Миллий фаолият режаси АҚШ режасидир

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Миллий фаолият режаси АҚШ режасидир
Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга даъват қилаётганларни ўғирлаб кетиш ҳокимларнинг Ислом душманлари эканликларига далилдир
Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга даъват қилувчилар оиласидан уч оила Покистондаги энг катта шаҳар Карачида машҳур матбуот клубида матбуот конференцияси ўтказди. Йиғинда уларнинг адвокатлари ҳам ҳозир бўлди. Бу оилалар айни конференция орқали ахборот воситалари ва жамоатчиликни ҳукуматнинг зулмкор сиёсатидан хабардор этишни мақсад қилганини таъкидладилар. Бу оилаларнинг айтишича, уларнинг халқ орасида ҳурмат қозонган уч нафар йигитлари Карачида хавфсизлик хизмати томонидан ўғирлаб кетилган ва ҳануз қаерда ҳибсда сақланаётгани номаълум. Улар қуйидагилардан иборат:
Доктор имом-хатиб Саид Муҳаммал, 23 ёшда. Давлат шифохонасида жарроҳ бўлиб ишлайди. 2016 йил 6 августда эрталаб 9:00да уйидан чиқиб, ўзи ишлайдиган шифохона томон кетган, аммо у ерга етиб бормаган…
Сайид Муниб, 20 ёшда. Машҳур инженер-механика университети (NED)нинг муҳандис технологик бўйича 2 курс талабаси. 2016 йил 15 августда Гулистон минтақасида жойлашган ўз уйидан масжидга шом намози ўқигани чиқиб кетган, аммо уйига қайтиб келмаган…
Ҳизбуллоҳ Ансорий 27 ёшда. Муҳандис ва мударрис. 2016 йил 22 августда уйидан масжидга аср намозини ўқиш учун чиққан. Масжиддан чиқиши биланоқ, кўплаб намозхонлар кўз ўнгида фуқаро кийимидаги шахслар ҳужум қилиб, зўрлик билан олиб кетишган…
Учала йигитнинг оиласи ва адвокатлари Карачи шаҳрида шунга ўхшаш олий маълумотли зиёли кишиларнинг ўғирланаётганидан таассуф билдириб, ҳаммаси жамиятда иззат-ҳурматли оила фарзандлари эканликларини билдирдилар. Мана, ўғирлаш амалиётига бир неча кун бўлди ҳамки, уч йигитнинг оиласи ўғиллари ҳақида ҳануз ҳеч қандай маълумот ололмаяптилар. Афсуски, давлат ва унинг идораларидан бирортаси ҳам айни ҳодисага нисбатан бирор чора кўрмади ёки унга жавоб беришмади, гуё ҳеч нарса бўлмагандек муносабат билдиришди. Судья улардан ушбу «йўқолган йигитлар» ҳақида суриштирганда, осонгина «улар бизда эмас», деб жавоб қилишди, гўё жиноятни яшириб, жавобгарликдан қутулиб қолишадигандай!
Ушбу оилалар билан адвокатларининг таъкидлашларича, уларнинг фарзандлари Исломни маҳкам ушлаганлар ва жамият ҳурматига сазовор бўлганлар, ҳеч қандай жиноятга алоқалари бўлмаган. Йигитларнинг қўшнилари, ошна-оғайнилари ва таниган ҳар бир киши уларнинг чиройли юриш-туришли, яхши ахлоқли йигитлар эканига гувоҳлик бердилар. Нега ҳам улар шундай бўлишмасин, ахир, улар Исломни маҳкам ушлаган ва бошқаларни ҳам шундай бўлишга даъват қилган йигитлар бўлса?! Уч оила ўз фарзандларини ҳукумат органлари ходимлари ўғирлаб кетишганига асло шубҳа қилмасликларини билдирдилар. Дарҳақиқат, мусулмонларни ўғирлаб кетиш Ислом номи билан ташкил топган Покистондек бир юртда мунтазам бир сиёсатга айланиб қолди. Ҳар қандай солиҳ инсон Исломга даъват қилса, Исломни татбиқ этиш йўлида фикрий ва сиёсий курашда қатнашган бўлса, ҳукумат органлари нишонига олинмай қолмайди. Уч оила журналистлар ва ахборот ходимларидан бундай инсоний мусибатни ёритишларини талаб қилдилар. Токи, давлат ташкилотлари ушбу уч нафар йигитни ўғирлаб кетиш билан ҳам қабиҳ амал, ҳам ноқонуний ҳаракат содир этганини тушуниб етишсин. Шунингдек, улар ўз фарзандларини дарҳол озод этилишини ёки ўзларига қўйилган айбловлардан ҳимоя қилиниш учун судга тақдим этилишини ҳам талаб қилдилар.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти аъзолари, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этишга ва Исломни ҳаёт йўли сифатида татбиқ этишга даъват қилган бу йигитларнинг ўғирланишини қоралаймиз. Ҳукуматнинг бундай ўғирлаб кетиш йўлига ўтганига сабаб, унинг Покистонда Қуръону Суннат билан бошқаришга даъват қилган инсонлардаги холис фикрга қарши курашишдан ожизлик қилаётганини таъкидлаймиз. Хоҳ Покистондаги, хоҳ Бангладешдаги, хоҳ Суриядаги, хоҳ барча исломий юртларда бўлсин, бугунги фиръавнларга шуни таъкидлаймизки, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатининг барпо бўлишини тақиқлаш учун олиб бораётган саъй-ҳаракатингиз ҳаргиз фойда бермайди.
وَعَدَ اللَّـهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا ۚ وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَـٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар, ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир» [Нур 55]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Twitter: http://twitter.com/htmediapak
Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-
Butt-Media-Office-HT/116266191744214



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ