| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Капитализмнинг нимаси тўғри

Капитализмнинг нимаси тўғри

By htadmin
10.12.2016
2232
0
Share:

ببِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Капитализмнинг нимаси тўғри

Иқтисод сўзи эски юнончадан олинган бўлиб, уй ишларини режалаштириш маъносини англатади. Бошқача қилиб айтганда, қўлидан иш келадиган оила аъзолари бирор нарсани ишлаб чиқаришда қатнашадилар ҳамда қўлга киритилган нарсалардан ҳамма тенг фойдаланади. Кейинчалик одамлар уйнинг маъносини кенгроқ маънода қўллай бошладилар ва уй деганда битта давлат ҳукмронлик қиладиган жамоа тушуниладиган бўлиб қолди.

Демак, иқтисод – бир халқнинг ўзларига кераклик нарсалар(аъзо эҳтиёжлари ва ғаризаларини қондирувчи тавар ва хизматлар)ни ишлаб чиқаришни ва шу тавар-ҳизматларни ўзаро тақсимлашни ўз ичига олади. Иқтисодий кризис – деб шу ишлаб чиқаришни ёки тақсимлашни бузилганига айтилади. Пул етишмаслиги молиявий кризис – дейилади.

Хозирга келиб аввало Америкада, кейинчалик Европа давлатларида иқтисодий кризс ҳаммани эътиборини тортди. Бу ўринда бир савол туғилади: Америкада ёки Европа давлатларида тавар-хизматлар етарлик эмасми? Ёки тавар-хизматларни тақсимлай олмаяпдими? Жавоб қуйдагича:

Тўғри тавар-хизматлар керагидан ортиқ, лекин муаммо уларни истемочиларга етиб бормаслигида, яъни тақсимотда, чунки хозирги даврда тавар-хизматларни истемалчилар ўртасидаги айрибошлаш аввалгидек бевосита эмас, балки "пул" воситасида амалга ошади. Тавар-хизматларни "пул"сиз, бевосита айрибошлаш йўқ хисобда. Демак, истемочилардан ким кўп пулга эга бўлса у шунчилик кўп тавар-хизматлардан фойдаланиш хуқуқига эга бўлади. Пулга эга бўлмаган инсон тавар-хизматлардан фойдаланиш хуқуқидан махрум бўлади. Истемолчиларда пул етишмаслиги ишлаб чиқарувчиларнинг таварларини сотилмаслигига ва таварларни ишлаб чиқаришни тўҳтатишга олиб келади. Натижада ишлаб чиқаришда кризис юзага келади. Хизматлар ҳам шу каби. Бугунги кунда ҳеч кимга сир эмаски, дунё бойликларига ҳатто дунё халқлари бойликларига ҳукмронлик қилиш учун мажбурий қоғоз пулларни қўллаш ғарбнинг жирканч услубларидандир. Бу пуллар уларни босиб чиққан томонлар ёки давлатлар қароридан ўзга на бирор қийматга, на иқтисод ва молия оламида бирор таъминловга эга. Катта мустамлакачи давлатлар ўз валюталарини мажбуран муомалага киритишди. Жумладан, Америка ўзининг долларини айрбошлаш воситаси сифатида бутун дунёга мажбуран тиқиштириши натижасида доллар ҳал қилувчи қўлланмага айланиб қолди. Маълумки доллар 1971 йили Америка президенти Никсон даврида олтинга ҳам кумушга ҳам алмаштирилмайдиган бўлди. Бунинг сабаби шундаки, Америка олтин системаси тўхтатилгани ҳамда олтин билан доллар орасидаги боғлиқлик узилганини яъни у ўз валютасининг олтинга айрбошлаш қобилиятини тўхтатиб қўйганини эълон қилгач, ўша пайтдан бошлаб олтиннинг пулга бўлган алоқаси тугади ва пул оддий товарларнинг бирига айланиб қолди. Американинг бунга қадам қўйишдан мақсади долларни дунёнинг асосий пулига айлантириб, халқаро молия бозорига ҳукмрон бўлиб олиш эди (бунга у куч билан муваффақ бўлди). У дунёда биринчи ва кучли давлат сифатида ҳеч ким яқинлашишга ҳадди сиғмайдиган қизил чизиққа айланиб олди. Айниқса бу – кейинги пайтда иқтисодий кризис кучайгандан кейин – Хитой, Россия. Бразилия каби давлатлар доллар ўрнини босувчи «қатор валюталар», «ягона валюта», деган таклифларни ўртага ташлашга уринган пайтда кўпроқ кўзга ташланиб қолди.

Дунёда рўй бераётган кризис "молиявий кризис"дан бошланиб "иқтисодий кризис"га айланиб кетди. Бу тасодифий эмас, балки бу капитализм мабдасини татбиқини табиий натижасдир. Капитализм мабдасидан хар қандай йўл билан бойликка эга бўлиш қонуний экани келиб чиққанидан, ўлкадаги бойликларни ҳамда тавар-хизматларни айрибошлаш қувватига эга бўлган "пул"ни бир ховуч капиталисларнинг қўлига тўпланиб қолишига олиб келади: масалан;

а). Барча турдаги бойликларнинг оз сонли шахслар ёки ширкатлар қўлида йиғилиб қолиши ва кўпчилик одамларни бу бойликлардан фойдаланишдан маҳрум қилиш. Оммани эхтиёжи тушадиган табиий бойликларга шахслар эга бўлиб олиб, оммага ҳоҳлагандек сотишлари.

б).маълум шахслар бозорларга эга бўлиб олишиб, монополия қилиб олишлари натижасида таварларни ҳоҳлагандек сотишлари.

в). Биржа ва молиявий бозорларда йўлга қўйилган система бўйича акция, облигация ва товарларни олди сотдида орани очиқ қилиб олишни шарт қилинмасдан ҳақиқий сотувчисидан ўтмасиданоқ бир неча бор сотилиши молиявий бозорлардаги чайқовчилик ва кризисларни кенгайтириши.

г).судхўрликни қонунийлиги. Судхўрликнинг воқелиги судхўр одамлар меҳнатини эксплуатация қилиб фойда олишидан иборатдир. У меҳнатсиз даромаддир. Чунки устига фоиз қўйилаётган молнинг ҳеч қандай зиёнга рўбарў бўлмаган ҳолда фойдаси кафолатлангандир.

Шу каби йўллар билан бойлик озчилик(капиталистлар)нинг қўлига тўпланиб қолади-да, кўпчиликнинг бойликдан маҳрум бўлишига олиб келади. Натижада жамоатнинг кўпчилигида пул етишмаслиги муаммоси(молиявий кризис) келиб чиқади. Бундай ҳол вужудга келаётганини сезган Америка муаммодан қутилиш мақсадида бир неча ишларни амалга оширди. Масалан:

Ипотека ширкатини ривожлантирди. 2001 ва 2006 йилларда давлатнинг банклар ва ипотека ширкатларига имтиёзли қарзлар бериши билан кутилаётган муаммодан қутилишга харакат қилди. Бу билан банклар уй-жой сотиб олувчиларга ортиқ даражада қарз бера бошлади. Қолаверса сотиб олиш тўловига эга бўлмаганларни ҳам рағбатлантирди ва уларга уй-жой нархини 100% қоплаш учун таклифлар қўя бошлади. Бу ҳол олдин бўлмаган эди. Банклар бундай имтиёзлар билан кифояланиб қолмади, балки ҳукуматнинг процент қийматига таянган ўзгарувчан процент қийматини соқит қилиш билан биринчи йилларда процент қийматини пастлатди. Бу қиймат 2002 йили 1%гача пастлади.

Кичик тижорат банкларини одамларни уй-жой сотиб олишга жалб қилиш учун ғайратини ошириб юборган нарса шу бўлдики, агар банк муомалани (ипотека муомаласини) охирига етказа олмаса уни ўз навбатида «Lehman Brothers» ёки «Merrill Lynch» ёки «Америка банкига» ўхшаш йирик инвестицион банкларга сотиб юбора олади ёки икки йирик ипотека ширкати «Freddie Mac» ва «Fannie Mae» ширкатига сота олади. Бу икки ширкатни ҳукумат одамларни ипотекага ва уй-жой сотиб олишга қизиқтириш мақсадида ташкил қилган. Булар Америкадаги кўчмас мулкларнинг тўртдан бирига эгалик қилади. Инвестицион банклар ва бу икки ипотека ширкати ўзи эга бўлган гаровдаги кўчмас мулкларга таяниб ўз навбатида облигация (қимматбаҳо қоғозларни) босиб чиқарди ва облигацияларни шахслар, банклар, инвестицион банклар ва бошқалардан иборат инвесторларга сотди.

Глобаллик ва молиявий либераллик(эркин қўйиш) сабабли турли дунё ширкатлари, банклар, шахслар, ўтириб қолган жамғармалар ва бошқалар ипотека ширкатларига тегишлик акция ва облигацияларни сотиб ола бошлади. Бунинг натижасида Америка ҳукумати процент қийматини даражама-даража 2002 йилдаги 1%дан 2006 йилдаги 5.25%гача кўтариб юборди. Бу эса ипотека қарзлари қийматининг 2.5%дан 7%гача кўтарилишига олиб борди. Шундай қилиб одамлар тўловларни тўлашга аста-аста ожизлик қила бошлади ва қарзлар таъсирли турда орта бошлади. Бу марказий банкнинг банкларни ва оддий банкларнинг мижозларни огоҳлантиришига олиб борди. Америка ҳукуматининг сарфлари хусусан Ироқ ва Афғонистонга уруш қилиши сабабли кўпайгач ва Америка иқтисодида чекиниш юз бериб савдо бюджетида дефицит(етишмаслик) ортгач банклар ва ипотека ширкатларидан тўловларни вақтида тўлашни талаб қила бошлади. Ўз навбатида банклар одамлардан тўловларни талаб қилди. Сўнг қарздорлар тўловларни тўлашга ожиз бўлиб қолди ва уларнинг сони 3 миллионга етди. Шундай қилиб ширкатлар уйларга эгалик қилиб, уларни сотувга қўйди ва уларни сотиб оладиган одам топилмади. Натижада уйларнинг нархи кескин тушиб кетди. Бунга, ипотека ширкатлари, кўчмас мулк савдосида иштирок этган банклар, бу савдонинг гуллаб яшнаганини кўриб бу савдога ўзини урган суғурта ширкатлари ва биржа, акциялар бозори ва глобаллик ушбу гуллаб яшнаган кўчмас мулк бозорида қатнашишга имкон берган дунёнинг турли тарафидаги инвесторлар ва ширкатларнинг муаммоси сабаб бўлди. Шундай қилиб нақд пулга эҳтиёж кучайди. Сўнг кризис Америкада бошланиб дунёнинг бошқа давлатларига кўчди. Давлатлар амалга оширган қутқариш режаси бозорларга бўлган ишончни қайта тиклаш учун юз миллиардлаган пулларни бозорларга оқизилди. Қисқача айтганда ипотека кризисида рўй берган ишлар мана шундай бўлган.

Ёки Молиявий бозорлардаги чайқовчилик муаммоси: Молиявий бозорларда тарқалган чайқовчилик муаммосига нисбатан айтиладиган бўлса, бу чайқовчилик аслида ўзи мавжуд бўлмаган дафтарлардагина қайд қилинган сўнг барчаси тасодифий турда бозорлардан буғ бўлиб учиб кетган хаёлий молиявий маблағларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Дунёдаги товар ва хизматларнинг ҳақиқий ўлчами бир йилда қарийб 40 триллион долларга тенг келса, айни мана шу товар ва хизматларнинг дунё молиявий бозоридаги муомаладаги ўлчови бир йилда қарийб 500 триллион долларга тенг келади. Яъни ҳақиқий ўлчовдан тахминан 12.5 баробар ортиқ. Оддий қилиб айтганда бугунги "молиявий бозорлар" текинхўрларнинг "молиявий бозори"дан ўзга нарса эмас. Бу бозорлардан йирик чайқовчилар кичик ҳиссадорларнинг пулларига эгалик қилиш учун фойдаланади.

Яъни бу чайқовчилар фирибгарлик ва хийлакорлик йўли билан улкан бойликларни қўлга киритади. Уларнинг бу ишини капитализм мабдасидаги «хусусий мулкка эгалик қилиш эркинлиги»ни кафолатлаб берадиган қонун ҳимоя қилади. Бошқача айтганда, улар чинакамига ҳеч қандай ҳаракат қилмай фойда кўради. Бу бозорлар худди қиморхонага ўхшайди. Улар маҳсулот ишлаб чиқариш, товар ва хизматларни бошқа жойда сотиш учун кўчиришга ҳаракат қилиш билан эмас, балки молиявий қоғозларни келажакдаги қийматини фарқлашга ҳаракат қилиб фойдага эришиш учун молиявий қоғозларни сотади ва сотиб олади. Демак молиявий қоғозлар қийматининг ўзгаришига макон эмас, балки замон сабаб бўлади.

Бу кризисдан олдин рўй берган ишларга киритилган аниқлик. Бундан маълум бўлишича улар молиявий бозорларда ҳар қандай нарса, масалан: нефт, буғдой, темир ва бошқа асосий моддалар устида чайқовчилик қиладилар. Уларнинг бу чайқовчиликлари бу моддаларнинг қийматини кескин кўтарилиб кетишига олиб келади. Улар ушбу акцияларни юқори баҳода сотишдан фойдага эришганларидан кейин акциялар баҳоси тушиб кетади. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, чайқовчилик пайтида нефтнинг баҳоси бир баррел нефт 147 долларгача кўтарилади. Чайқовчилик тугаганидан кейин нарх ортга қайтиб бир баррел нефт 50 доллардан ҳам пастга тушиб кетади.

Бозордаги чайқовчилик ўйини кўпчилик кичик ҳиссадорларнинг молларини йўқотишига олиб келади. Шунингдек нарх-навонинг ўзгарувчанлиги ва қимматчилик тўлқинининг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бунинг кетидан кўпчилик жамиятларда турмуш даражаси пасайиб кетади ва камбағал ўлкаларнинг кўпида хусусан озиқ-овқат маҳсулотларининг ифлос чайқовчилик ўйинига киритилгани учун озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи кескин кўтарилиб кетгани сабабли очарчилик тарқалади.

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула Да Силва молиявий бозор ва ундаги чайқовчиликни сифатлаб, «Америкаликлар бошқараётган дунё казиноси» деб айтди. Франция президенти Саркази молиявий бозорлар иши ва хусусан у ердаги чайқовчиликка боғлиқ ишларга қаттиқ қоидалар белгилашга чақириб, «Биз чайқовчиларга хизмат қиладиган капитализмни эмас балки маҳсулот ишлаб чиқаришга асосланган ахлоқий капитализмни истаймиз» деб айтди.

Бир фикрлаб кўрайлик, бизнинг ўлкаларда халқни эҳтиёжини қондиши учун зарур бўлган тавар-хизматларнинг етишмаслик муаммоси борми? Капитализмни хеч қандай тўсиқларсиз, мукаммал тадбиқ қалган Американи шунчалик муаммолар ботқоғига ботириб турган бир пайтда, баъзи одамларимиз демократия орқали ривожланишни жар солишини қандай тушиниш мумкин?

Шунинг учун олдимизда ҳал қилиб, тушуниб олиш даркор бўлган оғир муаммо бор. Бу муаммо Умматнинг бугунги хор воқеи, ўзгартириш амалиёти ва дунёдаги вазият билан боғлиқ ишлардир. Чунки бизга сир эмаски, мусулмонларнинг қуйидаги ва бошқа кўплаб саволларга бўлган жавоблари бир-биридан фарқли жавоблардир:

1 – Иқтисод, сиёсат, илм-фан, техника, бунёдкорлик, касб-ҳунар, қишлоқ хўжалиги, саноат каби барча соҳалардаги бундай заифлик, қолоқлик ва қарамликнинг сабаби нима? Бугун Ислом Уммати умматлар ичида бошидан ўтказаётган ушбу заифлик, хорлик, мутеликнинг сабаби нима? Ёки бошқача айтганда, мусулмон юртларида инсонларни адаштирраётган, ҳал этиш мушкул бўлган барча ёмон вазиятларнинг сабаби нима? Ахир, мусулмон дунёда ҳеч қандай қадри йўқ, қони ҳам, номуси-ю моли ҳам энг арзон киши бўлиб қолдику?! Давлатларимизнинг бари заиф ва қолоқ. Биз эса ҳеч нарса қилмаяпмиз. Кимдир бунга биз фақат истемолчимиз, ҳеч нарса ишлаб чиқармаймиз деб жавоб беряпти…!! Бунга ўхшаш жавоблар натижаларми ё сабабларми?!

2 – Бу мусулмонларнинг бўлиниши ва сон-саноқсиз вужудларга парчаланиб кетишларими ёки мана шу бўлинишнинг ўзи натижами? Агар натижа бўлса, у ҳолда натижанинг сабаби нима? Сиз бунга жавоб берсангиз, яна мен бунинг сабаби нима, деб сўрайман. У ҳолда, баҳс қаерга бориб тўхтайди?

3 – Ғарб мустамлакачилиги сабабми ё натижами? Бошқача айтганда, юртларимизда шоҳиди бўлинётган изтиробларимизнинг сабаби мустамлакачиликми ёки биз аҳволимиз ёмонлашганидан сўнг мустамлака қилиндикми? Аслида, аҳволимиз нима учун ёмонлашди?

4 – (Исроил)нинг мусулмон юртларининг қоқ марказида пайдо бўлиши – ва Фаластиннинг зое бўлиши – сабабми ё натижа? Яъни, бугун бизнинг уйғонишимиз ва бирлашишимиз ўртасига тўсиқ бўлиб турган нарса орамизда (Исроил)нинг мавжуд бўлиб туришими? Ёки биз қачон уйғонсак, худди эришилган ҳосила ва сўзсиз натижа сифатида бу – манфур саратон бўлмиш – (Исроил йўқ бўлиб кетадими?

5 – Бугун бутун дунё гувоҳи бўлиб турган жумладан, бизга ҳам таъсир қилган молиявий иқтисодий кризис бутун дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазиятни бузилишига, кучли, нуфузли катта давлатларни оламдаги бойликларни талашишига, ҳамда заиф давлатларнинг ҳисобига ҳарбий жиҳатдан дахл қилишга умуман, барча қийинчиликларга сабаб бўлдими?

Ёки бу кризис сабабмас, балки ҳаддан ошган бахил мустамлакачининг очкўзлиги натижасими? Ёхуд муаммо бундан-да мушкулроқ бўлиб, капитализм мафкурасининг ўзида, яъни ғарбнинг ҳазорий жиҳатдан тубан, ақл ва шариат жиҳатидан бузуқ идеологиясида яширинганми? Булар бир мисоллар.

Кимдир бу баҳс бизга нима наф беради, деб сўраши мумкин. Бунга жавобимиз бундай: Бу баҳс бизга одамлар билан мунозара қилинганда фикрларни зеҳнда тартиблаштириб олиш, аниқроқ айтганда, мусулмонларни бузуқ воқеини ўзгартириш ҳамда Умматнинг бугунги муаммосига тўғри ечимни аниқ гавдалантириб беришга фойда беради. Бу ечим исломий ҳаётни қайта қуриш яъни давлат ва жамиятни Ислом асосида бино қилишдир. Мусулмон кишига сир эмаски, Аллоҳ Субҳанаҳу бизга мана бундай дея амр қиляпти:

ادْعُ إِلِى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُم بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ

„Роббингизнинг йўлига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал йўлда мунозара қилинг! Албатта, Роббингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билур ва У зот ҳидоят топгувчи кишиларни ҳам жуда яхши билур". [16:125]

Оятдаги جَادِلْهُم дегандан мақсад ҳақиқат юзага чиқиши учун улар билан босиқлик билан қатъий ҳужжат ва чиройли эслатма келтириб муноқаша қилинг, демакдир. Шунингдек, бу баҳс бизга воқедаги мушоҳада қилиниб ҳис этилаётган натижаларнинг ҳақиқий сабабларини белгилаб олишимизга ҳам фойда беради. Аниқроқ айтадиган бўлсак, бу баҳс бизга қуйидаги ғоятда муҳим бўлган уч ишда фойда беради:

– Мусулмонларнинг бирламчи масалаларини ва уларни муолажаси учун зарур бўлган ишлари ва масалаларини белгилаб олиш. Маълумки, айни масаланинг ўзида хатога йўл қўйиш жуда зарарлидир. Мисол учун, унверситетда ўқийдиганлардан бири бугун Исломий умматнинг муаммоси унинг илм ва саноатда қолоқ эканлигида, деб ҳисоблайди-да, дарҳол мана шу йўналиш ва шу асосда муолажа қилишга киришади. У шахснинг илмий изланишда икки баробар ҳаракат қилиши ва ушбу ҳаракатини бошқа мутахассислар ҳаракати билан такомиллаштириши жамиятдаги ишларни ўзгартириб, кўзда тутилган умумий уйғонишни пайдо қилади, деб ҳисоблайди!

– Турли масалаларда (ҳолатга қараб) шариатдан ёки ақлдан келиб чиқиб муолажа қилишда тойилишдан сақланиш. Масалан, шифокор бир касаллик билан бошқа касаллик ўртасини аралаштириб юборса, бу шундай аянчли хато бўладики, бу ё касални тинчлантириб туришига – ҳаёт учун курашда ҳеч қандай фойда бермайдиган ҳолатда туришига – олиб келишини ёки нажот топиши учун изланилаётган тарафдан ўлим тарафга олиб кетишини кўрмаганмизми?! Шунингдек, ҳис қилинадиган нарсалар оламида ҳақиқий сабаб топилиб унинг даф қилинса, унинг натижаси ҳам бирга даф бўлишини ҳам кўрмаганмизми?! Бу мушоҳада қилинган, ҳис этилган маълум нирсадир. Сиёсий фикрнинг эса, майдони ҳам кенг, мисоллари ҳам кўп, унга чегара ҳам қўйиб бўлмайди, саноғига ҳам етиб бўлмайди.

Давлат билан дунёдаги воқеалар ривожини ўртасидаги воқеалар оқибтини билиш. Бу сиёсатларни чизишда жуда муҳим. Масалан, ғарб молиявий ва иқтисодий кризиснинг бирор ҳақиқий муолажасини топадими ёки кризис чигаллашиб, зўрайиб бораверадими? Кризиснинг ҳақиқий сабаблари нимада? Ғарбдаги иқтисод таҳлилчиларини (фақат мисол тариқасида келтирсак) газеталарнинг бирида келган қуйидагича келажак тўғрисида башорат беришга нима мажбур қилди?:

Американинг молия системаси батамом банкрот ва абгор ҳолатда: зарарлар қиймати 3600 миллиард доллар!!

«Америка иқтисоди бўйича олим Нориил Рубини (америкаликлар ичида) биринчи бўлиб, айни кризисдан сал аввал Американинг молиявий тизимининг бугун муолажа қилишнинг имкони йўқ, дея башорат берди».

Роджер Терри «Иқтисод васвасаси» номли китобида айтади: «Америкаликлар Америкадаги ишларда қандайдир хато борлигини биладилар. Бироқ, улар унинг нима экани ва нима учун бундай хато бўлаётганини билмайдилар. Булардан ҳам энг муҳими улар бу хатони қандай тузатишни билмайдилар. Уларнинг имконида бор нарса фақат касалнинг симптоми (ташқи белгилари)га ишора қилишдир. Ҳақиқатда ечим деб номланган ишларнинг баъзи бирлари муаммони янада чигаллаштирмоқда. Сабаби, бу ечимлар ушбу натижаларни келтириб чиқарган низомни ўзгартириш ўрнига бу низомнинг натижаларини ўзгартиришга уринади. Муаммо иқтисодий низомимизни татбиқ қилиш кайфиятида яширинган эмас, балки иқтисодий низомимизнинг айни ўзи муаммодир. Албатта хатолик иқтисодий низомимизнинг асосий таркибида мавжуд. Жузъий ечимлар ва натижаларни муолажа қилиш асло муаммоларни бартараф қиладиган ечим бўла олмайди. Агар биз олий мақсадларимизга етишни истасак муаммоларни баъзи шохларни қирқиб қўйиш билан эмас, балки илдизидан қўпориб ташламоғимиз лозим. Биз низомимизни юргизаётган барча асос ва фаразларни муҳокама қилиб уларни қандай бўлса шундайлигича очиб беришимиз лозим».

Ўзлари низомларининг хатолигига гувохлик келтиришгандан кейин бошқа далилга хожат қолмайди. Бошқа тўғри низомни ишлаб чиқиш имкони ҳам, хажати ҳам йўқ, чунки у Аллоҳ Таолонинг хаққи ва Аллоҳ Таоло бизга мукаммал, тўғри "низом"ни неъмат қилиб берган. Биз шу низомни пухта ўрганиб, хаётга татбиқ қилсак кифоя. Бироқ инсонлар ишлаб чиққан низомлар ва уларнинг устидаги капиталистик низом пулни оз сонли савдогарлар, банклар, улкан ширкатлар ва биржалар орасида муомалада юрадиган қилиб қўйди. Шунинг учун миллиардлаган пулларнинг айланиши оз сонли катта ширкатлар ўртасида чекланиб қолди. Холиқнинг низоми нуқсонлардан пок. Капиталистик иқтисод низоми асосларига нисбатан Исломнинг тутган ўрни ва у таклиф қилаётган алтернатив:

1.Иқтисодий сиёсат. Исломдаги иқтисод сиёсати фақат шахсларнинг турмуш даражасини кўтариш ва ривожлантириш эмас, балки ушбу ривожланишдан ҳар бир шахснинг фойдалана олишини кафолатлашдир.

كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاء مِنكُمْ

„Токи (бойлик) сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун". [59:7]

"Иқтисод сиёсати" бир мақсад бўлиб одамлар ишларининг бошқарувини муолажа қиладиган ҳукмлар унга қаратилган. Исломда иқтисод сиёсати шахсларнинг асосий эҳтиёжларини тўла қондирилишини кафолатлайди ва камолий эҳтиёжлар қондирилишига имконият яратади. Чунки Ислом инсон учун иқтисод ҳукмларини қонунлаштираётган вақтда бу қонунчиликни шахсга қаратади ва яшаш ҳуқуқини кафолатлашга ҳаракат қилаётган ва фаровонликка имконият яратаётган вақтда буни муайян хос турмуш тарзга эга жамиятда рўёбга чиқаришга ҳаракат қилади.

Росулуллоҳ : айтади:

«… وَالْإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«…Имом бошлиқдир ва у ўз фуқароларидан жавобгардир...»

2.Умумий мулк. нефт, темир, мис, олтин, газ ва ер остидаги қаттиқ, суюқ ва газсимон конларни, барча турдаги энергия манбаларини ва унда энергия асосий элемент бўлган йирик корхоналар умумий мулк бўлиб, давлат уларни қазиб олиш ва одамларга пул ва хизмат сифатида тақсимлашни бошқариши лозим. Пайғамбар :

«اَلْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِى ثَلاَثٍ فِى الْمَاءِ وَالْكَلَإِ وَالنَّارِ»

«Мусулмонлар уч нарсада: яъни сув, ўт-ўланда ва оловда шерикдирлар», деганлар.

3.Эҳтикор (монополия). Эҳтикор қилиш мутлақо тақиқланади. У шаръан ҳаромдир.

Пайғамбар :

«لاَ يَحْتَكِرُ إِلاَّ خَاطِئٌ»

«Эҳтикор қилган кимса хатокор-гуноҳкордир», деганлар. Асром Абу Умомадан ривоят қилишича:

«نَهَى رَسُولُ اللهِ  أَنْ يُحْتَكَرَ الطَّعَامُ»

«Пайғамбар  озиқ-овқатни эҳтикор қилишдан қайтарганлар». Муслим Саид ибн Мусаййабдан, у Муаммардан ривоят қилишича, Пайғамбар :

«مَنْ احْتَكَرَ فَهُوَ خَاطِئٌ»

«Эҳтикор қилган одам хатокор-гуноҳкордир», деганлар.

"Эҳтикор" товарни қимматроққа сотиш мақсадида шаҳар аҳолисини танг аҳволга қўядиган даражада қимматланишни кутиб, тўплаб қўйишдир. Эҳтикор бўлиши учун товарни сотиб олиб, йиғиши шарт эмас. Қимматроққа сотиш учун қимматлашини кутиб тўплашнинг ўзи эҳтикор ҳисобланаверади. Сотиб олиб тўплайдими, кенг ерларини ҳосилидан тўплайдими, фарқи йўқ. Ғалланинг маълум бир турига якка эгалик қилиш ёки зироатининг камёблиги учун уни тўплаш ёҳуд саноатнинг маълум бир турига якка эгалик қилиш ёки шу саноатни камёбга айлантириш учун ҳамма корхоналардан шу турдаги саноат молларини сотиб олиб тўплаш эҳтикордир.

Пайғамбар  шундай деганлар:

«مَنْ دَخَلَ فِى شَىْءٍ مِنْ أَسْعَارِ الْمُسْلِمِينَ، لِيُغْلِيَهُ عَلَيْهِمْ، كَانَ حَقًّا عَلَى اللهِ أَنْ يُقْعِدَهُ بِعُظْمٍ مِنْ النَّارِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«Кимки, қимматлаштириш мақсадида мусулмонларнинг нархларига бирор нарсани киритса, қиёмат кунида уни улкан оловга ўтиризиш Аллоҳнинг хаққи бўлиб қолади».

4.Банклардаги рибо системаси. Ислом рибони нисбати оз ёки кўп бўлишидан қатъий назар қатъий ҳаром қилган. Ислом пулда эмас, пул билан савдо қилишга рухсат беради. Ислом пулни пулнинг ўзига ортиқчаси билан сотишни ва пулни хазина қилиб сақлашни ҳаром қилган. Ислом пулга муҳтожлик муаммосини шахслар ва ширкатлар даражасида ҳал қилган. Ислом манфаатсиз ёки процентсиз қарз беришга тарғиб қилган. Чунки бу процент рибо бўлиб у ҳаром қилинган. Қуръондаги кўплаб оятлар ва Пайғамбар  нинг хадислари одамларни биродарига ёрдам беришга ва оғирини енгил қилишга ундайди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلاَ يُنفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللّهِ فَبَشِّرْهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍ

 „Олтин-кумушни босиб уни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб «хуш хабарини» етказинг!". [9:34]

Пайғамбар :

«مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُقْرِضُ مُسْلِمًا قَرْضًا مَرَّتَيْنِ إِلاَّ كَانَ كَصَدَقَتِهَا مَرَّةً»

«қайси бир мусулмон яна бир мусулмонга икки марта қарз берса, бир марта садақа бергандек бўлади», деганлар.

Байтулмолда бир девон бўлиб у ўлжа ва хирож девони деб аталади. Давлат истаган одамига йўллар қурилиши, ширкатларни ташкил қилиш ёки савдо учун қарз бера олади ва бу қарзлар рибосиз бўлади.

5.Молиявий бозорлар ва чайқовчиликлар. Ислом шариатида товарни сотувчи унга эга бўлмасидан олдин сотиши жоиз бўлмайди. Чунки Ислом инсоннинг ўзи эга бўлмаган нарсани сотишини ҳаром қилган. Шунингдек ботил ақдлардан келиб чиққан молиявий қоғозлар, облигация ва акциялар муомаласини ҳамда капитализм мулк эркинлига даъвоси билан рухсат берган товламачилик ва ҳийла қилиш воситаларини ҳаром қилган.

Бунинг ўрнига Ислом ўзаро орани очиқ қилиш ва топшириш шарти билан сотиш ва сотиб олишга руҳсат берган. Бу билан Ислом иқтисодни ҳақиқий бўлиб қолиши ва хаёлий иқтисодга айланиб қолмаслигини муҳофаза қилади.

6.Мажбурий қоғоз пул(банкнот) системаси. Дарҳақиқат қадимдан Исломдан олдин маъдан системаси ҳукмрон бўлиб келган. Ислом келгач Росулуллоҳ  динор ва дирҳамлар муомаласини яъни мадан системасини тан олган ва уларни пул ўлчови қилиб белгилаган. Товарлар нархи, меҳнат ва хизматлар ҳаққи у билан ўлчанган.

Пайғамбар :

«تُقْطَعُ الْيَدُ فِى رُبْعِ دِينَارٍ فَصَاعِدًا»

«Чорак динор ва ундан ортиғи учун қўл кесилади», деганлар. Яна Пайғамбар :

«بِيعُوا الذَّهَبَ بِالْفِضَّةِ كَيْفَ شِئْتُمْ يَدًا بِيَدٍ»

«Олтинни кумушга қўлма-қўл қилиб хоҳлаганингизча сотаверинглар», деганлар. Термизий ривояти. Яна Пайғамбар :

«اَلذَّهَبُ بِالْوَرِقِ رِبَا إِلاَّ هَاءَ وَهَاءَ»

«Олтинни кумушга сотиш мана-мана тарзида (яъни, бир вақтнинг ўзида мана, деб нақдма-нақд) бўлмаса, рибодир», деганлар. Бухорий ривояти.

Ислом олтин ва кумушни пул сифатида белгилаган ва бошқасини пул сифатида белгиламаган. Пул вазифасини ўтовчи қоғозлар тўла қийматда олтин ва кумуш билан қопланган бўлиши ва талаб қилинган вақтда алмаштирилиши вожиб. Бу билан ҳар қандай давлатнинг қоғоз пули бошқа давлатларга ҳукмронлик қила олмайди ва қолаверса унинг ўзгармас барқарор ўз қиймати бўлади. Қимматбаҳо қоғозлар, акциялар ёки банкнот(банк томонидан чиқариладиган пул ўрнида юрадиган қоғоз) кабилар пул ҳисобланмайди.

Бу баъзи мисоллар ҳалос, исломда бойликнинг бир ховуч одамлар қўлида тўпланиб, бошқаларнинг мухрум қолиши, натижада капитализмдагидек кризислар умуман содир бўлмайди, хатто тўпланган пуллар ҳам закот, хун ва мерос каби ахкомлари билан тақсимланиб туради.

Пайғамбар  Яман аҳлига ёзган мактубларида, жумладан шундай дейдилар:

«وَأَنَّ فِى النَّفْسِ الدِّيَةُ مَائِةً مِنَ الْإِبِلِ … وَعَلَى أَهْلِ الذَهَبِ أَلْفُ دِينَارٍٍ»

«Одамнинг хун ҳаққи юзта туядир… Олтини борлар учун минг динордир».

Ҳуллас, дунёга ва мусулмонларнинг бугунги вазиятларига ёрқин назар ташласак, бутун дунё бизнинг бу уятсиз, фосид ва абгор капитализм ёвузлигидан қутулишимизни кутиб турганини гувоҳи бўламиз. Бугун Ислом Уммати яшаб турган бу қийин вазиятнинг ҳақиқий сабаби аниқ қилиб айтганда, биз еру осмонлар Робби биздан рози бўладиган исломий ҳаётда ушбу буюк Ислом билан яшамаётганимиздадир. Бас, ўзимиз шу аҳволда эканмиз, дунёни қутқаришимизга йўл бўлсин? Ҳаракатнинг бошланиш нуқтаси сўзсиз, Ислом асосида бошқарувни барпо қилмоғимиздир. Мақсад, Умматнинг барча ишлари жумладан, иқтисодий ҳаёти шариат асосида тўғри-соз бўлсин.

TagsАмерикакапитализммолиявий кризис
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Давлат ичидаги “давлат”

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Росулуллоҳнинг Исро масканларини озод этмоққа ким бор?!» номли улкан форум

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғазо қамали очилмас экан, Туркиянинг яҳудийлар давлати билан алоқаларни нормаллаштириши кутилмайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/