Коалиция самолётларининг Санъодаги таъзия залини нишонга олганлиги жирканч жиноятдир
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Коалиция самолётларининг Санъодаги таъзия залини нишонга олганлиги жирканч жиноятдир
Ямандаги урушда Саудия бошчилик қилаётган коалиция самолётлари шанба куни Санъонинг Хомисийн кўчасидаги катта зални бомбардимон қилди. Бу залда Рувайшон оиласи яқинларидан бирининг вафоти муносабати билан таъзия билдириш учун одамлар тўпланишган эди. Бомбардимон оқибатида таъзия билдирувчилардан ўнлаб кишилар ўлдирилди ва юзлаб кишилар жароҳатланди. Жароҳат олганлардан кўпчилигининг аҳволи оғир. Ўлдирилганлар ва жароҳатланганлар сони қарийб 700 кишидир. Айниқса пойтахт Санъо осмонида ҳукмронлик қилаётган коалиция самолётлари амалга оширган бу жирканч жиноятни порлоқ буюк Ислом шариатида оқлайдиган ҳеч бир далил йўқ. У Яманда ўзининг манфаатларига хизмат қиладиган ечимга ҳаракат қилаётган Америка истагини амалга оширадиган бир босим ўтказиш «картаси»дан бошқа нарса эмас.
Яман устида инглизлар билан америкаликлар ўртасида уларнинг маҳаллий ва регионал югурдак қуроллари ёрдамида бораётган халқаро кураш Яманни шу мустамлакачилар манфаатларини амалга ошириш учун уруш майдонига айлантирди. Бу кураш ҳар икки тарафни ва уларнинг югурдакларини қатл ва жиноят машинасига айлантирди. Чунки улар Яман аҳлини инсонийлик бўлмаган капиталистик урушларда ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайдиган ифлос услублар ва воситалар билан ўлдиришмоқда. Ўзаро курашаётган маҳаллий ва регионал кимсалар эътиқод қиладиган Ислом уларга бир-бирларини ўлдиришни ҳаром қилибгина қолмай балки дини қандай бўлишидан қатъий назар бир жонни ноҳақ ўлдиришни ҳам ҳаром қилган. Уни фақат ҳақли равишда ўлдириш, мумкин, холос. Ислом кофирларга қарши урушнинг одобларини ва ахлоқини баён қиладиган шаръий ҳукмларни олиб келган. Шундай экан икки мусулмон гуруҳ ўртасида уруш бўлган пайтда ҳолат қандай бўлади, нима дейсиз?!! Росулуллоҳ САВ ўз асҳобига бундай деб васият қилган эдилар:
«اغْزُوا بِاسْمِ اللهِ فِي سَبِيلِ اللهِ، قَاتِلُوا مَنْ كَفَرَ بِاللهِ، اغْزُوا وَلاَ تَغُلُّوا، وَلاَ تَغْدِرُوا، وَلاَ تُمَثِّلوا، وَلاَ تَقْتُلُوا وَلِيدًا، أَوِ امْرَأَةً، وَلا كَبِيرًا فَانِيًا، وَلا مُنْعَزِلاً بِصَوْمَعَةٍ»
«Аллоҳ исми билан Аллоҳ йўлида ғазот қилинглар, Аллоҳга кофир бўлган кимсаларга қарши жанг қилинглар, ғазот қилинглар, кишанламанглар, ғаддорлик (хоинларча иш) қилманглар, мусла қилманглар, биронта ёш болани ёки аёлни, фоний кекса кишини ва ўз ибодатхонасида узлатга чекинганни ўлдирманглар».
Курашаётган тарафлар мусулмонлар фарзандлари эканлиги дилни яралайди. Улар мустамлакачи давлатларнинг ҳеч бир оқлаб бўлмайдиган истакларини деб мусулмонларни, болаларни, аёлларни, кексаларни ва ёшларни ўлдиришмоқда. Уларни бозорларда, таъзия билдириш залларида ва хурсандчилик маросимларида ўлдиришмоқда. Бу билангина кифояланмай масжидларни, уй-жойларни ҳам портлатишмоқда, бегуноҳ тинч фуқароларни қамал қилиб уларга сув, озиқ-овқат ва дори-дармон етказилишини ман қилишмоқда. Аданда бўлсин ёки Таъз, Ҳадида ва Санъода бўлсин, тинч фуқароларни қочоқларга айланишга мажбур қилишмоқда… Бу тарафларнинг ҳар бири ўзидан ўлдирилганларни шаҳидлар деб даъво қилмоқда. Ваҳоланки Ислом мусулмонларга бир-бирларини ўлдиришни ҳаром қилган. Қонни ноҳақ тўкиш оғир гуноҳдир. Бу тўғрида Таъздаги Пир Пошода Ҳусийлар отрядлари ва Али Солиҳ томонидан тўкилган бегуноҳ қонлар билан Санъода коалиция тўккан таъзия билдирганлар қони ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Чунки бу жиноят еру само Роббиси Аллоҳни ғазаблантирадиган жиноятдир.
Ўзаро жанг қилаётган бу кимсалар кофир Ғарбга хизмат қилиб ва Исломни хунук кўрсатиб мусулмонлар қонини ичишди. Ҳолбуки Ислом уларнинг қилмишларидан ва жиноятларидан покдир. Эй Яман аҳли, зулм ва жиноятни – уни қилганлар ким бўлишидан қатъий назар, Яман ёки Ироқ ёки Сурияда қилинишидан қатъий назар – қаттиқ қораланглар… Малай золимларга суянманглар, Аллоҳ динини қўйиб бирон кимсага тарафкашлик қилманглар, акс ҳолда Аллоҳ устингизга золимларни ҳукмрон қилиб қўяди ва сизларни энг қаттиқ бало билан балолайди. Бўлаётган бу жиноятларга сабаб сизнинг зулмга индамай сукут қилаётганингиздир ва Аллоҳдан қўрқмай ёки ҳаё қилмай жиноятчиларни қўллаб-қувватлаётганингиздир… Ваҳоланки Росулуллоҳ САВ:
«إِنَّ النَّاسَ إِذَا رَأَوُا الظَّالِمَ فَلَمْ يَأْخُذُوا عَلَى يَدَيْهِ أَوْشَكَ أَنْ يَعُمَّهُمُ اللَّهُ بِعِقَابٍ»
«Одамлар золимни кўриб туриб унинг қўлидан ушлаб тийиб қўймасалар Аллоҳ уларнинг ҳаммасига иқоб юбориши аниқдир», деганлар.
Эй Яман аҳли! Аллоҳ зулмни Ўзига ҳаром қилди ва уни ўртангизда ҳам ҳаром қилди. Шундай экан сизлардан золим ҳокимларнинг ва зулм қилиб ўзаро курашаётганларнинг тарафини олиб уларнинг урушлар оловида ёнаётган мусулмонлар юртларидаги жиноятларини оқлашга уринаётган кимсалардан Аллоҳ қандай қилиб рози бўлиши мумкин ахир?!! Чунки мана буниси саудларни кўкларга кўтариб мақтаса, мана буниси Башарни, Эронни кўкларга кўтариб мақтаб, уларнинг жиноятларини муборакбод қилмоқда. Ҳолбуки бу жиноятчилардан ҳеч бири Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаяпти. Аксинча улар мусулмонларни ўлдиришмоқда, улар борасида аҳдга ҳам, бурчга ҳам вафо қилишмаяпти, босқинчи яҳудларга эса хорларча икки букилиб бўйин эгишмоқда.
Бу режимларни йўқ қилишга ва уларнинг мункарларини ўзгартиришга ҳаракат қилиш Умматни зулматли фитналардан асраб қоладиган бир буюк вожибдир. Зеро фақат шу вожиб билангина қонлар асраб қолинади. Бунинг йўли эса фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилишдир. Ахир қачонгача Яман аҳли бу юртни вайрона устига вайронага айлантирган, бахтсизлик устига бахтсизлик келтирган инглизлар билан америкаликлар ўртасидаги кураш ёнилғиси бўлишда давом этаверади?! Бу мустамлакачилар ўзларининг манфаатларини амалга ошириш учун ва илмоний фуқаролик давлатини қуриш учун бутун Яман аҳли қирилиб кетса ҳам парво қилишмайди. Шунинг учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаб Аллоҳ шариатини ҳукмрон қилиш учун ҳаракат қилишга сизларни чақирамиз. Сизларга ҳаёт берадиган нарсага сизларни чақирган пайтда Аллоҳ ва Росул САВ чақириғини қабул қилинглар. Ўзаро курашаётган анави кимсалар эса жаҳаннам эшикларига чақирувчилардир. Улар сизларни яратувчингиз Аллоҳни ғазаблантирадиган нарсада ўлиб кетишга ва ҳалок бўлишга чақиришмоқда. Шунинг учун агар уларга қарши урушсангиз сизларни ўлдиришади, сиз билан иттифоқчи бўлишса сизларни хорлашади ва бор-будингизни ўғирлашади ва сизларга Аллоҳ шариатидан бошқа нарса билан ҳукм юритишади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими
Телефон: 735417068
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">aan1924@gmail.com
Ҳизб ут-Таҳрир сайти: www.hizb-ut-tahrir.org
Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми