Мустабид Хитой режими мусулмон уйғур болаларига қарши кенг кўламли хўдосизлик кампаниясини олиб бормоқда
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Мустабид Хитой режими мусулмон уйғур болаларига қарши кенг кўламли хўдосизлик кампаниясини олиб бормоқда
Мустабид Хитой режими аксар аҳолиси мусулмон бўлган Шинжон вилоятида жорий йил 1 ноябрда таълимга оид янги қонун жорий қилинишини эълон қилди. Бу қонунга мувофиқ фарзандларини диний фаолиятга тарғиб қилган оилалар жазога тортилади. Худосизликка асосланган ҳукумат одамларни қўшнилари, танишлари ва қариндошлари орасида «вояга етмаганларни диний фаолиятларга қатнашишга тарғиб қилган ёхуд авраган ёки мажбур қилган» кишилар ҳақида хабар беришга чақирмоқда. Бу янги қонун матнида «ҳар қандай шахс бу турдаги хатти-ҳаракатни тўхтатишга ҳаракат қилиш ва у ҳақда хавфсизлик органларига ҳисобот бериш ҳуқуқига эга» экани ҳамда ота-оналар ва катталар болаларда «экстремистик эътиқод»ни шакллантирмасликлари, «экстремистик либослар»ни кийишга мажбурламасликлари кераклиги айтилган. Хитой ҳукумати «экстремистик фикрлар ва либослар», деганда рўза тутиш, рўмол ўраш, ҳижоб кийиш каби Исломнинг асосий ақидавий аҳкомларини назарда тутади. Бунга ўхшаш чекловларга риоя қилмаган мусулмонларга фарзандларини тарбия қилишдан маҳрум этиш ва фарзандларини эса махсус «ахлоқ тузатиш» колонияларига юбориш билан таҳдид қилади. Шубҳасиз, давлат бу колонияларда болалар ахлоқини худосизлик тушунчалари билан «тузатади». Хитой қонунларида мактабларда ҳар қандай диний фаолият ҳам тақиқланган.
Шарқий Туркистондаги мусулмонлар авлодини Исломдан узоқлаштириш ва уларга куч билан худосизлик озуқасини беришга оид айни кампаниядан шуни кўриш мумкинки, Хитой ҳукумати минтақадаги одамларнинг Исломга қайтишдек тўхтатиб бўлмас бўронни тўхтатишга уринмоқда ва омадсизликка, умидсизликка тушмоқда. Бу мустабид ҳукумат – биз дин эркинлигини ҳурмат қиламиз, дея ёлғон даъволар қила туриб, ўзининг худосизлик кампаниясининг бир қисми сифатида, рамазон ойида мусулмон ўқитувчи ва ўқувчиларни рўза тутишдан ман этди, исломий мадрасаларга қарши қаттиққўл чоралар қабул қилди, талабаларнинг мадраса ташқарисида масжидга кириш каби диний ишларда қатнашишларини тақиқлади, Шинжондаги жамоат жойларида ва тантаналарда исломий шаръий либослар билан юришни тақиқлади. Шунингдек, хитойлик жажжи қизчанинг Қуръон тиловат қилаётгани тасвирланган видео тарқалиши ортидан, гўдакларга диний тарбия беришни тақиқлади. Ҳатто бу ҳукумат уйғур муслималарини бичиш учун жарроҳлик амалиётига ва абортга мажбурлади, шу орқали ушбу Умматдан мужтаҳид ва мужоҳидларнинг туғилишига чек қўйишга уринди. У ўтган йил декабрда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида ўзининг уйғур мусулмонларига қарши кампанияси учун Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиянинг қўллаб-қувватловига эришди.
Бироқ бу худосиз ҳукуматнинг Шинжон мусулмонлари ва уларнинг фарзандларидан исломий ўзликни ўчиришга бўлган бундай умидсиз уринишларидан бирортаси ҳам фойда бермаётгани исботланмоқда. Чунки уйғур мусулмонлари аллақачон имонларини мустаҳкамлаб олганлар ва диний ақидаларини муҳофаза этишга аҳд қилганлар, алҳамду лиллаҳ. Албатта, шундай бўлиши ҳам муқаррардир. Чунки ҳақ доим ботилни мағлуб қилади! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:
بَلْ نَقْذِفُ بِالْحَقِّ عَلَى الْبَاطِلِ فَيَدْمَغُهُ فَإِذَا هُوَ زَاهِقٌ ۚ وَلَكُمُ الْوَيْلُ مِمَّا تَصِفُونَ
«Йўқ, (Биз ундай айбу нуқсондан покмиз), Биз Ҳақ (Қуръон)ни ботил-жаҳолат устига отурмиз, бас, (ҳақиқат ботилни) эзиб-янчиб, (ботил) йўқ бўлур, сизлар эса (Аллоҳни ботил) сифатлаганингиз сабабли ҳалокатга учрагайсиз» [Анбиё 18]
Эй мустабид Хитой режими!
Сен Ислом нурини ҳаргиз ўчиролмайсан, чунки мўминлар имони ақлга тамоман зид ва ноҳақ худосизликнинг хато эътиқоди каби заиф эмас. Биламиз, сен уйғур мусулмонларини бу даражада репрессия қилишга Ислом оламидаги қўрқоқ режимлар ва иккиюзламачи Хавфсизлик Кенгашининг сукут қилаётгани сабабли журъат қиляпсан. Бироқ билиб қўй, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо бўлишига – инша Аллоҳ – яқин қолди. Ушбу давлат мусулмонларга зулм қилганларга кучли жавоб қайтаради. Тил бириктирувчилар ҳар-қанча куч сарфлашмасин, унинг барпо этилиши муқаррар. Сенга эслатиб қўяйлик, Хитой Яқуббек сингари буюк мужоҳидлар қаҳрини тотиб кўрган. У Туркистонни Маншу сулоласи зулмидан озод этган. Худди ўшандек, Шарқий Туркистон мусулмонлари ҳам, Аллоҳнинг изни ила, эртага Халифалик қўшини ёрдамида албатта зулмдан озод бўлажаклар.
Эй Шинжондаги азиз мусулмонлар!
Биз сизни шундай оғир дамларда динингизда собит туришга ва фарзандларингиз ақлига буюк исломий ақида уруғларини экишда давом этишга даъват қиламиз. Зотан, исломий ақида сизга бу дунёю у дунёда тавфиқ ва нажот бергай. Шунингдек, сизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга бўлган даъватга нусрат-ёрдам беришга ҳам чақирамиз. Фақат ушбу давлатгина сизни зулмдан қутқариб, сизга қўрқмай бутун диний ишлар билан шуғулланиш имконини беради ва фарзандларингизни исломий ақида, улуғ қадриятлар асосида тарбия қилишингизга ёрдам беради.
Д. Насрин Навоз
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қисми мудираси
Телефон-факс: 00961 1 30 75 94
Уяли телефон: 00961 71 72 40 43
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми