| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Британиянинг Ироқ урушида қатнашгани тўғрисидаги Чилкот ҳисоботи нимани англатади?

Британиянинг Ироқ урушида қатнашгани тўғрисидаги Чилкот ҳисоботи нимани англатади?

By htadmin
24.11.2016
2081
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Британиянинг Ироқ урушида қатнашгани тўғрисидаги Чилкот ҳисоботи нимани англатади? Фақат Британиянинг ёлғонини фош этадими ёки бундан Американи фош қилиш кўзланганми?

Асъад Мансур қаламига мансуб

2016 йил 6 июл куни 2003 йилги Ироқ урушида Британиянинг аралашуви шарт-шароитларини аниқлаш вазифаси топширилган Британ комиссияси ҳисоботи чиқди. Унда комиссия раиси бундай дейди: «Биз шундай хулосага келдикки, Британия Ироқдаги қуролларни топширишга муваффақ бўлиш каби, ҳамма альтернативлар тугамасидан олдиноқ Ироққа бостириб кириш кампаниясига қўшилишга қарор қилган. Ўша пайтда бу жанговар амалиёт жуда зарур бўлган эмас… Шунча огоҳлантирувларга қарамасдан, бостириб кириш оқибатлари хусусида менсимаслик содир бўлди. Ироқ учун режалар ишлаб чиқиш ва ҳозирлик кўриш Саддамдан сўнг ҳеч қачон тўғри бўлган эмас».

Бу ҳисобот аввало Американинг, қолаверса, унга эргашган Британиянинг ҳеч бир ҳужжатсиз Ироққа қилган босқинини фош этади. Шунингдек бу ҳисобот иккаласининг ҳам тинчлик воситаларидан фойдаланмаганини, оқибатларини ўйлаб кўришмаганини ҳамда босқинчиликдан кейинги давр учун бирор режа тузишмаганини фош қилади. Бундан эса иккала давлат агрессияси ҳам аҳмоқона бўлгани, ҳар иккиси ҳам Ироқда юзага келган қирғин ва вайронагарчиликка жавобгар экани тушунилади.

Ҳисоботда «Британиянинг ҳеч бир ҳужжатсиз, аниқ ишонч билан Ироқ қўлида оммавий қирғин қуроллари борлиги ва бунинг хавфи тўғрисида гапиргани»га тўхталиб, бу хавфнинг сохта-ёлғонлиги исботланади. Ушбу ҳисобот чоп этилганидан кейин Британиянинг ўша пайтдаги бош вазири Тони Блэр бунга мана бундай дея ёлғон раддия билдирди: «Биз урушга кираётган пайтимизда берилган Разведка маълумотининг хато эканлиги кейинчалик аён бўлган. Оқибатлар эса Ироққа киришга қарор қилган пайтимизда биз тасаввур қилгандан ҳам кўра кўпроқ тажовузкор, қонли ва узоқ муддатли характерга эга бўлди». Қаранг, Блэр ҳануз ёлғон гапиришда, маълумотлар хато экан, дея даъво қилишда давом этмоқда! Комиссия ҳисоботи эса «Британ ҳукумати Ироқ агрессияси оқибатлари ҳақида аниқ огоҳлантирувлар олганига қарамай, бу оқибатларни менсимаган», дея унинг ёлғонини очиб ташлади. Бу эса коалиция етакчиси бўлган АҚШнинг оқибатларни сариқ чақага олмаганини, хато ва жуда қўпол сиёсат олиб борганини, Британия ҳам унга эргашганини англатади.

Комиссия ҳисоботида таъкидланишича, «2003 йил мартда Саддам режимидан бевосита хавф бўлмаган. Шу боис Британ ҳукумати контролда ушлаб туриш стратегиясини давом эттирмоғи лозим эди. Маълумки, Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг кўпчилиги БМТнинг Ироқдаги тафтиш амалиётларини қўллаб-қувватлаганди. Британия эса ҳарбий ҳаракатнинг кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланишига эришмасдан туриб амалга оширган ўзининг ҳаракатлари билан Хавфсизлик Кенгаши ваколатини заифлаштирган. Британиянинг Ироққа нисбатан ҳарбий аралашувининг қонуний асослари қониқарли бўлмаган». Бу Американи хавф остига қўйди. Чунки Ироққа агрессия қилиш қарорини Америка қабул қилган. Бунга Хавфсизлик Кенгаши розилигини асло ололмаслигини билган ва қарорни ёлғиз ўзи қабул қилган, Британия эса унга эргашган. Демак, иккала давлат ҳам Саддам режимининг оммавий қуролга эга эмаслигини билишган. Саддам уларга ҳамма ерни тинтув қилишларига рухсат берган ва ҳатто унинг ётоқхонасигача тинтишган. Бундан АҚШ ва бошқа Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатлар Кенгашга қачон ўз мақсадларини амалга ошириб беришига кўзлари етган тақдирдагина мурожаат қилишлари, агар мақсадларини амалга ошириб бермайдиган бўлса, уни депсаб ўтиб кетаверишлари ўз исботини топмоқда. Айни мана шу нарса Хавфсизлик Кенгашининг қонунийлигини йўққа чиқариб, унинг бошқа давлатлар қўлидаги, аниқроғи ўз мақсадлари йўлида ишлата оладиган давлат қўлидаги бир ўйинчоқ эканини кўрсатмоқда. Шунингдек бу нарса Хавфсизлик Кенгаши қонунийлигининг йўқлигини кўрсатиб турибди. Чунки унга доимий аъзо давлатларнинг ҳар бирида дахлсизлик мавжуд бўлиб, уларга қарши қарор қабул қилишга ёки уларни қоралашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу бутун дунё учун адолатсизликдир. Шу боис бошқа давлатлар албатта бу Кенгашни очиб ташлашлари, ундан қўлларини ювиб, БМТдан ажралишлари ҳамда золимона қарорларига итоат қилишга рози бўлмасликлари керак. Ваҳоланки, БМТ ўзига доимий аъзо давлатларга унинг қарорларига хилоф иш тутиш ва ўзгача қарорлар билан қарши чиқиш ҳуқуқини берган.

Блэр Британ халқини алдашда айбланди. Миллионлаб британияликлар намойиш қилиб, Блэрни Ироқнинг оммавий қирғин қуролларга эгалиги борасидаги ёлғонда айбладилар. Урушдан кейин оммавий қирғин қуроллари Саддамда мавжуд бўлмагани исботланди, мазкур ҳисобот ҳам буни исботлаб турибди. Блэр ёлғонларини давом эттириб, ҳисобот чоп этилиши ортидан «ҳеч қандай ёлғон бўлган эмас, парламент ҳам адаштирилмаган, биз урушга кириш билан боғлиқ ҳеч қандай сирли мажбурият юкламаганмиз ва разведка маълумотларини ҳам сохталаштирмаганмиз, балки яхши ниятда қарор қабул қилганмиз!!», деб айтяпти. Наҳотки, ўзига манфаатни асос ва ўлчов қилиб олган капиталистик сиёсатда яхши ният бўлса?! Бунга ишонадиган ақлирасо инсон борми?! Илмонийлик устига қурилган бу система соҳибларида яхши ният бўлмайди. Чунки бу система динни ҳам, яхши ниятларни ҳам сиёсатдан ажратиб қўйган. Ёлғон демократиянинг бешиги бўлган инглизлар сиёсатида ҳамда Ироққа бостириб кириб, уни вайрон қилган, аҳлини қатли ом қилиб, қочқинга айлантирган Блэр каби тулкиларда қандай яхши ният бўлиши мумкин! Шоирлар амири «тулкида дин-диёнат бор, деб ўйлаган киши хато қилибди», деган эди. Чунки бу кимсаларда манфаатдан ўзга дин йўқ, унга олиб борадиган восита ҳам оқланган, ёлғоннинг илдизи инглизлардаги кўҳна анъанавий тулкилик, фирибгарлик ва нопок ниятга бориб тақалади.

Ҳисоботда келтирилган ҳужжат-далилларга қарамай, Блэрга қарши бирорта ҳам айблов тақдим этилмади, унинг Ироққа уруш очиш тўғрисидаги қарори ноқонуний деб топилмади, ундан ҳисоб ҳам талаб қилинмади ва тергов ҳам қилинмади!! Бу эса айни ҳисобот сиёсий ҳисоботдан ўзга нарса эмаслигига далолат қилади. Унда на Блэр нишонга олинган ва на Британия. Демак, қонуний жавобгарлик, деган нарса ҳам бўлмайди. Бу ҳисоботдан бошқа томон нишонга олинган ва афтидан, у АҚШдир. Чунки Ироқ агрессиясидаги биринчи қарор соҳиби АҚШ бўлган. Гарчи бевосита нишонга олинмаса-да, қарор соҳиби у бўлган. Демак, мақсадга эришиш учун қасддан шундай усул ишлатилган, яъни Америка бевосита нишонга дуч келмайдиган қилиб мўлжалга олинган. Агар Америка бевосита нишонга олинганда, Британия менга қарши фитна уюштирди, деб ҳисобларди ва унга қарши кўтариларди. Мана шу инглизларнинг тулкилигидир. Бу тулкилик комиссиянинг етти йиллик умри мобайнида ишлаб чиқилди. Инглизлар бу ҳақда фикрлашга узоқ вақт сарфлашди, буни тайёрлашга шу даражада узоқ вақт сарфлашдики, ҳатто бутун зукколикларини ишга солишди. Чунки улар ҳали капиталистларга айланмай турибоқ фикрлашларини манфаат асосига қуришган. Капиталистларга айланишгандан сўнг, шу манфаат нуқтаи назаридан келиб чиқиб, фикрлаш қувватини бир неча бор оширишган. Мазкур қарорнинг чиқиши бир неча бор кечга сурилди ва бунга британ миллий хавфсизлиги билан боғлиқ таҳдидлар борлиги иддио қилинди. Ва ниҳоят, етти йил ўтгач ва Британиянинг охирги ҳарбий кучлари Ироқдан олиб чиқиб бўлингандан сўнг ҳисобот эълон қилинди. Демак, бу комиссия ҳисоботининг эълон қилиниш вақти олдиндан режалаштирилганига далолат қилмоқда. Бугун Америка чўлоқ ўрдакка ўхшатилмоқда. Чунки ҳозир Обама раҳбарлигидаги демократлар маъмурияти тугаш арафасида ҳамда сайловлар жанги қизиган вақт. Хусусан, Британия ва бутун Европа Трамп раҳбарлигидаги республикачилар келишидан хавотирда. Масалан, Франция президенти Олланд 2016 йил 30 июнда сайловда Трампнинг ғолиб бўлиши хавфидан огоҳлантирди ва унинг ғолиб келишининг эҳтимоли кучлилигини таъкидлади. Трампнинг «сайловда ғолиб келиши хавфли ва Европа-АҚШ муносабатларини чигаллаштиради», деди. Гап шундаки, европаликлар агар республикачилар ғолиб келса, АҚШ уларга қаттиққўллик қилишидан, уларга қарши халқаро даражада жанг бошлаб, эски мустамлака давлатлари борасида доимгидан ҳам қаттиқроқ муомалада бўлишидан, оқибатда европаликлар – худди Жорж Буш раҳбарлигидаги республикачилар даврида бўлгани каби – АҚШнинг бу ҳамласи олдида енгилиши мумкинлигидан хавотирда. Чунки республикачилар Европа ва бошқа давлатларга нисбатан юмшоқ муносабатда бўлиш – худди Обама муносабати каби – кутилган натижа бермаслигини яхши ҳис этишади. Шунинг учун собиқ АҚШ вице-президенти Дик Чейни келаси сентябр ойида чоп этилиши кутилаётган «Истисно: нега олам Америкага қаттиқ муҳтож» номли китобида бундай дейди: «Афсуски, қаршимизда терроризмнинг реал хавфи очиқ ойдин маълум бўлиб турган бир пайтда, президент Обама бизни обдан заифлаштирди ва Америка иттифоқчиларидан воз кечди, душманларимизни журъатли қилиб қўйди».

Блэр ўзининг «бутун дунё Саддамсиз энг яхши ерга айланди ва ҳамон шундай», деган ёлғонини такрорламоқда. Наҳотки, Ироқ Америка-Британия босқинчилиги сабабли вайронагарчилик, қирғин, мазҳабпарастлик фитнаси ҳамда бўлиб ташлашларга дуч келган бўлса ҳам дунёнинг энг яхши ери бўлса?! Ҳа, шафқатсиз мустамлакачилик қоидаси бўйича шундай ҳисобланади!! Шунинг учун Блэрнинг ҳозирги гаплари аввалги мана бу гапига тескари келмоқда: «Юртим Британия агар Ироқдаги ҳарбий амалиётда шерик бўлишга рози бўлмаганда эди, Вашингтон Саддамни ағдариш учун у ерга ёлғиз ўзи кирган бўларди», деганди. Бу шунга далолат қиладики, Британия Ироққа аввалдан қасддан кирган, яхшиликни ният қилмаган, нотўғри маълумотлар асосида ҳам кирмаган, Американинг Ироқни агрессия қилишига қарши ҳам чиқмаган. Чунки Саддам Британияни малайи эди, шу боис Британия қачон Саддам қулатилганда Ироқдаги ўз нуфузидан қолган-қутганларини ҳам сақлаб қолишни истади ва Американинг бир ўзи ҳамма нарсани ямламай ютишини истамади. Америка у ерга фақат ўз қарори билан кирди, Британия эса Америкадан 11 соат кейин киришга қарор қилди. Британия бу масалани БМТ муҳокамасида сақлаб қолиш учун охирги соатга қадар айёрлик қилиб турди. Америка эса БМТнинг розилигига ҳам қарамай, киришда қаттиқ турди.

Чилкот ҳисоботида айтилишича, Блэр 2002 йил 28 июлда, яъни агрессиядан саккиз ой олдин АҚШ президенти Жорж Бушга нота юбориб, «Нима бўлса ҳам, сиз билан биргаман, лекин машаққатларга биргаликда рўй-рост қараш вақти келди», деган. Чилкот Британиянинг бу таомилларига шарҳ берар экан, «Блэр Бушни қўллаб-қувватлашини исботлаши орқали унга, яъни АҚШ президентига ўз таъсирини ўзтказишга уринарди ва буни Америка позициясига эҳтимолли ўзгаришларни таклиф қилишга уриниш билан адо этарди», деди. Демак, инглизлар шу даражада нопок ният қилишадики, америкаликларга қарорларни ўзгартириш ёки чиқарилишини кечиктириш мақсадида уларнинг ёнида юришади, қарорларни битта ўзлари чиқармаслигини, мустамлакачилик ўлжаларини биргаликда бўлишиб олишни исташади. Бир вақтнинг ўзида, имкон топишди дегунча яширин услуб-воситалар билан америкаликларга макр қилиб, айбларини фош этиш орқали, оёқларидан чалишади.

Бу ҳисобот дунё олдида Американи шарманда қилмоқда, урушларни ёлғон асосида олиб боришда айбламоқда. Зотан, унинг урушлари душманона уруш бўлиб, қонуний эмас. Чунки биринчи қарор соҳиби у, Британия унга эргашади, холос! Инглизлар «гуноҳкор америкаликлардир, биз уларга эргашганмиз, шу боис аввало ўшаларни жавобгарликка тортинг», деб туришгандай гўё! Инглизларда қабиҳ ният бор, чунки улар айни ҳисобот билан Американи айбдорлик қафасига тиқишмоқда. Шунинг учун ҳам ҳисобот чиқарилиши ортидан бу юрт бош вазири Кэмерон «Мен Қўшма Штатларни доимо ҳамма нарсада ҳақ, деб ҳисобламайман. Лекин, бизнинг у билан ҳамкорлигимиз миллий хавфсизлигимизга нисбатан зарур деб биламан», деди. Қарангки, инглизлар америкаликлар ёнида бирга юришган экан, Американи ҳақ ва ростгўй, деб ҳисоблашгани учун эмас, балки фақат ўз манфаатларини кўзлаб, ёмон ниятда бўлишганини яширишмаяпти. Бу бош вазирларининг сўзларида ҳам, ҳисоботларида ҳам яққол кўриниб турибди. Уларни ўз халқларини алдаётгани ташвишлантирмайди. Мабодо, алдов очилиб қолса, бош вазирлари истеъфо беради-да, жавобгарликни зиммасига олади, масалан, Блэр каби.

Аммо ўзимизга, мусулмонларга келсак, ҳеч биримиз араб ҳукмдорларидан тортиб, Туркия ва Эрон ҳукмдорларига қадар, АҚШ ва Британиядек душманларга ёрдам бериб, базалар очиб бераётган ҳукмдорларимиздан бирортасидан ҳам ҳисоб талаб қилолмаяпмиз… мусулмонлар учун битта йўл бор, у ҳам бўлса, душман билан ҳамкорлик қилаётган шу ҳукмдорларни режимлари билан қўшиб ағдариш, кейин эса Аллоҳ, Росули ва мўминлар учун холис турувчи раҳбарни барпо қилишдир.

Роя газетасининг 2016 йил 13 июл чоршанба кунги 86-сонидан

0
0

Related posts:

Кэмерон: Британия террорга қарши туришда ўзининг масиҳийлик қадриятларини ҳимоя қилмоғи лозим Обама Британияни Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши оқибатидан огоҳлантирмоқда Баҳрайнда янги Британия базасининг очилиши Али Солиҳ билан Ҳусийлар ўртасидаги оғир зиддият ҳамда Британиянинг минаносецларини Бобул Мандабга жойлаштириши
TagsБританияИроқ урушиҳисобот
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИМАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё ва глобал манфаатлар тўқнашуви

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий Умматнинг бирлашиши амалга ошмайдиган ишми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Политехника университетидаги ҳамда Халил ва Бирзит университетларидаги Ал-Ваъй гуруҳи асирларга ёрдам бериш тадбирларини уюштирди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/