Франция элчиси баёноти юрт аҳлини таҳқирлаган мустамлакачилик баёнотидир

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Франция элчиси баёноти юрт аҳлини таҳқирлаган мустамлакачилик баёнотидир
2016 йил 14 сентябр чоршанба куни Франциянинг Тунисдаги янги элчиси Olivier Poivre D’Arvor элчилик вазифасига ўтиргандан бери биринчи бор ахборот воситаларига баёнот берди. Баёнотида бундай сўзларни айтди: «Менинг асосий ва бирламчи вазифам, Тунисдаги мавжуд францияликлар хавфсизлигини ҳимоя қилишдир. Бу ерда 30 минг франциялик бор. Улардан тахминан 15 минги французча университетларда ўқийдиган талабалардир. Улар ҳар қандай хавфга нишондирлар ва Тунисдек бир юртда албатта уларни ҳимоя қилиш лозим. Туниснинг жиҳодчиларни молиялаштирувчи юрт эканини ҳаммамиз яхши биламиз».
Французлар бизга нисбатан доим қилиб келишга одатланган бундай баёнот ғоят таҳқирловчи, хорловчи баёнотдир. Баёнотдан кўриниб турибдики, бу Olivier деган кимсанинг элчилик эмас, бошқа роли ҳам борга ўхшайди. Ҳатто у ўзига юртдаги амалдаги ҳокимман дея баҳо беряпти ёки хоҳлаган кишисини ҳимоя қилиб, хоҳлаганча ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга муқим фуқароман, деб ҳисоблаяпти!!
У айни баёноти билан Тунисда ўз ҳокимияти ва хавфсизлик хизмати борлигига (юртда хоҳлаганча изғиб юрган франциялик жосусларни назарда тутаётган бўлса керак), шу боис у францияликларни ҳимоя қилишга қодирлигига, балки бунга жавобгар эканига ишора қиляпти. Шунингдек, Тунисдаги хавфсизлик ва армия дохил қуролли кучларимизни Тунис ва унда яшовчиларни ҳимоя қилишга қодир эмас, дея камситмоқчи ҳам бўляпти.
Шу боис ўз-ўзидан саволлар туғилади: Нима учун ҳукумат ва президентлик аппарати бундай баёнот қаршисида лом-мим демаяпти?! Наҳотки, улар баёнотдаги сўзларни тасдиқлашса?! Сиз президент жаноблари, нега миллий хавфсизлик кенгашида бундай элчини юртдан чиқариб ташлаш масаласини муҳокама қилмадингиз ёки сиз фақат Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан шерюракмисиз. Ахир, бу Ҳизб инсонларни мустамлакачилик зулматидан азизлик ва юксакликка олиб чиқиш учун фаолият қилмоқдаку?!
Биз бу саволларни ташлаётган бўлсак-да, уларнинг жавобини олдиндан биламиз, албатта. Бироқ ҳозир хатарли бир вазиятдамиз: юрт машинасини мустамлакачи бошқариб, бойликларимизни ташиб кетмоқда, бизни камситмоқда, таҳқирламоқда… шунчаси етмайдими?! Шунинг учун албатта мустамлакачига қарши курашмоқ кераклигини таъкидлаймиз. Чунки биз то инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматга қайта айланишимиз учун, мусулмонлар ишларига бурнини суқаётган мустамлакачиларни илдизи билан қўпориб ташлашимиз ва қайтиб келмас қилиб пайини қирқишимиз шарт.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими
Телефон: 71345949, 21430700
Факс: 71345950
Матбуот бўлими сайти: www.ht-tunisie.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ