Амалларни чиройли ва хунук деб сифатланиши
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Амалларни чиройли ва хунук деб сифатланиши
Инсоннинг ишларига чуқур ва ёрқин назар ташлаш – барча шарт-шароитлар ва эътиборлардан ажратилган ҳолда уларнинг ўзига эътибор берилса – уларнинг фақат моддадан иборат эканини кўрсатади. Моддадан иборат дегани инсоннинг ҳиссига тушишлигидир.
Ишлар модда бўлгани учун уларнинг ўзи чиройли ёки хунук деб сифатланмайди. Улар ўзларидан ташқаридаги шарт-шароитлар ва улардан бошқа томондан келувчи эътиборлардан келиб чиқиб чиройли ёки хунук деб сифатланади. Амалнинг чиройли ёки хунук эканини баён қиладиган ана шу бошқа томон:
1. ёлғиз ақлнинг ўзи
2. ё ақл асос бўлиб, шариат унга далил бўлади
3. ёки шариат асос бўлиб, ақл унга далил бўлади
4. ёки шариатнинг ўзи
Инсоннинг ишларини ёлғиз ақл асосида сифатлаш ботилдир. Чунки ақлнинг тафовут, хилма-хиллик ва зиддиятларга учраши муқаррардир. Агар чирой ва хунукликни белгилаш ақлнинг ўзига топшириладиган бўлса, битта нарса бир тоифа одамлар наздида хунук бўлса, бошқалар наздида чиройли бўлади. Масалан: капитализмда хусусий мулкка эга бўлиш чиройли иш ҳисобланса, социализмда хунук иш ҳисобланган. Ҳолбуки иккала тузум ҳам инсон ақлининг маҳсулидир.
Ислом оламшумул ва абадий мабда бўлганлиги туфайли ишларни чиройли ёки хунук деб сифатлаш барча асрларда ҳамма инсонлар учун бир хил бўлишини тақозо этади. Шунинг учун, ишларнинг чиройли ёки хунук эканлиги ақлдан ташқаридаги куч тарафидан белгиланиши зарур. Бинобарин шариат тарафидан белгиланиши керак. Шунинг учун, инсоннинг ишларини чиройли ёки хунук деб сифатлаш ёлғиз шариатдан олинади. Шунга кўра, ҳиёнат – хунук иш, ўз аҳдига вафо қилиш – чиройли иш, фисқ – хунук иш, тақво – чиройли иш, Ислом Давлатига қарши исён кўтариш – хунук иш, агар бу давлат нотўғри сиёсат олиб бораётган бўлса, унинг хатоларини тузатиш чиройли ишдир. Чунки шариат буларни баён қилган. Аммо ақл белгилаб берган нарсаларга шариатни далил қилиш чирой ва хунуклик мавзусида ақлни ҳакам қилишни тақозо этади. Бунинг ботиллигини юқорида баён қилдик. Аммо шариат белгилаб берган нарсаларга ақлни далил қилиш шаръий ҳукмга ақлни далил қилишни тақозо этади. Ҳолбуки, шаръий ҳукмнинг далили ақл эмас, нусусдир (Қуръон ва суннат). Ақлнинг вазифаси шаръий ҳукмга далил бўлиш эмас, балки шаръий ҳукмни тушунишдир. Бундан келиб чиқадики, чиройлилик ва хунуклик ақлий эмас, фақат шаръийдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси масъули Умар
17.09.2014й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми