Рошид Халифалик оламга яхшиликни ёйиш учун яна қайтиб келади

Рошид Халифалик оламга яхшиликни ёйиш учун яна қайтиб келади
Бугунги дунёни кофир, фосиқ ва золим давлатлар бошқармоқда. Улар ўзларининг ёвуз манфаатларини ҳар қандай мезондан устун қўядилар. Ҳатто иттифоқчиларига нисбатан ҳам бир соатдан кейин бошқача муносабатда бўлиб қоладилар. Буни бирор яхшиликни кўзлаганлари учун эмас, балки ёвузликни амалга ошириш учун қиладилар. Улар илк жоҳилиятни қайта тикламоқдалар, ҳатто жоҳилият давридагидан ҳам баттар аҳволга яқинлашмоқдалар!
Ўша пайтда Форс ва Рум давлатлари четга сурилиб, ер юзи Ислом нури билан мунаввар бўлганидек, бу ҳолат ҳам Аллоҳнинг изни билан яна қайтиб келади. Имом Муслим ўзининг «Саҳиҳ» китобида ривоят қилади:
Абу Рабиъ ал-Атакий ва Қутайба ибн Саид бизга Ҳаммод ибн Зайддан ривоят қилдилар. Лафз Қутайбага тегишли. Ҳаммод бизга Айюбдан, у Абу Қилобадан, у Абу Асмоъдан, у эса Савбондан ривоят қилди. Савбон айтади: Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«إِنَّ اللَّهَ زَوَى لِيَ الْأَرْضَ فَرَأَيْتُ مَشَارِقَهَا وَمَغَارِبَهَا وَإِنَّ أُمَّتِي سَيَبْلُغُ مُلْكُهَا مَا زُوِيَ لِي مِنْهَا..»
«Албатта, Аллоҳ мен учун ерни жамлаб кўрсатди. Мен унинг машриқлари ва мағрибларини кўрдим. Албатта, Умматимнинг ҳукмронлиги мен учун жамлаб кўрсатилган ерларгача етиб боради…» (Имом Муслим ривояти.)
Биз яшаб турган мана шу зўравон ҳукмронликдан кейин Рошид Халифалик яна қайтади ва Аллоҳнинг изни билан кучли ҳамда азиз Зотнинг нусрати ила, даъватни олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир йигитларининг саъй-ҳаракатлари орқали оламга яхшиликни ёяди. Имом Аҳмад ўзининг «Муснад» китобида ривоят қилади:
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу шундай дедилар: Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«… ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ» ثُمَّ سَكَتَ ﷺ
«…Сўнг зўравон подшоҳлик бўлади. У Аллоҳ хоҳлаган муддат давом этади. Кейин Аллоҳ уни хоҳлаганида кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». Шундан кейин Расулуллоҳ ﷺ сукут сақладилар. (Имом Аҳмад ривояти.)
Қалблари ва ақллари касал бўлган кимсаларнинг қуйидаги сўзлари бу ҳақиқатларга асло зарар етказмайди:
﴿غَرَّ هَؤُلَاءِ دِينُهُمْ﴾
«Уларнинг динлари алдаб қўйибди», дейдилар. (Анфол сураси, 49-оят.)
Расулуллоҳ ﷺ Ислом салтанати Форс ва Рум диёрларигача етиб бориши ҳақида хушхабар берганларида ҳам уларга ўхшаган кимсалар шундай деган эдилар. Абу Ҳасан Нуриддин Ҳайсамий (ҳижрий 807 йилда вафот этган) «Мажмаъуз-завоид» китобида шундай ривоят келтиради:
…ثُمَّ مَشَوْا إِلَى الْخَنْدَقِ، فَقَالَ رسول الله ﷺ: «اذْهَبُوا بِنَا إِلَى سَلْمَانَ، وَإِذَا صَخْرَةٌ بَيْنَ يَدَيْهِ قَدْ ضَعُفَ عَنْهَا، فَقَالَ النَّبِيُّ ﷺ لِأَصْحَابِهِ: دَعُونِي فَأَكُونَ أَوَّلَ مَنْ ضَرَبَهَا، فَقَالَ: بِسْمِ اللَّهِ، فَضَرَبَهَا فَوَقَعَتْ فِلْقَةُ ثُلُثِهَا، فَقَالَ: اللَّهُ أَكْبَرُ، قُصُورُ الرُّومِ وَرَبِّ الْكَعْبَةِ، ثُمَّ ضَرَبَ أُخْرَى فَوَقَعَتْ فِلْقَةٌ، فَقَالَ: اللَّهُ أَكْبَرُ قُصُورُ فَارِسَ وَرَبِّ الْكَعْبَةِ»، فَقَالَ عِنْدَهَا الْمُنَافِقُونَ: نَحْنُ بِخَنْدَقٍ عَلَى أَنْفُسِنَا وَهُوَ يَعِدُنَا قُصُورَ فَارِسَ وَالرُّومِ.
…Сўнг улар хандақ томон юрдилар. Расулуллоҳ ﷺ: «Бизни Салмоннинг олдига олиб боринглар», дедилар. Қарасалар, унинг олдида бир тош бор эди, у эса уни синдиришга ожизлик қилганди. Шунда Набий ﷺ саҳобаларига: «Мени қўйинглар, тошга биринчи бўлиб мен зарба берай», дедилар. Кейин: «Бисмиллаҳ», деб тошга урдилар. Унинг учдан бир қисми учиб кетди. Шунда: «Аллоҳу акбар! Каъбанинг Раббига қасамки, Рум қасрлари!» дедилар. Кейин яна бир бор урдилар ва тошнинг яна бир бўлаги учиб кетди. Шунда: «Аллоҳу акбар! Каъбанинг Раббига қасамки, Форс қасрлари!» дедилар. Шунда мунофиқлар: «Биз ўзимизни хандақда ҳимоя қилиш билан оворамиз, у эса бизга Форс ва Рум қасрларини ваъда қилмоқда», дедилар.
Ушбу ривоятни Табароний келтирган. Унинг ровийлари орасида Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал ва Нуъайм ал-Анбарийдан бошқалари «Саҳиҳ» ривоятларининг ровийларидир. Бу икки ровий ҳам ишончлидир. (Ҳайсамий, «Мажмаъуз-завоид».)
Мана, мунофиқларнинг гапларига қарамай, бу воқеа содир бўлди ва башорат амалга ошди. Чунки Содиқул масдуқ Расул ﷺ нинг сўзи ҳақиқатдир:
﴿وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَىٰ إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَىٰ﴾
«У ўз ҳавойи нафси билан сўзламас. У фақат ваҳий қилинаётган ваҳийдир». (Нажм сураси, 3–4-оятлар.)
Шунинг учун Халифалик яна қайтади ва Ислом Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Расули ﷺ учун жамлаб кўрсатган ерларгача ёйилади:
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати билан хурсанд бўлурлар. У Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У Азиз ва Раҳмли Зотдир». (Рум сураси, 4–5-оятлар.)
Ҳизб ут-Таҳрир амири, олим ва фозил устоз Ато ибн Халил Абу Рошта томонидан берилган саволга жавобдан иқтибос.
Роя газетасининг 2026 йил 25 ноябр чоршанба кунги 627-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ