Мусулмонлар амаллари ўлчовини ҳалол ва ҳаромга асослаш вақти ҳали ҳам келмадими?
بسم الله الرحمن الرحيم
Мусулмонлар амаллари ўлчовини ҳалол ва ҳаромга асослаш вақти ҳали ҳам келмадими?
Бугун аксар мусулмонлар орасида кўзга ташланаётган шариатга зид бўлган ҳолатлардан бири бу амаллар ўлчовини фойда ва зарарга асослаш бўлмоқда. Бундай ўлчов Исломга зид бўлиб, у капиталистик ақиданинг муқаддас нарсасидир. Айтиш мумкинки, бу ақида қадрлайдиган ягона нарса ҳам шудир. Бундай ўлчовга асосланадиган инсон учун инсон қадр-қиммати, меҳр-оқибат, сийлайи раҳм, ҳурмат-иззат каби туйғулар сариқ чақалик қиммати йўқ нарсалардир. Агар бундай инсонда юқоридаги туйғулар бор бўлса ҳам, у буларни маълум бир моддий манфаатни қўлга киритиш учун намойиш қилади холос. Масалан, у бир юмушини битказиб олиш учун иши тушган одамга жуда яхши муомала қилиши, кейинчалик фойдаси тегиши мумкин бўлган одамнинг мушкулини осон қилиши, обрў орттириш учун ҳайр-эҳсон қилиши мумкин ва ҳоказо. Натижада бундай инсон фойдаси бўлса ҳаром амал қилишдан ҳам қайтмайдиган, фақат моддий манфаат учун яшайдиган тубан бир аҳволга тушиб қолади.
Афсуски, бундай ҳолат бугун мусулмонлар орасида ҳам чуқур илдиз отган. Биз бунга ҳар куни, ҳар қадамда дуч келмоқдамиз. Биз яшаётган жамиятда фойда ва зарарга асосланган ўлчов ҳукмрон экан, у албатта ҳаммага таъсир кўрсатади. Мусулмонлар ўз муаммоларига ечим олишда Исломга деярли мурожаат қилмай қўйганликлари натижасида бугун улар ўта хор аҳволга тушиб қолдилар. Амаллар ўлчовини фойда ва зарарга асослаб олганларининг сабаби ҳам шундадир. Чунки маълум бир амални қилишда унга албатта бир ўлчов керак бўлади. Масалан, фоизга кредит олишни олайлик. Бу амални қилиш ёки қилмаслик учун инсонга бир ўлчов керак. Бу ўлчовнинг қандай бўлиши эса ўша инсоннинг тушунчасига боғлиқ. Агар у инсон бу ҳаётга бир марта келади, бу беш кунлик дунёда ўйнаб кулиб олиш керак, деган тушунчадаги одам бўлса, у ҳаром ишни қилавериши мумкин, яъни фоизли кредитни бемалол олиши мумкин. Агар у инсон бу дунёга Аллоҳнинг синовидан ўтиш учун келади, инсон Аллоҳ буюрганидек яшаши керак, деган тушунчада бўлса, у ҳаром амалдан тийилади, яъни фоизли кредит олишдан тийилади. Бу мисолимиздаги биринчи ҳолатдаги амал ўлчови фойда ва зарар, иккинчи ҳолатдаги амал ўлчови эса ҳалол ва ҳаром бўлмоқда.
Аслини олганда, юқорида сарлавҳада берилган саволни мусулмонларга берадиган ҳолат бўлмаслиги керак эди, мусулмонлар бу даражага тушиб кетмасликлари керак эди. Чунки бундан 1400 йил олдин Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. мусулмон ўз амаллари ўлчовини ҳаром ва ҳалолга асослаши кераклигини жуда аниқ ва тиниқ тушунтириб берган эдилар. Аллоҳ Таоло эса бунга амал қилмаган ҳар қандай одамни азоблаши ҳақида жуда кўплаб оятларида қайта-қайта, такрор ва такрор эслатиб қўйган. Лекин минг афсуски бу иш содир бўлди ва бўлмоқда. Мусулмон одамнинг бундай иш тутиши уни бу дунёда танг бахтсиз ҳаёт кечиришига олиб келади ва боқий дунёда ундан ҳам даҳшатлироқ нарсага – Аллоҳнинг чидаб бўлмас азобига дучор бўлади. Шундай экан, мусулмон ўз амаллари ўлчовини ҳалол ва ҳаромга асосласин, фойда ва зарарга эмас. Унинг қатъий позицияси эса ҳатто фойдаси бўлса ҳам ҳаром амални қилмаслик бўлсин.
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
08.11.2016й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми