Васатия (мўътадил Ислом) ҳақида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Васатия (мўътадил Ислом) ҳақида
Ғарб муфаккирлари черковга қарши кураш олиб бориш жараёнида, жамиятни доимий зулмлари билан бездириб ташлаган черковни бошқарувдан четлатиш мақсадида, диндорлар ва илмонийлар ўртасида муросага келиш учун, мўътадил, иккала томонни ҳам рози қилувчи ечимини, яъни дин жамият бошқарувига аралашмаслик ечимини ўйлаб топди.
Муфаккирлар черковдан бошқарувни олиб қўйишгандан кейин, шариат ахкомлари билан жамиятни бошқараётган Исломий бошқарувга қарши курашишда ҳам, айнан ушбу ечимни, муроса йўналишини, мўътадил Ислом ечимини мусулмонлар онгига сингдириб бориб, жамиятни бошқариш учун дин аралашмаслиги керак, инсонлар жамиятни ўзлари ишлаб чиққан қонунлар билан бошқаришлари ва бошқарувга шариат аралашмаслиги керак, мусулмонлар мўътадиллик, босиқлик ва муроса билан жамиятдаги холатларни кузатиб боришлари керак, деган маънодаги ечимни мусулмонларга беришди.
Бундай ечимлар ичида энг асосийси, васатия – мўътадил Ислом мавзуси дейиш мумкин.
Исломда “Васатия” деган тушунчанинг ўзи борми? Мусулмонларни ўрта уммат қилдим деган маънони умматга уқтирилаётган оятдаги “ўрта” деб таржима қилинаётган (وسَط) сўзи шаръий ва луғавий истилоҳда нимани англатади? каби саволларга эътибор берадиган бўлсак, Исломда умматни ўртача, мўътадил уммат бўлгани ҳақида бирон гап ёки сўз келмагани кўринади.
Нега бундай деяпмиз?
Бақара сурасининг 143 – оятида келган (وسَط) сўзини бугунги кунда бизларга, мусулмонларни хоҳлаганидек хорлаб ўлдираётган куфрий тузум хукуматлари иқтидоридаги дин арбобларимиз “ўрта” деб тушунтириб келишмоқда ва бу тўғрида анжуманлар, йиғилишлар ва хатто китоблар ҳам ёзилиб келиняпти.
وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةًوَسَطاً
“Шунингдек (яъни ҳақ йўлга ҳидоят қилганимиз каби), сизларни “васат” (энг яхши, энг олий, энг адолатли) бир уммат қилдик”. (Бақара. 143)
Ушбу оятдаги “васат”(وسَط) сўзини “ўрта” деб эмас, “энг яхши, энг олий, энг адолатли” деб таржима қилинаётганининг сабаби, бу ерда сукунли وسْط сўзи билан фатҳали وسَط сўзи ўртасида аниқ ва жуда катта фарқ бор.Чунки биринчи сўз икки ишнинг ўртаси деган маънони билдиради, бу Ғарб мусулмонларга бераётган тушунча, яъни мусулмонларни ҳамма нарсага рози бўлиб, мўътадиллик билан, ўртача ечимга, муросага келишишга рози қиладиган ечимдир. Иккинчи “васат”(وسَط) сўзи эса алоҳида, ўзига хос бўлиб ажралиб туриш маъносини англатади, сарой уламолари бузиб ўзгартирган юқоридаги ояти карима аслида шу маънодадир.
Қуртубий роҳимаҳуллоҳ бу оят тафсирида бундай деди: والرجلوسَطقومه, яъни бу киши ўз қавмининг энг яхшиларидан биридир ва уларнинг орасида ҳасаб (таниқли насаб) эгасидир, деган маънодадир. Фатҳали وسَط сўзи асло икки нарсанинг ўртаси, деган маънони билдирувчи сукунли وسْط сўзидан эмас. Зеро “син” ҳарфи сукунли бўлган وسْط сўзи зарф (макон маъносида)дир. Масалан: صليتوسْطالقوم қавмнинг ўртасида намоз ўқидим, деб айтасан. Жавҳарий айтади: (بين ўрта) деган маънони берса бўладиган ҳар бир ўрин “син” ҳарфи сукунли бўлган وسْط дир. Агар (بين) деган маънони бериб бўлмаса у “син” ҳарфи ҳаракатли бўлган وسَط дир.
Бундан ташқари, араб тили луғат китобларига, “Тожул арус”, “Лисонул араб”, “Мўъжум ул маъоний” ва бошқа маъожим китобларига қарайдиган бўлсак, ушбу сўз устида турли ихтилофлар келган бўлиб, ушбу ихтилофларнинг аксарида ва бошқаларга нисбатан саҳиҳларида “син” харфини фатҳалик, яъни وسَط бўлиб келгандаги холатига, энг яхшиси ва энг “عدل”и, яъни “энг адолатли” деган маънони берилган. وسْط сўзини эса, икки нарсанинг ўртаси маъносини берилган. “عدل” сўзини умматга мўътадиллик, муросасозлик, деб уқтираётган сарой олимлари эса, ушбу сўзнинг “энг адолатли, энг одил, энг яхши” каби маъноларини эътиборга олмаётгандек гўё.
Мўътадиллик тўғрисидаги китобларда, гапларда келтириладиган хадисларга қарайдиган бўлсак, ушбу хадисларнинг биронтасида, мўътадил бўлиш, куфр аҳли мусулмонлар устига олиб келаётган ҳар қандай хукмларга муросасоз бўлиш кераклиги каби маънолар умуман келмаган. Ушбу хадисларда кўзда тутилган маъно, жуда содда бўлиб, оддийгина, мусулмон одам ҳар бир амалида Пайғамбар алайҳиссалом нимани кўрсатган, ўргатган бўлсалар ўшани бўрттириб ҳам юбормай, ноқис ҳам қилмай, тўғри амал қилиш кераклигини ифодалайди.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: Бир кун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжалари уйларига уч кишидан иборат гуруҳ одамлар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ибодатлари тўғрисида сўраб келишди. Уларга жавоб берилганидан кейин, улар ўзаро гаплашишиб, “Бизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдек бўлиш қаёқда, у кишини аввалги ва кейинги гуноҳлари кечириб юборилган бўлса!” – дейишди. Шунда улардан бири, “Мен энди кечалари умуман ухламай намоз ўқийман” – деди, иккинчиси “Мен эса, доимий рўза юраман, оғзимни очмайман” – деди, учинчиси “Мен эса, мен аёллардан ажрайман, умуман никоҳ қилмай ўтаман” – деди. Шу пайт Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб қолдилар ва дедилар: “Сизлар бундай, бундай гапларни гапиряпсизлар. Аммо Аллоҳга қасамки, сизларинг энг Аллоҳдан қўрқувчироғингиз ва энг тақводорроғингиз менман. Ва мен рўза тутаман ва рўзамни очаман ҳам(яъни рўза тутмай юраман ҳам маъносида), намоз ўқийман ва ухлайман ҳам ва аёлларга ҳам никоҳланаман. Ким менинг суннатимдан бўйин тортса, (менинг суннатимга юрмаса) у мендан эмас”. Бухорий ривояти.
Бу ва шу каби бошқа оят ва хадисларга эътибор берадиган бўлсак, бу ерда мусулмонлар ўзларича, мана бундай қилсак тўғри бўлади деб, хукмларни ўйлаб топиб олишлари мумкин эмаслиги, мусулмонлар учун хукм ўлароқ Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари етарли эканлиги тушунтириляпти холос. Бу ерда умуман, мусулмонлар муросасоз бўлишлари керак, куфр олами мусулмонлар устига ўзининг ўйлаб топган хукмларини жорий қилса, мусулмонлар бунга муроса билан, келишиб, ўртача ечимга кўниб, яшайверишлари керак, деган тушунча келиб чиқмайди, асло.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бундай фикрлар маккорларча услубда ифодаланган ва кўпгина оддий мусулмонларни алдаб лаққа туширадиган фикрий қолипга солинган. Бу шу замондаги сарой уламолари томонидан амалга оширилди. Ана шундан кейин, бу ва унга ўхшаган фикрлар Исломий сиёсий, ёки фиқҳий фикрга киритилди. Ва холанки, бу фикрларнинг Шариат асослари ва усулидан ҳеч қандай саҳиҳ санади (асоси) йўқ эди. Аксинча, Шариатнинг саҳиҳ усули бу фикрларга бутунлай зид келади ва уларнинг ҳар бир жузига қарши курашади.
Бу тушунчани мусулмонлар онгига сингдиришдан кўзланган яширин мақсад айнан қуйидагилардир:
Биринчи: Халифаликнинг оламшумуллиги ва Уммат ҳаётида унинг зарурлиги фикратига ҳамда, Халифаликни мусулмонлар ҳаётига қайтариш учун ҳаракат қиладиган сиёсий ҳизблар бўлиши вожиблигига қарши курашиш.
Иккинчи: Исломий ҳазорат(маданият) билан куфр ҳазорати ўртасини ажратиш фикратига ва улар ўртасидаги қарама-қаршиликка қарши курашиш, исломий ҳазорат тусини фикр ва сулук(тариқат) жиҳатидан тутуриқсиз ҳолга келтириш, исломий ҳазорат ўз туси ва ўзига хослигини бутунлай йўқотиб, бошқа ҳазоратларга қўшилиб йўқ бўлиб кетадиган даражада уни ана шундай тутуриқсиз ҳолга келтириш.
Учинчи: Бошқа ҳазоратлар билан мослашишни, улар билан баъзи ишларда ҳеч уялмай бирга қадам ташлашни, бу ҳазоратлар билан рози бўлиб бемалол келишиб яшашни қабул қилишни оқлаш.
Тўртинчи: Ислом дини бошқа фикрларга, динлар ва ҳазоратларга нисбатан экстремист эмас, мўътадилдир деган нарсадан келиб чиқиб, бошқа динлар ва ҳазоратларнинг зидлиги ва нотўғрилиги ҳақида сўз юритмаслик, буларни баён қилмаслик, муроса қилиш.
Бешинчи: Мусулмонларни куфр сақофатини ҳеч уялмай қабул қилишга ва улар билан бемалол муомалада бўлиш, программаларига кўниктириш ва ҳукм сўраб БМТ, Хавфсизлик Кенгаши ва бошқалар каби, халқаро муассасаларга мурожаат қиладиган жамоатлар ва давлатларнинг муомалада бўлишни зўр бериб оқлаш.
Олтинчи: Холис исломий ҳаракатларга «улар мўътадил, васатий эмас, экстремистдир» деган баҳона билан зарба бериш учун адашган ва адаштирувчи «фатво»ларни чиқариш борасида ҳукуматлар ва сарой уламолари қўлида оқловчи баҳоналарнинг бўлиши…
Ва бошқа бир неча мақсадлар кўзда тутилгандир.
Ва яна, Ислом ақида ва ҳукмлар жиҳатидан мукаммал бир бутундир. Бу васатийлик деган фикратни Умматнинг салаф солиҳ уламолари билмаганлар, тан олмаганлар, улар уни бундай ғаразли сифатда айтмаганлар ва гапирмаганлар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
25.11.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ