Олий суд «ҚОРА РЎЙХАТИ» — бу жамиятдаги «радикаллик» даражаси эмас, балки ўзбек режимининг фикр майдонида мағлуб бўлганининг рақамли кўрсаткичидир

Олий суд «ҚОРА РЎЙХАТИ» — бу жамиятдаги «радикаллик» даражаси эмас, балки ўзбек режимининг фикр майдонида мағлуб бўлганининг рақамли кўрсаткичидир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фикрни маъмурий буйруқ билан жиловлашга уриниш — устунлик эмас, балки фикрий ожизликнинг белгисидир. Зеро, ҳақиқатни рад этишга далил топа олмаган ҳокимият унинг тарқалиш йўлларини тўсишга киришади.
2026 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Олий суди диний экстремизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи деб топилган манбаларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди. Ушбу «қора рўйхат»даги рақамланган бандлар сони 2 057 тага етди. Бир неча ой ичида унга яна 140 дан ортиқ материал қўшилди. Эътиборли жиҳати шундаки, тақиқларнинг асосий қисми бугунги жамият, айниқса, ёшлар ахборот оладиган ва фикр алмашадиган очиқ рақамли майдонларга тўғри келмоқда: Telegram — 967 та, Instagram — 454 та, Meta/Facebook — 276 та ва YouTube — 214 та.
Бу рақамлар оддий статистик маълумот ёки суд идорасининг навбатдаги расмий ҳисоботи эмас. Улар давлатнинг дин, жамият ва мустақил фикрга муносабати, унинг Ислом мафкурасига қарши сиёсати ҳамда ахборот макони устидан назоратни кучайтиришга бўлган интилишини намоён этади. Энг муҳими, бу жараён ортида бир савол кўндаланг туради: агар муайян мафкура жамият учун ҳақиқатан ҳам ишончли ва мақбул бўлса, нима учун унга муқобил фикрларни суд қарорлари, тақиқлар ва маъмурий тазйиқлар билан жиловлашга эҳтиёж туғилади?
Соғлом фикрдан қўрқиш: фикрий мағлубиятнинг ифодаси
Ҳар қандай мафкуравий тузумнинг барқарорлиги унинг муқобил мафкураларга қандай муносабатда бўлиши билан ўлчанади. Ўз қарашларининг ҳақ ва устунлигига ишонган тузум одатда далил ва гўзал услубдаги баҳс орқали фикрий курашга чақиради. Масалан, Исломий эътиқодга кўра Исломдан бошқа ҳар қандай эътиқод ва мафкуранинг ботил эканлиги қатъий ишонч билан тасдиқланишига қарамасдан, мухолифлар билан энг гўзал тарзда баҳс-мунозара қилишга чақирилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
ٱدْعُ إِلَىٰ سَبِيلِ رَبِّكَ بِٱلْحِكْمَةِ وَٱلْمَوْعِظَةِ ٱلْحَسَنَةِ ۖ وَجَٰدِلْهُم بِٱلَّتِى هِىَ أَحْسَنُ ۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ ۖ وَهُوَ أَعْلَمُ بِٱلْمُهْتَدِينَ
«(Эй Муҳаммад!) Роббингизнинг йўлига ҳикмат ва гўзал мавъиза ила даъват қилинг ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳслашинг! Албатта, Роббингиз Унинг йўлидан адашганларни ҳам жуда яхши билгувчидир ва У ҳидоят топгувчиларни ҳам жуда яхши билгувчидир» (Наҳл:125)
Муқобил фикрни тақиқлаш, унинг тарафдорларини таъқиб қилиш ва ахборот тарқаладиган майдонларни ёпиш билан чекланиш эса, аксинча, фикрий курашдаги ожизлик ва ундан қочишнинг белгисидир.
Ўзбекистонда ўн йилликлар давомида Исломни давлат назоратидаги расмий диний муассасалар, белгиланган маърузалар ва асосан маросимий фаолият доирасида сақлашга қаратилган ёндашув шаклланди. Натижада динни инсон эътиқоди, шахсий ибодати ва айрим ахлоқий муносабатлар билан чеклашга интилиш кучайди. Исломнинг жамият, иқтисодиёт, бошқарув ва давлат низомига оид қарашлари эса мафкуравий майдондан четда қолдирилди.
Бироқ ахборот технологиялари ривожланган, маълумот алмашиш чегаралари нисбатан емирилган бугунги даврда жамиятнинг, хусусан, ёшларнинг ахборот олиш имкониятлари кенгаймоқда. Улар Исломни фақат ибодат ва аҳлоқ дини сифатида эмас, балки ақидаси, шариати, жамият ҳаётига нисбатан муайян қарашлари ва бошқарувга оид ҳукмлари мавжуд бўлган яхлит ҳаёт низоми сифатида ўрганишга интилмоқда.
Ўзбек ҳукумати ушбу интилишга очиқ баҳс орқали жавоб бериш ўрнига, унинг кўринишларини «экстремизм» тамғаси остида тақиқлаш йўлини танламоқда. 2 057 та банддан иборат «қора рўйхат» – бу жамиятдаги «радикаллик» даражаси эмас, балки режимнинг фикр майдонида мағлуб бўлганининг рақамли кўрсаткичидир.
«Қора рўйхат» ва «Қўриқчи»: рақамли назорат занжири
Олий суд рўйхатини мамлакатда кучайиб бораётган рақамли назорат жараёнларидан айро ҳолда кўриш мумкин эмас. Бир томондан суд қарорлари орқали тақиқланган материаллар доираси кенгайтирилмоқда, иккинчи томондан эса фуқароларнинг шахсий электрон қурилмаларигача етиб борадиган текширув механизмлари пайдо бўлмоқда.
Сўнгги вақтларда кўчаларда, бозорларда, таълим муассасалари ва масжидлар атрофида фуқароларнинг смартфонларини текшириш, уларга «APK Қўриқчи», «Хавфсиз талаба» каби иловаларни ўрнатишга мажбурлаш ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда жиддий саволлар туғдирмоқда.
Бу ерда масала фақат муайян илованинг техник вазифасида эмас. Асосий масала — давлатнинг фуқаро шахсий қурилмасига қай даражада аралашиши, ундаги маълумотларни қандай йиғиши, сақлаши ва қайта ишлатиши ҳамда бундай ҳаракатлар учун қандай ҳуқуқий асос мавжудлигидадир.
Смартфон бугун оддий алоқа воситаси эмас. У инсоннинг шахсий ёзишмалари, оилавий муносабатлари, иш фаолияти, билим олиш манбалари ва шахсий қарашлари билан боғлиқ улкан ахборот маконидир. Шу сабабли уни текшириш ва унга муайян дастурни ўрнатиш масаласи фақат хавфсизлик нуқтаи назаридан эмас, балки шахсий ҳаёт дахлсизлиги, маълумотларни ҳимоя қилиш ва фуқаронинг ҳуқуқий кафолатлари нуқтаи назаридан ҳам баҳоланиши шарт.
Агар суд рўйхати тақиқланган материалларни белгилаб берса, рақамли текширувлар эса уларни фуқаролар қурилмаларидан излаш воситасига айланса, жамиятда рақамли назоратнинг мақсади ва чегаралари ҳақида асосли шубҳалар кучайиши табиий.
Тақиқланган материаллар рўйхати кенгайгани сари фуқаролар учун хатарлар ҳам ортади. Чунки бундай шароитда тақиқ фақат муайян материални эмас, балки инсоннинг соғлом фикрлаши, оламшумул савол бериши ва мустақил хулоса чиқаришини ҳам тақиқлайди.
Аслида, рўйхатнинг кенгайиши – ўзбек ҳукумати қўрқувининг кўрсаткичидир. Зеро, у мусулмонларнинг онги Ислом асосида уйғонишидан қўрқади. Ҳукумат бу рўйхатлар орқали гўё ўзини ҳимоя қилаётгандек кўринса-да, аслида секуляр тузум эгалари бўлмиш мустамлакачи капиталистик кучларни ҳимоя қилмоқда.
Ислом руҳий ва сиёсий дин. У фақат шахсий ибодат билан чегараланмайди. У жамият, ҳукумат, қонун ва ҳаёт тарзини ҳам қамраб олади. Шунинг учун ҳақиқий исломий тафаккур кофир мустамлакачилик ҳукмронлигини рад этиб, Ислом ҳукмронлигини талаб қилади ва табиийки, бундай «қора рўйхат»ларни ҳеч қачон охирги сўз деб қабул қилмайди. Зеро, у қалбларда, зеҳнларда яшар экан, албатта, ўз вақтида ўзини намоён қилади.
Иззатуллоҳ
07.11.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ