| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • 2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Тунис ҳукуматининг Ҳизб ут-Таҳрир конференциясини тақиқлашига нисбатан реакциялар

Тунис ҳукуматининг Ҳизб ут-Таҳрир конференциясини тақиқлашига нисбатан реакциялар

By htadmin
24.11.2016
1898
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Тунис ҳукуматининг Ҳизб ут-Таҳрир конференциясини тақиқлашига нисбатан реакциялар

                                                                          Муҳандис Муҳаммадёсин Самида

Ҳар галгидек, Ҳизб ут-Таҳрирнинг йиллик конференцияси Тунисдаги сиёсий саҳнада ва ахборот воситаларида яна тортишувларни қўзғамай қолмади. Қўзғолондан сўнг ўтказилган биринчи конференциядан бошлаб, мана шу конференциягача бўлган конференциялар конференциядан олдинги ва кейинги кунларда сиёсий доираларда, ахборот воситаларида ва халқ орасида қизғин баҳсларни пайдо қилди. Натижада, бу ҳодиса бир вақтда бўлиб ўтган бошқа ҳодисаларнинг ҳам муҳимлигига қарамай, куннинг асосий ҳодисаси бўлиб қолмоқда.

2016 йил 4 июнда пойтахт Тунисдаги конференциялар биносида ўтказиш белгиланган ва «Келаётган Халифалик оламнинг халоскоридир» номи берилган йиллик конференция аввалги икки конференциядан ҳам кўра қизғинроқ баҳсларга гувоҳ бўлди. Мисол учун, унинг бошланишидан бир неча кун олдин Тунис ички ишлар вазирлигидаги ахборот масъули вазирликнинг Ҳизб ут-Таҳрир конференциясини тақиқламоқчи эмаслиги, чунки у ижроий ҳокимиятдан иборат бўлиб, унинг даъвосича, барча партияларга нисбатан бир хил масофада туриши тўғрисида баёнот берганди. Бироқ Ҳизб ушбу конференция бошланишига бир неча кун қолганда хавфсизлик округидан конференция тақиқлангани тўғрисида билдирувнома олди. Бу ҳолат Ҳизб ут-Таҳрир ҳимоячиларини шошилинч маъмурий масалани кўтаришга ундади ва натижада тақиқлов қарори бекор қилинди. Бинобарин, Ҳизбнинг ўз конференцияда тутган позицияси қўллаб-қувватланди, ҳатто қарорда Ҳизбнинг Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват қилиш ҳуқуқи борлиги таъкидланди ҳам.

Бироқ 4 июн куни шубҳали ишларни гувоҳи бўлдик: Эрталабдан бошлаб, конференциялар биноси хавфсизлик казармасига айланди, бутун пойтахтни хавфсизлик ходимлари босиб кетди, шаҳар мэри бинони 20 соат беркитиб туриш, кейин конференция қатнашчиларининг у ерга етиб боришларига, етиб бориш учун автобус ва поездларга минишларига йўл қўймаслик тўғрисида қарор чиқариб тарқатди.

Бу хабарлар ахборот воситалари орқали тарқатилиши кўп сонли сиёсатчилар ва ҳуқуқбонларнинг реакциясига сабаб бўлди. Хусусан, полиция патрулининг кўчада устоз Ризо Билҳож бошқараётган машинани тўхтатиб олиб, ўтказмай қўйиши ортидан уларнинг реакциялари кучайиб кетди.

Шаҳар мэрининг берган баёноти дард устига чипқон бўлди. У конференциялар биносини ўзидаги мавжуд салоҳиятлардан келиб чиққан ҳолда беркитганини, конференция жамоатчилик хавфсизлигининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин, деб ҳисоблаб, беркитиб қўйганини даъво қилди. Адлия қонунига зид бўлган бу қарори унинг Нидои Тунис партиясига аъзо бўлгани натижасида бўлиши мумкинлигини эса инкор қилди. Ваҳоланки, ўша пайтнинг ўзида айни партияга аъзо айрим депутатлар худди унинг йўналиш ва қарашлари бўйича баёнотлар беришганди. Бироқ уларнинг ҳаммаси ўзларини бир фактни билмасликка солишди. Факт шуки, Ҳизб ут-Таҳрир ўтказган кўп сонли конференциялар тартибли ва хавфсизлик масаласида олий даражада ўтган, аммо унинг партияси ўтказган анжуманлар бир-бирлари билан муштлашиб, таёқлар ишга солинмаган ҳолда камдан-кам ўтган.

Бу хусусда «Ислом ва Демократия» тадқиқотлар маркази раиси Ризвон Масмуд ҳам шаҳар мэрининг қилмишига нисбатан норозилик билдириб, партияларнинг ўз конференция ва анжуманларини ўтказишини тақиқловчи қарорлар қабул қилиш ҳуқуқини мэр қаердан олгани тўғрисидаги саволларни ўртага ташлади. Бундай ҳаракатни у бебошлик ва мустабидлик, дея сифатлаб, «Бизда адлия бор, бизда маҳкамалар бор, бизда ҳукумат бор, бизда парламент бор, ўзбошимчалик-хўжайинчилик кетмайди», деди.

Айниқса, ички ишлар вазирининг баёноти масхарабозликдан бошқа нарса бўлмади. У адлия қарорини нега бузгани ҳақида берилган саволга, менга бу қарор етиб келмаган, деган жавобни қилди… Ҳолбуки, Ҳизб ут-Таҳрир вакиллари вазирлик мулозимлари қўлига айни қарор келиб тушганини ўз кўзлари билан кўргандилар. Бу борада ёзувчи журналист Насриддин Сувайламий «Шоҳид» сайтида бундай деди: «Агар вазир қарор тўғрисида билмаган бўлса, бу бир мусибат, агар била туриб, бизни алдаётган бўлса, бу ҳаммасидан ҳам ёмон мусибат. Эй, Ҳизб ут-Таҳрирни ёқтирмайдиганлар, сиз бу воқеа билан лаззатланиш билан ўзингизни ўзингиз «дунёни сув босса тўпиғини ҳўл қилмайдиганлар» тоифасига қўшяпсиз. Ахир, тўфон ўзингизни ҳам ҳалок қилади!», деди.

Собиқ президент Марзуқий ҳам, Ҳизб ут-Таҳрир билан фикрий ва идеологик жиҳатдан келишолмаслигига қарамай, Ҳизбнинг ўз фаолиятини олиб боришга ва анжуманларини ўтказишга ҳаққи борлигини, чунки у зўравонлик билан шуғулланмаганини, манфур террорчиликка ҳам қўл урмаганини, таъкидлади. Сўнг «Маҳкама қарорининг бундай бузилиши демократияни хавф остига қўяди», деди.

Бошқа турли йўналишдаги партиялар ҳам Ҳизб ут-Таҳрир конференцияси тақиқланишини танқид қилишди. Айримлари Ҳизбга ҳамдардлик изҳор этган бўлса, айримлари бу масаланинг хавфлилигини айтишди. Бу адлия қарорини оёқ ости қилиш эканини, бу ҳолат масалани сиёсийлаштиришини, ҳукуматнинг қайтадан очиқдан-очиқ диктаторга айланишини таъкидлади.

Айрим сиёсатчилар, ташкилотлар, адвокатлар уюшмалари ва судьялар ҳам айни иш собиқ ҳукумат ишидан фарқ қилмаётганини билдиришди. Масалан, маъмурий маҳкама судьяси Аҳмад Савоб Ҳизб ут-Таҳрир билан боғлиқ бу ҳодиса ғирт шармандалик эканини таъкидлар экан, бу «маймунлар республикасидир», дея қўшимча қилди.

Шунингдек, бу масала 10 июн куни парламент кенгашида ички ишлар вазиридан ҳисоб талаб қилиш ўтиришини келтириб чиқарди. Унда Халқ ҳаракатидан депутат Солим Абяз Ҳизб ут-Таҳрирнинг партиялар тўғрисидаги қонунга асосан ўз конференциясини ўтказишга ҳаққи борлигини таъкидлар экан, айни тақиқловни сиёсий ўйин, дея атади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ҳизб ут-Таҳрир 12 июн куни «Ички ишлар вазирига, одамларни алдама… Ҳизб ут-Таҳрирни конференция ўтказишдан тақиқлаш қарори ортида сиёсий сабаб бор» номли матбуот баёноти чиқарди.

Бундан ташқари, одамлар тарафидан ҳам айни масалага нисбатан реакциялар билдирилди. Улар Ҳизб йигитлари билан учрашишлари натижасида, унга ва унинг саботига, сиёсий курашларга гўзал суратда киришишига аввалгидан ҳам кўпроқ мақтов билдирдилар. Ҳизб матбуот бўлими офисига қўшни бўлган маҳалла аҳли балкондан туриб маъруза уюштирдилар, у ерга юзлаб Ҳизб тарафдорлари йиғилди. Улар Ҳизб йигитларининг тартиб-интизомларига, ғайратларига, ҳатто кесишган кўчадаги йўловчилар ҳаракатини тўхтатиб қўймаслик учун қилган ғайратларига нисбатан мақтовлар билдирдилар.

Роя газетасининг 2016 йил 15 июн чоршанба кунги 82-сонидан

0
0

Related posts:

Тунис президенти: Наҳза ҳаракати Исломни сиёсий фаолиятдан ажратишни эълон қилганидан кейин ривожланди Ҳизб ут-Таҳрирнинг мабдаийлиги ва Наҳза ҳаракати конференцияси Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашда омадсиз ҳукуматлар Тунис президенти юртдаги фавқулодда ҳолатни бир ойга узайтирмоқда
TagsтақиқТунисҲизб ут-Таҳрир конференцияси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғарбнинг Исломни таҳқирлаётгани унинг ҳазорат жиҳатидан омадсизлиги ва Исломни ёмон кўриши сабаблидир

  • МАҚОЛАЛАР

    Такфир балоси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Азҳар шайхи! Кимга мурожаат қиляпсиз?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 13.05.2026

    2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • 13.05.2026

    Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • 13.05.2026

    «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • 13.05.2026

    Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • 12.05.2026

    Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/