Инсонни жазолашга кимнинг ҳаққи бор?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Инсонни cлашга кимнинг ҳаққи бор?
Бу мавзуда ёзишимизга сабаб шуки, нафақат бугунги кунда, балки Ислом ҳукмлари татбиқи тўхтаган кундан бошлаб мусулмонлар инсонлар ўйлаб топган қонунлар асосида жазоланмоқдалар. Хўш, инсон инсон тарафидан жазоланиши мумкинми ва бу жиноят қилган инсонга нисбатан адолатли жазо бўладими? Бу борада тўғри жавоб олиш учун бугунги инсонни жазога тортишга қаратилган барча кодекс, қарор, фармон ва умуман барча қонунларни фаразан йўқ деб тасаввур қилиб турамиз. Шунингдек, бутун дунёдаги барча мавжуд бўлган диний жазо қонунларини ҳам. Демак, инсон агар жиноят қиладиган бўлса, уни жазога тортадиган қонун йўқ. Мана энди, айтайлик, кимдир бир жиноят содир қилди, аниқроқ айтадиган бўлсак ўғирлик. Унинг бу жинояти исботланди, энди унга жазо беришга навбат келди. Шу ерда инсон қайси асосда ўша одамга жазо белгилаши керак? Ахир унга жазо ўша жиноятига яраша бўлиши керак, ундан кам ҳам, кўп ҳам бўлмаслиги керак, қисқа қилиб айтадиган бўлсак, адолатли бўлиши керак, тўғрими? Энди мана шу саволга жавоб излаймиз, бунинг ортидан юқоридаги саволга ҳам жавоб топган бўламиз.
Биринчи вариант: инсонни (ўзи ўйлаб топган қонунлар асосида) инсонга жазо бериши. Бу ерда эътибор берадиган нарса шуки, эътиборни жазо қонунларига эмас, балки шу қонунларга асос нима эканлигига қаратиш керак. Аввало инсонни ўзига ўхшаган бошқа мавжудот, яъни инсонга жазо бериши учун маълум асос керак бўлади, яъни у нимагадир асосланиб жиноятчини жазога ҳукм қилиши керак. Бу асос инсон ақли бўладиган бўлса, бу ақлни мукаммал эмаслиги, чегараланганлигини ҳамма билади. Шундай экан, у қандай қилиб адолатли ҳукм чиқара олсин? Ёки кимдир ақл асосида 100% адолатли ҳукм чиқара олиш мумкинлигини шу пайтгача далил-ҳужжат билан исботлаб бердими ёки ақлда адолатли ҳукм чиқара олиш қобилияти борлиги исботланганми? Бизнингча, бундай саволнинг ўзи ҳам муҳокама қилинмаган бўлса керак. Чунки, агар бундай савол холис муҳокама қилинса, ҳақиқат юзага чиққан бўлар эди албатта.
Бундан ташқари, ўша жазо қонунларини ўйлаб топганларнинг ўзлари ҳам ва уни ижро қилувчилар ҳам бегуноҳ бўлишлари керак эмасми? Ер юзида шундай одам борми ўзи, бу саволга ҳамма бир овоздан йўқ, деб жавоб бериши турган гап. Бутун дунё бўйича битта жиноятга бир неча хил жазо борлиги ҳам, инсон ақлининг жиноятга адолатли жазо бера олмаслигига далолат қилиб турибди. Масалан, ўғирлик учун дунёнинг турли чеккаларида хар хил жазолар белгиланган, ваҳоланки, ўғирлик қаерда бўлмасин бир хил жиноят. Бир хил жиноятга эса ҳар хил жазо, бу аҳмоқлик эмасми? Бироқ, агар ўғирлик учун бутун жаҳон бўйича битта жазо белгиланган тақдирда ҳам, бу жазо чорасини инсон ўйлаб топган экан, адолатли деб бўлмайди, сабабини юқорида айтиб ўтдик.
Энди жазо қўллашдан мақсад жамиятда жиноятчиликни йўқотиш экан, инсон ақлидан келиб чиққан жазо чораларининг бу борада катта муваффақиятсизликка учраганини воқелик кўрсатиб турибди. Инсоният кундан кунга жиноят ботқоғига ботиб бормоқда, жамият эса бефойда ва таъсирсиз қонунлар туфайли пароканда аҳволга келиб қолди. Бу қонунларнинг одамига қараб ишлаши сабабли, одамларда жиноятчига инсон ўз ақлидан туриб жазо беришининг адолатли эканлигига ишонч қолмади.
Инсоннинг ақли асос бўладиган жазо чораларининг адолатли эмаслигига яна кўплаб далиллар келтириш мумкин. Биз эса юқоридагилар билан кифояланамиз ва шуларнинг ўзи етарли деб ҳисоблаймиз.
Иккинчи вариант: инсонга унинг Яратувчиси жазо бериши. Инсонга Аллоҳнинг жазо бериши энг адолатли ва тўғри ечимдир. Бу ердаги асос шуки, инсонни фақат унинг Яратувчиси яхши билади ва унга энг адолатли жазони ҳам Яратувчи белгилаши мумкин холос, бошқача бўлиши мумкин эмас. Яратувчининг адолатига ҳам, ҳар қандай гуноҳдан поклигига ҳам ҳеч кимда шубҳа йўқ. Энди битта жиноят учун бир хил жазо белгиланганини ҳам кўришимиз мумкин. Масалан, ўғрилик қилган инсонга дунёнинг қайси бурчагида бўлишидан қатъий назар бир хил жазо белгиланган, яъни қўлни тўпиғидан кесиш жазоси лойиқ кўрилган. Кимдир буни ваҳшийлик дейиши мумкиндир, лекин юқорида айтганимиздек инсоннинг қайси жинояти учун қандай жазо беришни ёлғиз Аллоҳ билади ва ўша ҳукм адолатли ҳукмдир.
Бу ҳукмларнинг ҳозирда ижро қилинмаётганлиги учун тарихда Ислом давлати мавжуд бўлган даврга назар ташласак, жамиятда жиноятчиликнинг ўта паст даражада, деярли йўқ бўлганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Биз бунга далил келтириб ўтирмаймиз, билишга қизиққан одам ўзи мустақил топиб олиши мумкин. Ислом давлати мавжуд бўлган пайтда бундай натижага эришилганлигининг сабаби эса, шаръий ҳадларнинг тўлиқ ижро қилинганлигидир. Масалан, ҳозир ўғирлик қилган одамни қўли кесилса, айтингчи, ким бундай жиноятга қўл уришга юраги бетлайди? Тасаввур қилинг, битта жазо билан жамиятда энг кўп тарқалган жиноятлардан бирига барҳам берилади.
Шаръий ҳукмларнинг оддий фуқародан тортиб халифагача бир хилда ижро қилиниши эса, илоҳий қонунларга бўлган ишончнинг мустаҳкам бўлишини таъминлайди. Бунга Пайғамбаримиз Муҳаммад сололлоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари яққол далил бўлади:
…إِنَّمَا أَهْلَكَ الَّذِينَ قَبْلَكُمْ أَنَّهُمْ كَانُوا إِذَا سَرَقَ فِيهِمْ الشَّرِيفُ تَرَكُوهُ وَإِذَا سَرَقَ فِيهِمْ الضَّعِيفُ أَقَامُوا عَلَيْهِ الْحَدَّ وَايْمُ اللَّهِ لَوْ أَنَّ فَاطِمَةَ بِنْتَ مُحَمَّدٍ سَرَقَتْ لَقَطَعْتُ يَدَهَا
«… Сизлардан олдингиларни ҳалок қилган нарса, улар ораларида обрўли киши ўғирлик қилса, унга индашмагани, заиф-ночор киши ўғирлик қилса, уни жазога тортишганидир, Аллоҳ ҳаққи, мен ҳатто Муҳаммад қизи Фотима ўғирлик қилган тақдирда ҳам, албатта уни қўлини кесаман».
Юқоридаги берилган саволга энди жавоб топдик деб ўйлаймиз. Бугун капитализм ақидаси инсонни инсон ақли маҳсули бўлган қонунлар билан жазолашни адолат, деб ҳисобламоқда. Унинг “инсон оқланмагунча у айбдордир” деган қоидаси ботил қоидадир. Исломда эса бунинг акси, “инсоннинг айби исботланмагунча у айбсиздир”. Капитализмни инсон ақлининг маҳсули бўлган ботил жазо қонунлари сабабли, бугун айбсиз айбдор қилиниб қамоққа ташланмоқда, айбдор эса ҳурмат-иззатда юрибди. Ҳақиқатдан ҳам жиноят қилган одамларга эса на ўзларига сабоқ бўладиган, на гуноҳларига каффорат бўладиган ва на жамиятни тозалайдиган жазолар берилмоқда. Аллоҳ белгилаган ҳадлар эса, инсоннинг бу дунёда қилган гуноҳларига каффорат бўлади, жамиятдаги жиноятларни деярли йўқ даражага туширади ва ҳоказо.
Биз агар жиноятга адолатли жазо берилишини, умуман фаровон жамиятда хотиржам яшашни хоҳласак, бугунги кундаги капитализм ҳукмронлигини янчиб ташлашимиз ва ҳокимиятни шариатга топширишимиз керак бўлади. Сиз тақдирингизни ўзингиз каби ноқис ақл эгалари қўлига топширишингиз нақадар нодонлик эканлигини тушунишингиз ва ҳис қилишингиз зарур. Сизга, ўзингизга ўхшаган инсон устингиздан ҳукм чиқарсинми ёки Яратувчингизми, энди қайси бирини танлайсиз? Инсонни жазолашга кимнинг ҳаққи бор экан?
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Фаррух
19.05.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми