| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Патриарх пастор (Ислом)ни илмонийлаштиришга ва Ғарб ҳазоратига бўйин эгиб ўзини ўзгартиришга ва сиёсий ҳаётдан ажралишга чақирмоқда

Патриарх пастор (Ислом)ни илмонийлаштиришга ва Ғарб ҳазоратига бўйин эгиб ўзини ўзгартиришга ва сиёсий ҳаётдан ажралишга чақирмоқда

By htadmin
29.11.2016
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Патриарх пастор (Ислом)ни илмонийлаштиришга ва Ғарб ҳазоратига бўйин эгиб ўзини ўзгартиришга ва сиёсий ҳаётдан ажралишга чақирмоқда

Маронит патриарх пастор Башшора Брюсселда Европа парламентида «Ўрта Шарқда бораётган курашнинг масиҳийлар ва уларнинг келажагига бўлган натижалари» деган мавзуда маъруза қилди. У ўз маърузасида масиҳийларга бўлган хатар масъулиятини Исломга юклади. Чунки у ўз маърузасини «узоқ муддатли ечим» деган тавсиялар билан якунлаб бу тавсияларда халқаро оилани «масиҳийлик ташлаган қадамни, яъни динни давлатдан ажратишда ташлаган қадамни ташлаши учун» (Ислом)га ёрдам беришга чақирди. У ана шу тавсияларда (Ислом)ни қуйидагиларга чақирди:

«а)    Фундаментализмдан озод бўлишга ва «шариат рисолати»га, яъни Қуръон таълимини хатлаб бузиб ўтадиган «рисолат»га қайтишга.

б)    Ҳозирги аср оламига ижобий йўналишлар билан киришга ва мамлакатлар ривожини таъминлаш учун глобаллаштириш тақдим қилаётган қийматларга бағир очишга.

в)    Ирқ ва динни ажратмай мамлакатлардаги барча фуқаролар учун яхшилик бўлишни кафолатлаш учун инсон ҳуқуқлари халқаро декларациясини қабул қилиб уни татбиқ этишга ва бутун башарий қатламларни ҳурмат қилишга». (Бу гаплар ахборот миллий агентлиги сайтидан сўзма-сўз олинди 2016 йил 28 апрел).

Патриарх пастор куюниб насиҳатчи тилида айтган бу гаплар аслида Ислом ва унинг аҳлига қарши қўполлик, Ислом ва унинг аҳлини камситишдир. Чунки у ўзини «Ислом»га мурожаат қилувчи қилиб кўрсатиб ўзини ва халқаро оилани Ислом устидан ҳомий қилиб кўрсатди ва Исломни – «эсон-омон балоғатга етиб олиши» учун – бошқанинг ёрдамига муҳтож бўлган адашган, ожиз суратида тасвирлади! Исломга «ёрдам кўрсатиш» вазифаси кимга топширилади?! Шу патриархнинг ўзи мурожаат йўллаётган европарламентга, Ислом билан Унинг аҳлига бирон кун бўлсин адоват ва урушдан бошқани истамаган Ғарб давлатларидан иборат халқаро оилага топшириладими?!

Эй патриарх, Ислом бировнинг ёрдамига муҳтож эмас. Чунки У Аллоҳ Таолонинг хотималовчи (сўнгги) динидир. Ислом одамларга ёрдам бериш учун, уларни ҳидоятлаб зулматлардан нурга олиб чиқиш учун келди. Сен Исломга «ёрдам»га чақираётган халқаро оиланинг ўзи Ислом ёрдамига, Унинг шариати ҳидоятига муҳтождир. Аллоҳ Таоло сиз аҳли китобларга Қуръонда алоҳида хитоб қилиб бундай деди:

يَا أَهْلَ الْكِتَابِ قَدْ جَاءَكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ كَثِيرًا مِّمَّا كُنتُمْ تُخْفُونَ مِنَ الْكِتَابِ وَيَعْفُو عَن كَثِيرٍ ۚ قَدْ جَاءَكُم مِّنَ اللَّـهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُّبِينٌ*يَهْدِي بِهِ اللَّـهُ مَنِ اتَّبَعَ رِضْوَانَهُ سُبُلَ السَّلَامِ وَيُخْرِجُهُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِهِ وَيَهْدِيهِمْ إِلَىٰ صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ

«Эй аҳли китоб, мана, элчимиз (Муҳаммад CAB) сизлар китобингиз (Таврот, Инжил) орасидан яшириб келган (у зотнинг пайғамбар бўлишлари ва яна бошқа зарур масалалар хусусидаги) кўп нарсаларни сизларга баён этган ҳолда, (фақат сизларнинг сирларингизни очиб, шарманда қилиш учунгина ишлайдиган) кўп нарсаларни тарк этган ҳолда келди. Сизларга Аллоҳ тарафидан Нур-Очиқ Китоб келдики, Аллоҳ у сабабли ўзининг ризолигига эргашган зотларни нажот йўлларига ҳидоят қилур ва Ўзи изну иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва уларни Тўғри йўлга ҳидоят қилур»    [Моида 15-16]

Демак сизлар Исломни эмас, Ислом сизларни ҳидоятлайди. Бугун – Ислом эмас – мусулмонлар муҳтож бўлиб турган нарса ўз исломий ҳаётларини қайта бошлашларидир ва Ислом шариатини яна татбиқ этишларидир. Чунки шунда мусулмонлар анча даврдан бери ўзлари бошларидан кечириб келаётган бу тубанлик ҳолатидан чиқадилар ва сизларни, бутун башариятни капитализм ҳазорати зулмидан, унинг глобаллаштириши ва халқаро қонуни зулматларидан нурга олиб чиқадилар.

Сенинг Исломни сиёсатдан ўзини ажратишга чақиришинг эса Ислом ва Унинг аҳли ҳақида асло қайғуриш эмас. Чунки Исломни сиёсатдан ажратишга чақириш Исломни бузиб, ўзгартириб, бошқа нарсага айлантиришга ва Унинг шариатини йўқ қилишга чақиришдир. Бу чақириқ Исломни Ғарбнинг илмоний ҳазорати қаршисида – худди ўтмишда черков унинг қаршисида мағлуб бўлганидек – мағлуб бўлишга чақиришдир.

Эй патриарх, Ислом оламшумул ҳазоратдир. Ислом – кимлардир истайдими ёки йўқми – ҳаёт, жамият ва давлатни ўз ичига оладиган кенг қамровли низомни олиб келди. Аллоҳ Таоло деди:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِّكُلِّ شَيْءٍ

«Ва сизга – ҳамма нарсани баён қилиб берувчи Китобни-Қуръонни нозил қилдик»    [Наҳл 89]

Бугина эмас, балки сиёсат Аллоҳ Таоло одамларни ҳидоятлаш учун юборган барча пайғамбарлар шуғулланган ишдир. Пайғамбаримиз САВ дедилар:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ»

«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар бўлмайди. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади». (Муттафақун алайҳ). Аллоҳ Таоло Ўз пайғамбари Довуд АСга хитоб қилиб бундай деди:

يَا دَاوُودُ إِنَّا جَعَلْنَاكَ خَلِيفَةً فِي الْأَرْضِ فَاحْكُم بَيْنَ النَّاسِ بِالْحَقِّ

«Эй Довуд, дарҳақиқат Биз сени ерда халифа қилдик. Бас инсонлар ўртасида ҳақ билан ҳукм юрит»    [Сод 26]

Эй патриарх, сен Аллоҳ пайғамбари Довуд АС ва унинг ўғли Сулаймон АС иккаласи ўз раияти (фуқароси)ни Аллоҳ пайғамбари Мусо АСга нозил қилинган шариат билан бошқарган давлат подшоҳлари бўлганини яхши биласан. Мусо АС Аллоҳ Таоло Тавротни ваҳий қилган пайғамбардир. Бу китобга черков ўзининг қадимги аҳд деган муқаддас китобининг бир қисми сифатида шу бугунгача таяниб келмоқда. Черков «уйғониш» ва илмонийлаштириш файласуфлари қаршисида мағлуб бўлиб, юз тубан қулаганидан кейин динни давлатдан ажратишга қарор қилган экан бу унинг иши. Аммо Исломнинг иши бошқадир. Шунинг учун сен ҳам, европарламентда туриб ўзинг мурожаат қилган Ғарб ҳам шуни яхшилаб қулоғингга аниқ қуйиб олки, Аллоҳ Таолонинг қиёмат кунигача давом этадиган холид дини Ислом бирон кун бўлсин черковга ҳам, бошқа динлар ва миллатларга ҳам эргашмаган. Чунки У олий бўладиган диндир. Унинг устидан ҳеч ким, ҳеч нарса олий бўлолмайди. Ислом бирон кун бўлсин ҳеч бир файласуфга ва бирон қонун чиқарувчига асло таслим бўлмайди. Ислом башар ишлаб чиққан тубан мабдалар қаршисида ўз қуролини асло ташламайди.

Сен эй патриарх, Исломни ўзинг фундаментализм деб атаётган нарсадан озод бўлишга чақирар экансан бу чақириқ сенинг ўша фундаментализмни Исломга нисбат бераётганингни, ундан озод бўлишга чақираётганингни аниқ кўрсатиб турибди. Шунга биноан демак сенинг фундаментализмга қилаётган қайта-қайта ҳужуминг аслида Исломнинг ўзига қилинаётган ҳужумдир!

Бундан ҳам хатарлироғи ва ёмонроғи Исломни шариатдан воз кечишга чақираётганингдир! Сен бизни исломий шариат «Қуръон таълимотидан четлаб ўтиб кетмоқда» деган «туҳфа» билан «хурсанд» қилмоқчи бўляпсан!!! Сен бизга Қуръонга нима мувофиқ келадию, нима ундан четлаб ўтиб кетишини таълим бермоқчи бўляпсан! Гўё сен Қуръоннинг ишончли қўриқчисидек, гўё сен мусулмонларга Қуръонни қандай қироат қилиш ва татбиқ этишнинг тўғри йўлини кўрсатадигандек! Ундай бўлса, кел, эй патриарх, биз сенга шариатимиз ҳақида қуйидаги ишларни таълим берайлик:

Ислом шариати бирон кимса томонидан, саҳобалар томонидан ҳам, мужтаҳидлар ва бошқа фақиҳлар томонидан ҳам ишлаб чиқилган шариат эмас. Исломда – черковда бўлганидек – ўзига қонун ишлаб чиқариш ҳуқуқини берадиган, ўзига таъсис этиш, тузатиш киритиш, ўзгартириш, бекор қилиш, бузиш ҳуқуқини берадиган биронта диний муассаса ёки диний ҳокимият йўқ. Аксинча Ислом олдинги динларга эргашганларга – улар Аллоҳ Таоло динини бузиб ўзгартиришгани учун – ҳалокат хабарини берди. Чунки улар ўзларича ҳаромни ҳалол, ҳаромни эса ҳалол қилиб олишган эди. Аллоҳ Таоло деди:

فَوَيْلٌ لِّلَّذِينَ يَكْتُبُونَ الْكِتَابَ بِأَيْدِيهِمْ ثُمَّ يَقُولُونَ هَـٰذَا مِنْ عِندِ اللَّـهِ لِيَشْتَرُوا بِهِ ثَمَنًا قَلِيلًا ۖ فَوَيْلٌ لَّهُم مِّمَّا كَتَبَتْ أَيْدِيهِمْ وَوَيْلٌ لَّهُم مِّمَّا يَكْسِبُونَ

«Ўз қўллари билан китоб ёзиб, сўнгра озгина қийматга сотиш учун: Бу китоб Аллоҳ ҳузуридан келди, дейдиган кимсаларга ҳалокат бўлғай, бас, ёзган нарсалари уларга ҳалокат бўлғай, топган фойдалари уларга ҳалокат бўлғай»    [Бақара 79]

وَلَا تَقُولُوا لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمُ الْكَذِبَ هَـٰذَا حَلَالٌ وَهَـٰذَا حَرَامٌ لِّتَفْتَرُوا عَلَى اللَّـهِ الْكَذِبَ ۚ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللَّـهِ الْكَذِبَ لَا يُفْلِحُونَ

«Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун (яъни, Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар»    [Наҳл 116]

Демак исломий шариат Ислом мужтаҳидлари Қуръон ва Росул САВнинг Суннатидан иборат ваҳий нусусларидан истинбот қилиб чиқаришган аҳкомлар мажмуасидир. Ислом фақиҳлари ва мужтаҳидлари бундан бирон нарсани ўзларича олиб келишмаган. Исломий сақофатимизда ижтиҳод деб аталадиган нарса ҳақида айтадиган бўлсак, у мужтаҳидларнинг ўзларича ҳукмларни ихтиро қилишларини англатмайди, аҳкомлар улар ўзларича ўйлаб топган нарса эмас. Аксинча ижтиҳод дақиқ (нозик, аниқ) таъриф билан айтганда: «шаръий ҳукмларни уларнинг тафсилий далилларидан тушуниб етишда бор кучни сарфлаб тугатишдир». Яъни Аллоҳ Таолонинг Қуръон ва Суннатдаги тафсилий хитобини тушуниб, бу хитобдан шаръий ҳукмларни чиқариб олиш учун бутун куч-тоқатни сарфлашдир. Аллоҳ Таоло Қуръон Азимда бундай деди:

ثُمَّ جَعَلْنَاكَ عَلَىٰ شَرِيعَةٍ مِّنَ الْأَمْرِ فَاتَّبِعْهَا وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَ الَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ

«Сўнгра (Эй Муҳаммад), Биз сизни (дин) ишидан бир шариат (аниқ-равшан йўл) устида (барқарор) қилдик. Бас, сиз (фақат мана шу йўлга) эргашинг ва билмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!»    [Жосия 18]

Шундай экан кошки сен бизга ўзингнинг шариатни Қуръондан ажратиш ҳақидаги назариянгни «туҳфа» қилмасанг яхши бўларди, кошки сен ўзингнинг санчадиган «ниш»ларингни ўзингда олиб қолиб, бу ишни унинг аҳлига қўйиб берсанг яхши бўларди.

Сенинг Исломни «глобаллаштириш тақдим қиладиган қийматларга бағир очиш»га чақиришингга келсак, сен бизга бераётган бу глобаллаштириш «хушхабари» аслида муқаррар ёмонликдир. Чунки у бугун башарият бошига фалокатларни ёғдирмоқда. У бутун олам иқтисодини битта иқтисодга айлантириб уни битта низомга, яъни капитализм низомига бўйсундирадиган низомдир. Бу низом қаршисида ҳеч қандай чегара, сиёсий чегара ҳам, қонун чегараси ҳам туролмайдиган бўлади. Бунда дунёнинг бутун давлатлари капитализм иқтисодий низоми қонунларига бўйин эгадиган бўлади. Капитализм иқтисодий низомини ижро қилишга «Дунё Савдо ташкилоти» бошчилик қилади. Бунда «катта кит» майда «балиқча»ни ямламай ютиб юборади. Оқибатда бутун башарият бойлиги олам аҳолисининг бир фоизинигина ташкил қиладиган бир ҳовуч молия «кит»лари қўлида тўпланиб қолади. Бу глобаллаштириш – эй патриарх – заиф халқлар иқтисодини ва бойликларини – жумладан сенинг Ливандаги халқинг иқтисоди ва бойлигини – АҚШнинг ва унинг оламдаги шерикларининг йирик ширкатларига талаб-ташиб кетиш учун қўйиб беради. Хўш, сен Исломни шунга таслим бўлишга ва унда қоришиб йўқ бўлиб кетишга чақиряпсанми?

Аммо агар сен глобаллаштиришнинг «бутун башарият тушунчалар, қийматлар ва қонунчиликларнинг битта системасини қабул қилишга ўтиши» деган маъносини кўзда тутаётган бўлсанг – у табиийки Ғарб ҳазорати системасидир, бунга сен Исломни «инсон ҳуқуқлари халқаро декларациясини қабул қилишга ва уни татбиқ этишга» чақирган пайтингда аниқ чақирдинг – бу сенинг ўзига хос ҳазорат бўлиб ажралиб турган Исломимизни бутунлай йўқ қилишга чақираётганингни англатади. Шунга чақираётганинг жуда аниқдир. Сен Исломнинг Ғарб ҳазорати системасида йўқ бўлиб кетишига чақиряпсан. Бу эса эй патриарх – табиийки – Ислом ва унинг ҳақида қайғуриб қилинаётган холис чақириқ эмас.

Қолаверса эй патриарх – сен европарламент аъзолари олдида туриб Исломни Ғарб ҳазоратининг глобаллашишида йўқ бўлиб кетишга чақириб маъруза қилар экансан – ана шу аъзолар орасида Умматни ўзлигидан, ҳурматидан ва мустақил шахсиятидан маҳрум қиладиган глобаллаштириш деган ёвуз «дев» хатаридан огоҳлантириб бонг ураётган китобларни ва мақолаларни ёзган кишилар ҳам борлиги хаёлингга келдими?!

Биз – эй патриарх – сенга Ғарб ҳазоратининг глобаллашиши ўз ғоясига асло етолмаслиги, ўз мақсадига асло эришолмаслиги ҳақида хушхабар берамиз. Чунки бу глобаллашишнинг ашаддий рақобатчиси бўлиб келаётган исломий ҳазорат яқинда Аллоҳ Таоло изни билан глобаллашиш ўрнини эгаллаб, унинг саҳифасини ёпади. Исломий ҳазорат ҳозирда шунга тайёрланмоқда. Шунинг учун кошки сен саҳифаларни қора қилиб кўрсатиш ўрнига уларнинг оқлигини кўрсатсанг яхши бўларди. Кошки сен мусулмонларга уларнинг дини қандай бўлиши кераклигини кўрсатмоқчи бўлиб уларга насиҳат қилишга уриниш ўрнига маронитлар патриархи бўлишинг билангина кифоялансанг яхши бўларди.

Сўзимизни Аллоҳ Таолонинг ушбу қавли билан якунлаймиз:

وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْكِتَابِ آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَكَفَّرْنَا عَنْهُمْ سَيِّئَاتِهِمْ وَلَأَدْخَلْنَاهُمْ جَنَّاتِ النَّعِيمِ* وَلَوْ أَنَّهُمْ أَقَامُوا التَّوْرَاةَ وَالْإِنجِيلَ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْهِم مِّن رَّبِّهِمْ لَأَكَلُوا مِن فَوْقِهِمْ وَمِن تَحْتِ أَرْجُلِهِم ۚ مِّنْهُمْ أُمَّةٌ مُّقْتَصِدَةٌ ۖ وَكَثِيرٌ مِّنْهُمْ سَاءَ مَا يَعْمَلُونَ

«Агар аҳли китоб имон келтириб, Аллоҳдан қўрқсалар эди, Биз албатта ёмонликларини ўчирган ва жаннат неъматларига дохил қилган бўлар эдик. Агар улар Тавротга, Инжилга ва Парвардигорлари томонидан нозил қилинган барча нарсаларга амал қилганларида эди, устларидан (осмондан) ҳам, остларидан (ердан) ҳам ризқланган бўлур эдилар. Уларнинг ораларида адолат эгалари бўлган кишилар ҳам бор. Аммо уларнинг кўплари нақадар ёмон амалларни қиладилар»    [Моида 65-66]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                   22 ражаб 1437ҳ

Ливан вилояти                                                                    29 апрел 2016м

TagsилмонийлаштиришИсломПатриарх пастор
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливиядаги қўғирчоқлар олиб бораётган уруш кимнинг фойдаси учун?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳаёт қўрғонимиз бўлмиш Исломга эътиборсиз бўлмайлик

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/