Инсонлар ҳалок бўлмоқда…

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Инсонлар ҳалок бўлмоқда…
Ҳукумат бўлса президентни мақташ билан банд!
2016 йил 3 август чоршанба куни ички ишлар вазири фавқулодда ҳолатлар бўйича миллий кенгаш раиси генерал лейтенант Исмат Абдурраҳмон йиғин ўтказди. Куз мавсуми таъсирлари ва ёмғирларига нисбатан тартиб-чоралар кўришга оид ўтказилган айни йиғинни ички ишлар вазири санаш билан ўтказди. Яъни унда Судан вилоятларига келган селлар, тўфон ва ёмғирлар оқибатида нобуд бўлган ўнлаб инсонлар, вайрон бўлган уй-жойлар, юзлаб гектар экин майдонлари дохил зиёнларни санаш билан банд бўлди.
Офат юз беришидан, одамлар ҳалок бўлиб, уйлари вайрон бўлиб, экинлари оқиб кетишидан олдин бу ҳукумат қаерда эди?! Куз ўз вақтидан эрта келдими?! Ҳукумат вазифаси амалда бирор нарса қилмай, зиёнларни санашдан иборатми?!
Буларнинг жавоби кундек равшан, каттаю кичик ҳаммага маълум: ҳукумат ҳар йили маълум ойларда ўз вақтида келадиган куз фаслидан олдин ҳеч нарса қилгани йўқ. Бу давлатни одамлар тақдири ташвишлантирмайди, уларни чиройли бошқаришни ўйламайди. Чиройли бошқариш у ёқда турсин, уларни умуман бошқариш бундай давлат учун амри маҳол, чунки унинг одамлардан солиқ йиғишдан ўзга ғам-ташвиши йўқ. Қачон давлатнинг ўз масъулиятига лоқайдлиги, ёмон бошқаруви, одамлар эҳтиёжлари ва муаммоларига бепарволиги оқибатида шунга ўхшаш табиий офатлар юз берса, оҳ-воҳ қилиб шикоят қилишга тушади. Одамларни эътиборсизлик, сусткашликда айблайди, ўргимчак тўридан ҳам нимжон ҳужжат-дастаклар келтиради, одамлар олдидаги ўз жавобгарлигидан эса ўзини бутунлай олиб қочади. Кейин сел ва тошқинлар оқибатида уйларнинг одамлар устига ағдарилиб тушиши, уй-жойлар вайрон бўлиши, одамларнинг чўкиши, электр токи уриши, экинларнинг ювилиб кетиши дохил кўрилган зиёнларни санашга тушади… Ҳаммасини эринмай ҳисоб-китоб қилади, гўё зарарларни ҳисоблаш ва одамларни огоҳликка чақиришдан бошқа қиладиган иши йўқдай. Ҳатто бу давлат одамларни офат келиши билан таҳдид ҳам қилмоқда. Масалан, офатларни ўрганиш давлат маркази Суданнинг барча вилоятларида сел тўхтовсиз ёғиши мумкинлигидан одамларни огоҳлантирди. Одамлар нима қилишлари керак, ахир?! Куздан олдин сув ҳайдаб чиқариладиган дренажлар очилгани йўқ, ҳатто пойтахт Хартум ҳам озгина ёққан селга ғарқ бўлмоқда, ҳамма ёқ кўлмак сувда қолиб, пашшаю чивинларга ва бошқа турли касаллик олиб келувчи ҳашоратларга тўлган. Бадбўй ахлат уюмларинику айтмай қўя қолинг, буларнинг ҳаммаси ёмон вазиятни баттар ёмонлаштирмоқда, Нил бўйидаги тўфонга мойиллиги кучли заиф минтақаларда ҳам ҳеч қандай эҳтиёт чоралари кўрилгани йўқ!
Судан давлати президентни мақташу олқишлаш билан машғул!! Бу давлат бир Кунни унутган ёки ўзини унутганга солмоқдаки, у кунда барча инсонлар, унвонию мартабасидан қатъий назар, Воҳид Дайён Аллоҳ ҳузурида баробар тик туриб, албатта жавоб берадилар. Аллоҳ билан ўрталарида тўсиқ бўлмаган ҳолда, оёқ яланг ва қип яланғоч турадилар, Аллоҳ сиз раҳбарлардан – нега амримга тескари иш қилдинглар, Китобим ва Набийим САВ суннатига зид ҳукм юритиб, ўзларинга ҳам, фуқарога ҳам зулм қилдинглар, дея сўроққа тутади! Сиз раҳбарлар Умар ибн Хаттоб РАнинг «Фурот қирғоғида битта қўй қоқилиб кетса ҳам, қиёмат кунида Аллоҳнинг мендан, эй Умар, нега йўлни текислаб қўймадинг, дея сўрашидан қўрқаман», деган сўзларини эшитмаганмисиз!? Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога дуо қилиб, шаҳид бўлганларни Ўз раҳматига буркашини, бандаларига лутф кўрсатишини сўраймиз!
Эй инсонлар, эй Судан аҳли!
Ҳар йили аҳволингиз мана шу, сиз эса буни на тушунасиз, на фарқлайсиз! Қачонгача хорликка рози бўлинади, Раҳмоннинг ризосига зид иш қилинади?! Сиз учун ғамхўр бир давлатни барпо этиш вақти қачон келади?! Ахир, бу давлат сизни гўзал суратда бошқаради, Роббингиз Китобию Набиййингиз САВ суннати билан ҳукм юритади ва сизни мусибатларга ғарқ қилган солиқчи давлатни ўзингиз данак каби туфлаб ташлайсиз!
Бас, ушбу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини қайта барпо этиб, Роббингизни рози қилишга, ушбу давлат бағрида шоду ҳуррам яшашга шошилинг.
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи
Телефон: 0912377707 – 0912240143
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">spokman_sd@dbzmail.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ