Яхши амаллар инсонни ёмон амаллардан тўсади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Яхши амаллар инсонни ёмон амаллардан тўсади
Аллоҳ Буюк ва кечиримли Зотдир! Аллоҳнинг кечиримлилиги инсонга нисбатан ўта раҳмлилигидан далолат қилади ва бу инсонлар учун буюк неъматдир. Аллоҳ тоғдек гунохларни ҳам кечириб юборувчи Зот, лекин бу неъматнинг борлиги бизларни гунохлар томон етакламаслиги лозим.
Инсонлар яхши амал қиладилар ва бу ўзлари учун ажрларини яъни мукофотларини кўпайтиради. Аллоҳнинг борлигига ва ягоналигига бўлган ишонч, яъни иймон инсонни яхши амалларга харис бўлишлиги ҳаммамизга маълум, лекин шу иймонли инсоннинг гунох қилиб қўйишлиги, хато қилишлиги унинг таъбиатида бор. Чунки инсонда нафснинг кўйига кириш ва шайтони лайннинг найрангларига учишлик бор. Мана шунинг учун Аллоҳ инсонни тавба қилса кечиришлигини айтган. Аллоҳ Таъолога ҳамду санолар бўлсин!
Бугун биз мусулмонларнинг хаётдаги амаллари ўзига қандай таъсир қилиши тўғрисидаги тасаввуримиз бўйича гаплашамиз. Аллоҳдан хатоларимизни кечиришлигини сўраб сухбатимизни давом эттирамиз.
Сиз яхши амал қилганингизда қалбингиз яйраганини хис қиласизми? Мана шу қалбнинг таскинланишини, яйрашини қайта қайта такрорланишини хоҳлайсизми? Арзимас деб билганимиз гунохлар қалбимизни қорайтириб боришини биласизми? Аллоҳнинг кечиримига нолойиқ бўлиб қолишдан қўрқасизми? Хар бир қилган амалингиз шариатга мос келишлигини истайсизми? Ўз хатоларингизни тузатишга харакат қилганмисиз? Гунохлардан тийилганингиз учун хурсанд бўлганмисиз? Аллоҳга хақиқий қуллик қила олмаётганингиздан афсусланиб, уялиб кўзингизга ёш олганмисиз? Аллоҳнинг хақиқий мўъмин бандаларидан бўлишга интиласизми? Жаннатларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг сахобалари билан учрашишни ҳамда неъматларнинг буюги бўлган Аллоҳнинг жамолига етишни ният қилганмисиз? Саволлар кўп, бугун айнан мана шу саволларнинг жавобини ўзингизда мужассам қилганингизни кўрсатиб берадиган амал қилишингиз тўғрисида қисқача гаплашамиз.
Инсоннинг иймони уни яхшиликлар қилишга ундаса, нафси ёмон амалларга тортиб қўяди. Сиз амалларингиздан қониқиш хосил қилиб, яъни мен бошқаларга қараганда кўпроқ яхши амал қилябман десангиз бу сизни орқага қайтишингизга сабаб бўлади. Ўзингиз арзимас деб ўйлаган гунох амалларни қилиб борар экансиз сиздаги савоб амаллар қилиш имкониятингиз камайиб боради ва гунох амалларни қилишга қизиқишингиз ортаверади.
Инсонда икки ғам бор, дунё ва Охират ғами. Икки ғамнинг бири албатта устун бўлади, бу устунлик унинг амалларига ва ниятига таъсир қилади. Хар бир инсон яшаши жараёнида икки ғамдан бирини ўзиники қилиб олади. Охират ғамини устун билган инсон Аллоҳга итоатда бўлиб хаётий яшаш тарзига шариатни асос қилиб олади. Мусулмон эхтиёт бўладиган жихат Охират ғамидан дунё ғамини устун қўйиб олмаслигидир, бу инсонда вахнни, яъни дунёга мухаббат натижасида ўлимдан қўрқувни пайдо қилади.
Сиз амалларингизга назар солинг, хисоб китоб қилинг, икки ғамдан қайси бирини устун қўйиб олдингиз ва зарур деб билиб бажараётган амалларингиз қайси ғамга тегишли? Агар сиз Охират ғамини танлар экансиз, дунё ғами билан доимо курашасиз, яъни уни ўзингиздан узоқлаштиришга харакат қилганингиз сари айланб келиб яна йўлингиздан чиқаверади. Сиз албатта жуда эхтиёт бўлингки дунё ғамининг аста ўзига тортувчи хислати бор, буни гоҳида сезмай қоласиз. Бунинг учун албатта амалларингиз борасида ўзингизни муҳосаба қилиб боришингиз керак бўлади.
Биродарларим биз сизга яхшиликни раво кўрамиз, сизни азиз бўлишингизни хохлаймиз, биз сизни яхши кўрамиз ва ўзимизга хохлаган барча яхши нарсаларни сизга ҳам раво кўрамиз, бунинг учун эса биродарларим ғамимиз бир бўлмоғи лозим. Бизларни бирлаштирадиган ғам Охират ғами, яъни дин ғамидир. Биз билан Исломий хаётни қайта бошлашда ёндош бўлинг.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин
09.08.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб