Дунё хаётини имтихон деймиз, лекин қандай яшаяпмиз? Бу насихат эмас, фикрларни ўртоқлашиш.

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Дунё хаётини имтихон деймиз, лекин қандай яшаяпмиз? Бу насихат эмас, фикрларни ўртоқлашиш.
Ҳаммамиз ҳам дунё хаётини имтиҳон деб билсак, унда келинг бу тўғрисида сухбатлашайлик. Аввало фикрлаб кўришингизни сўраган бўлардик, сизнинг хаётингизда дунё хаёти имтихон деган тушунча қанчалар аҳамиятли? Кўчада, оила даврасида, сухбатларда, ҳаракатларда, борингки иш жойингизда дунё имтихон деб қараш доимо ёдингизда бўладими? Гапни лўндасини айтганда дунё хаётини имтихон деб ишонишнинг кўриниши қандай бўлади? Яъни баъзи амалларда бу тушунчага ишонч намоён бўлиб, қолган соҳалардаги ҳаракатингизда бу тушунчанинг аломатлари акс этмаса ҳам бўлаверадими?
Эътибор беринг-а, “Динни сиёсатга аралаштирма”дейишади, сизнингча бу фикр дунё хаётининг имтихон эканлигига мувофиқ келадими? Янада аҳамиятли нарса, бизларни ўйлантириб қўйгани имтихон қилиб ким белгилаган? Биз ўйлаган жавобни сиз ҳам ўйлаган бўлсангиз керак. Унда айтингчи имтиҳон қилиб белгилаган зот бу имтиҳон шартларини, тартиб қоидасини ҳам белгилаб берганми? Ёки имтиҳон қилиб белгилаган-у тартиб қоидаларни, имтиҳон низомини тузишни шу имтиҳон олинувчиларига, яъни инсонларга ташлаб қўйганми? Хоҳлаганларидек белгилаб олишсин деб-а?
Хаёт шунақа экан деб порани олиб ишни битираётганларга кўз юмамиз, атрофимизда қанча инсон бошқаларнинг хаққини еб ётибди парвоимизга ҳам келмайди. Зўравонлар хоҳлаган ишларини қилишиб мазлумларга озор беришябди, бизни энг катта ташвишимиз ўша мазлумни ўрнида ўзимиз бўлиб қолмаслик. Бирор бир ходисага кимнидир кўнглини олиш ёки кимдандир қўрққанимиз учун аслида ўзимиз хато деб билган фикрларни беъмалол билдираверамиз. Атрофдаги разолатни ўзгартириш борасида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Худди биз яшаётган жамиятни ўзгартириш учун бошқа дунё одамлари масъул, бу иш бизга тааллуқли эмасдек.
Имтиҳон деганимиз билан тартибга, низомга амал қилмасак бу имтиҳон деб қўйишимизни қандай маъниси бор? Ёки дунё хаёти имтиҳон деб айтиб қўйиш учунгина имтиҳондамизми, айтиб қўйсак бўлди имтиҳондан яхши натижалар билан ўтиб қоламизми? Имтиҳондан мақсад имтиҳон эканлигини бир айтиб қўйиб қолганига ўзимиз билгандек яшайверишимиз назарда тутилганми? Ёки ўз манфаатларимизга мувофиқ хоҳлаганимизча шартлар ва тартиб қоидаларни белгилаб ва хоҳлаганимизда ўзимиз билгандек ҳаракатланишимиз дунё хаёти имтиҳон эканлигига иқрор бўлганлигимизни англатадими?
Агар ростдан ҳам ўзимизга яхши бўлишини хоҳласак Аллоҳнинг синовини, хисоб китобини унутмасдан ҳаракат қилишимиз керак эмасми? Бу дунёда қанча манфаат кўрсак ҳам Охират хаётида азобланадиган бўлсак бу манфаатлар бизга татирмиди?! Одамлар орасида “Этагингни вақти билан йиғиштириб ол” деган нақл юради. Биз имтиҳон эканлигини тан олар эканмиз, имтиҳон қилиб белгилаб қўйган Буюк Аллоҳнинг бу имтиҳон шартларини ва тартиб қоидасини ҳам белгилаб қўйганлигини ва бу шарт, тартиб қоидаларни белгилашда инсонга ўрин қолдирмаганини унутмайлик. Инсондан талаб қилинадигани имтиҳон эканлигини англаб етиб Яратувчининг буйруқ ва қайтариқларига риоя қилган холда яшашдир. Шундагина имтиҳондан яхши натижаларга эришган ҳолда ўтиш мумкин, ин ша Аллоҳ сизу бизга бу имтиҳондан яхши натижа билан ўтиш насиб қилсин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
25.03.2015й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ