| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

  • Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият — Американинг мустамлакачилик стратегияси маҳсулидир

  • Энергетика нуқтаи назаридан Американинг исломий юртларга нисбатан стратегик қараши

  • Қизил денгиз ва «оловли ҳалқа»

  • Жароҳатларимиз устига қад кўтараётган 15 қаватли элчихона!

  • Ислом Уммати ҳеч қачон унутмайдиган нарсалар

  • НАРРАТИВГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ВА ИНСОННИ ҚАЙТА ТИКЛАШ

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Бизнинг давримизда Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан бошқариш — баландпарвоз шиорми ёки амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳами? 

Бизнинг давримизда Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан бошқариш — баландпарвоз шиорми ёки амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳами? 

By htadmin
01.11.2026
0
Share:

Бизнинг давримизда Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан бошқариш — баландпарвоз шиорми ёки амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳами? 

Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан бошқариш — исломий жамоатлар томонидан фақат истеъмол учун, ҳис-туйғуларни жунбушга келтириш ва атрофига тарафдорларни тўплаш мақсадида кўтариладиган шиорми ёки амалда татбиқ этиш мумкин бўлган амалий лойиҳами?

Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан бошқариш — барча таркибий қисмлари мукаммал бўлган яхлит лойиҳанинг куллий фикратидир. У ақидаси, конституцияси ва низомлари — иқтисодий, ижтимоий, хавфсизлик, таълим, сиёсий, суд-ҳуқуқ ҳамда идоралар жиҳатидан аниқ ва батафсил баён қилинган. Бу инсон ақлининг маҳсули эмас, балки Пайғамбаримиз ﷺга нозил қилинган ва у зот бутун инсониятга етказишлари учун юборилган илоҳий ақида ва ҳукмлардир. Уларни ўз зиммасига олиш, уларга мувофиқ амал қилиш ва амалий ҳаётга татбиқ этиш, шунингдек, мўминлар воситасида уларни моддий лойиҳа — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик тимсолида гавдалантириш лозим. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи бунга далилдир:

﴿هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَىٰ وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ﴾

«У мушриклар хоҳламасалар-да, Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир». (Тавба сураси, 33-оят).

Мана шу йўл уларнинг Аллоҳ ҳузурига бориб, Унинг олдида ҳисоб берадиган кунларида зиммаларидан масъулиятни соқит қилади. Зеро, ўша кунда улардан ҳеч нарса яширин қолмайди.

Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан бошқариш — фикрат ҳамда тариқатдир. Фикратнинг ушбу икки рукни мукаммал лойиҳа бўлмаса, бўш шиор бўлиши мумкин эмас. Буюк Расул ﷺ Катта Ақаба байъатидан кейин айнан шу ишни амалга оширдилар. У зот билан ансорлар ўртасида байъат тузилгач, ушбу лойиҳа Мадинаи Мунавварада воқеликда гавдаланди. Кейин бу тузум у зотнинг улуғ саҳобаларига ўтди ва Рошид Халифалик деб номланди. Шундан сўнг у зўравон подшоҳликка айланди. Ниҳоят, 1924 йилда жиноятчи Мустафо Камол ва унинг араб ҳамда турк хоинлари томонидан бекор қилинди. Аллоҳ уларга муносиб жазосини берсин!

Ушбу лойиҳа қарийб ўн уч аср давомида ҳаётда ўз ифодасини топди. У нафақат мусулмонлар, балки бутун инсоният яшаб ўтган энг яхши ва гўзал даврни юзага келтирди. Чунки унда адолатли ва ҳақиқий ҳокимият тушунчаси гавдаланган эди: Аллоҳнинг ҳукмлари олдида ҳукмдор ҳам, ҳукм остидаги инсон ҳам, мусулмон ҳам, зиммий ҳам тенг эди.

Бу шиор мазмунсиз эмас ва фақат ташкилий манфаат ёки моддий фойда кўзлаш учун кўтарилмайди. Унинг маъносини англамасдан, моҳиятини тасаввур қилмасдан кўтарганлар учунгина у шундай бўлиши мумкин. Ёки унинг насслари ва ҳукмларини тушунишга қийналадиганлар учун ҳам бу фикратни англаш мушкулдир. Исломий жамоатлар айнан шу хатога йўл қўйдилар: улар воқеликни тафаккур манбаига ва тафаккур учун қатъий чегарага айлантирдилар. Исломнинг кенг уфқларига юзланиш ўрнига, воқелик уларни ўз ҳукмига олди. Натижада улар ўзлари асирига айланган воқеликка мослашиш учун шаръий нассларни чеклашга ёки уларнинг маъносини буриб талқин қилишга киришдилар.

Бу тузоққа фақат жамоатларгина тушгани йўқ. Ўтган аср давомида мусулмон уламоларининг кўпчилиги, ҳатто аксар қисми ҳам шу тузоққа асир бўлди. Бу Пайғамбаримиз ﷺнинг қуйидаги сўзларини тасдиқлайди:

«فَوَاللَّهِ مَا الْفَقْرَ أَخْشَى عَلَيْكُمْ، وَلَكِنِّي أَخْشَى أَنْ تُبْسَطَ عَلَيْكُمْ الدُّنْيَا كَمَا بُسِطَتْ عَلَى مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ، فَتَنَافَسُوهَا كَمَا تَنَافَسُوهَا، وَتُهْلِكَكُمْ كَمَا أَهْلَكَتْهُمْ»

«Аллоҳга қасамки, мен сизлар учун камбағалликдан қўрқмайман. Аммо сизларга дунё худди сизлардан олдингиларга кенг қилиб берилганидек кенг қилиб берилишидан, сизлар ҳам улар дунё учун рақобатлашганларидек рақобатлашишингиздан ва у сизларни ҳам уларни ҳалок қилганидек ҳалок этишидан қўрқаман».

Яъни, сизлар ҳам ўзингиздан олдингилар қилганидек, шаръий насслар ва ҳукмларни ўз манфаатингизга мослаштириб талқин қиласиз ва шу сабабли ҳалокатга юз тутасиз.

Шунинг учун шайх Тақийюддин Набаҳоний раҳимаҳуллоҳ ушбу буюк фикратни амалга оширишга киришди ва уни Исломий давлат лойиҳаси шаклида гавдалантирди. Бу давлат Уммат ва бутун инсоният учун одамлар, дарахтлар ва тошларни ҳам ўз домига тортаётган, инсон фитратини вайрон қилаётган авж олган тартибсизликдан нажот кемасидир. Аллоҳ субҳанаҳу бундай бузғунчиликдан қуйидаги сўзи билан огоҳлантирган:

﴿وَلَا تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ بَعْدَ إِصْلَاحِهَا﴾

«Ер юзида у ислоҳ қилинганидан кейин бузғунчилик қилманглар». (Аъроф сураси, 56-оят).

Агар Халифалик бўлмаса, бутун инсоният сизларга қарши  чорва моллари ўз емига тўпланганидек тўпланади. Уммат бошига қоронғи тун парчалари каби фитналар ёпирилади. Ўшанда мўмин уларнинг ҳақиқатини ёлғондан ажрата олмай, ҳайрон бўлиб қолади: кечқурун мўмин бўлиб тонг оттирса, кофирга айланади; тонгда мўмин бўлиб, кеч кирса, кофир бўлиб қолади.

Бу улуғ шайх ана шу улкан мусибат ва қоп-қоронғи зулматни чуқур ўрганишга, тафаккур қилишга киришди. Бу зулмат шундай эдики, инсон қўлини чиқарса ҳам, уни кўра олмасди. Шундай экан, зулматдан нурга олиб чиқадиган йўл борми?

Ниҳоят, Аллоҳ унга шуни англатдики, барча мусибат ва балоларнинг сабаби Халифаликнинг йўқлигидир. Ундан бошқа нажоткор ҳам, чиқиш йўли ҳам, ечим ҳам йўқ. Ягона йўл — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликнинг қайтиши.

Ана шу ерда унинг Қуръони Карим, Пайғамбаримиз ﷺнинг покиза суннатлари ва у зотнинг 23 йил давомида Макка ва Мадина босқичларида кечган сийратларини чуқур ўрганиш орқали Халифаликни тасвирлашдаги ижоди ва тафаккури намоён бўлди. Зеро, айнан шу даврда Исломий давлат барпо этилди. У Арабистон яримороли устидан жоҳилият пардасини сидириб ташлади, сўнг дунёнинг бошқа ўлкаларида ҳам тоғутлик даврини барҳам топтириш учун йўлга чиқди.

Саҳобалар розияллоҳу анҳум Халифалик асосларини ер юзида амалий равишда мустаҳкамладилар. Улар фикрат ва унинг тариқатини тушунишни Форс қўшини қўмондони Рустамга Рабъий ибн Омир розияллоҳу анҳу айтган бир жумла билан ифодаладилар:

«Аллоҳ бизни бандаларнинг бандаларга ибодат қилишидан Аллоҳга ибодат қилишга, дунёнинг торлигидан унинг кенглигига, динларнинг зулмидан Ислом адолатига олиб чиқиш учун юборди». 

Шу тариқа Исломий давлатнинг умумий ва хусусий жиҳатлари Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг ﷺ суннатидан истинбот қилинган шаръий ҳукмларга асосланган ёзма лойиҳа ва китобларда гавдалантирилди. Ушбу китоблар билан танишган киши уларда умид қилинган Халифалик ва ваъда қилинган мақсаднинг энг гўзал ва мукаммал суратини кўради.

Шундай экан, зиммасидаги масъулиятдан халос бўлиш ва бу ишни амалга ошириш йўлида ҳаракат қилаётган кишининг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳузурида нажот топишига сабаб бўладиган ушбу мақсад сари интилинг, эй мусулмонлар!

Бу иш, шубҳасиз, амалга ошади. Унинг рўёбга чиқишига фақат нифоқи маълум бўлган мунофиқ, куфрига ғарқ бўлган кофир ёки ўзганинг дунёвий манфаатидан фойда кўриб, ўз дини ва охиратини сотган киши тўсқинлик қилади.

Аллоҳим! Биз Сенинг розилигингга эришган ҳолда ҳузурингга қайтгунимизга қадар бизни ушбу ишга хизмат қилдиргин. Нафсимизнинг ёмонликлари ва шайтоннинг васвасаларидан бизни асрагин. Ўлимимизга қадар бу йўлда собитқадам бўлишни насиб этгин.

Зеро, содиқ ва масдуқ Пайғамбар ﷺ бу ишнинг муқаррар содир бўлишини хабар берганлар:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнг набувват минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».

Биз унинг дастлабки аломатлари ва замони яқинлашаётганини билдирувчи нишонасини кўриб, ҳис қилмоқдамиз. Улар очиқ-ойдин намоён бўлмоқда ва уларда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Жумладан, капитализмнинг қулаши ва заифлашиши, Ғарб халқларининг ўзлари эътиқод қилиб келган мафкура билан тўқнашуви шулар жумласидандир. Ҳатто капитализм ва динни ҳаётдан ажратиш мабдаси ҳимоячилари бўлган ҳукмдорлар ўз динларининг матнларига мурожаат қилишга журъат этмоқдалар ва янги салиб юришлари бошланганини эълон қилмоқдалар.

Бу эса уларнинг ўнлаб йиллар давомида эътиқод қилиб, унинг йўлида курашган мафкураларидан воз кечаётганларини англатади. Улар халқларни ҳам шу мафкура ва унинг сақофатини қабул қилишга мажбурлаган эдилар. Демак, бу ҳукмдорлар ўзларига вайронагарчилик, фасод ва ер юзида бузғунчилик келтирган мафкурага қарши бош кўтармоқдалар.

Шунинг учун бу ҳолатлар тилдан беихтиёр чиқиб кетган сўзлар ёки қасддан айтилмаган гаплар эмас. Балки улар қалбларида яширган ва ичларида сақлаётган нарсаларни ошкор қилмоқда.

Улар буни узоқ деб биладилар, биз эса яқин деб биламиз. Ахир тонг яқин эмасми?!

Аллоҳнинг изни билан Халифалик тонги икки камон оралиғича ёки ундан ҳам яқинлашди, иншааллоҳ. Унинг гувоҳларидан бўлишни умид қиламиз.

Устоз Солим Абу Субайтан

Роя газетасининг 2026 йил 28 октябр чоршанба кунги 623-сонидан

TagsАллоҳ нозил қилган ҳукмларисломий жамоатлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тўлғоқ кучайганда дунё қандай чақалоқни кутиб турибди?

  • МАҚОЛАЛАР

    АРАБ ҚЎЗҒОЛОНЛАРИ: ИСЛОМНИ ТУТИБ ХАЛОС БЎЛИШ БИЛАН ҒАРБГАҚАРАМ БЎЛИБ ҚОЛАВЕРИШ ЎРТАСИДА

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Маълумот ташқарига чиқяпти — технологик калитлар кимни қўлида?

    Маълумот ташқарига чиқяпти — технологик калитлар кимни қўлида? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон рақамлашув сиёсатининг янги босқичига ўтди. 2021 йилда фуқароларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудидаги серверларда сақлаш қаттиқ талаб қилинган ...
  • МАҚОЛАЛАРХОС МАВЗУЛАР

    Фотима ая: фарзандини шаҳодатга кузатган, уммат дардини ўз дардидан устун қўйган она

    Фотима ая: фарзандини шаҳодатга кузатган, уммат дардини ўз дардидан устун қўйган она بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Фотима онамизни хотирлаб, уларнинг ҳаёт йўллари, матонатлари ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур: ​Ўзбекистонда фуқаролар телефонига мажбуран ўрнатилаётган номаълум APK ортида нима яширинган?  ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Тасаввур қилинг: кўчада кетяпсиз ёки университетга киришда ходимлар сизни тўхтатиб, телефонингизни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Буюк Холиқ таоло Ўз Каломида огоҳлантиради: يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوا۟ بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا۟ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: