УФҚ ВА КЎРИНИШЛАР: КЕЛАЖАК ИСЛОМНИКИ

УФҚ ВА КЎРИНИШЛАР: КЕЛАЖАК ИСЛОМНИКИ
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. У ягона, ёлғиз, мангу, мўминларни азиз, мунофиқларни хор қилгувчи, мужоҳидларга ёрдам берувчи, аҳзоб (душман тўдалар)ни ва мушрикларни мағлуб этувчи, тақводорларни азиз, хоинлару фитначиларни хор айловчидир. Салоту саломлар расуллар ва набийлар сўнггиси, пайғамбаримиз Муҳаммадга бўлсинки, рисолатни кўтариб чиқдилар, омонатни адо қилиб, давлатни тикладилар, Аллоҳ йўлида шундай жиҳод қилдиларки, мусулмонлар шон-шавкати кучайиб, дин ғолиб бўлди. Кофирлар ва мушрикларни хор қилдилар. Саҳоба ва тобеинларни пайғамбарлик минҳожига асосланган тўғри йўлдаги Халифалик ҳимоясида қолдирдилар. Катта тобеинлардан бири Абдуллоҳ ибн Муборак Халифаликни сифатлаб: Агар Халифалик бўлмаганида эди тинчлик-омонлик бўлмас, заифни кучли талон-тарож қилар эди, деган эди.
Исломий Уммат бугун ўзининг ҳозирги тарихидаги энг қора давр ва қалтис босқични бошидан кечирмоқда. Сабаби, Америка бошчилигидаги мустамлакачи кофирлар бу Уммат устига мисли кўрилмаган даражада ташланди. Бунда эса эшитиб, кўриб турганимиз Нpю-Йоркдаги сентябр воқеаларидан буён тўхтовсиз ҳарбий салибчилик ҳужумлари ўз аксини топган бўлиб, бу ҳужумлар Афғонистондан бошланиб, Покистон, Фаластин, Ироқ, Сомали, Ливанни қамраб олди… Бундан мақсад минтақа устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатишдир. Нишонга олинган минтақа эса Арабистон ярим ороли, Шом ва Форс юртларидир. Уларни босиб олиш ва Ливан масаласини ўз фойдасига ҳал қилиш орқали Америка бу минтақани уч меҳвар (асосий томон)дан ўз назоратига олган бўлади. Улар: Афғонистон меҳвари (бу билан Ўрта Осиёни назорат қилади). Ироқ ва Шом меҳвари. Шимолий Африка меҳвари (Миср орқали). Бундан ташқари мусулмонлар юртларида, хусусан, Туркия каби шу минтақага яқин бўлган мамлакатларда жуда кўп америка ҳарбий базалари бор. Бу шу минтақанинг келажагини шакллантириш учун чизилган Америка режасининг бир қисми, холос. Булар халқаро назоратнинг бошқа бир даврини кафолатлаш доирасида олиб борилмоқда. Чунки у нафақат энергия манбалари ва сув йўлакларини ўз назоратига олишга интилмоқда, балки мусулмонларнинг ўз ҳазорий лойиҳалари орқали уйғонишига тўсқинлик қилишга ҳам ҳаракат қилмоқда. Негаки унинг нишоналари уфқларда кўрина бошлади, хабарлари Америка ва Европа пойтахтларига узлуксиз етиб бора бошлади. Буни Британия ички ишлар вазири Чарлpз Кларк 2005 йил 5 октябрда «Ҳартег» муассасасида сўзлаган нутқида шундай ифодалади: «… Халифалик давлатининг қайта тикланиши тўғрисида музокара бўлиши мумкин эмас. Исломий шариатни татбиқ қилиш бўйича мунозара қилишга ўрин йўқ». Президент Буш 2005 йил 8 октябрда миллатга қарата қилган нутқида: «Қуролли қаршилик кўрсатувчилар битта мамлакатни қўлга киритиш билан Исломий халқларни етаклаймиз, улар орқали минтақадаги барча мўoтадил ҳукуматларни ағдариб ташлаш, кейин эса Испаниядан Индонезиягача чўзилган экстремистик Исломий империяни тиклаш мумкин, деб ўйлаяптилар», деб очиқ айтди. 2005 йил 5 декабрда Америка мудофаа вазири Доналpд Рамсфелд унга изоҳ бериб, Ироқ келажаги тўғрисида Жон Хопкинс университетида шундай деди: «Ироқ Ўрта Осиёни қамраб олиш учун чўзилиб кетаётган ва Европа, Африка ва Осиёдаги қонуний ҳукуматларга хавф солаётган янги Исломий Халифаликнинг базаси ўрнида бўлади. Уларнинг режалари мана шу. Улар (яoни, экстремистик Исломий ҳаракатлар) буни очиқ айтишган. Агар эшитиш ва ўрганишни уддалай олмасак даҳшатли хато қилган бўламиз».
Бу воқелик олдида Умматни шундай сукунат ҳолатда кўряпмизки, у бўрондан олдинги сукунат ҳам бўлиши мумкин. Бу сукунат ёки жимлик Европанинг эoтиборини тортди ёки безовта қилди. Натижада у ўз муфаккирлари ва тажрибали сиёсатчиларини Исломий Умматнинг ички аҳволини ўрганиш ва билишга ундади. Бу сукунат зоҳирдан қараганда аччиққа қоришган кутиш бўлса-да, бироқ унинг ички томони қозоннинг қайнашига ўхшайди. Лекин иш – ҳамма миллатларда бўлганидек – умидсизликка тушган кимсалардан (ваҳимачилардан дейилса тўғрироқ бўлади) холи бўлмайди. Улар узоқни кўра олмаслик ва юзаки фикр юритиш билан ажралиб турарди. Моддий ҳисобларга берилиб, Уммат ичидаги куч-қувват тарафларига ва душманларидаги заифлик жиҳатларига қарамас эдилар. Нафақат бу, балки коинот қонунларига ҳам умматлар ва ҳазоратлардаги Аллоҳнинг қонунларига ҳам қарамас эдилар.
Умматдан балқиб чиққан ва ўз динини шарафловчи ҳақиқий етакчилик позициялари кризислар ва оғир ҳолатларда намоён бўлган ва бўлаверади. Масалан, Росул rга қарасак:
- У зот амакиларини Қурайш танг аҳволга солган пайтда:
«وَاللهِ يا عَمِّ، لَوْ وَضَعُوا الشَّمْسَ فِيْ يَمِيْنِيْ وَالْقَمَرَ فِيْ يَسَارِيْ عَلَى أَنْ أَتْرُكَ هَذَا الْأَمْرَ ما تَرَكْتُهُ حَتَّى يُظْهِرَهُ اللهُ أَوْ أَهْلِكُ دُوْنَهُ»
«Аллоҳга қасамки эй амаки, агар улар мана шу ишни тарк қилишим эвазига ўнг томонимга қуёшни ва чап томонимга ойни қўйиб қўйсалар ҳам бу ишни асло тарк этмайман. Аллоҳ бу ишни рўёбга чиқаради ёки унинг йўлида ҳалок бўлиб кетаман», деб у кишига жавоб берганларини кўрамиз. Росул r бу ерда сабот, сабр, қатъият, ҳақ устида барқарор туриш, жасорат ва фидокорликка ҳақиқий тайёр эканликларини намоён қилдиларки, уни одамлар сезиб турди.
- Пайғамбаримизни «Бадр» жангида асҳоблари қалбига ғайрат ва матонат таратаётган, уларнинг ҳақига дуои хайр қилиб, дуога қаттиқ берилган жангчи ҳолатда кўрамиз.
- Сарвари коинот «Уҳуд»да куфр бошларидан бири (Умайя ибн Халаф)ни қатл қилаётганини кўрамиз.
- У киши «Табук» ғазотида мусулмонларга етакчилик қилаётганини, Румнинг Мадинага ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётганини эшитганларидан кейин улар билан Шом юртида жанг қилиш учун мусулмонлар билан бирга саҳроларни кесиб ўтаётганини кўрамиз. У зот r бу билан намуна қилиб олинадиган етакчиликка оид пешволик ва намунани ўзларида акс эттирдилар.
- У киши «Аҳзоб» ғазотида асҳобларини қўллаб-қувватлаётганини кўрамиз. Чунки мусулмонлар қалблари бўғизларига тиқилиб, қаттиқ ларзага тушиб қолган эдилар. Уларга сарвари коинот r:
«غَزَتْكُمُ الْعَرَبُ هَذَا الْعَامَ، وَلَنْ يَغْزُوكُمْ بَعْدَهُ، وَسَتَغْزُونَهُمْ»
«Араблар бу йил сизларга ҳужум қилди. Бундан кейин сизларга ҳаргиз ҳужум қилолмайди. Сизлар уларга ҳужум қиласизлар», деб башорат берардилар. Шу ўринда одамлар қалбларидаги қувватдан фойдаланиш намоён бўлмоқда. Уларнинг дилларига бу қувватни юбориб, уларни чекиниш ва тисарилишдан йироқлатдилар.
- Уларга душманларидаги заиф нуқталарни кўрсатиб, уларни ундан фойдаланиш сари етакладилар.
- Пайғамбаримиз Қурайшнинг Хайбар билан тузган иттифоқини барбод қилиш учун Қурайш билан сулҳ тузишга, унинг заиф жойидан фойдаланиб кучларини бўлиб ташлашга ҳаракат қилганларини кўрамиз. Бу билан Пайғамбаримиз сиёсий ва бошқа ҳодисаларни чуқур ва ёрқин тушунишнинг ва ўзлари бошидан кечирган меҳварни тўғри ёрқин англашнинг ажойиб намунасини кўрсатдилар.
Бу пешвомиз ва йўлбошчимиз r сийратларидан денгиздан томчи, холос. У зот раббоний етакчи бўлган эдилар. Хўш, айниқса қийин лаҳзаларда ва кризис даврларида у зотнинг изидан боришимиз учун ўша сийратга қайта олдикми!
Уммат бугунги кунда ҳақиқий етакчиликдан айрилган. Уммат бугунги кунда етакчиликка оид бўшлиқдан қийналмоқда. Кўрмайсизларми эй мусулмонлар жамоаси, ҳокимларингиз ўз ҳаётларини мустамлакачи кофирларга малайлик қилиш, одамларнинг мол-мулклари-ю бойликларини ўзлаштириш билан ўтказмоқда. Шу боис, ўлдиришди, талон-тарож қилишди ва энг жирканч жиноятлар қилишди. Кўрмайсизларми, улар бугунги кунда хор бўлмоқда. Бугина эмас, балки қўлларидан ҳеч нарса келмайдиган даражадаги кимса эканликларини бор овозлари билан айтишдан ҳам уялишмайди. Эй Худойим, бу иш ўзгалардан ёрдам сўраш ва Афғонистон, Ироқ, Фаластин, Ливандаги қилмишлари каби кофирлар учун мусулмонлар устига йўл қўйиб беришку, ахир.
Уммат учун бугунги кунда етакчилик керак. Бу – даoватни олиб чиқувчилар ҳамда ўз динлари ва умматларига жонкуяр қўшиндан иборат Умматнинг софдил ўғлонлари, ансорлари ғанимат билиши керак бўлган фурсат ва мисли кўрилмаган шароитдир.
Ислом билан капитализм ўртасидаги кураш шундай очиқ равшан бўлиб қолдики, бу ҳол Умматнинг ҳеч бир ўғлонига сир бўлмай қолди. Бугина эмас, балки ҳар бир мусулмонни ўз шахси ва манфаатлари нишонга олинганини ҳис қилишга ундаган ҳам Ғарб билан Американинг ўзидир. Бу ҳам Аллоҳ томонидан мусулмонларга берилган бир неoматдир. Масалан, мусулмонларнинг барчаси Америка ва унинг Европадаги ҳамтовоқлари душмандир, деган фикрга келиши уйғониш фаолияти йўлига қўйилган бир қадам бўлди. Бу бир тарафдан. Иккинчи тарафдан эса, капитализм билан бўлган фикрий кураш Ислом фойдасига ҳал бўлиб, Ислом ундан ғалаба билан чиқди. Капитализмда фақат моддий кучгина қолди, холос. Бу моддий қувват гарчи мусулмонларга зарар етказиб, уларнинг қонини ҳамон тўкиб келаётган бўлса-да, лекин у Исломий фикр ва ҳазоратга ҳеч зарар қилолмайди. Европа билан Америкада капиталистик фикр тарафдорлари бўлган етакчилар билан муфаккирларни дунё бўйлаб мусулмонларга қарши уруш эoлон қилишга ундаган нарса шу бўлса керак. Бугина эмас, балки бу нарса уларни айниқса уруш ва маoлумотларга оид нарсалар хусусида турли илмий тажрибадан иборат технология кабилар билан фахрланиш ва мусулмонлардан устун бўлишга ундаган бўлиши мумкин. Булар эса маданият сирасига киради, ҳазоратга эмас. Негаки, уларнинг мўрт қадриятларию фикрлари шамолга учиб кетди. Исломнинг нафақат енгилмаслигига, балки улар ҳар қанча бўяб-бежашмасин уларнинг ҳазоратлари унинг олдида тура олмаслигига мисли кўрилмаган даражада ишонч ҳосил қила бошлашди.
Ҳозирги моддий курашга келсак, агар бўлғуси жангда Америка ўзининг ҳарбий кемалари, самолётлари, ракеталари, разведкалари, малайлари, турли хил моддий кучлари, шу минтақадаги ўзига малай бўлган етакчилар ва уларнинг аҳмоқона байроқлари, бу минтақада ўзига чангал бўлиб турган яҳуд вужуди билан Умматга қарши турадиган бўлса, анчадан буён Аллоҳга, Расулига ва мўминларга хиёнат қилган мана шу етакчи, раҳбарлар сабабли ҳарбий мағлубият бўлиши муқаррардир. Бу эса Уммат етакчилик, раҳбарликка оид бўшлиқни бошидан кечираётганига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди. Шу ўринда қуйидаги айрим ҳақиқатларга ишора қилиш лозим. Жумладан:
Биринчидан: Уммат ўз тарихи давомида уммат сифатида зинҳор мағлубиятга учрамаган.
– „Аллоҳ йўлида бу ҳаёти дунё эвазига охиратни сотиб оладиган зотлар жанг қилсинлар. Ким Оллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилса ёки ғалаба қилса, унга улуғ мукофот ато этажакмиз“. [4:74]
Бу оят сўзма-сўз баён қилишича, биз шундай умматмизки, мағлуб бўлмаймиз, аксинча, ғолиб бўламиз ёки ўламиз. Бу – Ислом Уммати бошқалардан ажралиб турган ягона хусусиятдир.
Иккинчидан: Уммат бирон кун сон ва ҳарбий тайёргарлик билангина ғалаба қозонган эмас.
Учинчидан: Умматнинг куч-қувват элементларидан бири шуки, унинг динга қайтиб, уни тақдирий масала қилиб олиш хусусидаги иши ривожланиб, инша Аллоҳ асло орқага қайтиб, чекинмайдиган босқичга етди. Уммат ўтмишда фикрий таназзулдан охирги нуқтага тушиб, бир мунча вақт шунда қолиб кетган эди. Ундан кейин гоҳида секин, баoзида суст бўлса-да аста-секин кўтарила бошлади. Бунинг исботи шуки, Уммат ўз душмани ким эканини ҳам ҳокимлари арзимас кимсалар эканини ҳам англаб етди. Ўз динига бўлган ишончи қайта тикланиб, Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан қайтадан ҳукм юритишни қабул қилди. Халифалик унинг талабига айланди. Уммат капиталистик ҳазоратни ҳам у келтирган фикрлар, эркинликлар ва бошқа нарсаларни ҳам рад эта бошлади. Эҳтимол Умматнинг шундай ишончга келишига кофирларнинг ўзлари сезмаган ҳолда ҳисса қўшгандир. Шунинг учун Уммат Аллоҳ сари, яoни Аллоҳнинг динига ёрдам бериш сари қараб кетмоқда, деб айта оламиз. Уммат орасида кўпчиликнинг ҳолати шундай. Аммо дунёдаги ёлланма ахборот воситалари тарқатаётган хабарлар эса ёлғон ва бўҳтондан иборатдир.
Тўртинчидан: Шуни эoтиборга олишимиз керакки, Аллоҳ бу Умматнинг пайғамбарига бир буйруқни бериб, уни талаб қилган. У ҳам бўлса шу Уммат устидан унинг сарҳадини топтаб, илдизини қуритадиган душманни ҳукмрон бўлишига йўл қўймасликдир. Бу Уммат ўзининг узоқ тарихи давомида қаттиқ қалқишларга учради. Шунда у йўқ бўлиб кетдими ёки қийинчиликларни енгиб ўтдими? Аксинча, мўғул каби айрим душманлари унга қоришиб, унинг динини қабул қилишди. Бу эса бизни бешинчи ишга етаклайди. У қуйидагидир:
Бешинчидан: Исломий Уммат қадимий ҳамда катта ва кўп тажрибаларга эга Умматдир. Бу Уммат буюк Пайғамбаримиз r вафот этишлари биланоқ муртадлик фитнасидан бошлаб, Али t ва Муовия даврларидаги фитнани, ундан кейин салибчилик урушларини, кейин мўғуллар ҳужумини, сўнгра давлатининг қулатилиши, мустамлакачи кофирлар унинг мамлакатларини босиб, бўлиб олишини ва яҳуд Фаластинни босиб олишини бошидан кечирди. Бу ишлар уни йўқ қилолмади. Аксинча, бу ишлар доимо унга қайтадан уйғониши учун юксалиш ва уйғониш ҳаракатини янгидан бошлаши учун туртки бўлди.
Аммо душман томондан қўйидаги ишларни кузатамиз:
Биринчидан: Унинг биздан устун бўлиб турган ягона қуввати бу – ҳарбий ва иқтисодий бўлган моддий куч-қувват, холос. Бу эса агар ўз вужудимиз-давлатимиз бўлса бизга ҳеч нарса қилолмайди. Аксинча, биз бу вужуднинг асосий асосларига, яoни барча соҳалардаги олимларга эгамиз. Бундан ташқари сон-саноқсиз табиий бойликлар ҳам мавжуд.
Иккинчидан: Душманимизнинг ҳазорати барбод бўлиб, айби очилиб, емирила бошлади. Агар ҳазоратимизни одамларга олиб чиқадиган давлат бўлганида эди, улар фожеалар келтирган капиталистик мабдадан воз кечиб, Аллоҳни динига тўп-тўп бўлиб кираётганини кўрар эдик. Уларнинг армиялари ўз жонини фидо қилиш лозим, деган эoтиқод, ишончга олиб келадиган бирон рисолат ёки тақдирий масала ёки мақсадга эга эмаслигини айтишимизнинг ўзи кифоядир. Улардаги халқларнинг аҳволи ҳам мана шу.
Учинчидан: Куч-қувват билан мағрурланиш уларнинг кўзларини ҳам қалбларини ҳам кўр қилиб қўйди. Бу нарсага уларнинг Умматимизни билмаслиги ҳам келиб қўшилса – Аллоҳ изни ила – бу уларга бало бўлади. Масалан, душманимиз бир кун бўлса ҳам бу Уммат юртларимизга ёйилиб кетган унинг базалари ва манфааатларига қарши қўзғалиб, унга ташланиши мумкинлигини фикр қилганми? Бундай деб ўйламайман. Чунки, у Миср билан Судан ёки Сурия билан Ироқ ўртасига чизилган чегараларни худди Германия билан Франция ёки Аргентина билан Боливия ўртасидаги чегараларга ўхшаш, деб ҳисоблайди.
Тўртинчидан: Америка тезлик билан кириб бораётган иқтисодий таназзулни-ку айтмай қўя қолайлик. Бунга далил-исботлар жуда кўп. Лекин энг яхши исботи уларнинг президенти иқтисодий ривожланишни ҳаракатга келтириш истагида юз миллиондан кўпроқ фуқарони даромад солиғидан озод қилишга мажбур бўлганидир.
Бешинчидан: Душманимиз ички хавфсизликдан айрилиб қолди. Чунки у ҳарбий кемалар, самолётлар ва замонавий қурол-яроғларга эга бўла туриб, халқлари хавфсизлик ва осудаликни ҳис қила олмай надомат чекаётгани ва хавфсизликдан айрилиб қолишининг сабаби ҳукуматлари қилган тажовузлар ва қўшинлари амалга оширган жиноятлар, деб билишининг ўзи кифоя қилади. Буни Американинг Катрина тўфонига қарши курашда нима қиларини билмай қолганида кўрдик.
Уммат бошидан кечираётган бу тебранишлар Умматни эoтиборсизлиги ва эсанкирашидан ўзига келтирадиган бир хивич холос. Миллатларнинг айрими айримига ташланиши иши ҳам Аллоҳнинг коинот ва миллат ичидаги қонуниятларидан биридир. Қурoон бу қонуният ҳақида шундай дейди:
– „бу кунларни (яҳни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз“. [3:140]
Мана воқе ҳам мусулмонлар кўз ўнгида турибди. Негаки ҳокимлари ва душманлари битта хандаққа тушиб қолганликларини кўриб турибдилар. Хўш, энди нима қилар эканлар?
Бу фақатгина Исломий Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайтадан бошлаш учун интилаётган Умматнинг софдил ўғлонлари билан фаолият қилиш билан ечилади. У – Аллоҳ изни ила – кофирлар ҳукмронлигини олиб ташлаб, уларнинг нуфузини узиш ва Уммат қалбидан яҳуд вужудини қўпориб ташлаш учун фаолият олиб боради. Негаки, Холид, Абу Убайда, Саoд, Нуриддин, Салоҳиддин, Қутуз, Байбарис каби етакчиларни етиштириб чиқарган Уммат ҳамон фарзанд кўрмоқда. Эркаклар орасида ва уларнинг пушти камарларида – зулмат ҳар қанча қаттиқ ва мусибат қанчалар оғир бўлмасин – Умматга азизлиги, шаoни ва улуғлигини қайтариш учун келадиган шахслар ҳамон мавжуддир. Зеро, Аллоҳ Азза ва Жалла яқинда зулмат ичидан шундай тонгни чиқарадики, у билан юзлар ёришади, диллар яйрайди, ўша пайтда мўoминлар қувонурлар.
– „Ҳали улар: «У (кун) қачон бўлур?» деб (сўрайдилар). «Шоядки яқин бўлса», деб айтинг!“. [17:51]
– „Парвардигоро, устимиздан сабру тоқат ёғдиргил, қадамларимизни собит қил ва Ўзинг бизни бу кофир қавм устига ғолиб қил!“. [2:250]
Абу Амр – Ғазо



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ