| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Покистондаги янги ҳарбий қўмондонликка Очиқ хат

Покистондаги янги ҳарбий қўмондонликка Очиқ хат

By htadmin
02.01.2017
1945
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Покистондаги янги ҳарбий қўмондонликка Очиқ хат

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Навбатдаги бригада генерали унвони билан тақдирлаш маросими ортидан, биз сиз генераллар ва катта зобитларга, дунёдаги энг катта армиялардан бири бўлган Покистон қуролли кучларининг янги ҳарбий қўмондонлиги, деган эътиборда мурожаат қиляпмиз:

Ҳеч шубҳа йўқки, динимизда ҳарбий қўмондонлик зиммасига улкан бурч юкланган ва катта савоб белгиланган. Анбиё ва росуллар хотами суюкли Росулимиз Муҳаммад САВ воқеи ҳам ҳарбий қўмондонликдан иборат бўлган. У зот САВ робиул-аввалнинг ўн иккинчисида Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилиб, сизнинг қудрат ва ёрдам аҳли бўлмиш ансорий аждодларингиздан нусрат олгандан сўнг шундай бўлган. Шундай қилиб, демак, сиз ҳарбий қўмондонлар учун мусулмонлар дахлсизлигини душмандан ҳимоя қиладиган, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло калимасини бутун дунёга юқори кўтарадиган қўмондон сифатида ўрнак Росулуллоҳ САВдирлар.

Шуни таъкидламоқчимизки, сиз регионал бузғунчи (Ҳиндистон)га қарши туришга муваффақ бўлишингиз учун аввало Покистоннинг АҚШ билан бўлган иттифоқчилигига якун ясашингиз лозим.

Америка генерал Мушарраф даврида ўрнатган иттифоқи орқали юртингиз разведкасидан, унинг базалари ва қуролли кучлари ҳаво йўлакларидан фойдаланди, шу орқали биринчи навбатда Афғонистонга уруш қилиб босиб олишга, кейин жадал суратда Афғонистон дарвозаларини Ҳиндистонга ланг очиб бериб, унинг мисли кўрилмаган даражада Афғонистонда мавжуд бўлиб туришига имкон берди. Бугун бу ҳиндулар давлати Покистон барқарорлигига раҳна солиш ва бутун юртимиз бўйлаб фитна оловини ёқиш учун Афғонистондан ўзига база сифатида фойдаланмоқда. Кейин генарал Мушарраф Кашмирдаги жиҳодни терроризм, деб эълон қилди ва АҚШ талаби билан бўлган шу эълон орқали саноқ, қурол-яроқ, ҳарбий техника жиҳатидан озчилик бўлган мужоҳидлардан қўрқаётган Ҳиндистон кўнглини хотиржам қилди.

Кейин генерал Киёний билан иттифоқ тузиш орқали Вашингтон қуролли кучларимизни ғарбий ҳудудларга жойлаштирилишини таъминлади. Америка талаби билан амалга оширилган айни амалиёт, Ҳиндистоннинг шарқий ҳудудлар бўйлаб ўзининг регионал ёвуз ниятларини амалга оширишига хизмат қилмоқда. Бу билан Покистон қуролли кучлари ролини фақат АҚШ кучлари хавфсизлиги билан Ҳиндистоннинг Афғонистонда мавжуд бўлиб туришини ҳимоя қилишга чеклаб қўйди.

Кейин Вашингтон генерал Раҳил билан ўрнатган иттифоқи орқали Ҳиндистонга жуда кўп ёрдам кўрсатди. Вашингтон бу ёрдамни «экстремизмга қарши кураш» ниқоби остида Исломнинг бостирилишини таъминлаш орқали, яъни «чегара бўйлаб терроризмга якун ясаш» ниқоби остида Кашмирдаги қаршилик ҳаракатига орқадан пичоқ уриш орқали амалга оширмоқчи бўлди. Аммо бу иши барбод бўлди. Натижада Ҳиндистон бизга қарши жуъатли бўлиб, шарқий чегараларда ҳужумларни кучайтирмоқда, Раҳил эса «ўзини боса билиш», деган нарсани шиор қилиб, Ҳиндистонга итоат қилмоқда!

Агар АҚШ генерал Бажва билан иттифоқни давом эттирса Покистонни Ҳиндистон билан сўзлашувларга ўтқазишга, шу орқали Кашмир масаласини тоабад кўмиб ташлашга ҳамда юрт аҳлидаги озодлик ва юрт бирлиги истакларини йўқ қилишга муваффақ бўлиши мумкин. Америка бу найрангни дипломатик сўзлашувлар орқали Ҳиндистонни жангоҳда ҳаргиз қўлга кирита олмайдиган ғалаба билан тақдирлашни кўзламоқда. Аммо Покистон-Ҳиндистон ўртасида алоқаларни нормаллаштиришга келсак, бу ҳам АҚШ талабидир. Америка – Покистон Ҳиндистоннинг регионал ҳукмрон қудратга айланишига халақит беряпти, деган эътиборда, уни нейтраллаштиришни ҳамда хавфсизлик масалаларида Покистоннинг ён беришини, шу жумладан, ядровий қуроллардан воз кечишини мақсад қилмоқда.

Муҳтарам ҳарбий қўмондонлар!

Америка Ислом ва мусулмонларга ашаддий душмандир. Бу душманлиги Шарқда мушрик Ҳиндистонни, Ғарбда эса яҳудийлар давлатини қўллаб-қувватлаётганида яққол кўриниб турибди. Шунингдек, унинг бу душманлиги Афғонистон, Ироқ, Сурияга бўлган адоватидан ҳамда Покистонни Ҳиндистонга тиз чўктиришга ҳаракат қилаётганидан очиқ кўриниб турибди. Ислом мусулмонларга қарши жанг қилаётган ва ерларини босиб олган душман давлатлар билан иттифоқчилик қилишни ҳаром қилган. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ تُلْقُونَ إِلَيْهِم بِالْمَوَدَّةِ وَقَدْ كَفَرُوا بِمَا جَاءَكُم مِّنَ الْحَقِّ

«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки улар сизларга келган Ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар!»                                                                          [Мумтаҳина 1]

Шунга аниқ ишонамизки, сиз Вашингтон билан ўрнатилган иттифоққа чек қўйишга қодирсиз, нафақат қодирсиз, ҳатто бунга вазият ҳам тайёр. Шундай экан, муҳтарам қўмондонлар АҚШнинг заифлик ҳолатидан фойдаланиб қолинг. Ҳарбий жиҳатдан айтадиган бўлсак, Америка аскарлари ривожланган қурол-аслаҳага эга бўла туриб, жуда қўрқоқдирлар. Афғонистондаги оз сондаги Қабилалар минтақаси мужоҳидлари олдида тиззалари қалтираб қолади. Шу сабабдан ҳам бизнинг қуролли кучларга таянишга мажбур бўлишмоқда. АҚШнинг иқтисодий заифлигига келсак, капиталистларнинг очкўзлиги бойликларнинг бир сиқим кимсалар қўлида тўпланиб қолишига ва бу юрт иқтисодиёти вайрон бўлишига олиб келди. Энди, бу юртнинг сиёсий жиҳатдан заифлигига келсак, бугун оламда унинг даражаси ва обрўсига маймунлар йиғламоқда. Унга нисбатан хорижий қаршилик ва аксиламерика ташвиқоти жуда катта ҳамда бу фақат исломий оламгагина чекланмаган, балки бутун дунёда шундай.

Уммат тоғут ҳукмдорлар қўлида қаттиқ репрессияга учраганига қарамай, иродаси сингани йўқ. Аксинча, бу репрессиялар уни Исломга амал қилишини янада зиёда қилди, мустамлакачилик ва демократияга нисбатан нафрат туйғуларини кучайтирди. Айниқса, Уммат талаби энди Ислом билан бошқариш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш бўлиб қолди. Бинобарин, Ислом Уммати агар ушбу талаб сари қадам ташлайдиган бўлсангиз, сиздан жуда шод бўлади ва албатта қўллаб-қувватлайди.

Шуни унутмангки, Ҳизб ут-Таҳрир улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рaшта амирлиги остида Ислом билан ҳукм юритишга тамоман тайёр. Унинг етакчилиги остида қатор сиёсатчилар мавжуд. Улар Шарқдан Индонезиягача, Ғарбдан Марокашгача фаолият қилиб, тоғут ҳукмдорлар томонидан қаттиқ репрессияларга, қамоққа олиш, ўғирлаб кетиш ва қийноққа солишларга дуч келаётганликларига қарамай, туну кун хормай-толмай меҳнат қилмоқдалар. Яқинда Аллоҳнинг изни ила, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлат барпо бўлгандан сўнг ҳам бу йигитлар яна ўшандай куч билан, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога итоат қилган ҳолда, бугунги исломий юртларни Халифалик давлати остига қудратли ва мустаҳкам равишда бирлаштириш учун фаолият қиладилар.

Авваламбор шуни яхши билингки, сиз Аллоҳга итоат қилиш ва Унга яқин бўлиш учун Исломга нусрат берсангиз, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло дўстингизга айланади, Ўзи ёрдамчи бўлади. Воқега қарасангиз, Холид ибн Валид РАдан тортиб, Салоҳиддин Айюбий, Муҳаммад ибн Қосимларгача улкан машаққатларга қарамай, душманга қарши жанг қилган мусулмон ҳарбий қўмондонлар қўли билан тарих ўзгарган. Демак, сиз ҳам ушбу солиҳ ҳарбийлар йўлидан юринг ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этишга ёрдам беринг. Бу борада сиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг мададидан ўзга нарсага муҳтож бўлмайсиз, чунки у қилган меҳнатингизни нусрат ва ғолиблик билан хотималайди. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

إِن يَنصُرْكُمُ اللَّـهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ ۖ وَإِن يَخْذُلْكُمْ فَمَن ذَا الَّذِي يَنصُرُكُم مِّن بَعْدِهِ ۗ وَعَلَى اللَّـهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ

«Агар сизларга Аллоҳ нусрат берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Имон келтирган зотлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!»              [Оли Имрон 160]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                      17 робиул-аввал 1438ҳ

Покистон вилояти                                                            16 декабр 2016м

0
0

Related posts:

Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга — осмонлар ва ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар! Покистондаги энергетика секторини хусусийлаштириш катта зарар ва Исломда ҳаром қилинган ишдир Айнан Халифалик демократияга ҳам, унинг адолатсизлигига ҳам чек қўяди Ҳизб ут-Таҳрир Покистон вилояти қуролли кучлардаги зобитларнинг яқинлари ва дўстларига зобитларга етказиб қўйишлари учун очиқ хат йўллади
Tagsочиқ хатПокистонхарбийларига
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Мен ушбу даъватнинг бир бўлаги эканимдан фахрланаман

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Босиб олинган Кашмирни озод қилиш учун Покистон қуролли кучларини сафарбар қилиш вақти келди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/