Якуний баёнот

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Якуний баёнот
Тунис вилоятидаги Ҳизб ут-Таҳрир аёллар бўлими «Мен аёлман ва бу низомга қаршиман» деган ном билан бошлаган кампания якунида Ҳизб бир конференция ўтказиб унда қуйидагиларни таъкидлади:
1 – Аёл азият чекаётган барча фалокатлар ва ёмонликларга сабабчи капитализм низомидир. Бу фалокатлар ва ёмонликлар аёлга барча соҳаларда азият етказди.
2 – Аёл жамиятнинг барча қатламларида ўзининг воқесини онгли равишда англайдиган ва ўзининг бахтсизлигига сабабчи мана шу низом эканлигини тамоман тушуниб етадиган бўлиб қолди.
3 – Ҳизб ут-Таҳрир аёллар бўлими бу режимнинг фасод эканлигини ва унинг аёлни эркинлик, замонавийлик ва илмонийлик деган ном билан Ғарб лойиҳаларига хизмат қилишда фойдаланадиган бир қуролга айлантириб қўяётган режалари ва услубларини фош қилиб ташлаш учун Уммат билан биргаликда ҳаракат қилмоқда. Ҳизб шунингдек Исломдаги ижтимоий низомга оид асл ва муфассал альтернативни ҳам илгари сурмоқда. Бу ижтимоий низом аёлга ва унинг оиласига яхши ҳаётни ва дунёю охиратдаги саодатни кафолатлайди.
Биз Тунис вилоятидаги Ҳизб ут-Таҳрир аёллар қисми аъзолари сиз опа-сингилларимизни асоси Ислом нуқтаи назари бўлган битта сиёсий вужудни тиклаш учун биз билан бирга ҳаракат қилишга чақирамиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад САВ башорат берган бу сиёсий вужуд Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликдир. Фақат Халифалик бўлсагина биз дунё азизлигига ва охират неъматига эришиб зафар қозонамиз. Шундай экан бу буюк иш ажрига эришиш фурсатини асло бой берманг. Ҳурматли опа-синглим бу низомга қарши биз билан бирга бўлинг.
Аллоҳ Таоло деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими аёллар қисми
Телефон: 71345949, 21430700
Факс: 71345950
Матбуот бўлими сайти: www.ht-tunisie.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ