| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

  • Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият — Американинг мустамлакачилик стратегияси маҳсулидир

  • Энергетика нуқтаи назаридан Американинг исломий юртларга нисбатан стратегик қараши

  • Қизил денгиз ва «оловли ҳалқа»

  • Жароҳатларимиз устига қад кўтараётган 15 қаватли элчихона!

  • Ислом Уммати ҳеч қачон унутмайдиган нарсалар

  • НАРРАТИВГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ВА ИНСОННИ ҚАЙТА ТИКЛАШ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

By htadmin
01.11.2026
0
Share:

Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

 Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга лойиқ. Тарихнинг энг оғир ва синовли даврларида – шўролар тузумининг ўта қаттиқ тазйиқлари остида ҳам, кейинги Каримов режими зулмлари остида ҳам халқимиз ўз диний қадрият ва анъаналарини маҳкам ушлаб келди. Бугунги кунда ҳам кўплаб ота-оналар фарзандининг араб тилини мукаммал билишини, Қуръони Каримни ўрганишини чин дилдан истайди. Бу эзгу ният халқимизга хос гўзал сифат бўлиб, ота-оналар фарзандларига Қуръонни ўргатиш орқали динини сақлаб қолишга интиладилар. Бу, шубҳасиз, таҳсинга муносиб улуғ ишдир.

Лекин шу билан бирга, бу эзгу мақсад янада мукаммал ва тўғри натижа бериши учун айрим муҳим жиҳатларни чуқур англаб етишимиз зарур.

Қуръонни ўқиш ва тушунишнинг ҳақиқий моҳияти

Қуръони Каримни ёдлаш ниҳоятда савобли амал. Пайғамбаримиз ﷺунинг ҳар бир ҳарфи учун алоҳида савоб берилишини башорат қилганлар. Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:

«Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир яхшилик ёзилур. Ҳар бир яхшилик эса ўн баробар кўпайтирилур…». (Термизий ривояти).

Бироқ шуни унутмаслигимиз керакки, Қуръоннинг нозил қилинишидан асосий мақсад – уни фақат ёдлаб юриш ёки тўй-маросимлар ва таъзияларда шунчаки тиловат қилиб қўйишдан иборат эмас. Қуръондан кўзланган бош мақсад – уни чуқур тушуниш ва ҳаётга татбиқ этишдир.

Афсуски, охирги асрларда Ислом уммати Қуръонни тўғри тушуниш масаласида анча оқсаб қолди. Натижада Қуръон ҳаётий муаммоларга ечим берувчи манба эмас, балки шунчаки табаррук ҳисобланиб, ёдланадиган Китобга айланиб қолди. Хўш, Қуръонни тўғри тушуниш аслида нималарни талаб қилади?

Қуръонни тўғри тушунишнинг учта асосий шарти

Қуръон оятларини англаш ва ўз ўрнида тўғри қўллаш учун учта муҳим шартга амал қилиш лозим:

  1. Араб тилини мукаммал билиш

Қуръони Карим айнан араб тилида нозил бўлган. Уни тушуниш учун аввало шу тилни мукаммал билиш талаб этилади. Қуръони Карим араб тилида нозил бўлиб, аввалги мусулмонларга равон ва тушунарли бўлгани боис, тилни билишнинг ўзи салафларнинг уни тўғри тушунишларига етарли эди.

  1. Сабаби нузулни (оят қайси воқеа сабабли тушганини) билиш

Ҳар бир оятни тўғри англаш учун унинг «сабаби нузулини», яъни айнан қайси ҳолат ва қайси воқеа муносабати билан нозил бўлганини билиш шарт. Воқеликни билмасдан туриб оятни тўғри тушуниб бўлмайди.

  1. Қуръон қаратилган воқеликни (шахс, жамоа ва давлат даражасини) фарқлаш

Бу ҳозирги кунда Ислом умматида энг кўп оқсаётган ва чалкашликларга сабаб бўлаётган масаладир. Қуръони Карим инсониятга юборилган бўлиб, инсон ҳаётда уч хил ҳолатда – шахс, жамоа ва жамият (давлат) сифатида яшайди. Бу учта даражанинг вазифалари бир-биридан тубдан фарқ қилади:

Шахсий воқелик: Намоз ўқиш, рўза тутиш ва гўзал ахлоқли бўлиш каби буйруқлар шахснинг ўзига тааллуқлидир. Инсон буларни бажариш орқали маънавий камолотга эришади.

Жамоавий воқелик: Ислом умматига жамоа сифатида юклатилган вазифалар ҳам бор. Масалан, Исломни дунёга ёйиш, амри маъруф ва наҳий мункар қилиш (яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш) ҳамда раҳбарларни муҳосаба қилиш каби ишларни бир киши ёлғиз бажара олмайди. Бунинг учун уммат бирлашиб, жамоа бўлиши шарт.

Давлатнинг воқелиги: Жиноятчиларни, масалан, знокорни жазолаш, ўғрининг қўлини кесиш ёки муртадга ҳукм чиқариш каби ҳад- ҳукмларни на шахс ва на жамоа амалга ошира олмайди. Бундай ҳукмларни ижро этиш ваколати фақат Исломий давлат, яъни Халифага берилган.

Шу сабабли Қуръондаги шахсга тегишли оятлар билан давлат даражасидаги масалаларни ҳал қилиб бўлмайди. Бунинг акси ўлароқ, давлат ваколатидаги ҳукмларни ҳам якка шахслар ёки жамоалар ўз зиммасига ололмайди. Қуръонни тушуниш учун аввало у қаратилган воқеликни – шахс, жамоа ва давлат ўртасидаги фарқни аниқ англаб олиш зарур.

Ислом умматининг заифлашуви ва фикрларнинг хиралашуви

Вақт ўтиши билан юнон фалсафаси ва ажнабий ғоялар таъсирида мусулмонларнинг фикрлаши хиралашди. Нотўғри ёндашувлар оқибатида воқеликни тўғри англай олмай қолдилар. Шахс, жамоа ва давлатнинг вазифаларини бир-биридан ажрата олмаслик сабабли Қуръон оятлари қайси муаммога қандай ечим бераётганини тушунмай қўйдилар.

Мусулмонлар араб тилини билиб, сабаби нузуллардан хабардор бўлсалар-да, оятларни ўз ўрнида қўллаш масаласида камчиликка йўл қўйдилар. Исломий давлат мавжуд бўлиб тургач, ҳаётни Ислом билан бошқариб турадиган ва уни сақлайдиган ҳукмлар айнан давлат томонидан бажарилиши керак эди:

Намознинг жамиятда мунтазам адо этилишини таъминлаш давлатнинг бурчи бўлиб, уни тарк этганларга нисбатан чора кўриш орқали намозни хаётда устуворлиги таъминланади.

Жамиятдаги бузуқликларнинг олдини олиш фақат қуруқ панд-насиҳат билан эмас, балки жиноятчиларни қонунан жазолаш орқали амалга оширилган.

Мусулмонларнинг тўғри таълим олишлари учун мактаб ва мадрасалар қуриш ҳамда уларни назорат қилиш бевосита давлатнинг зиммасида бўлган.

Бироқ мусулмонлар давлат бажариши лозим бўлган бу ишларни «шахслар ёки жамоалар ҳам қилаверади» деган хато фикрлар сабабли Исломий давлат қулатилгач, уни барпо қилишга интилмадилар. Давлатнинг вазифасини якка шахслар бажара олмагани сабабли уммат борган сари қолоқликка юз тутди. Оқибатда Ғарбнинг ҳийлаларига алданиб, майда давлатларга бўлиниб кетди ва оғир аҳволга тушди.

Умматни тиклайдиган асосий омил: фикрий ва сиёсий жамоа

Саҳобалар давридан сўнг умматнинг фикрий тиниқлигини ва тушунчалари тўғрилигини сақлаб турадиган, соф фикрий ва сиёсий кураш олиб борадиган жамоанинг фаолияти сусайиб қолди. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай буюрган эди:

«Орангиздан яхшиликка даъват қиладиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир».                                          (Оли Имрон:104)

Аллоҳ таоло уммат ичида айнан шундай вазифани бажарувчи жамоа бўлишини фарз қилган. Бу жамоанинг иши – Исломга даъват қилиш, ғайримусулмонларни динга чақириш ва мусулмонларни эзгуликка буюриб, ёмонликдан қайтаришдан иборат.

Бундай жамоа бўлмагач, вазифани якка шахслар бажаришга уринди, аммо кўзланган натижага эриша олмадилар. Чунки умматни тарбиялайдиган, фикридаги заифликлар ва хато тушунчаларни тузатиб, тўғри йўналиш берадиган, бир марказдан бошқариладиган фикрий ва сиёсий жамоат ўта зарур эди. Шундай уюшган гурух бўлмагани сабабли исломий фикрлар борган сари хиралашиб борди.

Баъзилар: «Ислом давлатини тиклаш учун муайян бир ҳудуддаги ҳокимиятни ағдариб, ўрнига давлат тузиб қўйса бўлмайдими?» деб ўйлашади. Йўқ, бунинг иложи йўқ! Чунки Исломий давлатнинг ҳақиқий таянчи ва суянчи – бу Ислом умматидир.

Умматни қайта тарбиялаш учун аввало унинг онгидаги Ислом ҳақидаги тушунчаларни тиниқлаштириш лозим. Шунга эътибор қаратиш керакки, Исломда «мўътадил Ислом» деган тушунча йўқ. Бу атама Исломни Ғарб ва бегона қарашларга мослаштириб, нотўғри талқин қилишдан пайдо бўлган ва диннинг аслига зиддир. Исломни Ғарбга мослаштириб тушунадиган «мўътадил» қарашли уммат билан ҳеч қачон Исломий давлатни барпо этиб бўлмайди. Буни англаш учун шахс, жамоа ва жамиятнинг воқелигини ва бурчларини чуқур тушуниб олиш талаб этилади.

Хулоса:

Қуръонни тўғри тушуниб, уни ҳаётга тўғри татбиқ этсаккина, исломий ҳаётни қайта тиклашимиз мумкин. Агар араб тилини мукаммал билмасак, сабаби нузулларни англамасак ҳамда шахс, жамоа ва давлат воқелигини бир-биридан фарқламасак, Қуръон оятларини тўғри англай олмаймиз.

Қуръонни шунчаки ёдлаб, уни такрорлаб юриш билангина жамият миқёсидаги ҳаётимизни ўзгартира олмаймиз. Унинг аслияти ва воқелигини англаб, хаётга татбиқ қилсаккина натижага эришамиз. Ўзбек халқининг динимизга бўлган самимий муҳаббати ва фарзандларига Қуръон ўргатишдек улуғ нияти ана шундай чуқур илм ва воқеликни тўғри англаш билан бойитилса, ҳақиқий уйғониш ва юксалиш юзага келади.

Абдуллоҳ

01.11.2026й

TagsЎзбек халқининг Исломга муҳаббатиҚуръони Каримни тўғри тушуниш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Суриядаги гуруҳлар Шом аҳли қурбонликлари ва азоб-уқубатлари ҳисобига фаол давлатлар сиёсатини амалга ошириш воситаси бўлиб хизмат қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Дональд Трамп: африкаликлар яна мустамлакага қайтишлари керак

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Капиталистик қадриятлар инсоний қадриятларни йўқ қилади

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Маълумот ташқарига чиқяпти — технологик калитлар кимни қўлида?

    Маълумот ташқарига чиқяпти — технологик калитлар кимни қўлида? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон рақамлашув сиёсатининг янги босқичига ўтди. 2021 йилда фуқароларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудидаги серверларда сақлаш қаттиқ талаб қилинган ...
  • МАҚОЛАЛАРХОС МАВЗУЛАР

    Фотима ая: фарзандини шаҳодатга кузатган, уммат дардини ўз дардидан устун қўйган она

    Фотима ая: фарзандини шаҳодатга кузатган, уммат дардини ўз дардидан устун қўйган она بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Фотима онамизни хотирлаб, уларнинг ҳаёт йўллари, матонатлари ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур: ​Ўзбекистонда фуқаролар телефонига мажбуран ўрнатилаётган номаълум APK ортида нима яширинган?  ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Тасаввур қилинг: кўчада кетяпсиз ёки университетга киришда ходимлар сизни тўхтатиб, телефонингизни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Буюк Холиқ таоло Ўз Каломида огоҳлантиради: يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوا۟ بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا۟ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: