Ўзи яхши кўрганни умматга ҳам раво кўрадиган ким бор, умматга келганини ўзининг бошига келгандек хис қиладиган-чи?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ўзи яхши кўрганни умматга ҳам раво кўрадиган ким бор, умматга келганини ўзининг бошига келгандек хис қиладиган-чи?
Ёғаётган ёмғирга қаранг. Кимдир, шу ёмғирда ўзи шалаббо бўлса ҳам умматнинг дехқончиликларига яхшида, ризқларга барокат ёғилябдику деган эътиборда хурсанд бўлиб кетиб бормоқда. Бошқасига қарасангиз кутилмаганда ёғиб юборган бу барокатли ёмғирдан афтини бужмайтириб қарғанмоқда. Албатта кимдир хурсанд бўлса ҳам, кимдир қарғанса ҳам ёмғир дегани парво қилмай ёғаверади – ёғаверади. Кимгадир ёқса ҳам, ёқмаса ҳам.
Кимлардир панада туриб олиб, ёмғирнинг холатини таҳлил қилишади. “Шу ёмғир кеча ёки эртага ёғса бўлмасмикан, бугун ёғиши шартми”, яна бири “Ёмғирни ёғишига қара, сал сустроқда, хатто асфальтдаги машиналардан тўкилган мойларни ҳам юва олмаяпди”… Буларга парво ҳам қилмай ёмғир ўзи билганча “симфония”сини давом эттираверади. Кимдир хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам.
Аслида назарда тутадиганимиз уммат масаласи. Биз яхши кўрамиз, ёқтирамиз, тўғри деб биламиз. Уммат-чи? Тўғри эканлигини исботлашга ҳаракат қиламиз, кимнидир ишонтирамиз, ким биландир эса хатто қайси мавзуда сухбатлашишни ҳам келиша олмаймиз, гоҳида ўз фикрларимиз билан махлиё қилишнигина хисобга оламиз. Уммат-чи? Кимнидир етаклаяпмиз деймиз, муҳим масалаларда эътибор берилиши керак бўлганларини унутиб билиб билмай ўзимиз билганча фикрларимизни билдирамиз, фикрларимизни тўғрилигига шубҳа билдиришса дакки берамиз, агар хато деб кўришсами, биз билдираётган фикрларнинг аҳамияти қанчалар даражада эканлиги тўғрисида оғзимизни тўлдириб гапирамиз, гапларимизни эшитишаётанларидан кўкларда парвоз қиламиз. Уммат-чи? Қаёқда қолди бизни фикрлару сухбатларимизда, уммат?
Кимлар учундир бўлар бўлмас гапларни гапирган бўлсак керак-а?! Энди асл масалага ўтайлик. Асл масала шуки умматнинг тик бўлсада қайси томонга қараб ҳаракатланишини билмай бир жойда қотиб турган, ёки ўтириб қолган, ёки ётиб олган вакилларини қайси холатдан қайси холатга бўлишидан қатъий назар ўз холатидан юксаклик сари ҳаракат қилидириш керак. Ха, ўз холатини юксаклик сари ўзгартириш, ҳаракатнинг миқдори эмас турткига жавоб берилиши муҳим. Мана шу туртки бизни қийнаётган масаладир. Балки сизни ҳам?!
“Мен, сен, у бу нарсани ҳаммамиз хоҳлаймиз, лекин қандай қилиб бу ишни қиламиз, бизга шуни гапир?” деяётган бўлсангиз биламизки бу холатингиз яхши натижадир. Биринчи навбатда бир нарсага аҳамият қаратишимиз керакки, ана шу ҳаракатга йўналтира олишимиз учун хеч ким рад қила олмайдиган далиллар билан қуролланган бўлишимиз шарт. Чунки, хар қандай усул ва восита билан умматни чалғитиш, ухлатиш, хатто керак бўлса ўлдириб йўқ қилиб юборишга тайёр турган рақибимиз бор. Буни хисобга олмаслик ёки беписандларча эътиборда бўлишлик бизларни кечириб бўлмас хатоимиз бўлади. Ундан ёрдам сўраш эса… таърифлашга тил ожиз, чунки агар бу иш тушуниб қилинадиган бўлса хоинлик хисобланади. Шунинг учун биринчи навбатда рақибни белгилаб ёки тўғрироғи таниб олайлик. Демак, рақиб аввало ҳаммага маълум ошкора бўлиб тургани ва аҳамиятлиси эса баъзида кўриниб, баъзида маълум бўлмасада ўша кўриниб турганига маънавий ва моддий хомийлик қиладиганидир.
Энди туртки қандай амалга оширилиши керак, шу борада сухбатлашсак. Аввало рад этиб бўлмас бир нарсани хисобга олайлик хар бир инсон қайсидир холатда манфаатдорликка интилади. Яъни, хоҳ моддий бўлсин хоҳ маънавий. Демак, биринчи навбатдаги вазифамиз айнан мана шу умматни умумий манфаатланиш нуқтасига йўналтиришимиз керак. У ким бўлишидан қатъий назар ўзининг манфаати сари интилади. Хоҳ ишонинг хоҳ ишонманг, хоҳласангиз тан олинг хоҳламасангиз ўзингиз биласиз, лекин нима бўлганда ҳам рад қилиб бўлмас далилларимиз шуни кўрсатадики бу умматнинг умумий тарзда манфаат сари йўналтира оладиган манбаси Исломдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
13.04.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми