Қувайтда ягона Форс кўрфази ҳарбий қўмондонлигининг ташкил этилиши: сабаб ва мақсадлар

Қувайтда ягона Форс кўрфази ҳарбий қўмондонлигининг ташкил этилиши: сабаб ва мақсадлар
2026 йил 10 ноябрь, сешанба куни Манама шаҳрида Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилди. Йиғилишга Баҳрайн мудофаа ишлари вазири, айни пайтдаги раислик даври раҳбари генерал-лейтенант Абдуллоҳ ибн Ҳасан ан-Нуаймий раислик қилди. Унда қабул қилинган қарорлар доирасида Қувайт давлатида ягона ҳарбий қўмондонликнинг олдинги қўмондонлик марказини ишга тушириш ва унга муносиб кучларни ажратиш эълон қилинди. Бу қарорлар Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатлари Қўшма мудофаа кенгашининг 23-йиғилишида қабул қилинди.
Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жосим ал-Бадавий аъзо давлатлар раҳбарлари қўшма ҳарбий фаолиятга катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда уни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. У минтақада жадал кечаётган воқеаларга ҳам тўхталиб, бу ҳолатни «Эроннинг гуноҳкор тажовузлари» деб атади. Унинг айтишича, бу тажовузлар ҳамкорлик кенгаши давлатларига қаратилган бўлиб, кўплаб фуқаролик объектлари ва инфратузилмага зарар етказган. Шунингдек, у ҳусийларнинг Саудияга қилган ҳужумларини энг кескин қоралаш ва танбеҳ иборалари билан қоралаб, уларни қуйидагича таърифлади:
«Хоинларча ҳужумлар ва мусулмонлар наздида муқаддас жойлар бўлган масканларга уларнинг дахлсизлиги ва мақомига очиқдан-очиқ тажовуз қилган ҳолда нишонга олиш, шунингдек, Қироллик хавфсизлиги ва суверенитетига яққол тажовуз қилиш».
У яна шундай қўшимча қилди:
«Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатлари Қиролликнинг ёнида бир сафда туришини, унга тўлиқ ҳамжиҳатлик билдиришини ҳамда унинг хавфсизлиги, барқарорлиги, ҳудудий яхлитлиги ва муқаддас қадамжоларини муҳофаза қилиш учун кўрадиган барча чораларини қўллаб-қувватлашини таъкидлаймиз. Бу Форс кўрфази давлатларининг тақдири бирлиги ва Қироллик хавфсизлиги кенгашга аъзо барча давлатлар хавфсизлигининг ажралмас қисми экани ҳақидаги қатъий позициядан келиб чиқади».
Саудия мудофаа вазири эса шундай деди:
«Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг Баҳрайнда ўтказилаётган Қўшма мудофаа кенгаши 23-йиғилиши давлатларимиз ўртасидаги мувофиқлашув, ҳамкорлик ва интеграцияни давом эттиришга бўлган умумий интилишимизни тасдиқлайди. Бу барча таҳдид ва муаммоларга қарши туриш, хавфсизлигимиз ва барқарорлигимизни сақлаш учун ҳарбий ва мудофаа салоҳиятимизни мустаҳкамлашга хизмат қилади».
Демак, йиғилишда айтилган барча нутқлар Саудияни ҳимоя қилиш ва Эрон ҳамда ҳусийларни қоралашга қаратилган. Бундан бу иш ортида Саудия ва унинг ортида эса Америка тургани англашилади.
Ягона ҳарбий қўмондонлик учун Қувайтнинг танланишига келсак, бу унинг географик жойлашуви билан боғлиқ. Қувайт Форс кўрфазининг шимолида жойлашган, Ироқ ва Эронга яқин, шунингдек, Форс кўрфази давлатларининг қуруқликдаги ҳудудий туташуви билан бевосита боғланган. Бундан ташқари, у ерда 13 мингдан ортиқ Америка пиёда қўшинлари ва денгиз пиёдалари ҳарбий хизматчилари жойлашган йирик Америка қуруқлик ҳарбий базаси мавжуд.
Айтилишича, Қувайтнинг ушбу илғор қўмондонлик маркази учун танланиши ҳарбий мувофиқлашувни бошқариш ва Форс кўрфазининг шимолий фронтидаги вазиятни кузатиш учун қўшимча майдон яратиши мумкин. Бу Америкага жалб қилинган кучларни назорат қилиш ва уларга йўналиш беришни осонлаштиради.
Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатларининг ягона ҳарбий қўмондонлиги янги ҳарбий муассаса ҳам, янги ва алоҳида армия ҳам эмас. Чунки у 2013 йилда ташкил этилган, унинг бош қароргоҳи Ар-Риёдда жойлашган. Унинг вазифаси, ўзлари даъво қилганидек, қўшма ҳарбий амалиётларни мувофиқлаштириш ва аъзо давлатларнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашдан иборат. Демак, айнан шу қарор — Қувайтни ягона ҳарбий фаолият маркази сифатида танлаш — бу масаладаги янги жиҳатдир. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам бу қарор ягона Форс кўрфази армиясини ташкил этиш даражасига етмайди.
Бу қарор Эронга қарши урушнинг давоми ва унинг ортидан минтақа давлатларида кескинлик кучайган бир шароитда қабул қилинмоқда. Бундай вазият янги ҳарбий фаолиятни амалга оширишни тақозо этади. Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатларининг бу янги мудофаа роли, биринчи навбатда, Америка стратегиясига жавоб сифатида юзага келмоқда. Америка минтақадаги давлатларга ўз назорати остида минтақавий хавфсизликни муҳофаза қилиш вазифасини юкламоқда. Бу орқали у ўз кучлари зиммасидаги юкни енгиллаштириш ва Уруш вазирлиги бюджети харажатларини камайтиришни кўзламоқда.
Шу тариқа Қувайтдаги ягона қўмондонлик, биринчи навбатда, у ерда Америка армиясининг энг йирик қуруқлик кучлари жойлашгани сабабли Америка армиясига яқин бўлиши учун ташкил этилди. Бундан ташқари, Америка Форс кўрфазининг бошқа барча давлатларида ҳам узоқ йиллардан бери ҳарбий мавжудликка эга бўлиб, уларнинг ҳар бирида ҳарбий базаларини жойлаштирган.
Маълумки, Американинг Қувайтдаги базаси нафақат унинг пиёда ва қуруқлик қўшинлари учун энг йирик базаси, балки илғор кузатув ва огоҳлантириш воситаларига ҳам эга. Бу ерга Форс кўрфази давлатларининг қуруқлик кучларини юбориш ва уларни бевосита Америка назорати остига қўйиш билан ҳамоҳангдир.
Шунингдек, Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо олти давлат — Баҳрайн, Қувайт, Умон, Қатар, Саудия ва Бирлашган Араб Амирликлари — АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги бошқаруви остида экани ҳам маълум.
Демак, бунинг сабаблари Американинг минтақавий стратегиясидаги янги талабларга мослашишдан иборат. Бу стратегия минтақадаги давлатларни Америка назорати остида минтақавий ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш харажатлари ва масъулиятига жалб этишни кўзлайди.
Мақсадлар эса Американинг Форс кўрфази давлатлари устидан ҳарбий назоратини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг рақобатчи йирик давлатлар томон юзланишига йўл қўймасликдир. Зеро, Форс кўрфази нефть ва стратегик жиҳатдан ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлиб, Америка бу аҳамиятдан воз кеча олмайди.
Бу қўмондонлик ташкил этилишидан кутилаётган натижалар эса, шубҳасиз, заиф бўлади. Чунки бу давлатларда ҳақиқий жанг олиб боришга қодир армиялар йўқ. Улар аслида ҳимоя остидаги кичик тузилмалар бўлиб, армиялари ҳам кичик ва ёлланма аскарлардан иборат. Шунинг учун улар ўзларини ҳам ҳимоя қилишга ярамайди.
Бу сунъий равишда барпо этилган кичик давлатлар учун туб ечим — уларни бекор қилиш ва Халифалик давлати таркибига қўшишдир.
Абу Ҳамза ал-Хатвоний
Роя газетасининг 2026 йил 25 ноябр чоршанба кунги 627-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ