоқларига эмас, балки мустақиллик ва қудратнинг бош ўзагига — энергетика, минераллар, молия ва технологик инфратузилмага суқулиб киришларига шароит яратилмоқда.

McKinsey билан саноат стратегияси муҳокамаси, ЖСТ қоидалари, Англия ҳуқуқи ва АҚШ банк-жамғармаларининг кириб келиши — буларнинг бари ягона мустамлакачилик занжирининг ҳалқаларидир. Бу занжир Ўзбекистон иқтисодиётини глобал капиталистик тартибга тўлиқ қарам қилади.

Исломдаги иқтисод низоми иқтисодиёт ва жамиятни бундай капиталистик ва мустамлакачилик мезонлари асосида қурмайди. Исломда мулк, савдо, пул, ер, саноат, табиий бойликлар ва ташқи иқтисодий муносабатларнинг ягона ва мутлақ мезони — Аллоҳнинг шариатидир! Исломда технология ва мутахассис олинади, ташқи савдо қилинади, лекин капиталистик кучлар ва хорижий сармоя иқтисодий сиёсатнинг эгасига ҳам, мезонига ҳам айлантирилмайди.

Исломда саноатнинг асосий вазифаси Умматнинг озиқ-овқат, энергетика, оғир машинасозлик, транспорт, технология ва ҳарбий эҳтиёжларини мустақил ва ҳеч кимга тобе бўлмаган ҳолда таъминлайдиган Исломий қудратни барпо этишдир. Табиий бойликлар эса, шаръий ҳукмга кўра бутун Умматнинг умумий мулкидир ҳамда уларнинг даромади фақат мусулмонлар манфаати ва Ислом Давлати қудрати учун сарфланади.

Шунинг учун бугунги асосий ва тўғри савол «Ўзбекистонга яна қанча хорижий капиталистик сармоя келади?» деган тобелик саволи эмас. Асосий савол — Ўзбекистоннинг бойлиги, саноати ва бозори қайси тузум асосида, қайси қоидалар билан ва кимнинг манфаати учун бошқарилади?

Ислом нуқтаи назаридан қараганда, мусулмон юртларининг ва халқимизнинг ҳақиқий иқтисодий нажоти ва қудрати — Умматнинг беқиёс бойликлари, саноати ва манбаларини Ислом ҳукмлари асосида ягона сиёсий қарорга ва ягона Давлатга бирлаштириш билангина юзага келади. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик айнан манфур капиталистик қоидаларга ва АҚШ-Ғарб корпорацияларига мослаштирилган тарқоқ иқтисодиётларга барҳам берадиган, Умматнинг барча ресурсларини мустақил сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий қудратга айлантирадиган ягона мукаммал тузумдир.

Салоҳиддин

20.10.2026й

TagsMcKinsey & CompanyмустамлакачиликСтратегик ривожланиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудийлар давлати азонга қарши курашини кучайтирмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужудининг Масжидул Ақсонинг 70 фоизини эгаллаб олиш режасидан огоҳлантиришлар

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари

    Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий капиталнинг ўзигина эмас, балки одамларни эзиш ва талашга асосланган глобал капиталистик бозорнинг мустамлакачилик қоидалари, институционал стандартлари ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари!

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари! Ғарбнинг парчаланиши, жамиятининг емирилиши, урушлар, заифлик ва қўрқувнинг юзага чиқиши, иқтисодий турғунлик ҳамда бошқа кучларнинг бўй кўрсатиб, ўзиникиларининг сўниши ёки заифлашиши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Украина уруши фонида Америка Россияни заифлаштиргандан кейин нимани кўзламоқда?

    Украина уруши фонида Америка Россияни заифлаштиргандан кейин нимани кўзламоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Россия–Украина уруши бешинчи йилга кирди. Россиянинг ҳарбий ва иқтисодий харажатлари ортиб бормоқда, Украина эса Ғарб ёрдамисиз урушни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда Умматнинг дарди…

    Ўзбекистонда Умматнинг дарди…  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Капиталистик тузумнинг таназзулга юз тутгани бугун ҳаётнинг деярли барча жабҳаларида намоён бўлмоқда. Бу жараён, айниқса, мазкур тузумнинг етакчиси бўлган Американинг ўз ҳукмронлигини сақлаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Россиянинг «хавфсизлик» тўри Марказий Осиёда нимани кўзлаяпти?

    Россиянинг «хавфсизлик» тўри Марказий Осиёда нимани кўзлаяпти? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Россия Марказий Осиёдаги мустамлакачилик ва геосиёсий мавқеини сақлаб қолиш учун минтақа давлатларининг энг сезгир соҳасига — хавфсизлик ва куч ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: