Ҳалаб ниқобларни ечиб ташлади
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳалаб ниқобларни ечиб ташлади
Хабар:
Режим кучларининг жанубий шарқий районлардаги мухолифат жангчиларини кичкина ҳудудда ҳар томондан қамал қилиб, олдинга силжиши ва шаҳарнинг эски районларини эгаллаб, янги муваффақиятларга эришганларидан сўнг олтита ғарб давлатлари, шу жумладан, Америка ва Франция Ҳалабда “зудлик билан ўт очишни тўхтатишга” чақирдилар.
Буларнинг барчаси “мўътадил” мухолифат томонидан фуқаролар ва ярадорларни олиб чиқиб кетиш учун Ҳалабда беш кунлик “гуманитар танаффус” га чақируви ортидан содир бўлмоқда, бу пайтда мухолифат назорати остидаги Ҳалабнинг шарқий қисмидан ноябр ўрталарида бошланган ҳарбий ҳаракатлар натижасида олиб чиқиб кетилган фуқаролар сони 80 мингдан ошган, — дея хабар қилади “annahar” 07.12.2016
Изоҳ: Бош террорчи Америка бошчилигидаги Шарқу Ғарб, малайлар ва хоинлар Сурия аҳлига қарши урушда бирлашдилар. Уларнинг қатл ва вайрон қилувчи қуроллари минглаган инсонларни ўлдирган ва миллионлаган одамларни бошпанасидан жудо қилган Россия ва Эрон бўлди. Шунингдек, улар халқаро ва регионал жосуслик хизматлари ташкил қилган маҳаллий қуролли ташкилотлардан ҳам фойдаланмоқдалар. Бу ташкилотларнинг аксари исломий шиорларни кўтариб чиқиб, дастлаб режимни ағдаришга йўналтирилган инқилоб ўзанини буриб юбордилар.
Эндиликда аксар инқилобчилар ўзаро бўлишиб олаётган майда ерларга эгалик қилиш учун қонли жанг қилиш билан бандлар. Буларнинг барчаси катта ёки минтақавий давлатларга бўйсунувчи турли халқаро ва маҳаллий жосуслик ташкилотлари раҳбарлигида содир бўлмоқда. Россия эса ҳаво ва денгиздан ҳужум қилиб, дарахтлар, тошлар ва инсонларни ёқиб юбораётган Американинг қуролидир. АҚШ малайи бўлмиш Эрон бошчилигидаги “Ҳизбуллоҳ” партияси ва Ироқдаги турли ёлланган гуруҳлар Асад режими армияси батамом ҳолдан тойгандан сўнг қуруқликда амалиётлар олиб бормоқдалар. Бу жиноятчилар “мухолифат кучлари” нинг ҳали қўлга киритилмаган ҳокимиятдан улуш олиш илинжидаги ўзаро кураш билан банд бўлиб қолганларидан фойдаландилар.
Энди эса, аксар мухолифат кучларининг чекинишлари ва Ҳалабдан чиқиб кетишлари ҳамда режим кучлари, ИИҚК (Ислом инқилоби Қўриқчилари Корпуси), “Ҳизбуллоҳ” ва режимнинг қолган армиясини муваффақиятидан сўнг ушбу мухолифат ярадорлар ва фуқароларни олиб чиқиш учун беш кунлик “гуманитар танаффус” га чақирмоқда. Кейин эса терроризмнинг боши бўлмиш Америка ва яна беш давлат “зудлик билан ўт очишни тўхтатишга” чақирмоқдалар. Буларнинг барчаси, АҚШнинг Сурия шаҳарлари, жумладан, Ҳалабни вайрон қилиш режаси амалга ошиши ортидан содир бўлмоқда.
Бу даҳшатлар араб давлатлари, гўёки улар Шом учун қайғураётгандек, бирин-кетин конференциялар ташкил қилаётган бир пайтда содир бўлмоқда. Аксинча, уларни Умматнинг аҳволи ташвишлантирмайди, уларнинг баъзилари Сисийга ўхшаб жаллод Башарни қўллаб-қувватламоқда, баъзилари Эрдоғанга ўхшаб қотилликлар ва вайронагарчиликларни кўриб туриб, ҳеч қандай амалий ҳаракат қилмай, амалдорлар тилидан оғзаки баёнотлар бериб қўймоқдалар холос. Бу билан улар Сурияда бўлаётган жиноятлардан узоқдамиз, деб ўйламоқдалар. Ҳалабдаги ҳолат ўзларининг жирканч башараларини яширган ҳокимлар ва айрим қуролли мухолифат раҳбарларини ниқобларини ечиб ташлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий ахборот офиси радиоси учун махсус
Аҳмад Абу Қаддум
11 Рабби ул-аввал 1438 ҳ.й.
10.12.2016й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми