| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Аҳмад Шаранинг Москва сафарига бир назар

Аҳмад Шаранинг Москва сафарига бир назар

By htadmin
26.10.2025
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Аҳмад Шаранинг Москва сафарига бир назар

2025 йил 15 октябр куни Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад Шара ташқи ишлар вазири Асъад Шайбонийни ўз ичига олган расмий делегация ҳамроҳлигида Россия пойтахти Москвага сафар қилди. Улар Россия президенти Путин билан Асад режими ўтган йил охирида қулатилганидан кейин амалга оширилган илк расмий сафар доирасида учрашдилар.

Бу ташриф ҳақидаги янгиликларни кузатган ҳар қандай кузатувчи, унинг – баъзилар даъво қилаётганидек – Башарни топшириш талаби билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқлигини англайди. Ташриф фақатгина Америка розилиги билан амалга оширилган бўлиб, ундан кўзланган асосий мақсад Аҳмад Шара ва унинг сиёсий алоқаларига янада кўпроқ легитимлик беришдан иборатдир. Учрашувда Суриядаги Россия ҳарбий базаларининг фаолияти ва уларни сақлаб қолиш масаласи муҳокама қилинди. Афтидан, бу базаларни қолдиришга доир ваъда берилган кўринади. Бироқ ушбу ташрифнинг энг хатарли белгиларидан бири – қўзғолондан кейинги давр эндиликда ундан аввалгига ўхшамаслиги ва янги сиёсий йўналиш қўзғолонни ҳам, унинг асосий тамойилларини ҳам унутишни талаб қилаётганидир.

Маълумки, Путин раҳбарлигидаги Россия 2015 йилда АҚШ президенти Барак Обама сўровига биноан бошланган ҳарбий аралашувдан сўнг, Асад режимига ўн йил давомида асосий таянч бўлиб келди. Россия уни қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва мутахассислар билан қўллаб-қувватлаб, Шом аҳлига нисбатан энг даҳшатли қатлиомларни содир этди. Шунга қарамасдан, Суриянинг янги раҳбарияти русларнинг бу жиноий ўтмишига кўз юмди. Сурия делегацияси Путин билан учрашувни ўзаро табассум ва ҳазил-мутойибалар билан якунлади. Ҳатто Аҳмад Шара Россия билан тузилган барча келишувларга ҳурмат билан муносабатда бўлишини таъкидлади.

Бу ташриф ва унга оид баёнотлар кенг танқид тўлқинини келтириб чиқарди. Сабаби, ушбу баёнотлар русларнинг Сурияга ҳарбий аралашувини гўё мукофотлаётгандек ва уларнинг қора юзини оқлаётгандек таассурот уйғотди. Шу вазиятда ташқи ишлар вазири Асъад Шайбоний ноқулай муҳитдан чиқиш мақсадида Суриянинг расмий ахборот телеканалига интервью бериб, шундай деди: «Ҳозирги Сурия ҳукумати Асад режими даврида Россия билан тузилган олдинги келишувларни қабул қилмайди. Ушбу келишувлар вақтинча тўхтатилган бўлиб, улар бўйича музокара ва қайта баҳолаш жараёни олиб борилмоқда».

Бу ҳолат Сурия раҳбариятининг сиёсий масалаларни бошқаришдаги ноаниқлиги ва саросимасини яққол кўрсатди. Зеро, Сурия халқи Россияга нисбатан қаттиқ душманлик ва нафрат кайфиятида. Ташқи ишлар вазири Асъад Шайбоний эса мазкур келишувларни бекор деб эълон қилишга журъат этмади, балки уларни «вақтинча тўхтатилган, аммо музокара ва ўзгартиришлар учун очиқ» деб таърифлади. Бу баёнот эса унинг раҳбари Аҳмад Шаранинг Россия билан тузилган келишувларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳақидаги сўзларига зид бўлиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз: Шайбоний жорий йилнинг январ ойида берган баёнотида собиқ режимнинг иттифоқчилари олдида тахминан 30 миллиард миқдорида ташқи қарз мавжудлигини маълум қилган эди. Унинг бу баёнотидан кейин жамоатчилик орасида кенг норозилик тўлқини кузатилди, аммо Дамашқ ҳукумати ушбу қарзлар бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ бермади. Бу ҳолат амалий жиҳатдан қарзларни тан олганликни англатади. Сурия халқи бу қарзларни инқилоб пайтида ўз қони билан тўлаган эди. Энди эса, ҳақиқий душман бўлган Россиянинг розилигини қўлга киритиш мақсадида, оғир жароҳатлар ила азоб чеккан ушбу халқдан бу қарзларни ўз чўнтаги ҳисобидан тўлаш талаб қилинмоқда.

«Сиёсатда давлатлар ўртасида доимий душманлик бўлмайди» деган фикр шариат таълимотига мутлақо зиддир. Чунки Росулуллоҳ ﷺ ҳақиқий уруш ҳолатида бўлган барча давлатларга қарши душманлик эълон қилганлар ва мамлакатларни «Ислом юрти» ҳамда «куфр юрти» деб иккига ажратганлар. У зотнинг мақсади кофирлар юртини фатҳ этиб, уни Ислом давлати таркибига қўшиш ва ўша юртни Аллоҳнинг шариати асосида бошқариладиган Ислом юртига айлантириш бўлган. Шу билан бирга, Ислом юрти хавфсизлиги мусулмонларнинг ўз ҳарбий қудрати – яъни ўз кучига таянган ҳолда – таъминланиши лозим деб белгиланган.

Мусулмонлар сони оз бўлганига қарамасдан, Росулуллоҳ ﷺ подшоҳлар ва императорларга таҳдидли руҳда нома йўллаб: «Исломни қабул қил – омон қоласан», деганлар. Ҳатто Ҳудайбия сулҳи каби келишувлар ҳам фақат вақтинчалик табиатга эга бўлиб, ундан Қурайшни маълум муддатга бетараф ҳолатда ушлаб туришни мақсад қилганлар. Бу эса кейинчалик Ҳайбарнинг фатҳ этилишига замин яратди. Сўнг Росулуллоҳ ﷺ Маккани фатҳ қилиш учун қайтдилар. У зот ҳеч қачон, ҳозирги кунда Сурия раҳбарияти ёки унинг расмийлари яҳудий, рус ёки америкалик етакчилар билан қилганидек, кофир раҳбарлар билан бир жойда ўтириб, табассум алмашмаганлар ва уларга мусулмон қўшинлари тарафидан хавфсизлик кафолати бермаганлар.

Бу ташрифни ҳеч қандай ҳолатда оқлаб ҳам, изоҳлаб ҳам, талқин қилиб ҳам бўлмайди. Чунки қўзғолоннинг асосий тамойилларидан бири хорижий давлатларнинг юрт ишларига аралашувини бартараф этиш ва уларнинг ҳар қандай таъсирини йўқотишдан иборат эди. Аслида, иззат ва қудратни кофирлар ҳузуридан излаш ўрнига, Аллоҳнинг ёрдаму инояти билан бизни Дамашққа ғолиб ҳолда етказган халқ базасининг қудратига эътибор қаратиш лозим эди.

Россия, яҳудий вужуди ва энг катта душман Америка билан бир жойда ўтириб, Ғарб кўрсатмаларига бўйсуниш янги маъмуриятга Америка мажбуран жорий этмоқчи бўлган қарамлик сиёсатини давом эттиришдир. Шунингдек, бу ҳолат собиқ Асад режими давридагидек, Сурияни халқаро тизим доирасида сақлаб қолиш уринишини англатади. Ҳолбуки, Шом аҳли халқаро тизимга бўйсунадиган секуляр тузумни қайта тиклаш учун эмас, балки адолатни қарор топтириш ва зулмни бартараф этиш учун бош кўтарган. Бу эса фақат Ислом сиёсий тизим сифатида қайта тиклансагина, шунингдек, халқларга нисбатан зулм ва адолатсизлик орқали жиноят содир этиб келаётган бузуқ халқаро тизимнинг бир қисмига айланмаган, балки янги халқаро тартиб ўрнатадиган давлат сифатида саҳнага чиқсагина амалга ошади.

Бугун Умматдан бошини баланд кўтариш, Шарқ ва Ғарбга бўлган қарамлик занжирларини узиш, шунингдек, ёлғиз Аллоҳ Таоло, Унинг Росули ﷺ ва мусулмон биродарларга бўлган садоқатни қайта тиклаш талаб қилинади. Чунки Ислом Умматининг ҳақиқий қадр-қиммати фақат Ислом суверенитетини тиклаш билан таъминланади ва ер юзида адолат фақат Аллоҳнинг ҳукмлари асосида қарор топади. Шом аҳли ва бутун Ислом Умматининг уйғониши ҳам фақат Ислом ақидаси ва ундан балқиб чиққан, ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олувчи мукаммал лойиҳа асосида амалга ошиши мумкин. Бунинг учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо этилиши лозим. Зеро, айнан Халифалик сафларни бирлаштиради, мустамлакачиларнинг Ислом юртларидаги ҳукмронлигига чек қўяди ва Ислом Умматининг дунё халқлари орасидаги мавқеини қайта тиклайди. Натижада, Ислом Уммати – Аллоҳ унга тақдир этганидек – бутун инсониятга Ислом рисолатини етказувчи ягона Умматга айланади.

 

Роя газетасининг 2025 йил 22 октябр, чоршанба кунги 570-сонидан

 

TagsАҳмад ШараМосква сафари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Швецияда исломий мактабларни ёпишдан мусулмонлар шахсияти нишонга олинган

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қилқилия шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сиёсий ҳибсга олишларга қарши норозилик намойиши ўтказдилар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Абдулмалик Ҳусий муборак Фаластин заминини савдога қўйганлар карвонига қўшилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 20.06.2026

    Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/