Ҳукуматдаги асосий партия исломий ҳижобга қарши курашишга чақирмоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ҳукуматдаги асосий партия исломий ҳижобга қарши курашишга чақирмоқда
Ҳукмрон партия ҳисобланган Либерал ассимиляция партияси расмий вакили Маркус Кнут 2017 йил 12 январда берлингскида чиққан бир мақолада ўзининг янада кўпроқ муслима қизларнинг Дания мактабларида рўмол ўраб юрганларини кўра туриб бундан кейин узоқ вақт жим қололмаслиги ҳақида ёзиб: «Ҳижоб Ислом жузларининг янада зулматли ва янада таъқиб қилувчи эканлигини акс эттиради» деди. У мактабларга мурожаат қилиб ҳижоб кийган талаба қизларни таълим олишдан тақиқлаб қўйиш тўғрисида Ленгбиги олий таълим маркази изидан боришга чақирди. Бу тақиқлаб қўйиш ҳақидаги қарорни олдинроқ таълим вазирлиги қабул қилган эди. Бу вазирлик таълим муассасалари бундан кейин талаба қизларнинг курсларда ёки имтиҳонларда бурқа ёки ниқоб тақишини ёки шунга ўхшаш ҳар қандай либосни кийишларини ҳозирги қонун шароитида ман қила олишини билдирди.
Ҳукуматдаги асосий партия ҳозир бу тақиқлашни янада кўпроқ таълим муассасаларига ёйиш ниятидадир. Бунда янги қонунларга ҳожат йўқ деб билмоқда. Буни ҳижобни бир таъқиб қилиш рамзи сифатида кўрсатиш орқали амалга оширмоқчи.
Либерал ассимиляция расмий вакили «ҳукумат мактаблари қизларнинг ҳижоб кийишига қарши курашиш учун кўп иш қилиши керак. Мен Даниядаги асосий мактаблар бизда Данияда мавжуд бўлган эркин ва очиқ жамиятни акс эттирадиган бир бошпана бўлиб қолишига ишонаман» деди.
Ҳижобга қарши кураш, ассимиляция сиёсатидан мақсад аслида мусулмонларни жамиятга сингиб кетишга мажбурлаш эканлигини яна бир бор тасдиқлаб турибди. Зеро бу расмий вакил муаммо «Исломнинг муслима қизлар ҳаёти устидан ҳукмронлигидир» деб айтаётган экан демак бунинг Исломнинг ўзига қарши кураш эканлигида заррача ҳам шубҳа йўқ.
Даниялик сиёсатчилар ўзларининг эркинликлар ҳақидаги илмоний фикрларини «имом ҳақидаги қонун» деган нарса орқали бузаётган ҳозирги шароитда бу ёлғон эркинликларни мусулмонларга зўрлаб тиқиштиришга уринишдаги яна бир беҳуда қадам юзага келди.
Тақиқлаб қўйиш ва мажбурлаш ана шу сиёсатчиларнинг бир позициясига айланиб қолди. Улар ҳақиқат қаршисида тентирашмоқда. Чунки мусулмонлар ўнлаб йиллар давомидаги ассимиляция уринишларига қарамай ўзларининг Исломий қийматларини маҳкам тутишда давом этмоқдалар. Исломга қарши давом этаётган кек-адоватли барча чақириқларга қарамай, минглаб данияликлар Исломни қабул қилди.
Фикрлар ва қийматларни қабул қилишни тақиқлаб қўйиш ва мажбурлаш орқали бўлмайди ёки икки юзламачиликни бир фазилат қилиб олган сиёсатчиларнинг огоҳлантиришлари орқали бўлмайди, балки ишонтириш, қаноат ҳосил қилдириш орқали бўлади. Биз исломий қийматлар ва фикрларга нафақат чуқур қониқибгина қолмасдан балки мусулмонларнинг исломий ўзликни ва яшаш тарзини ҳимоя қилишда давом этаверишларига ҳам тўлиқ ишончдамиз. Шундан келиб чиқиб биз мусулмонларни сабр, сабот ва кучли ҳужжат билан жамиятга ва умумий баҳс-мунозараларга кириб боришга ва «ассимиляция» деган ном остидаги сингдириб юбориш сиёсатини рад этишга чақирамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Скандинавиядаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ