Роҳинга мусулмонларига қарши қирғинлар

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Роҳинга мусулмонларига қарши қирғинлар
Халқаро Амнистия ташкилоти ҳисоботига кўра, Роҳин (Аракан) штатидаги мусулмонлар Бирма ҳукуматининг кўз ўнгида экстремистик будпарастларнинг зўравонлик ва қирғинига нишон бўлганлар.
Саккизинчи асрдан буён Роҳин (Аракан) штатида истиқомат қилиб келган роҳинга мусулмонлари бугунга келиб фуқаролиги йўқ кишиларга айландилар. Бирма ҳукумати уларнинг ҳаракат ва сафарларига чеклов қўйиш ҳамда ерларга эгалик ҳуқуқидан, таълим ва жамоат хизматларига оид ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум этиш… каби уларга қарши шафқатсиз чора-тадбирлар қўллашда давом этмоқда. БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссарияти ифодаcича, тўхтовсиз ҳужумлар оқибатида бугунгача минглаб мусулмон қириб ташланган, юз минглаби Бангладеш, Малайзия, Тайланд ва Индонезия каби қўшни давлатларга қочиб чиқишга мажбур бўлганлар. Бугун «қайиқчилар», дейилаётган бу бечоралар бошпана ва ҳимоя талаб қилганларидан сўнг денгиз ўртасида ташлаб қўйилди. Гўё уларга бошпана бўладиган жой ер юзида қолмагандай, ҳеч ким уларнинг овозларини эшитмади. Комиссариятга кўра, миллион нафар роҳинга мусулмонлари Мьянма ташқарисида яшашга мажбур бўлмоқдалар, бироқ шу кунгача улар доимий равишда қабул қиладиган бирорта ҳам давлатни топмадилар. Бундай сиёсатлар билан бир қаторда, Бирма ҳукуматининг роҳинга мусулмонларига нисбатан қирғин (этник тозалаш) амалиёти олиб бораётганини ҳеч ким инкор қилолмайди. Нобель тинчлик мукофоти совриндори бўлган бундай давлат, роҳингаларни ҳимоя қилиши керак эди. Бироқ у роҳингаларни «миллий хавфсизликка таҳдид», деб ҳисоблайди.
Яқинда 9 октябрда Роҳин шимолида номаълум шахслар полиция бўлимига ҳужум қилди. Полиция дарҳол айни ҳужум масъулиятини роҳинга қуролли гуруҳига «ёпиштириб», унга реакция сифатида кўчаларда юришни таъқиқлади ва икки ҳафта ҳарбий амалиётлар ўтказиш орқали 200дан зиёд роҳинга мусулмонларини қириб ташлади. Хьюман Райтс Вотч ташкилоти хабарига кўра, роҳинга жамоалари систематик равишда ўтказилаётган ҳарбий кампаниянинг куйдирилган ер сиёсати қурбони бўлганлар. Шундан кейин экстремизмга қарши кураш ниқоби остида оддий роҳинга аҳолисига қарши янада кенг кўламли амалиётлар ўтказилиб, уй-жойлари ёқилган, 30 минг нафари қочишга мажбур бўлган, кўпчилиги ҳалок бўлган. Хорижий тарафлар ва ёрдамларнинг кириши масаласига келсак, бу нарса шафқатсиз режим томонидан таъқиқланган. Хўш, исломий юртлар ҳукмдорларининг бу аҳволни кўра-била туриб, қўл қовуштириб туришган бир пайтда, у ердаги мусулмон биродарларимиз қаерга бош урадилар?!
Бу аламли аччиқ ҳақиқатдир. Зотан, роҳинга мусулмонлари 1.6 миллиардни ташкил қилувчи дунё мусулмонларининг ажралмас бўлагидирлар. Шундай экан, шунча сондаги Ислом Уммати ваҳшийларча қирғин қилинаётган биродарларини ҳимоя қилишдан нега ожизлик қилмоқдалар?! Бу Уммат куч-қудрати ва улуғлиги қайда қолди?! Бу ҳақиқат билан бир қаторда, бугун Жанубий Тайланддаги Паттани мусулмонлари, Жанубий Филиппиндаги Моро мусулмонлари, Ироқ, Афғонистон, Фаластин… каби юртларимиздаги мусулмонлар азоб-уқубатлари битта нарсани, у ҳам бўлса, мусулмонларнинг 1924 йил Халифалик давлати ағдарилгандан бери куч-қудратсиз, иродасиз қолганини намоён қилмоқда.
Мана шулардан келиб чиқиб, биз Ҳизб ут-Таҳрир-Индонезия аъзолари юртдаги Мьянма элчихонаси олдида «Роҳингани қатли ом қилишни тўхтат» (StopRohingyaGenocide#) номли тадбир бошладик ва қуйидагиларни таъкидладик:
Биз коҳинлар ва Бирма ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланаётган буддист экстремистик тўдаларнинг роҳинга мусулмонларига қарши қирғин, зўравонлик, мол-мулкларни вайрон этиш ва қочинга айлантириш каби ваҳшиёна амалиётларини қоралаймиз.
Бирма ҳукуматидан бундай йиртқичларча қилмишларни дарҳол тўхтатишни ва Аракандаги роҳинга мусулмонларини қатли ом қилиш кўзланган барча сиёсатларини бас қилишни талаб қиламиз. Шуни таъкидлаймизки, Роҳинга мусулмонлари Аракан вилоятида ҳали будпарастлар давлати пайдо бўлмасидан бир неча аср олдиндан бери яшаб келмоқдалар. Шунинг учун улар айни вилоятда фуқаролар сифатида яшашга, барча ҳуқуқлардан фойдаланишга қонунан ҳақлидирлар.
Индонезия ҳукуматидан эса бундай аянчли жиноятлар давом этмаслиги учун фаол чора-тадбирлар кўришга ҳамда Индонезияга етиб келган роҳинга муҳожирларини қайта денгизга қайтариб юбориш ўрнига, уларга керакли ҳимоя ва тиббий муолажа тақдим этишга чақирамиз.
Инсонларни биз билан биргаликда ҳар қандай шакл ва йўналиш бўйича роҳинга мусулмонлари дардига малҳам бўлиш учун ҳаракат қилишга даъват қиламиз. Уммати Исломиядан биз билан бир тану бир жон бўлиб, рошид Халифаликни, шариат бошқарувини барпо этишни талаб қиламиз. Фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясидагина 1.6 миллиард мусулмон бирлашишлари ва қайта ўз ҳайбат-қудратларини тиклашлари мумкин. Ана шундагина Ислом Умматини, жумладан, роҳинга мусулмонларини реал воқеий тарзда ҳимоя этишга муваффақ бўла оладилар, ана шундагина зўравонликлар қайта такрорланмайди, инша Аллоҳ.
Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли, У нақадар яхши вакил, нақадар яхши хожа ва нақадар яхши нусрат берувчидир.
Муҳаммад Исмоил Юсанто
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Индонезиядаги
расмий нотиғи
Телефон: (62-21) 83787372-83787370
Факс: (62-21) 8353254
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра." style="color: #000000;">info@hizbut-tahrir.or.id
Адрес: Hizbut Tahrir Indonesia Kantor Pusat Hizbut Tahrir Indonesia
Crown Palace, Jl. Prof. Soepomo No. 231, Jakarta Selatan 12790



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!